Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Жадвал 3.4: Университетларда атроф-муҳит мутахассиларини тайёрлаш; айрим йўналишлар



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Жадвал 3.4: Университетларда атроф-муҳит мутахассиларини тайёрлаш; айрим йўналишлар 
бўйича битирган талабалар сони, 2001–2008 
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
2008*
Кимё ва экология
..
39
..
..
280
270
317
365
Атроф муҳит муҳофазаси 
(қурилиш)
91
86
1
..
..
141
141
..
Атроф муҳит муҳофазаси 
(саноатда)
..
..
..
..
134
..
141
141
Экология ва табиий 
ресурсларни бошқариш
..
33
187
247
267
246
10
239
Манба: Статистика давлат қўмитаси, 2009. 
Изоҳ: *Чамалаш. 
Норасмий таълим 
Мамлакат аҳолиси орасида норасмий таълимни ТМДҚ, муҳофазаланган табиий ерлар маъмурияти
“Биоэкосан” миллий ўқув ва методология маркази ва ННТлар олиб боради. Масалан, Бухоро 
ихтисослашган жайрон питомниги мактаб ўқувчилари, талабалар ва маҳаллий аҳоли учун ўқув 
тадбирлар ўтказади. Зарафшон қўриқхонаси, Тошкент ботаника боғи ва Угам-Чотқол миллий боғи 
бошқа ташкилотлар билан бир қаторда мамлакатда норасмий атроф-муҳит бўйича таълимда фаоллик 
кўрсатмоқда. “Ҳаёт учун таълим” мактаб ўқувчилари учун атроф-муҳит бўйича таълим марказини 
юритувчи ННТдир. 
3.6 
Сиёсатни шакллантириш учун шароит 
Мониторинг ва ахборот 
Ўзбекистон интеграллашган мониторинг тизимини яратиш йўлида сезиларли ютуққа эришган. 2002 
йилдаги Давлат атроф-муҳитни мониторинги тўғрисидаги низомда мамлакатда давлат атроф-муҳит
мониторингининг вазифалари, мақсади ва натижалари таърифланган бўлиб олти давлат органи: ТМДҚ, 
Ўзгидромет, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Геология ва минерал 
ресурслар давлат қўмитаси ва ЕРДҚнинг вазифалари ва масъулиятлари белгиланди. Мониторинг 
фаолияти ҳукумат тасдиқлаган мониторинг дастури асосида олиб борилиши лозим. Давлат атроф-
муҳити мониторинги, тегишли давлат органлари риоя қилиши керак бўлган методологияни тасдиқлаш 
ва мониторинг маълумотини тўплаш ва баҳолаш ва уни, жумладан йиллик атроф-муҳит ҳолати 
тўғрисидаги миллий ҳисобот шаклида қарор қабул қилувчилар ва жамоатчиликка етказиш учун 
масъулият ТМДҚ зиммасига юкланди. 
Гарчи давлат атроф-муҳит мониторинги тизими ёввойи ҳаёт мониторингини қамраб олиши кутилган 
бўлса-да, Низомда бундай бўлиши учун масъулиятларни белгиланмаган. Натижада биохилма-хиллик ва 
экотизимлар мониторинги Ўзбекистонда етарлича ривожланмаганлигича қолаверди. 


62 
Давлат атроф-муҳит мониторинги дастури бажарилишини мувофиқлаштириш мақсадида ТМДҚ 2002 
йилда идоралараро мувофиқлаштириш кенгашини барпо этди. 2006 йилдан бери кенгаш йиғилмаяпти; 
шундай бўлса-да, ишчи даражада мувофиқлаштириш давом этмоқда. 
Низомни давом эттириб, ҳукумат ундан кейинги икки мониторинг дастурини тасдиқлади. Биринчи 
(2003–2005 йилларга мўлжалланган) дастур 2003 йилда, (2006–2010 йилларга мўлжалланган) иккинчиси 
эса – 2006 йилда тасдиқланган эди. Ушбу давом эттириш дастурлари давлат мониторинг дастури учун 
масъул олти давлат органининг одатдаги мониторинг фаолияти комбинацияси бўлиб кўринади. Фаолият 
кўпинча умумий тарзда таърифланиб равшан устун вазифалар белгиланмаган эди. Шундай бўлса-да, 
дастурлар Ўзбекистонда атроф-муҳит мониторингига ажратилган бюджет маблағлари ошганини 
кўрсатди. 2003 йилдан 2006 йилгача бундай мониторинг учун ажратилган йиллик маблағ 1.884,6 
миллион сўмдан 2.818,8 миллион сумга (ёки жорий АҚШ далларида 1,94 миллион АҚШ долларидан 
2,31 миллион)гача ошди. 
Давлат атроф-муҳит мониторинги дастурини ривожлантириш учун махсус тадбирлар ҳукумат тегишли 
равишда 1999 ва 2008 йилларда қабул қилган 1999–2005 ва 2008–2012 йилларга мўлжалланган атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурларига киритилган эди. Охирги дастурда, масалан, қуйидагилар 
назарда тутилган: (a) эмиссия манбалари, қишлоқ хўжалик ерлари ва ер ости сув ифлосланиши 
мониторинги учун жиҳозларни харид қилиш; (b) биохилма-хиллик бўйича махсус тадқиқотларни 
тайёрлаш ва (c) ТМДҚ ахборот маркази қошида атроф-муҳит бўйича марказлашган маълумот базасини 
яратиш. Ушбу соҳаларда бирон бир ютуққа этишилганлигини баҳолашга ҳали жуда эрта. 
Шу билан биргаликда, ҳукумат ифлосланиш даражаси айниқса ташвиш уйғотадиган ерларда 
мониторингни кучайтириш учун баъзи дастурларни тасдиқлади. Ушбу Амударё, Қашқадарё ва 
Зарафшон дарёларининг айрим оқим масофаларида, Сурхондарё вилоятининг Тожикистон алюминий 
заводининг трансчегара таъсидаги баъзи ерлари ҳамда Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларига 
интеграллашган сув сифатини кузатишга тааллуқлидир. 
ТМДҚ мониторинг натижалари бир бирига мос келишини ва ахборот алмашувини осонлаштириш 
мақсадида бир неча кўрсатма ҳужжатлар чиқарди. Шундай бўлса ҳам бир қатор етишмовчилик ва заиф 
жиҳатлар бор, айниқса мониторинг билан қамраб олинмаган жойлар, мониторинг жиҳоз ва 
ускуналарининг эскирганлиги, мониторинг маълумоти унчали ишончли эмаслиги, мониторинг усул ва 
тартиб-қоидаларининг халқаро келишилган стандартларга мос эмаслиги, марказлашган ёки ўзаро 
уланган атроф-муҳит маълумоти базаси йўқлиги, ва ниҳоят, сиёсатни белгилаш ва қарор қабул қилишда 
мониторинг натижаларидан етарлича фойдаланмаслик. 
2000 йил Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунга биноан ҳукумат 21 давлат кадастри, жумладан ер, ер 
усти суви, ер ости суви, ўрмонлар, наботот, ҳайвонот, муҳофазаланган табиий ҳудудлар ва чиқинди 
кадастрларини яратиб мунтазам янгилаб бориши лозим. Маълумотда ҳар бир ресурснинг миқдор ва 
сифат баҳоланишини, шунингдек, унинг пул маблағ қиймати кўрсатилиши керак. Бунда нафақат жуда 
катта вазифалар қўйилган, балки уни бажариш учун етарлича ходимлар, маблағ ва методологик 
йўналтириш таъминланмаган. Оқибатда ҳар бир кадастрни тузишдаги муваффақият айтарли эмас. 
Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари биргаликда 2001 йил 21 сентябрда қабул 
қилган Марказий Осиё учун минтақавий ҳаракат режасида мониторинг ва ахборот борасида 2002–2007 
йиллар мобайнида бажарилиши керак бўлган муҳим мақсад ва қисқа муддатли чоралар кўрсатиб 
ўтилган эди. Ўзбекистон Режада белгиланган эмиссия мониторинги тизимини ва Ўзбекистон ҳудудида 
трансчегаравий дарёларда ер усти суви сифати мониторингини такомиллаштириш мақсадлар томон 
сезиларли ютуққа эришди. Бироқ Ўзбекистон Режада айтиб ўтилган ҳаво ифлословчиларининг 
трансчегара ҳаракатини кузатиш тизимини модернизация қилиш чораларини бажарганлигига ёки 
онлайн ахборот алмашуви тизимини ва компьютер маълумот банкларини барпо қилгани тўғрисида ҳеч 
қандай далолат йўқ. 
ТМДҚ ва Ўзгидромет коллегияларининг 1998 йил 28 сентябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлиси қарори 
(Қарор 9/1/17)га биноан ҳар иккала орган 2000 йилда атмосфера ҳавоси ва унинг ифлосланиш манбалари 
мониторингини янада ривожлантириш ва модернизациясига қаратилган 2000–2005 йилларга 


63 
мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Дастур бажарилишининг жами қиймати қарийб 7,5 
миллион АҚШ доллари, деб чамаланди. Гарчи давлат томонидан молиялаш дастур бажарилишининг 
асосий манбаи, деб мўлжалланган бўлса-да, аслида дастур потенциал халқаро донорлар учун 
тайёрланган эди. Донорлар топилмагани учун дастур лойиҳаси тасдиқланмади ва бажарилмади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish