326
қадар териб олинади. Четан мевалари дарахтда узоқ вақт тўкилмасдан сақланиши билан ажралиб туради.
Мевалари шингил кўринишида етилади, қизил – олов рангли ва нордон–ширин таъмга эга.
Четан меваларида 18 мг % гача каротин, 16 % гача қанд моддаси, 2,7 % гача органик кислоталар
(олма, лимон, қаҳрабо, сорбин кислоталари), 1 % гача пектин моддаси, 200 мг % гача С витамини, 400 мг
% гача биофлавоноидлар, 2,1 мг % гача токофероллар, 2 мг % гача рибофлавин, 16 мг % гача амигдалин
каби биологик фаол моддалар ва кальций, магний, фосфор, темир, йод каби микроэлементлар учрайди.
Четан меваларидан озиқ–овқат мақсадларида ҳам кенг фойдаланилади. Мевалари фармацевтика
саноатида ҳам талаб юқори хом–ашё ҳисобланади, улардан витаминли йиғмалар, настойкалар
тайёрланади.Ушбу доривор воситалар ошқозон фаолиятини яхшилайди, ўт ҳайдовчи сифатида ўт пуфаги
ва жигар касалликларида фойдаланилади.
Шимолий минтақаларда четан қимматли ва совуққа бардошли мевали ўсимлик сифатида кенг
миқёсда экилади. Бу мақсадлар учун унинг кўпгина навлари яратилган. Четан селекцияси билан И.В.
Мичурин шуғулланган ва совуққа чидамли, серҳосил ҳамда ширин мевали четан навларини яратишга
муваффақ бўлган. Бундай навларга “Невежинская” “Желтая”, “Красная”, “Ликерная”, “Гранатная”,
“Десертная” кабиларни мисол қилиш мумкин. Четан навлари совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради,
улар турнинг ареалини шимолга сурилишини таъминладилар.
Четан навларини яратишда дўлана, мушмула, арония, ёввойи нок каби мевали ўсимликлар билан
чатиштириш услуби қўлланилган. Масалан, четаннинг “Ликерная” нави оддий четан ва қорамевали
арония билан чатиштириш орқали яратилган, унинг мевалари қора–кўк рангда ва ширин таъмли.
“Гранатная” нави оддий четан ва дўланани чатиштириш натижасида яратилган. Нав мевалари анор
меваларига ўхшаш “Десертная” четан нави “Ликерная” навини мушмула билан чатиштириш натижасида
яратилган. Мевалари ширин–нордон. Четанни ёввойи нок билан чатиштириш натижасида унинг
“Красвица”,
“Рубин”ва “Крупноплодная
” навлари яратилган.
Ўзбекистонда четан туркумидаги биохилма–хилликни ва ундан халқ хўжалигида фойдаланиш
имкониятларини ўрганиш энди бошланмоқда. Республикамизда четан фақат ҳаваскор боғбонлар
томонидан ўстирилади, баъзи манзарали турларидан кўкаламзорлаштириш ва боғ-парк қурилиш соҳасида
фойдаланилади.
Четан турлари табиатда кичик дарахтлар ёки кўп танали буталар сифатида ўсадилар.
Барглари эллиптик, ланцетсимон. Гуллари барглари ёзилишидан олдин, ёки бир пайтда очилади.
Мевалари данакчали мевача, қизил-оловранг, баъзан қора-кўк рангли, шингил кўринишида етилади. Четан
турлари совуққа бардошли ўсимликлар ҳисобланадилар.
Четанни уруғлари, пайвандлаш ва бошқа вегетатив усулларни қўллаган ҳолда кўпайтириш
мумкин.Бунинг учун меваларига ранг кира бошлаганда уруғларини олиш мақсадида териб олинади ва
уруғлари ажратиб олинади. Четан уруғлар тиним даврига эга, шу сабабли уларни махсус усулда экишга
тайёрлаш лозим. Бунинг учун унинг уруғлари дарҳол дарё қуми билан 1:3 нисбатда стратификация
қилинади ва кеч кузда (ноябр охирларида) тупроққа сепилади. Экиш чуқурлиги 1-1,5 см. Экиш пушталари
ёғоч қириндиси билан мульчаланади. Бу каби тайёргарлик босқичларидан ўтган уруғлар баҳорда қийғос
униб чиқади.Уруғкўчатлар 2 йил парвариш қилингандан сўнг стандарт кўчатлар ҳолатига етадилар ва
доимий жойига ўтказиш учун тайёр бўладилар.
Четан учун барча пайвандлаш усуллари тўғри келади: куртак окулировкаси, қаламчаларни
пайвандлаш (искана пайванд) кўпроқ қўлланилади.Четан кўчатларини доимий жойига баҳорда–март
ойларида экилади, кўчатлар оралиғи 3-4 м бўлиши керак.Четанни ёғочлашган новда қаламчаларидан ҳам
кўпайтириш мумкин, бунинг учун кузда улар тиним даврига киргач, 25-30 см узунликда қаламчалар
тайёрланади ва ерга вертикал кўмиб қўйилади.Қаламчалар тупроққа март ойларида тупроқ юзасида 2-3
куртак қолдирилиб экилади.Пайванд қилинган кўчатлар 2-4 йиллари ҳосилга киради. Боғдорчиликда
ширин мевали четан навларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Кўпгина четан турлари (Вильморен четани, Кёне четани) хушманзара ўсимлик сифатида
кўкаламзорлаштириш соҳасида фойдаланиш тавсия этилади. Республикамизда ушбу қимматли
ўсимликларни маданийлаштириш ва боғдорчилик, кўкаламзорлаштириш соҳаларида кенгроқ фойдаланиш
муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: