Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
5.9 
Хулоса ва тавсиялар 
 
Биринчи АҲШ амалга оширилган пайтдан бери бир қатор соҳаларда муайян ижобий ўзгаришлар юз 
берди. Ифлослаш бадаллари режими қатъийлаштирилди ва атроф-муҳит жамғармалари тасарруфидаги 
ресурслар ортди. “Яшил солиқлар” томон силжиш рўй берди, даромад (фойда) солиқлари ставкалари 
пасайтирилиб табиий ресурслар солиқлари ставкалари ошириб борилди. Тарифлар кўпроқ сарф-
харажатни акс эттирадиган бўлган ва тўламаслик вазияти яхшиланди. Фаровонликни ошириш 
стратегиясида атроф-муҳитни бошқариш, хусусан сув билан таъминлаш ва канализацияга сарфлаш 
устун вазифалар қаторида тан олинди. Мамлакатдаги бюджет ислоҳотидаги умумий ижобий ўзгаришлар
фонида атроф-муҳит учун сарф-харажат шароити яхшиланди. 
Эмиссия бадаллари тўлови тизими давлатнинг атроф-муҳит учун қилган сарфини молиялашда муҳим 
аҳамият касб этади ва эмиссия ва чиқинди чиқаришни қисқартишни рағбатлантиради. Ушбу икки 
қиррали роль (даромад келтириш ва хатти-ҳаракатни ўзгартириш) тўловларга қатъий риоя қилиш ва 


99 
нарх-наво ошиши билан ставкаларни қайта кўриб чиқишга боғлиқ. Ҳозирги асослар бундай шароитни 
таъминламайди. Индекслаш фақат хусусий бир ҳоллар учун амалга оширилади. Атроф-муҳит 
инспекторлари зиммасига тўловларни йиғиб олиш юкланиши уларни асосий вазифаларидан чалғитади, 
маъмурий ҳаражатларни юзага келтиради ва риоя этишни таъминлашни заифлаштиради. Солиқларни 
ундириш жорий вазифалари қаторида тўловлар вақтида амалга оширилишини таъминлашда солиқ 
органларининг имкониятлари юқорироқ. 
Тавсия 5.1: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги: 
(a) 
Атроф-муҳитни ифлослаш бадаллари ставкаларини қайта кўриб чиқиш механизмини 
белгилашлари; 
(b) 
Сони камроқ ифлословчи моддаларга диққатни қаратиб, хатти-ҳаракатни ўзгартиришга 
кучлироқ рағбатлар яратиш ва ифлослаш бадаллари тўлови тизимини соддалаштириш лозим. 
Бюжет ташкилотлари ва коммунал хизмат корхоналари учун жорий этилган истиснолар ифлослаш 
бадаллари тизимининг даромад келтириши ва хатти-ҳаракатни ўзгартиришга рағбатлар яратиш 
муносабатидаги самарадорлиги путур этказади. Атроф-муҳит нуқтаи назаридан тартибга солувчи 
қоидалар “ифлословчи тўлайди” тамойилига қатъий риоя қилиб ва заиф рағбатлар туфайли бузилмай 
бир хил татбиқ қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Агар молиявий юк баъзи ташкилотлар учун 
ҳаддан ташқари оғир бўлса, бюджетдан бевосита молиялаш таъминланиши мумкин. 
Тавсия 5.2: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан 
биргаликда қарор қабул қилишни осонлаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари ва корхоналар учун 
жорий этилган истисноларни миқдорий ифода этишлари ва самарадорлигини баҳолаши лозим. 
Атроф-муҳит жамғармалари тизими атроф-муҳит мақсадларида молиялашнинг ишончли манбаси 
эканлиги исботланди. Бироқ, транспарентлик, методология ишларига кўпроқ эътибор бериш ва сиёсат 
таҳлилини яхшилаш орқали самарадорликни ошитиш мумкин бўлур эди. Бу эса ҳам донорлар 
жамоасидан, ҳам умумий бюджет молиялашдан қўшимча ресурсларни жалб қилишга ижобий таъсир 
кўрсатган бўлур эди. 
Тавсия 5.3: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси: 
(a) 
Бошқарув кенгашларда қарор қабул қилиш учун қарор қабул қилиш қоидаларини 
такомиллаштиш; 
(b) 
Молиялаш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш 
методологиясини такомиллаштириш ва бу ахборотдан жамоатчилик фойдаланиши 
имкониятини яратиш; 
(c) 
Жамғармалар фаолияти тўғрисида молиявий фаолияти ва сиёсат мақсадларига эришишга 
кўрсатилган таъсир тафсилотлари берилган йиллик ҳисоботларни эълон қилиш йўли билан 
атроф-муҳит жамғармалари бошқарув кенгашлари фаолиятининг транспарентлиги ва 
самарадорлигини ошириши лозим. 
 
Гарчи маҳсулот тўловларини қўллаш осон бўлса-да, улар кенг татбиқ этилмайди. Улар мавжуд бир 
қатор иқтисодий воситаларга фойдали қўшимча бўлар эди ва яққол равишда мураккаблигича қолаётган 
ва сезиларли мониторинг харажати бор ифлослаш бадаллари тизмини соддалаштиришга ҳисса қўлган 
бўлар эди. 
Тавсия 5.4: 
Вазирлар Маҳкамаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда: 
(a) 
Ифлослаш бадалларининг баъзиларини маҳсулот тўлови билан алмаштириш имкониятини кўриб 
чиқиши; 
(b) 
Атроф-муҳит учун зарарли маҳсулот нархини солиқ орқали оширадиган меъерий ҳужжатлар 
лойиҳасини ишлаб чиқиши ва шу йўл билан олинган даромадни атроф-муҳит мақсадларига 
ажратиши лозим.



 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish