192
Янги буғдой навларининг ўғитлашга таъсирчанлигини аниқлаш тажрибасида ҳосилдорлик ўғит
меъёрининг ошиши билан сифат кўрсаткичлари яхшиланиб бориши кузатилди.
Дон натураси - назорат (ўғитсиз) пайкалчаларда юқори меъёрда ўғит қўлланилгандагига нисбатан
паст бўлиши кузатилди. Назоратда натура Краснодар-99 навида 771 г/л, Ғозғон навида 756 г/л, Эломон
навида 801 г/л, Ҳазрати Бешир навида 770 г/л, Яксарт навида 780 г/л, Ҳисорак навида 739 г/л, Бунёдкор
навида 780 г/л, Фаровон навида 775 г/л, Барҳаёт навида 765 г/л бўлганлиги аниқланди.
N180, P90, K60 вариантида назорат вариантга нисбатан юқори, яъни Краснодар-99 навида 780 г/л,
Ғозғон навида 777 г/л, Эломон навида 805 г/л, Ҳазрати Бешир навида 783 г/л, Яксарт навида 783 г/л,
Ҳисорак навида 752 г/л, Бунёдкор навида 787 г/л, Фаровон навида 797 г/л, Барҳаёт навида 778 г/л ни
ташкил этди.
N210, P90, K60 вариантида эса дон натураси юқорида қайд қилинган вариантларга нисбатан ҳам
юқори бўлди. Бунда Краснодар-99 навида 790 г/л, Ғозғон навида 785 г/л, Эломон навида 815 г/л, Ҳазрати
Бешир навида 808 г/л, Яксарт навида 787 г/л, Ҳисорак навида 770 г/л, Бунёдкор навида 789 г/л, Фаровон
навида 802 г/л, Барҳаёт навида 783 г/л ни ташкил этди.
Оқсил миқдори
- назорат (ўғитсиз) вариантида озиқлантирилган вариантларга нисбатан паст
бўлиши кузатилди. Бунда оқсил миқдори Кроснадар-99 навида 10,9 %, Ғозғон навида 10,0 %, Эломон
навида 11,8 %, Ҳазрати Бешир навида 12,9 %, Яксарт навида 10,7 %, Ҳисорак навида 11,2 %, Бунёдкор
навида 11,0 %, Фаровон навида 10,1 %, Барҳаёт навида 13,7 % бўлганлиги аниқланди.
N180, P90, K60 вариантида назорат вариантга нисбатан юқори, яъни Краснодар-99 навида 13,2 %,
Ғозғон навида 14,0 %, Эломон навида 13,6 %, Ҳазрати Бешир навида 14,9 %, Яксарт навида 14,2 %,
Ҳисорак навида 16,0 %, Бунёдкор навида 13,9 %, Фаровон навида 12,9 %, Барҳаёт навида 14,0 % ни
ташкил этди.
N210, P90, K60 вариантида эса бошқа вариантларга нисбатан ҳам юқори бўлиши аниқланди. Бунда
Краснодар-99 навида 14,2 %, Ғозғон навида 15,2 %, Эломон навида 14,8 %, Ҳазрати Бешир навида 16,0 %,
Яксарт навида 15,0 %, Ҳисорак навида 16,6 %, Бунёдкор навида 14,7 %, Фаровон навида 14,0 %, Барҳаёт
навида 15,1 % ни ташкил этди.
Энг юқори оқсил миқдори N210, P90, K60 вариантда, яъни навлар буйича 14-16,6 бўлган ҳолатга
юқори бўлиши аниқланди.
Клейковина миқдори - назорат (ўғитсиз) вариантида озиқлантирилган вариантларга нисбатан паст
бўлиши кузатилди. Бунда клейковина миқдори Краснодар-99 навида 19,0 %, Ғозғон навида 19,4 %,
Эломон навида 21,8 %, Ҳазрати Бешир навида 25,2 %, Яксарт навида 24,8 %, Ҳисорак навида 23,4 %,
Бунёдкор навида 22,4 %, Фаровон навида 21,3 %, Барҳаёт навида 27,0 % бўлганлиги аниқланди.
N180, P90, K60 вариантида назорат вариантга нисбатан юқори, яъни Краснодар-99 навида 26,4 %,
Ғозғон навида 22,4 %, Эломон навида 27,2 %, Ҳазрати Бешир навида 27,8 %, Яксарт навида 29,0 %,
Ҳисорак навида 29,0 %, Бунёдкор навида 26,6 %, Фаровон навида 24,9 %, Барҳаёт навида 28,4 % ни
ташкил этди.
N210, P90, K60 вариантида назорат ва N180, P90, K60 вариантларга клейковина миқдори юқори
бўлди. Бунда Краснодар-99 навида 28,4 %, Ғозғон навида 28,5 %, Эломон навида 29,6 %, Ҳазрати Бешир
навида 30,4 %, Яксарт навида 30,0 %, Ҳисорак навида 32,4 %, Бунёдкор навида 29,7 %, Фаровон навида
28,5 %, Барҳаёт навида 28,8 % ни ташкил этди.
Тажрибаларимизда янги яратилган буғдой навлари стандарт Краснодар-99 навига нисбатан
доннинг сифат кўрсаткичлари юқори ҳамда ётиб қолишга чидамли эканлиги аниқланди.
Хулоса қилиб айтганда, ҚБДЭСУИТИ да яратилган янги юмшоқ буғдой навлари Краснадор 99
навига нисбатан Қашқадарё вилояти шароитида турли меъёрдаги маъдан ўғитлар қўлланилганда
доннинг асосий сифат кўрсаткичлари-натураси, шишасимонлиги, ИДК кўрсаткичи, оқсил ва клейковина
миқдорига бўйича устунлик қилиши аниқланди. Янги яратилган навлар Краснодар-99 навига нисбатан
қўлланилган ўғитлар меъёрига боғлиқ ҳолда 6,3 дан 13,0 ц/га ча кўп ҳосил берди.
Do'stlaringiz bilan baham: