Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ 
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ 


31 
Сенат бошқа давлат органи, айниқса нуфузли вазирликни, муайян бир тарзда ҳаракат қилишга 
мажбурлай олади. 
Вертикал мувофиқлаштириш 
Вилоят кўмиталардан ҳар чорак ТМДҚга ўз фаолияти, жумладан вилоят ҳаракат режаларининг 
бажарилиши тўғрисида ҳисобот тақдим қилиш талаб қилинади. Вилоят бўлимлари ҳам Атроф-муҳит 
бўйича сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва нормалар давлат кенгаши ёки Ўсимлик ва 
ҳайвонот дунёси ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат 
назорати каби тегишли давлат муассасаларига ҳисобот берадилар. 
ТМДҚ йиллик йиғилишларини Тошкентда барча вилоят қўмиталари иштирокида ўтказади, шунигдек у 
лозим бўлганда шундай йиғилишларни махсус масалалар юзасидан ҳам чақириши мумкин. Охирги 
йилларда устун вазифаларни аниқлаш ва ТМҲДни “қуйидан юқорига” жараён орқали тайёрлашда 
вилоят қўмиталарнинг овози анча кучайган. 
1.6 
Хулоса ва тавсиялар 
Барқарор ривожланиш миллий комиссияси 2005 йилда тугатилди ва унинг вазифалари Вазирлар 
Маҳкамасига ўтказилди. Илгари Комиссия Бош Вазир ўринбосарига бўйсунган пайтида жорий фаолият 
учун ишчи гуруҳ мавжуд бўлиб у Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий ва техник ёрдамидан 
фойдаланар эди. Бироқ ҳозир бундай котибият мавжуд эмас. Вазирлар Маҳкамасида вазифалар 
ўтказилган департамент мавжуд, аммо у зиммасига 1997 йил БРМС бажарилишини назорат қилиш 
вазифаси юкланган котибиятнинг кундалик техник ишларни олиб бориш учун белгиланмаган. Айни 
пайтда, ТМДҚ БРМС билан боғлиқ аксарият тартиблар ва режалар бажарилишини кундан кунга назорат 
қилиш вазифасига эга. 
Тавсия 1.1: 
Вазирлар Маҳкамаси Барқарор ривожланиш миллий комиссиясини қайта тиклашни кўриб чиқиши ва 
Иқтисодиёт вазирлигини унинг котибияти қилиб белгилаши лозим.
1997 йил БРМС Ўзбекистонда барча бошқа стратегиялар ва ҳуқуқий ҳужжатлар учун қамраб олувчи 
шарт-шароит сифатида ҳизмат қилиши мўлжалланган эди. Қабул қилинишидан кейинги 12 йил 
мобайнида у қайта кўтиб чиқилмади; шунингдек унда бажарилиш томон илгарилашнинг кўрсаткичлари 
ҳам йўқ. Баъзи мамлакатлар ўз барқарор ривожланиш миллий стратегияларини тақриздан ўтказдилар. 
Бунинг мамлакатлар ўз барқарор ривожланиш стратегияларини қайта кўриб чиқишда ва уларни 
бажаришда илгарилаш учун ниҳоятда фойдали эканлиги исботланди. 
 
Тавсия 1.2: 
Вазирлар Маҳкамаси дахлдор вазирлик ва идораларни жалб қилган ҳолда: 
(a) 
1997 йилдаги Барқарор ривожланиш миллий стратегиясини тақриздан ўтказиб бажарилиши 
кўрсаткичлари ва уни мониторинг қилиш тартиб-қоидаларини белгилаб унга қўшимча ва 
ўзгартиришлар киритиши;
(b) 
Сиёсат ва ҳуқуқий асосни ташкил қиладиган муҳим ҳужжатларни Барқарор ривожланиш 
миллий стратегиясига мувофиқлигини сақлаш мақсадида қайта кўриб чиқиши ва янгилаши 
лозим. 
Экологик ҳаракат миллий режаси 1998 йилда қабул қилинган бўлиб қайта кўриб чиқилмади. Ўша 
пайтдан бери Ўзбекистонда кўп нарса ўзгарди: иқтисодий муҳит анча фарқ қилади; ҳуқуқий шароит 
олға ҳаракат қилди; ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги аввалги мақсадлардан баъзиларига 
эришилди. Охирги йирик 2007 йилдаги 2007-2010 йилларга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури 
ва 2007 йил 2008-2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегияси каби сиёсий 
ҳужжатлар жумладан ушбу стратегиялар атроф-муҳит муҳофазаси билан қандай боғланганлигини 
кўтсатувчи янги атроф-муҳит сиёсати ҳужжатларда акс эттирилиши керак. 


32 
Тавсия 1.3: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дахлдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий 
ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазият ҳисобга олинган ҳамда муайян маблағ билан таъминлаш 
имкониятлари кўрсатилган ва дахлдор муассалар белгиланган, янги мақсадлар ифодаланган қамровли 
экологик ҳаракат режасини тузиши лозим. 
Ўзбекистоннинг биринчи (2001 йил) АҲШсида Парламентнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун 
яхши ҳуқуқий асос яратиш саъй-ҳаракати тан олинган эди. Айни пайтда, унда асосан меъерий 
хусусиятга эга қонунларга ишончдан келиб чиқадиган баъзи камчиликлари, жумладан, ҳукуматнинг 
тартибга солувчи ҳужжатларини вақтида жорий этилишини таъминлаш заруратидан келиб чиқадиган 
камчиликлари таъкидланган эди. 
2001 йилдан бери Ўзбекистонда атроф-муҳитга тегишли янги ва ўзгартиришган ва қўшимчалар 
киритилган қонунларни тайёрлаб келмоқда. Гарчи тартибга солувчи асослар ҳам ишлаб қичилаётган 
бўлса-да, ижро этиш учун зарур бўлган тартибга солувчи қоидалар қонун қабул қилинишидан орқада 
қолиб кетиши ғайриодатий ҳол эмас. Атроф-муҳит кодекси атроф-муҳитга тегишли қонун 
ҳужжатларини жамлашга кўмаклашган бўлур эди. Уни шундай ишлаб чиқиш мумкин эдики, инсон 
саломатлиги ва атроф-муҳит ифлословчи моддалар ва бошқа таъсир келтириб чиқарган зарардан 
муҳофазаланган бўлиши; қимматли табиий ва маданий муҳит сақланиб қолиши ва муҳофазаланиши; 
биохилма-хиллик сакланиши; ер, сув ва табиий муҳит умуман экологик, ижтимоий, маданий ва 
иқтисодий маънода соғлом узоқ муддатли бошқарув таъминланиши; қайта фойдаланиш ва қайта ишлов 
бериш рағбатлантирилиши; материал, хом ашё ва энергиядан фойдаланишда табиий циклларни жорий 
этиш ва сақлаш зарурати ҳисобга олинганлиги кафолатланган бўлсин. 
Тавсия 1.4: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва дахлдор вазирлик ва идоралар қонуннинг устун кучга 
эга қонун тамойилларини ва бажариш учун тўла тартибга солувчи шароитни барпо қиладиган 
экологик кодекс лойиҳасини тайёрлашни кўриб чиқишлари лозим. 
2007 йил 2008-2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегиясини тайёрлаш палласида 
икки оралиқ ҳужжати мавжуд эди: 2004-2006 йиллар ва 2010 йилгача давр учун Ўзбекистон аҳолиги 
тушмуш даражасини ошириш бўйича стратегия ва 2005–2010 йилларга мўлжалланган Фаровонликни 
ошириш стратегияси: кам таъминланганликни камайтириш бўйича оралиқ ҳисобот. Ушбу 
ҳужжатларнинг иккаласи ҳам ҳукумат ва Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг кенг иштироки билан 
тайёрланиб уларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур элемент 
сифатида кўрилган тўлиқ бир бўлим бор. Бироқ, Фаровонликни ошириш стратегияси ни якунлаш тўлиқ 
иштирок этиш билан боғлиқ бўлмаган кўринади ва атроф-муҳит масаларига анча камроқ эътибор 
берилди. Ҳукумат донорлар учун энг муҳим маълумот материали бўлиб хизмат қилган ва мамлакатнинг 
асосий ривожланиш стратегияси, деб ҳисобланган Фаровонликни ошириш стратегиясини қабул қилди. 
Тавсия 1.5: 
Молия вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Фаровонликни ошириш 
стратегиясини, жумладан Барқарор ривожланиш миллий стратегиясини ва барча бошқа алоқадор 
муҳим ташвишли масалаларни акс эттириш мақсадида ўзгартириши керак. 
 


33 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish