190
Барча комбинациялар бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти 2.4-3.5% га тенг бўлди.
2010 йилда иккинчи авлод дурагайлари билан биргаликда ўрганилган
ота-она шаклларнинг
аксариятида белги бўйича кўрсаткичлар олдинги йилга нисбатан бироз паст бўлди (Т-26 тизмаси бундан
истисно). Хусусан, Т-5/8 ва Т-26 тизмаларида тола чиқими мос равишда 35.7 ва 35.0% га тенг бўлган
бўлса, G.barbadense L. турига мансуб Pima S4 ва Термез 31 навларида бу мос равишда 36.2 ва 34.0 % ни
ташкил қилди.
Ғ
2
ўсимликларида тола чиқимининг олдинги авлодга нисбатан ошганлиги қайд қилиниб, буни тола
чиқими бўйича трансгрессив ўсимликларнинг ажралиб чиққанлиги билан изоҳлаш мумкин.
Комбинациялар бўйича кўрсаткич 35.2-37.5% га тенг бўлиб, энг юқори кўрсаткич Pima S4 x Т-5/8
комбинациясида 37.3% га тенг бўлди.
Белги бўйича ўзгарувчанлик биринчи авлодга нисбатан бирмунча кенг бўлиб, 4.1-6.2% га тенглиги
аниқланди.
Тола сифати.
Тола сифатининг муҳим кўрсаткичларидан бўлган,
толанинг типини белгилашда
асосий омил ҳисобланган тола узунлиги табиий равишда ингичка толали навларда юқори бўлди (мос
равишда 36.8 ва 37.4 мм). Тизмаларда эса 33.4 ва 32.3 мм ни ташкил қилди.
Деярли барча дурагайларда ота-она шаклларга нисбатан кучсиз оралиқ ирсийланиш қайд қилинди.
Комбинациялар бўйича кўрсаткичлар 34.5-35.6 мм ни ташкил қилиб белгининг устунлиги -0.1-0.3 га тенг
бўлди.
Дурагайлашда қатнашган Т-5/8 ва Т-26 тизмаларида тола сифатининг муҳим кўрсаткичларидан
бўлган тола микронейри мос равишда 4.3 ва 4.4 га тенг бўлган бўлса, G.barbadense L. турига мансуб Pima
S4 ва Термез 31 навларида микронейр мос равишда 3.8 ва 4.0 ни ташкил қилди.
Чатиштиришларда қатнашган ота-она шакллар бир-биридан микронейр бўйича
кескин
фарқланганликлари туфайли дурагайларнинг биринчи авлодида микронейр белгиси бўйича
ота-она
шакллар оралиғидаги кўрсаткичлар қайд қилинди. Жумладан, Pima S4 x Т-5/8 ва Т-5/8 x Pima S4
дурагайларининг тола микронейри ўртача 4.1 ва 4.2 бўлди. Белгининг доминантлик кўрсаткичи буни
исботлаб 0.2 ва 0.6 (оралиқ ирсийланиш) га тенглиги қайд қилинди.
Кейинги чатиштириш гуруҳида (Термез 31 x Т-26, Т-26 x Термез 31) тола
микронейри мос
равишда 4,0 ва 4.2 ни ташкил қилди. Биринчи дурагай комбинациясида белгининг устунлик даражаси -1.0
(салбий гетерозис), кейингисида 0,0 га (доминантлик йўқ) тенг бўлди.
Барча комбинациялар бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти 1.5-3.4% га тенг бўлди.
Маълумотлардан кўриниб
турибдики, солиштирма узилиш кучи кўрсаткичи бўйича барча ўрганилган
шакллар юқори қийматларга эга бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: