Фойдаланилган адабиётлар:
1. Б.Мусаев Ш.Шаумаров, “Махаллий ўғитларни қўллаш тизими, услубий қўлланма. ТошДАУ,
1997 й.
2. БИОГУМУС ,Техникавий шартлар TSh 64-22559423-001:2009й.
ЎСИМЛИКЛАР ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИГА БИОГУМУС ТАЪСИРИ
Шералиев Х., Шаумаров Ш., Тўраев С.
Тошкент давлат аграр университети
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил
қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида
“Фермер хўжалигининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини ошириш...” ғоят муҳим
вазифалардан бири деб кўрсатилган[1].
Ўзбекистон республикасининг “Фермер хўжалиги” тўғрисидаги қонунида “Фермер хўжалиги –
ижарага берилган ердан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи хўжалик
субъекти” деб белгиланган[2]. Демак, фермер хўжалигининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий
барқарорлиги, кўп жиҳатдан ернинг махсулдорлигига боғлиқ. Шунинг учун, тупроқ унумдорлигини
яхшилаган ҳолда, унинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига қўшимча махсулот ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш Республика Фермерлар Кенгашининг долзарб масалаларидан биридир.
Тупроқ унумдорлиги, унинг физик-кимёвия ва биологик хоссаларини яхшилаш билан бир қаторда
тупроқнинг гумус билан таъминланганлик даражаси билан белгиланади. Демак, давлатнинг энг қиммат
капитали ҳисобланган ерлар сифатини яхшилашда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида
махсулот етиштиришда гумусдан фойдаланиш хўжаликларни иқтисодий мустақиллиги ва молиявий
ривожланишининг асосий омили бўлиб, тупроқнинг табиий ҳоссаларини қисқа муддатда тиклайди.
Тупроқнинг табиий унумдорлигини бир сантиметр қалинликда табиатнинг ўзи тиклаши учун 300
йил керак бўлади. Тупроқга гўнг, компост чиринди солинса, ундаги бактериялар уларни ўсимликлар
ўзлаштирадиган шаклга ўтказади. Аммо, бу жараён ҳам узоқ кечиши мумкин.
Замоновий вермикультура технологиялардан фойдаланиб, ернинг табиий ҳоссаларини тезда 3-5
йилда тиклаш мумкин [3,4]. Вермикультура технологиясида тупроқдаги чувалчанглар органик
моддаларни қайта ишлаб, ўсимликлар томонидан осон «ҳазм» қиладиган шаклга айлантиради, ерни
ғоваклилигини оширади ва тупроқнинг физика-кимёвий хоссаларини яхшилайди.
Гумус ҳосил бўлиши – бу мураккаб кимёвий жараён бўлиб, бунда органик моддалар парчаланиб,
содда бирикмаларга айланибгина қолмай, балки улардан ўсимлик учун керакли бўлган бирикмалар ҳам
ҳосил бўлади. Чувалчанглар органик моддаларни (чиринди, гўнг, сабзавот ва мева қолдиқлари, тўкилган
барглар ва х.к.) истеъмол қилиб, ичакдан ўтказиш жараёнида биологик фаол моддалар билан бойитади ва
натижада чувалчанг чиқиндиси ёки капролит ўсимликларни яхши ривожланиши учун зарур бўлган
бебаҳо биогумусга айланади. Бундай биогумус таркибида микро- ва макроэлемкентлар ўсимлик ўсиши
учун керакли нисбатда бўлиб, таркибидаги биологик фаол моддалар эса ҳосилдорликнинг ошишини
таъминлайди.
Биогумус самарадорлиги бўйича хар қандай органик ўғитдан 15-20 маротаба афзал туради. Ёмғир
чувалчангларининг турлари кўп бўлиб, биогумус фаол ишлаб чиқарадиган сермаҳсул зотлари танлаб
олинган. Улар, Америкада Калифорния қизил чувплчанги (КҚЧ), Россияда “Старатель” ва Ўзбекистонда
бошқа дурагай турлари мавжут. Чувлчангларни кўпайтириш, сақлаш ва биогумус ишлаб чиқариш илғор
технология ҳисобланади. Вермикультура технологиясини жорий этиш кўп куч ва маблағни талаб этмайди.
Чувалчанглар киритиладиган ғарамлар ҳимояланган ерларга ёки очиқ ерларга жойлаштирилиши мумкин.
Ғарамдаги намликни 70% ва ҳаво ҳарорати 20 С
о
да тутиб турилади. Биогумус 1,5-2 ойда етилади (1-расм).
Биогумус қўлланилганда бир йиллик ўсимликлар ўлчамларини ўзгаришини бевосита бир ҳафта
ичида кузатиш мумкин.
216
Do'stlaringiz bilan baham: |