Microsoft Word Conf-селекция rtf


Использованная литература



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

 
Использованная литература: 
1. Алиев Д.А. Фотосинтетическая деятельность, минеральное питание и продуктивность растений. 
Баку, Элм, 1974, 335 стр.
2. Алиев Д.А. Идеальная пшеница. Вестник с/х науки. Баку, 1982, №5, стр. 3-19 
3. Алиев Д.А. Значение фотосинтеза различных органов в синтезе белков в зерне генотипов 
пшеницы при водном стрессе. Известия НАН Азербайджана (серия биолог. науки). Баку, 2009, 
№1-6, стр. 5-19 
4. Кумаков В.А. Анализ фотосинтетической деятельности растений и физиологическое обоснование 
модели сорта. В кн. Фотосинтез и продукционный процесс. Москва, Наука, 1988, стр. 247-251 
5. Ничипорович А.А. О путях повышения продуктивности фотосинтеза в посевах. В кн. Фотосинтез 
и вопросы продукции растений. Москва, АН СССР, 1983, стр. 5-36.
6. Юсифов М.А. Особенности фотосинтетической деятельности посевов зерновых и овоще-
бахчевых культур в сухих субтропиках Азербайджана. Автореферат доктор. Диссерт. Москва, 
1993, 47 стр.
7. Юсифов М.А. Физиология арбуза. Баку, НУР-А, 2008, 216 стр.


229
ЭЛЕКТР КЛАССИФИКАТОРИДА ТУРЛИ СИФАТЛИ ЧИГИТЛАРНИ
ФРАКЦИЯЛАРГА АЖРАТИШ МЕЗОНЛАРИНИ ТАНЛАШ 
 
Юсубалиев А. 
Тошкент давлат аграр университети 
 
Маълумки, ҳозирги вақтда вилт билан курашнинг ягона йўли − бу касалликка чидамли бўлган 
ғўза навларининг яратилишидир. Селекция ишларида янги навларни яратишда бирламчи материал 
ҳисобланувчи ва генофондни ташкил этувчи коллекцион уруғлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун 
коллекцион уруғларнинг сифати янги ғўза навларини яратишда алоҳида ўрин тутади. Селекция 
ишларидан ташқари бирламчи уруғларнинг сифати элита уруғчилигида ва янги навларининг бошланғич 
уруғчилигида ҳам аҳамиятга эга. 
Текширишлар шуни кўрсатадики [1], селекцион навларнинг генетик ва фенотипик белгилари 
уруғларни узоқ муддат сақлашда умумий уруғлик материалдан юқори сифатли чигитларни ажратиб олиш 
аниқлигига боғлиқ. Бу ҳолда ажратилган сифатли уруғликнинг кўрсатилган белгиларини 10-15 йил 
давомида сақлаб туриш хусусиятига эга бўлади. 
Ҳозирги кунда юқори сифатли уруғлик материални олиш учун уруғлар торсион [2,] ёки аналитик 
тарозиларда доналаб тортиб олинади ва бунинг учун катта қўл меҳнати ва иш вақтини талаб қилади. 
Бошқа тарафдан қараганда, ходимларнинг физиологик чарчаш ҳолати кўпинча юқори сифатли уруғ олиш 
аниқлигини камайтиради. Мавжуд пневматик столлар ва бошқа классификаторлар тукли чигитларни 
морфологик белгиларига кўра ажратиб бера олмайди. Шунинг учун уруғлик чигитларни уларнинг 
биологик сифат белгилари асосида бир нечта фракцияларга ажратиш ҳамда ушбу сермашаққат жараённи 
электромеханизациялаш имконини берувчи электр классификаторини яратиш билан боғлиқ 
тадқиқотларни амалга ошириш долзарб масала ҳисобланади. 
Ғўзанинг Ўзбекистонда етиштирилаётган саноат навлари ўзидан олдинги ёввойи навларнинг 
кўпгина биологик хусусиятларини сақлаб қолган. Кўп йиллик тинимсиз олиб борилган илмий тақиқотлар 
натижасида ўсимликларда содир бўлган муҳим ўзгартиришлар, доимий танлов жараёни ва селекцияси 
билан боғлиқ бўлган масалалари чигит ва чаноқларнинг йириклашувига ҳамда толанинг технологик 
сифатининг яхшиланишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида ғўзанинг ҳаётий шарт-шароитларга бўлган 
талабларининг ўзгаришига сабаб бўлди. Шунинг учун экиш учун мўлжалланган уруғларнинг сифат 
кўрсаткичларини оширишда ғўзанинг биологик хусусиятларини эьтиборга олиш зарур. 
Ғўзада шоналар, гуллар ва кўсакларнинг ҳосил бўлиши ва етилиши кетма-кет равишда «конус» 
шаклида ҳосил бўлади ва у ўсимлик тупининг тузилиши билан боғлиқ. Асосий пояга яқин жойлашган 
кўсаклар минерал озуқалар билан энг кўп таъминланади, тупнинг юқори қисми ва четларида 
жойлашганларига эса озуқа камроқ етиб келади [1]. Экиш вақти кечиктирилганда ғўза ўсимлиги тупининг 
чекка қисмларидаги кўсаклар кузнинг салқин кунларигача етилиб улгурмайди. Бу эса юқори сифатли 
уруғлик чигитларини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, ғўза кўсагининг тупидаги кўсаклар турли вақтда шаклланади. Энг биринчи бўлиб 
ички зонадаги I – III конусларнинг биринчи ва иккинчи ўрнини эгаллаган кўсаклар ривожланади, чунки бу 
ерда уруғларни чеккадагиларга қараганда анча яхши шароитда бўлади. Улар ўсимликнинг асосий пояси, 
илдиз тизими ва баргларида энг кўп озуқа моддалари заҳираси мавжуд бўлган юқори яшаш қобилиятига 
эга бўлган даврида биринчи пайдо бўлади. Ғўза ўсимлиги тупининг чекка конус қисмидаги кўсакларнинг 
шаклланиши ўсимликни яшаш ќобилияти пасайган ва ташқи шароит ҳам яхши бўлмаган даврга тўғри 
келади. Бу эса уруғларнинг сифатига кучли таъсир кўрсатади: нисбатан майда уруғлар ҳосил бўлиб, 
уларда озуқа моддалари кам бўлади [3]. Бу ҳолда йириклиги бўйича (массаси), зичлиги ва биохимик 
таркиби бўйича турли сифатга эга бўлган уруғлар шаклланади ва маълум йўналишда асосий поянинг 
пастидан юқорисига ҳамда симподиал шохлар бўйича ғўза тупининг марказидан чекка тарафига қараб 
ўзгаради. 
Юқоридагилардан кўринадики, турли сифатлилик уруғларнинг пишиши ва экинларнинг униб 
чиқиш вақтидан бошлаб юзага чиқади. Йирик ва оғир уруғлар анча юқори даражадаги униб чиқиш 
қобилиятига ва бошланғич ўсиш кучига эга, чунки уларнинг ривожланиши ёш ўсимликларда фотосинтез 
жараёнларини кучайтирувчи катта озуқа моддалар заҳираси ҳамда минерал озуқалар элементлари 
ассимиляцияси билан боғлиқ. Бу ҳолда улар ўзида униб чиққан экинларнинг келгусида ривожланиши 
учун зарур бўлган озуқа моддаларини сақлайди. Дала шароитида экилган массаси бўйича турли хил 
фракцияли уруғларнинг униб чиқиш натижаларини ўрганиш, энг тез ва текис униб чиққан уруғлар ўрта ва 
оғир фракцияларга тўғри келишини кўрсатади.
Турли мезонлар бўйича ЎзЃСУИТИда навларга ажратилган уруғларнинг нисбий таҳлили шуни 
кўрсатадики, уруғларнинг массаси уларнинг биологик белгилари билан энг катта корреляция 
кўрсаткичига эга. Сўнгра уруғларнинг зичлиги ва ўлчамлари муҳим ўрин тутади. Бу ерда шуни таъкидлаш 
лозимки, уруғларнинг ўлчам бирликларидан бўлган узунлиги биологик белгилар билан энг юқори 


230
корреляцияга эга. Юқоридагилардан кўринадики, уруғларни фракцияларга ажратишда мумкин қадар энг 
юқори самарага эришишда турли сифатлиликнинг кўрсатилган морфологик белгиларининг йиғиндиси 
бўйича танланиши керак. Бу ҳолда ушбу жараёнда кўрсатилган белгилар уруғларнинг агробиологик 
потенциали билан мос тушиши таъминланади.
Мана шу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар натижасида уруғлик чигитларни уларнинг 
агробиологик сифатларига кўра фракцияларга юқори аниқликда ажратувчи ќурилма ишлаб чиқилган 
бўлиб [4], унинг ишлаш жараёнида фракцияланувчи дастлабки уруғлик бункер 1дан (1-расм) таъминлагич 
2 орқали маълум тезликда айланувчи барабан 3га узатилади. Барабан юзидаги қарама – қарши қутбли 
электродлар орасидаги майдон таъсирида қтбланган чигитлар барабан юзасига электр кучи ёрдамида 
тортилади. Бир пайтда марказдан қочма куч чигитни барабандан ажратиб олишга ҳаракат қилади. Йирик 
оғир чигитларнинг марказдан қочма кучи электр кучидан катта бўлганлиги сабабли барабандан даставвал 
улар ажралиб чиқади. Кейинроқ, оғирликлари камайишига қараб, майдароқ чигитлар ажрала бошлайди. 
Энг майда ва пуч чигитлар сўннги V – фракцияга ажралади. Чўтка 7 барабанга ёпишиб қолган пуч 
чигитларни ажратиб олади. 
Барабанга электрик юритма 6 орқали айланма ҳаракат занжир ёрдамида узатилади. Юқори 
кучланиш ТГ – 1020 трансформаторидан 5 махсус контакт орқали барабан юзасига ўралган қарама – 
қарши қутбли электродларга берилади.
Чигитлар таъминлагич орқали махсус йўналтиргич (1 –расмда кўрсатилмаган) ёрдамида барабан 
3 юзасидаги қарама –қарши электродлар орасига узунликлари бўйича жойлаштирилади. Бу ҳолат 
чигитларни уларнинг узунликлари бўйича ажратиш имконини беради. Марказдан қочма куч таъсири эса 
чигитларни уларнинг зичлиги ва массасига қараб фракцияларга ажратишни таъминлайди. Шунинг учун 
барабандан ажралган чигитлар ќабул ќилгичнинг оѓирликларига мос равишдаги фракциялари 5 ичига 
тушади. 
Дастлабки уруғликнинг электроклассификатор қабул қилгичида фракцияларга ажралишининг 
барабан электродларига берилаётган кучланишга боғлиқлигини ўрганиш натижалари 2– расмда 
келтирилган. Кучланиш 3 кВ бўлганида энг оғир уруғликлар ажраладиган I – фракцияга 60 % уруғлик 
ажралгани ҳолда, бу кўрсатгич кучланиш 6 кВ гача оширилганда 15 % гача камайиши кузатилди. Шу 
пайтда II – фракцияга ажралиш даставвал 50 % гача кўпайган ҳолда (U=4,5 кВ да), кейин кучланиш 6 кВ 
га оширилганда 24 % гача камаяди. Айни пайтда III, IV ва V фракцияларга уруғликларнинг ажралиши 
муттасил равишда кўпая боради. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби уруғликларга таъсир этувчи 
кучларнинг миқдори ортиб бориши натижасида, уларнинг айланаётган барабандан каттароқ бурчак остида 
ажралишидир. Умуман олганда кучланишнинг 3 – 6 кВ оралиқда ортиши уруғликларнинг I – V 
фракциялардаги тақсимотига сезиларли таъсир кўрсатади. 
1-Расм. Электроклассификаторнинг технологик схемаси: 1–бункер;2 – таъминлагич; 3 – ишчи 
барабан; 4 – фракциялагич; 5 – юқори кучланиш манбаи; 6 – электрик юритма; 7 – чўткали тозалагич. 


231
2 – расм. Уруғлик чигитларнинг фракциялар бўйича тақсимотига электродлардаги кучлани 
шнинг таъсири:1 – U – 3 кВ; 2 – U – 4,5 кВ; 3 – U – 6,0 кВ. 
Электроклассификторнинг асосий вазифаси дастлабки уруғлик таркибидаги турли сифатли 
уруғликларни бир – биридан ажратиш бўлганлиги учун фракцияларга ажралаётган чигитлар массасининг 
ўзгариши алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, уруғлик чигитнинг унувчанлиги, ундан ҳосил бўлган ғўза 
ҳосилдорлиги ва ҳосилининг сифати унинг массасига боғлиқ. 
3–расмда электродларга берилаётган кучланишнинг ўзгариши фракцияларга ажратилаётган 
уруғликлар ўртача массасига таъсирини ўрганиш натижалари келтирилган. Деярли барча фракцияга 
ажралаётган уруғликларнинг массалари электродлар кучланиши кўтарилиши натижасида ортиб боради. 
Дастлабки уруғлик (назорат) чигитларининг массаси 113,4 мг бўлгани ҳолда I –фракцияга ажралаётган 
уруғликларнинг ўрта массаси 116,2 мг дан 124,0 мг гача ортади, яъни назоратга нисбатан 2,8 – 10, 6 мг 
ошади. Шу пайтнинг ўзида
3 – расм. Электродлар кучланишининг фракциялардаги уруғлик ўртача массасига таъсири (
б
= 0,8 с
-1
; R
б 
= 0,125 м) 1, 2, 3, 4, 5 – I, II, III, IV ва V фракциялар; 6 – дастлабки уруғлик (назорат). 
Кейинги II – V фракцияларга I фракцияга нисбатан, электродларга берилаётган барча кучланишларда, 
майдароқ, яъни массаси камроқ уруғликлар ажралиши кузатилади. Айниқса IV ва V фракцияларга энг 
майда, пуч ва хом уруғликлар ажралиши натижасида уларнинг масса кўрсаткичлари кескин камайиши рўй 
беради. 
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
1. Ғўза тупи чегарасида кўсакнинг турли вақтларда шаклланиши ва пишиб етилиши натижасида 
ҳар доим турли сифатли уруғлар ҳосил бўлади. Улар бир-биридан сезиларли даражада оғирлиги, зичлиги, 
биокимёвий таркиби билан фарқланади. 
2. Уруғлик чигитларни сифат кўрсатгичлари бўйича юқори аниқликда фракцияларга ажратиш 
жараёнини бир вақтнинг ўзида уларнинг массаси, зичлиги ва узунликларини ҳисобга олиб амалга ошириш 
зарур. Ушбу талабга электр классификатори тўлиқ жавоб беради.
3. Айланаётган қарама – қарши қутбли электродлар жойлашган барабанга берилаётган кучланиш 
кўпайиши билан барча фракцияларга ажралаётган уруғликларнинг ўртача массаси ва лаборатория 
унувчанлиги ортиб боради. Дастлабки уруғликни чигитларнинг сифати бўйича табақалаштириб 


232
фракцияларга ажратиш учун электродларга бериладиган кучланиш катталиги 4,0 – 6,0 кВ орасида бўлиши 
мақсадга мувофиқ.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish