Microsoft Word Conf-селекция rtf


Использованная литература



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Использованная литература: 
1. Калинин Ф.А., Сарнацкая В.В., Лолищук В.Е. Методы культуры тканей в физиологии и 
биохимии растений. Киев, 1980.
2. Высоцкий А.А., Орлов О.А. Микроклональное размножение подвоев яблони. Ж. Садоводство, 
1980. 
3. Минаев В.А., Высоцкий В.А., Верзилин В.А. Клональное микроразмножение слаборослых 
подвоев яблони селекции МГАУ. Мичуринск, 2003 г. Ж. «Садоводство и виноградарство», № 5.
4. Шипунова А.А. Клональное микроразмножение садовых растений. Автореферат. 
Всероссийский селекционный технологический институт садоводства и питомниководства, 2003. 
5. Клоконос Н.П. Клональное микроразмножение ежевики и жимолости и перспективы его 
использования в Казахстане. Ж. «Садоводство и виноградарство», 2004. 
6. Минаев В.А., Верзилин А.В. Эффективность клонального микроразмножения и качество 
оздоровленного подвойного материала яблони. Ж. «Садоводство и виноградарство», 2005. 
7. Минаев В.А. «Биологические особенности слаборослых клоновых подвоев яблони при 
клоновом микроразмножении». Диссертация. МГАУ, 2005. 


324
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТОҒЛИ ШАРОИТЛАРИДА ИЛДИЗ ТАРМОҒИ ЁПИҚ ЁПРОҚ БАРГЛИ 
ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИДАН (ИТЁ) ФОЙДАЛАНИБ МАДАНИЙ ЎРМОНЗОРЛАР БАРПО ЭТИШ 
УЧУН ЯПРОҚ БАРГЛИ ДАРАХТ КЎЧАТ ТУРЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК 
АҲАМИЯТИ 
Мамутов Б.Х., *Идирисов К.А.
Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги Республика илмий – ишлаб чиқариш маркази, *Тошкент 
Давлат аграр университети Нукус филиали 
Бугунги кунда Узбекистоннинг умумий тоғ билан қопланган ерлар майдони 10 млн/га ни ташкил 
этади. Шундан ўрмон билан қопланган ерлар майдони қариб 100,7 минг гектарни, яъни ўмумий тоғлар 
майдонининг 2% ни ташкил этади. Бу ерлардаги асосий майдонларни асосан ўтлоқли ёйловлар, мевали ва 
манзарали дарахт турлари (эманзор, ёнғозор, бадамзор, ясень ва бутазорлар) дан ташкил этади.
Шу боисдан ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида дам олиш масканлари 
санаториялар, ҳар хил дам олиш лагерлари, экотуризмларни ташкил этишга катта эътибор билан қараб 
келинмоқда. Аммо Ўзбекистоннинг тоғли зоналарида ҳар хил қозилма бойлиқлари рудалар, кўмир 
конлари ва металл буйимларини инсонлар тамонидан ўзлаштирилиши, тоғли ерларни қишлоқ хўжалиги 
ерларига айлантирилиши, дарахт – бута турларини кўплаб кесиши ва бу ерларда йирик шоқли чорва 
молларини кўплаб боқиши натижасида ўсиб ривожаланаётган ёш дарахт кўчатларининг босқиланиши ва 
набуд бўлишига олиб келмоқда. Бундан ташқари тоғли ерлардаги ерларни инсонлар тамонидан қишлоқ 
хўжалиги ерларига ўзлаштилган ерларда ва сийраклашган ўрмонзорлар майдонларида кучли ёмғирли 
селлар, қор кучмалари натийжасида тупроқларнинг унимдор қатламининг кучли ювилишига олиб 
келмоқда.
Ф.К. Кочерганинг [1] илмий изланишлари натийжаларига кўра сўнги 90 йил ичида 
Ўзбекистоннинг тоғли ерларида жами 1500 та кучли ёмғирли селлар юз берганлиги ва бунинг 
натийжасида тоғли ерлардаги қарийб 4800 минг гектар унимдор тупроқ қатламларининг ҳар хил 
даражадаги ювилишларга учраганлиги аниқланган. Шу сабабдан бугунги кунда ушбу саълбий 
таъсирларнинг ўрмон кўчатларига таъсир кўрсатиб келаётганлиги сабабли Ўзбекистоннинг тоғли 
ҳудудларидаги ўрмон билан қопланган ерлар майдони йилдан йилга камайиб бораётганлиги аниқланган. 
Бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидаги умумий ўрмон билан қопланган ерлар майдони 
100,7 минг гектарни, яъни умумий тоғлар мойдонига солиштирганда атиги 2% ни ташкил этади. 
Бундан ташқари ҳаммага маълум Ўзбекистоннинг тоғли ерларидаги иқлим шароитлари хилма хил 
хисобланиб кўпчилик ҳолларда ёз ойларида ҳаво ҳарорати кескин юқори ва ёғимгаршичилик даражаси 
жуда кам даражада бўлиши бу ерларда маданий ўрмонзорларни барпо этиш ишларини янада 
қийнлаштиради.
Кўпчилик 
олимлар 
жумладан 
Ф.К. 
Кочерга, 
М.Б.Дошанов, 
Ю.Г.Булулуковларнинг 
Ўзбекистоннинг тоғли ерларида ўрмон барпо этиш бўйича ва тоғли ерларда юз берадиган кучли ёмғирли 
селларнинг олдини олиш, тупроқларнинг ювилишига қарши курашиш ва тупроқларнинг мелиортив 
ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий изланишлари натийжаларидан шу нарса аниқландики, 
сўнги 50 йил ичида Ўзбекистоннинг кўпчилик тоғли ҳудудларида эски усуллардан, яъни ёш дарахт 
кўчатларини тўғридан тўғри кўчатхоналардан ковлаб олиб ўрмон майдонларига кўчириб ўтқазиш орқали 
экилган кўчатларнинг қарийб 50 % даражасининг илдиз тармоқларида механик зарарланиши ва 
тупроқларда ёз ойларида етарли тупроқ намлигининг кам бўлиши ёки ҳаддан зиёт физикавий буғланиб 
кетиши натийжасида кўчатларнинг бутунлай қуриб кетиши ёки яшовчанлик даражасининг камайиб 
кетаётганлиги кўзатилган [1,2].
Шу боисдан бугунги кунда юқорида келтирилган саълбий таъсирларининг сонини камйтириш, 
экилаётган ёш кўчатларнинг яшовчанлик даражасини янада ошириш, маданий ўрмонзорлар барпо этишда 
янги усуллардан фойдаланиш ва экиш агротехникалари усулларини эшлаб чиқариш энг аҳамиятли 
вазифалардан бири ҳисобланади.
ИТЁ кўчатлар деб – асосан ёш бир ва икки йиллик дарахт кўчатларини кўчатхоналардан ковлаб 
олиниб махсус сиғимликга ва ҳар ҳил торфли ва субстратли минерал уғитлар билан тўлдирилган ҳар хил 
полиэтилен ёки пластмассали касеталар, брикетли қоғозларга кўчириб ўтказилиб ёки уруғидан экилган 
кўчат турларига айтилади. ИТЁ полиэтлен ёки пластмассали кассета идишларида уруғидан ёки 
кўчатларни кўчириб экилган кўчат турлари Ўзбекистоннинг тоғли ва бошқа ерларидаги ҳар хил тупроқ ва 
иқлим шароитларига эга бўлган ерларда маданий ўрмонзорлар барпо этишда катта ихтисодий экологик 
аҳамиятга эга.
Масалан, биринчидан ИТЁ полиэтилен ёки пластмассали, брикетли идишларда тайёрланган 
кўчатларнинг қалтачалардаги тупроқлар ҳар хил минерал ўғит ва субстратлар билан туйинтирганлиги 
сабабли ёш кўчатларнинг илдиз тармоғи кучли ривожланади ва турли хил касалликларга кам учрайди; 


325
Икинчидан ушбу усулларда тайёрланган кўчатларни баҳорнинг ёки ёзнинг барча иссиқ ва совуқ 
кунларида ҳам экиш мумкин;
Учуничдан ушбу усуллардан фойдаланиб барпо эитлаётган кўчатларнинг яшовчанлик даражаси 
80-90% ни ташкил этиш мумкин; 
Туртинчидан ИТЁ ҳоли экилаган кўчатлар ўрмон барпо этиш учун кетадиган сарф ҳаражатлар ва 
вақтни сезиларли даражада камйтиради.
ИТЁ кўчатларни тайёрлашнинг технологиясини ишлаб чиқариш ва ушбу усуллардан фойдаланиб 
ўрмонзорлан барпо этиш ишлари биринчи марта уткан асрнинг 60 йилларинг бошида Европа 
давлатларида жумладан Швеция, Норвгеия, Канада, АҚШ, Аглия, Франция, Япония ва Финлияндияда 
олиб борилган. Бу давлатларда ИТЁ кўчатларини тайёрлашнинг узуга хос технологиялари мавжуд. Ўрто 
Осиё шароитида ИТЁ ҳолида тайёрланган кўчатларни экиш буйича тажрийба ишлари асосан биринчи 
марта УЗЎХИТИ олимлари тамонидан игна баргли можжевельник дарахтларининг учта турида олиб 
борилди ва кўчатларнинг ўрмон майдонларидаги яшовчанлик даражаси 94 - 100% ташкил этиши 
аниқланган.
Аммо бугунги кунга қадар Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ИТЁ усулида тайёрланган япроқ 
баргли дарахтлардан фойдаланиб ўрмон барпо этиш усулларини ва агортехникасини яратиш бўйича 
илмий ишлар олиб борилмаган. 
Юқорида санаб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳозирги кунда Ўзбекистон 
Республикаси Чатқол тоғ ўрмон мелиорацияси ва тажриба станцияси ерларида Ўзбекистоннинг тоғли 
ерларида илдиз тармоқлари ёпиқ кўчатлардан фойдаланиб ўрмон барпо этиш усулларини яратиш ва 
дарахт кўчатлари турларини танлаш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Келгусида тажриба ишларини олиб бориш учун асосан япроқ баргли дарахт ичидан бир ва икки 
йиллик бандли эман (Quercus robur), Сиверса олмаси (Malus sieversii), Королькова боярышниги (Crataegus 
korolkovii) ва Қирим қарағайи (Pinus pallasiana) дарахт кўчатлари танлаб олинди. Махсус иссиқхона 
ямаларида илдиз тармоғи ёпиқ ва сиғимлиги 25х17 см ли полиэтилен қалтачаларга юқорида келтирилган 
дарахт кучатларнинг ҳар бир туридан 800 донадан экиб тайёрланди. Япроқ баргли дарахт кўчатлари 
асосан игна баргли дарахт кўчатларидан тез ўсувчанлиги ва тез ўрмон барпо этишлиги билан ажралиб 
турилади. 
Бундан ташқари юқорида келтирилган япроқ баргли дарахт кўчатлари Ўзбекистоннинг тоғли 
эррозияга учраган ерларда тез илдиз олиши ва тупроқларнинг кучли селлардан ювилиб кетишида кенг 
тармоқ илдиз тармоқлари билан ушлаб туриш мумкин. Ушбу келтирилган дарахт кўчатлари асосан уч хил 
вариантларда экилиб синалади ва тажриба натижалари кўрсатгичлари игна баргли дарахт ва бошқа 
усулларда экилган кўчатлар натижалари билан солиштирилиб натижалар аниқланади.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish