Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
1.5 
Институциявий шароит
 
Гарчи қонун ва кодекс лойиҳаларининг манбаи сифатида бир қатор ижроия, қонунчилик ва суд 
органлари, жумладан, бошқалар қаторида, Қорақалпоғистон Респубикаси қонунчилик органи, вазирлик, 
давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Парламент бўлиши мумкин бўлса-да, уларни фақат Парламент 
қабул қилиши мумкин (Қонунчилик Палатаси қабул қилиб, Сенат тасдиқлайди). Вазирлар Маҳкамаси 
ижро этилиши мажбурий қарор ёки аслида меъерий кўрсатма характерига эга ва ҳуқуқий кучга эга 
бўлиши ва бўлмаслиги мумкин қарорлар қабул қилади. Президентнинг вазифаси биринчи ўринда 
кўпрок маъмурий ишлар билан шуғулланиш, масалан ҳукумат ўз ваколатини ижро этиш учун амалга 
оширилиши мумкин ёки шарт ишларни хусусан белгилаб беришдан иборат. Президент ҳуқуқий кучга 
эга умуман олганда қоида ва тартиб-қоидаларга тегишли фармонлар ёки одатда қисқа, муайян бир 
ҳаракатга қаратилган кўрсатма бўлган қарорлар чиқаради. 
 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 
ТМДҚнинг тузилиши ва масъулияти 2001 йилдан бери кўп ўзгармади. Умуман, Қўмита вазифалари 
қуйидагидан иборат: атроф-муҳит хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан 
фойдаланиш ва уларни тиклаш сиёсатини амалга ошириш; табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини 
секторлараро ва интеграллашган бошқаруви; мақбул атроф-муҳит шароитини ва тикланишини 
таъминлаш фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш; табиатни муҳофаза қилиш инспекция 
ва аудитларини ўтказиш. 2004 йилда икки палатали тизим киритилгандан бери ТМДҚ бевосита Сенатга 
ҳисобот беради. 
ТМДҚнинг марказий бошқарувида жами тўққиз тузилма бўлими мавжуд (Расм 1.1). Янги Ҳаракат 
режасига мос равишда ТМДҚ ахборот хизматини кучайтириб жамоатчилик кенгашини барпо этиш 
ниятида. Кенгаш қоидалари ҳануз белгиланиши лозим. Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни назорат 
қилиш бошқармаси, Ҳавони муҳофаза қилиш бўлими, Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва 
бошқаруви бўлими текширув масъулиятига эга. ТМДҚ раҳбари ва раҳбарнинг биринчи ўринбосари 
мамлакатнинг бош инспекторлари ҳисобланади. Марказий даражада 15 нафар инспектор ишлайди. 
Марказий даражада бир қатор ихтисослашган бўлим ва институтлар мавжуд (Расм 1.2). Таҳлилий 
назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бош 
бошқармаси, Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш ва Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва 
табиат захираларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекцияси атроф-
муҳитга тегишли талабларга номувофиқликни олдини олиш, мониторингни амалга ошириш ва аниқлаш 
ва тузатиш учун масъул ҳисобланади (2-боб). 2005 йилда қайта тикланувчи энергия соҳасида тадқиқот 
олиб бориш ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида барпо этилган Эко-энергия тадқиқот ва ижро 
маркази энг янги бўлимдир. 
Марказий қўмитага бўйсунган ўн тўрт қуйи қўмита мавжуд: ҳар бир вилоятда биттадан, 
Қорақалпоғистон Республикасида битта ва Тошкент шаҳрида битта. ТМДҚнинг раҳбари маҳаллий 
ҳокимият органи билан келишилган ҳолда раисларни тайинлайди. Ҳар бирининг қошида инспекция, 
баҳолаш бўлими, сертификатлаш бўлими ва таҳлил бўлими мавжуд. Вилоят даражасидаги 
инспекциялар фақат вилоят доирасида ваколатга эгадирлар. Табиатни муҳофаза қилиш миллий 
жамғармаси ҳам ҳар бир қуйи даражада ўз вакилларига эга. 
Президентнинг 2003 йилдаги Давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида 
фармонига қўшимча равишда ТМДҚ ҳам вазифаларини, ҳам тузилишини ўзгартирадиган қарор 
лойиҳасини тайёрлади. Ушбу ҳужжат ҳозирда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда ва яқин даврда 
тасдиқланиши керак.


28 
Вазифаларга тегишли ўзгартиришлар қаторида атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашда устун 
вазифаларни белгилаш ва табиатни муҳофаза қилишда дастур ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш 
ваколати ҳам бор. Қарор захиралар, ов ва балиқ овлаш секторларида ва биохилма-хилликни сақлаш 
борасида ТМДҚнинг бошқариш масъулиятини кучайтирган бўлур эди; шунингдек, унда рухсатлар 
бериш, баҳолаш ва атроф-муҳитга таъсир қилиши мумкин бўлган корхоналар билан келишувга эришиш 
борасида аниқроқ спецификациялар берилган. Бироқ, ТМДҚнинг ўз юрисдикциясида ташкилий 
бирликлар барпо этиш ва уларни тугатиш ҳуқуқи бекор қилинди. 
Ташкилий томондан фақат кичик ўзгаришлар назарда тутилган. ТМДҚнинг юқори раҳбарияти раҳбар ва 
раҳбарнинг биринчи ўринбосаридан иборат. ТМДҚнинг раҳбарини Президент тайинлайди ва уни Сенат 
тасдиқлайди. Ўзгаришлар билан икки раис ўринбосари бўлади, улардан бири айни пайтда Табиатдан 
фойдаланишнинг иқтисоди ва уни бошқариш бош бошқармаси асосида барпо этилган Атроф-муҳит 
бўйича сиёсат ва уни бошқариш бош бошқармасининг бошлиғи бўлади. Ушбу янги тузилмага кўра 
ходимлар сони ошмайди. Аксинча, ходимлар сони марказий идорада 32дан 28, қуйи даражаларда
1.962дан 1.909гача қисқаради. 1988 йилда барпо этилганда ТМДҚнинг марказий идорасида 81 ходим 
ишлар эди. 
Барқарор ривожланиш бўйича миллий комиссия 
 
Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш бўйича миллий комиссия 1997 йилда БРМСни бажаришни 
мувофиқлаштириш мақсадида барпо этилди. 1999 ва 2000 йиллардаги бир қанча ўзгаришлардан сўнг 
Комиссия Бош Вазир ўринбосарига ва жорий фаолият учун ишчи гуруҳга бўйсунтирилди, ҳамда у 
Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий ва техник ёрдамидан фойдаланади (1999.05.03да 101-ўзгартириш 
ва 2000.19.12даги 358-ўзгартириш). 
Бироқ Комиссия 2005 йилда тарқатилди ва унинг сиёсатни белгилаш вазифаси Вазирлар Маҳкамасига, 
БРМСни бажариш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари ва товарларини қайта ишлаш бўйича ахборот-таҳлил департаментига ўтказилди. 
Атроф-муҳит соҳасида масъул бошқа давлат органлари 
Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит барча соҳаларга дахлдорлиги туфайли, аслида барча бошқа 
давлат органлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан тортиб 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигигача ушбу соҳада муайян масъулиятга эгадирлар. Табиатни муҳофаза 
қилиш йиллик режаларини тайёрлаш ва бу туғрисида ТМДҚга ҳисобот бериши керак бўлган асосий 
ташкилотлар қуйидагилар: 
• 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги; 
• 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги; 
• 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги; 
• 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси; 
• 
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси; 
• 
Ўзбекистон гидрометеорология хизмати; 
• 
Глобал экологик жамғарма ва Орол денгизи ҳавзаси дастурини бажариш агентлиги. 
Бунинг устига, Иқтисодиёт вазирлиги, Чет эл иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 
(импорт ва экспорт масалаларида), Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (халқаро мажбуриятлар 
масалаларида), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, 
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, барчаси ТМДҚнинг ишига дахлдор масъулиятларга 
эга. Агар атроф-муҳит хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳиси кабул қилинса, Мудофаа вазирлиги 
ҳам жалб қилинади, дейиш мумкин. 


29 
Мувофиқлаштириш 
 
Мувофиқлаштириш кўп шаклларда бўлади: горизонтал мувофиқлаштириш, масалан қонун ҳужжатлари 
ёки сиёсий ҳужжатларни тайёрлаш ёки мониторинг қилиш орқали; вертикал мувофиқлаштириш, 
масалан ҳисобот бериш ва йиллик ёки махсус чақирилган мажлислар орқали. 
Горизонтал мувофиқлаштириш 
Ҳар қайси давлат арбоби қонун қабул қилиш ташаббуси билан чиқиши мумкин; аммо бу ҳақда вазирлик 
ёки давлат қўмитаси доирасида келишилгандан сўнг, у барча вазирлик ва давлат қўмиталари орасида 
фикр ва мулоҳазалар олиш мақсадида тарқатилади. Сўнг қонун лойиҳаси мазкур фикр-мулоҳазалар 
асосида қайта ишланади. Кўпроқ муаммоли масалаларда ушбу масалада қонун лойиҳаси устида ишлаш 
мақсадида идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши мумкин. 
Барча вазирлар лойиҳанинг якуний таҳририни имзолашлари шарт, бунда Адлия вазири охирда имзо 
чекади. Бу қоида лойиҳа бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида киритилган. 
Давлат стратегияларини тайёрлашда худди шундай тартиб-қоида амал қилади. Барча вазирлар бир 
фикрга келишгач, лойиҳа Вазирлар Маҳкамасига яна кўриб чиқиш учун ва у ердан ё Президент 
аппаратига, агар Президент қарори талаб қилинса, ёки бевосита Қонунчилик Палатаси ва Сенатга 
юборилади. 
Давомли характерга эга диққат талаб қиладиган Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ)га маблағ учун 
мурожаат қилиш ёки Тоза ривожланиш механизми (ТРМ) лойиҳалари каби, масалаларни 
мувофиқлаштириш мақсадида идоралараро доимий қўмиталар барпо этилиши мумкин. Масалан, ГЭЖ 
идоралараро кенгаш (9-боб) ва Пестицид ва ўғитлар бўйича ишчи гуруҳ шулар жумласидандир. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish