ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ВЕРМИТЕХНОЛОГИЯДАН ФОЙДАЛАНИБ БИОГУМУС ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ
Шаумаров Ш., Шералиев Х., Файзуллаев Б.
Тошкент давлат анрар университети
Деградацияга учраган ернинг сифатини яхшилаган ҳолда ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига
қўшимча махсулот олиш қишлоқ хўжалигининг долзарб масалаларидан биридир.
Тупроқдаги чувалчанглар органик моддаларни қайта ишлаб, ўсимликлар томонидан осон «ҳазм»
қиладиган шаклга айлантиради, ернинг ғоваклигини оширади, тупроқнинг физик-кимёвий хоссаларини
яхшилайди. Натижада, ҳосилдорлик кескин ортади.
214
Гумус ҳосил бўлиши – бу мураккаб кимёвий жараён бўлиб, бунда органик моддалар парчаланиб,
содда бирикмаларга айланибгина қолмай, балки улардан ўсимлик учун керакли бўлган бирикмалар ҳам
ҳосил бўлади.
Чувалчанглар органик моддаларни (чиринди, гўнг, сабзавот ва мева қолдиқлари, тўкилган барглар
ва х.к.) истеъмол қилиб, ичакдан ўтказиш жараёнида биологик фаол моддалар билан бойитади ва
натижада чувалчанг чиқиндиси ёки капролит ўсимликларни яхши ривожланиши учун зарур бўлган
бебаҳо биогумусга айланади. Бундай биогумус таркибида микро- ва макроэлемкентлар ўсимлик ўсиши
учун керакли нисбатда бўлиб, таркибидаги биологик фаол моддалар эса экинлар ҳосилдорлигини
ошишини таъминлайди. Биогумус самарадорлиги бўйича хар қандай органик ўғитдан 15-20 марта афзал
туради /1,2/.
Вермикультура (биогумус олиш) 1959 йилдан бошлаб, АҚШнинг Калифорния Университетида
биринчи бор «Калифорния қизил чувалчанги»ни етиштириш асосида йўлга қўйилган.
«Калифорния қизил чувалчанги» одатдаги тупроқ чувалчангларидан тез кўпайиши, серпуштлиги
ва узоқ яшаши билан фарқланади. «Кқч» учун чиринди, гўнг, органик қолдиқлар овқат вазифасини
бажаради. Чувалчанг хаёт кечирадиган жойи юмшоқ, ғовак бўлиб, намлиги 70% бўлиши керак; муҳитнинг
pH и 6,5-7,5 га тенг бўлиб, оптимал ҳарорат 22-24 C
о
бўлиши керак. Агар яшаш шароити кескин ўзгарса,
уларнинг сони камайиб кетади. Тухум қўйишдан бошлаб то балоғатга етгунча 2-3 ой муддат ўтади.
«Кқч» нинг ўртача вазни 0,5 г бўлиб бир кеча-кундузда танасидан ўз вазнига тенг чиринди ёки
гўнгни ўтказади, яъни биогумусга айлантиради. Агар чувалчанг вазни 0,5 г бўлса, 1 м
2
да 50 дона (1 га да
500000 дона) бор деб хисобласак, у ҳолда 1 кеча-кундузда 1 га майдонда чувалчанг ичагидан 250 кг
субстрат ўтади. Чувалчангнинг фаолияти бир йилда 200 кун давом этади десак, унда чувалчанг ичаги
орқали ўтиб, қайта ишланадиган субстрат миқдори 50 т га етади. Бундан кўриниб турибдики,
чувалчанглар ернинг сифатини яхшилашда қудратли кучдир.
«Кқч»ни таги текис, бетонланган, эни 1, узунлиги 6, баландлиги 0,6-0,7 м бўлган ғарамларда
ўстирилади. «Кқч»ни қават-қават жойлаштирилган металл ёки ёғочдан ясалган оғилларда, катта
қутиларда, ҳамда заранг ерда эни 1 м, узунлиги 10-15 м, баландлиги 0,5-0,7 м бўлган ғарамларда ҳам
ўстириш мумкин.
Чорва фермаларидан олинган гўнг чувалчангга «овқат» бўлиши учун, бир оз чириши очиқ хавода
бажарилди. Унинг муҳити мўътадил ҳолатга келтирилиш учун дарахтлардан иўкилган барглар ва сомон
қолдиқларидан фойдаланилди. Муҳитда pH аниқланиши учун, гўнг суюқ холатга келтирилади ва унга
лакмус қоғози ботирилди, қоғознинг ранги ўзгаришига қараб, стандарт рангларга солиштириш йўли билан
pH аниқланди. Ундан ташқари намликни аниқлашда, субстрат қўлда сиқиб кўрилди. Агар, бир неча томчи
сув ажралиб чиқса, намлик етарли даражада хисобланди. Ҳарорат эса, хонанинг бир неча жойида симобли
термометрда ўлчаб турилди. Натижада, ғарамларда pH 6,5-7,5; субстрат намлиги 70% атрофида бўлишига
эришилди. Биогумус ҳосил бўлишини тезлаштириш мақсадида субстратга озгина қоғоз ва 5% га яқин
биогумус қўшилди.
Юқориларда айтилган усулда субстрат тайёрланганидан сўнг, ғарамга чувалчанглар қўйилади.
Аввал 0,5-1 кг субстратга 20-30 дона чувалчанг қўйилди. чувалчанглар субстрат ичида тарқалиб
кетганидан сўнг, субстрат чувалчанг учун яроқли ҳисобланади. Ундан кейин, ғарамнинг 1 м
2
га 20-25
минг дона чувалчанг жойлаштирилди.
Ҳар 10-15 кунда ғарамнинг устига 10-15 см қалинликда субстрат солинади. «Овқат» бериш
кераклигининг аломатларидан бири чувалчангларнинг ғарамни юқори қатламларида тўплана
бошлашидир. Ғарамдаги намликни 70% да ушлаб туриш учун бир кунда бир марта, ҳаво ҳарорати 20 С
о
дан ошганда, икки марта сув сепиб турилади. Амалда ғарамнинг намлигини билиш учун, озгинасини
ҳовучга олиб сиқилганда панжалар орасидан бироз сув томса, бундай ғарамнинг намлиги тахминан 70% га
тўғри келади.
Ярим метр қалинликдаги ғарамда чувалчанг зичлиги 1 м
2
да 20-25 мингдан кам бўлмаса, биогумус
45-60 кунда етилади. Шундан сўнг чувалчангларга 5-7 см қалинликда субстрат солинади; 2-3 кун ичида
чувалчанглар биогумусдан субстратга ўтади ва бу қатлам сидириб олиниб, тайёрлаб қўйилган субстрат
ғарамига солинади. Биогумуси етилган ғарамда қолган чувалчанглар яна бир марта йиғиштириб олинади.
Чувалчанглардан тозаланган биогумус сояда қуритилади, йирик кўзли элакдан ўтказилади ва қопланади.
Субстрат ғарамлар устига қўшиб борилмасдан, уларнинг ён томонидан ҳам қўшиб борилиши
текширилди. Ғарамлар эни уч метргача субстрат солиб ўстириб борилди. Иккинчи томонидан эса,
биогумус йиғиштириб борилади. Ғарамлар орасидаги бўш жойлар, юриш учун қолдирилади. Натижада,
биогумус хосил бўлиши ва йиғиштирилиши узлуксиз давом этди. Қиш мавсумида хонада ҳарорат 17
о
С
миқдорида бўлиши чувалчангларнинг ривожига яхши шароит яратди.
Биогумус таркибида 3-4% азот, 2-3% калий, 4-5% фосфор ва ўсимлик учун зарур бўлган 20 дан
ортиқ микроэлементлар мавжуд. Биогумус ерга 1,5-4 т/га атрофида солинади. Биогумус ишлатилган
йилик ҳосилдорлик кескин кўтарилади; гектарига донли экинлар ҳосили 25-30, полиз маҳсулотлари 30-35,
сабзавотлар 25-35, картошка 45-55% га ошади.
215
Биогумус қўлланганда биринчи йил ерга минерал ўғитларнинг одатда ишлатиладиган
миқдорининг 30 фоизи солинади, кейинги йилларда минерал ўғитлар ишлатилмаса ҳам бўлади.
Хулоса сифатида эътироф этиш керакки:
Биогумус ўз таркибида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган моддаларни
керакли нисбатда тутиб ва турли биологик фаол бирикмаларга бой бўлиб биостимуляторлик хусусиятига
эга.
Тупроқ унумдорлигини оширишга 5-6 % биогумус солиш етарли бўлади. Унинг таркибидаги
биологик актив моддалар, ўсимлик ўсиши учун жуда яхши самара беради..
Do'stlaringiz bilan baham: |