Microsoft Word Conf-селекция rtf


-расм. Гўнг устидаги ёмғир



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

1-расм. Гўнг устидаги ёмғир 
чувлчанглари. 
Биогумус ишлаб чиқариш қурилмаси модул шаклида 
бажарилиши фермерлар учун анча қулайлик туғдиради.
Биогумус ишлаб чиқариш технологиялари дастлаб битта 
модулда амалга ошириш осон. Фермер хўжалиги томонидан 
етиштирган маҳсулотлар истеъмол бозорида сотилиб 
даромад олингандан кейин биогумус ва биоўғит ишлаб 
чиқаиш модуллари сонини ошириб бориши мумкин. 
Вермикультура технологияси жараёнларини амалга оширувчи қурилмалар модулларини, заруратга 
қараб 20-30 тага ёки ундан кўпга етказиш мумкин.
2-
расм. Био гумус 
Вермикультура технологиялари асосида ищллаб чиқарилган 
биогумус таркибида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун 
зарур бўлган барча моддалар керакли нисбатда бўлиши ва турли 
биологик 
фаол 
бирикмаларга 
бой 
бўлганлиги 
сабабли 
биостимуляторлик хусусиятига эга (2-расм). Қуйидаги жадвалда 
қорамол гўнгидан олинган “Биогумус” учун, уларнинг 50% 
намликдаги минерал моддалари таркиби берилган. 
Жадвалдан кўринадики, қуриқ “биогумус” таркибида 2-4% азот, 2-4% калий, 3-6% фосфор ва 
ўсимлик учун зарур бўлган 20 дан ортиқ микроэлементлар мавжуд. 
Модда 
Биогумус 
Модда 
Биогумус 
Органик модда
25-30% 
Умумий фосфор (Р
2
О5) 1,5-3,0% 
Гумус моддаси 25-32 
Умумий калий (К
2
О) 1,2-2,0% 
Умумий азот 1,0-2,0% 
Магний 0,6-2,3% 
Биогумус ерга 1,5-4 т/га атрофида солинади. “Биогумус” ишлатилганда ҳосилдорлик кескин 
кўтарилади; гектарига донли экинлар ҳосили 30-35%, полиз маҳсулотлари 35-40, сабзавотлар 30-35, 
картошка 50-55% га ортиши кутилади.
Биогумус қўлланилганда биринчи йил ерга минерал ўғитларнинг одатда ишлатиладиган 
миқдорининг 25 фоизи солинади, кейинги йилларда минерал ўғитлар ишлатилмаса ҳам бўлади.
Биогумус тупроқга 15-20% миқдорда солиниши тавсия этилади. Удан кўп миқдорда тупроқга 
қўшилган биогумус иқтисодий самараси камаяди. Умуман олганда, Биринчи йил ерга 10-15% биогумус 
солиш яхши натижа беради. Иккинчи ва кейинги йилларда тупроқга 5-10% биогумус солиш етарли 
бўлади.
Тупроқга 5% биогумус солинганда ҳам, тупроқда минерал моддалар камроқ бўлсада, ўсимликлар 
яхши ривожланиши кузатилади. Бунинг асосий сабаби, биогумус таркибидаги биологик актив моддалар, 
ўсимлик ўсиши учун ижобий таъсир ўтказганидадир. Биоўғит миқдори 50% ва ундан кўпроқ миқдорда 
тупроқга солинганда ўсимлик яхши ривожланмайди. Демак, қишлоқ хўжалик ўсимликлари учун биогумус 
ишлатиш меъёрлари 10-15% атрофида бўлади. 
Биогумус ишлаб чиқариш жараёнида чиқинди гўнг, сабзавот ва мева қолдиқлари, бегона ўтлар 
уруғлари, тўкилган барглар биоўғитга айланади ҳамда нитрат, нитрит бегона ўт уруғлар ва гелминтлар 
бўлмайди. Тупроқ структурасини, физик-кимёвий ва биологик ҳоссалари яхшиланади. Азот, фосфор ва 
калий моддалари сувда эрийдиган шаклда бўлади. Микроэлементлар ҳам ўсимлик осон ўзлаштирадиган
шаклга ўтади. Биогумус ерга солинганда, тупроқга фойдали зарур бактериялар киритилади. Улар 
ўсимликларни тезроқ ўсишини таъминловчи фитогармонлар ишлаб чиқаради. Биоўғит таркибидаги “В” 
витаминлар группаси, ўсимликларни турли касалликларга чалинишини олдини олади.
Биогумус ердаги намликни 60-70% гача тутиб туради. Унинг таркибида инератв органларни 
ўстирувчи юқори физиологик активликга эга бўлган ауксин моддаси бор. Индолил сирка ва фульвок 
кислоталари кўп миқдорда углеводларга эга бўлиб, ўстиришни тезлаштиради.
Биогумус таркибидаги қуриқ гумин кислоталари миқдори 5 - 18 % бўлиб, зарарли 
микроорганизмларни ривожланишига йўл қўймайди. Биогумус таркибидаги фойдали бактериялар 
миқдори гўнгдаги бактериялар миқдоридан 8-10 маротаба кўп. Биогумус, тупроқда кислоталилик 
кўрсатгичи Ph ни 6.7-7.3 атрофида тутиб туради. Натижада касалликлар ривожланиши қийинлашади. 


217
Биогумус таркибида ўсимликлар учун зарур аэроб ва анаэроб чиритувчи бактерияларнинг барчаси 
мавжут. Биогумус инсон учун зарарсиз бўлиб, тупроқ ҳидини беради ва қўлланилиши оддий. Биоўғитни, 
ўсимлик вегетатив ўсиш даврининг исталган муддатидан бошлаб қўллаш мумкин. “Биогумус” 
таркибидаги микроорганизмлар кеч кузда ерга тушгач, эрта баҳоргача тупроқда азот, фосфор ва калийни 
тўплаб боради ҳамда ўсимлик илдизи ўсадиган тупроқ қатламини структурасини яхшилайди ва 
ҳароратини 2-3 градусга оширади.
Хулоса қилиб, таъкидлаш мумкинки, “Биогумус” Ўзбекистонниног барча тупроқ шароитларида 
ҳар қандай ўсимликни етиштиришда қўллаш тупроқ унумдорлигини ва структурасини тиклайди, тупроқ 
сифатини яхшилайди, ўсимликни совуққа чидамлилигини оширади, ўсимликни турли касалликларга 
чалинишини олдини олади ва бегона ўтлар нисбатан камаяди.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish