Фойдаланилган адабиётлар:
1. Губанов Г.Я. Физиолого-биологические процессы у семян хлопчатника в период хранения. //
Хлопчатник. – Ташкент, АН УзССР, 1960, т.IV. – С.73…112.
2. Юсубалиев А.,Пиримов О.Ж. Влияние разнокачественности на посевные качества и прорастание
семян хлопчатника//Межд. научн.-практ. конференция «Состояние селекции и семеноводства хлопчатника
и перспективы и её развития».-Т.2006.с.244 –245.
3. Юсубалиев А.,Абдуллаев А., Сайдалиев Х. и др. Сортирование семян хлопчатника посредством
диэлектрического устройства для определения их разнокачественности // Докл. АН Руз.- 2002, № 6.- С48-
51.
4. ЎзР пат. № 4670 Диэлектрикли сепаратор/ Авт. Юсубалиев А. в.б..- 1997, РА, № 4.
УРУҒНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ДАЛАГА ЭКИБ ЕТИШТИРИШДА ШИРИН ҚАЛАМПИРНИНГ
ИСТИҚБОЛЛИ НАВ НАМУНАЛАРИНИ ТАНЛАШ
Якубов М.М.
ТошДАУ
Ширин қалампир уруғини тўғридан–тўғри далага экиб уни парваришлашда тез ва сифатли
ниҳоллар ҳосил бўлиши дала унувчанлиги юқори бўлган, тезпишар, серҳосил, мевасини сифати юқори
бўлиши керак. Ушбу нав ва дурагай намуналарининг биологик имкониятлари юқори бўлиши, иссиқликка
ва қурғоқчиликка бардошли, касаллик, зараркунандага чидамли ҳамда маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига
мослашган бўлишини талаб этади.(1, 4, 5)
Далага бевосита уруғи экилган ширин қалампир ўсимлигининг ер остки қисми яхши шаклланиб,
илдиз системаси тупроқнинг чуқур қатламига жойлашиб, яхши ўсиб, тупи бақувват бўлади. Натижада бу
ўсимлик озиқ моддалар билан тўлиқ таъминланади, ўсимлик қурғоқчилик ва турли касалликларга
чидамлилиги, совуққа бардошлилиги ортади (2,3).
Тадқиқот ишининг мақсади жаҳон коллекциясидан олинган ширин қалампирнинг 14 та нав ва
дурагай намуналарини кўчатсиз етиштиришда энг истиқболли намуналарни танлаб олиш, жадал ҳосил
беришга яроқлиги, уларга биологик, морфологик ҳамда хўжалик хусусиятларига эътибор қаратилди.
Тадқиқот усули:
Жаҳон коллекциясидан олинган ширин қалампир ўсимлигининг 14 та нав ва
дурагай намуналари тадқиқот объекти бўлиб хизмат қилди. Ўрганилган нав ва дурагай намуналари
Абхазия, Бирма, Корея, Хиндистон, Ўзбекистон ва Эфиопия давлатларининг намуналаридир. 2010-2012
йилларда Таш ДАУнинг лабораторияси, ҳамда илмий тадқиқот ва ўқув тажриба станцияси далаларида
кузатиш ишлари олиб борилди.
Тадқиқотлар 4 қайтариқдан иборат бўлиб, уруғлар очиқ далага 10 апрелда экилди. Ҳар бир
майдон узунлиги 10м, 4 қаторли, шундан 2 қатор ҳимоя, 2 та қатор ҳисобий қаторларнинг 1чи қаторида
мевани техник етилиши ва 2чи қаторини мевани биологик етилиши даврларида ҳосили терилди. Экиш
70х30 см схемада ҳар бир уяга 8-12 донадан уруғ экилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |