КУНГАБОҚАР ЎСИМЛИГИГА БАРГЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
Тухтаева С. ,Файзиев О.Р., Асанбаева М.
Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станцияси
Республикамизда кунгабоқар етиштиришга жиддий эътибор берилмоқда, кейинги йилларда унинг
экин майдони сезиларли даражада кўпайиб, яқин ўтган 5-6 йиллар давомида аҳолини ўсимлик мойи билан
таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча худудларида мойли экинлар катта майдонларда саноат
миқёсида экилди. Биргина Республикамиз бўйича 2005-2010 йиллар давомида экилган кунгабоқарнинг
экин майдони қарийб 0,06 млн. гектарни ташкил қилмоқда [1].
Ҳозирги кунда кунгабоқарнинг пистасидаги 50-60 % чала қотадиган мойи асосан одамлар
истеъмоли учун ишлатилади. Мойи кимёвий жиҳатдан ёнғоқ, писта, бодом ва зайтун мойларига
ўхшашдир. Бу мой қондаги холестерин миқдорини оширмайди, балки унинг парчаланишига ёрдам беради.
унинг ёғидан турли дори-дармонлар ва фармацевтика ашёлари олишда кенг қўлланилади. Мойи
ажратилган мағзидан конфетлар ва ҳар хил кондитер маҳсулотлари тайёрланади. Бундан ташқари
кунгабоқарни ўстириш иқтисодий, экологик, агротехник ва чорва моллари озуқасини кўпайтиришда катта
аҳамиятга эга [2]. Унинг поясидан қоғоз олинади, ҳамда ўтин сифатида фойдаланилади. Кунгабоқарнинг
баъзи навлари силос учун ҳам экилади [3].
Кунгабоқар яшил ўсимликлардан бўлиб, барги ўсимликларнинг энг муҳим органларидан бири,
яъни фотосинтез ва транспирацияни бажара олади. Барглари ҳаводан карбонат ангидрид газини ва илдиз
орқали тупроқдан сувни сўриб олиб, қуёш энергияси таъсирида органик моддалар ҳосил қилади, ҳавога
эса соф кислород ажратиб чиқаради. Ёзнинг иссиқ кунлари буғланган сув ўсимликларни қизиб кетишдан
сақлайди. Барги ўсимликларнинг ташқи шароитига мослашиш органи бўлиб хизмат қилади.
Охирги йилларда селекция илмий ишларида кунгабоқар ўсимлигида архитектоника, бир
бутуннинг айрим қисмлар ўртасидаги уйғунлик, мутаносиблик, яъни ҳар хил ярусдаги баргларнинг мой
ҳосил бўлишдаги ҳолатига эътибор берилмоқда. Кўп изланишларда ҳар хил ярусда жойлашган
кунгабоқар ўсимлиги баргларининг аҳамияти мой ҳосил бўлишда сезиларли даражада таъсир қилиши
қайд этилган [4].
Бизнинг шароитда кунгабоқар ўсимлигида баргларини гуллагандан сўнг 20, 30, 40 кундан кейин
аниқ вақтда барглар бўлмаслиги, ўсимликнинг пишиш даврига, ҳосилига ва унинг сифатига таъсирини
билиш мақсадида 2009-2010 йиллари қуйидаги тажрибани ўтказдик ва икки йил ҳам бир хил натижа
олдик.
Тажриба шакли:
1. Назорат – ўсимлик барглари билан
2. 20-куни барглари юқоридан пастга 50 % қирқилди
3. 20-куни барглари –пастдан юқорига 50 % қирқилди
4. Баргларнинг ҳаммаси – 100 % қирқилди
5. 30-куни барглари-юқоридан пастга 50 % қирқилди
6. 30-куни барглари-пастдан юқорига 50 % қирқилди
7. Баргларнинг ҳаммаси-100 % қирқилди
8. 40-куни барглари-юқоридан пастга 50 % қирқилди.
9. 40-куни барглари-пастдан юқорига 50 % қирқилди.
10. Баргларнинг ҳаммаси 100 % қирқилди.
Тажриба Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган Ўзбекистон мойли ва толали
экинлар тажриба станциясига қарашли синов даласида ўтказилди. Тажриба даласининг ер ости сувининг
сатҳи мавсумий ўзгариб туради ва 1,5-3,0 метрни ташкил этади. Сув сатҳи ёзда суғориш мавсумида
юқори, баҳор ва қиш мавсумида паст бўлади. Дала тупроғи ўтлоқи-аллювиал бўлиб, шўрланмаган.
Тупроқдаги чиринди миқдори 1,2-1,5 % гача.
Тажриба тўрт қайтариқли, қатор оралиғи 70 см бўлиб, бир қатор қилиб қўлда экилди. Тажрибадаги
агротехник тадбирлар 2009-2010 йилдаги “Мойли экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси”
бўйича ёзилган тавсияларга асосан олиб борилган [5].
Униб чиққан тўлиқ кўчатлар ҳисобга олиниб, уларнинг сони 1 м
2
да 6,5-8,0 дона эканлиги
аниқланди. Кўчатлар 3-4 та чинбарг чиқарганда ягана ўтказилди. Вариантлар бўйича кунгабоқарнинг
пишган даврида кўчатлар сони 4,0-4,2 донадан сақланган.
Кунгабоқар тўлиқ гуллагандан сўнг 20, 30,40 кундан кейин сунъий равишда барглари юқоридан
пастга ва пастдан юқорига қараб 50 ва 100 % қирқилди.
Жадвал
Б
аҳорд
а
экил
ган
кунг
абоқ
арн
инг
б
аргл
ари
ни
сунъи
й
ра
вишд
а
қирқилга
нид
а
ўс
имлик
б
ўйига
, са
ватча
сига
, ҳосили
га
ва
унинг
си
фатига
таъсир
и,
ўрт
ача
икки
йиллик
(20
09
-201
0
й.)
Кўчатлар
сон
и, 1
м
2
да
Уруғ
ҳосили
,
Вар
.
№
Тажриб
а
варианти
Бар
г-
лар
-
нинг
қир
-
қили
-
ши
,
%
баҳо
рда
пишг
ан
даврда
Бар
г-
ларни
қирқиш
даври
-
даги
баланд
-
лиги
, см
Пишган
даврдаги
баланд
-
лиги
, см
Сават
-
чалар
диа
-
метри
,
см
ц/
га
%
10
00
дона
ур
уғ
вазни
,
гр
.
Уруғ
-
нинг
униб
чиқиш
қув
-
вати
,
%
Уруғ
-
лар
унув
-
чан
-
лиги
,
%
Веге
-
тация
даври
,
кунлар
Мой
миқ
-
дори
,
%
1
Н
азорат
-
6,5 4,0
16
3 16
9
15,
7
19,
8
10
0,0
81,
9
83,
8
93,
1
91
53,
5
2 (20
кундан
кейин
)
Юқорид
ан
па
стга
50
7,2 4,0
16
7 17
3
15,
7
20,
3
10
2,5
80,
1
81,
8
86,
8
85
48,
0
3
Пастдан
юқорига
50
7,5 4,0
16
9 17
2
16,
1
20,
0
10
1,0
81,
8
78,
8
87,
2
85
49,
0
4
Ҳаммаси
10
0
7,5 4,0
16
5 17
2
16,
0
19,
5
98,
5
77,
2
77,
2
86,
3
83
48,
0
5 (30
кундан
кейин
)
Юқорид
ан
па
стга
50
7,5 4,2
16
5 17
3
17,
9
20,
6
10
4,0
81,
0
78,
0
89,
2
85
52,
0
6
Пастдан
юқорига
50
7,3 4,0
16
6 17
3
17,
2
20,
4
10
3,0
82,
1
79,
6
92,
0
85
52,
5
7
Ҳаммаси
10
0
6,5 4,0
16
7 17
2
17,
7
19,
5
98,
5
77,
9
80,
0
91,
3
82
52,
0
8 (40
кундан
кейин
)
Юқорид
ан
па
стга
50
7,0 4,2
16
2 17
2
18,
1
20,
7
10
4,5
83,
0
82,
0
92,
3
81
53,
9
9
Пастдан
юқорига
50
8,0 4,2
16
2 17
2
17,
9
20,
8
10
5,0
82,
7
83,
0
92,
0
81
54,
0
10
Ҳаммаси
10
0
7,0 4,0
16
2 17
3
18,
4
20,
8
10
5,0
82,
4
82,
5
92,
6
81
54,
5
298
Ҳамма йилларда ҳам ўсимликнинг баргини қирқишда ва ҳосилни ўришдан олдин уларнинг бўй
узунлиги ўлчанди. Ҳисоб-китобга кўра баргларнинг қирқилиши даврида бўй узунлиги вариантлар
орасидаги фарқи кам, яъни 1-4 см га фарқ қилди. Аммо ўсимлик пишган даврида ўлчанганида назорат
давридагига нисбатан ўсимликларнинг барги қирқилган вариантларда бўй узунлиги 3-4 см га узун бўлган.
Кунгабоқар саватчаларининг диаметри ўлчанганида биринчи муддатдаги ўсимликлар гуллаганига
20 кун бўлганида баргларнинг юқоридан пастга, пастдан юқорига 50 % ва ҳамма барглари 100 %
қирқилган вариантда диаметри назорат варианти билан ўзаро бир-бирига яқин бўлиб, фарқ деярли
кузатилмади. Ўсимлик гуллаганига 30-40 кун бўлганида баргларнинг сунъий қирқилиши назорат
вариантига нисбатан саватчалар диаметри 1,5-2,7 см ортиқлиги аниқланди.
Кунгабоқар уруғи тўла пишиб етилганидан сўнг ҳосил йиғиштириб олинди. Кунгабоқар
гуллаганидан сўнг 20-30 – куни ўсимлик барглари сунъий равишда 100 % қирқилган вариантларда 1000
дона уруғнинг вазни назорат вариантига нисбатан 4,0-4,7 грамм камлиги ҳисобига ҳосилдорлик 1,5 % кам
олинди. Назорат вариантига нисбатан кўп ҳосил олинган вариантда, яъни ўсимлик 30-40-куни
гуллаганидан сўнг баргларининг сунъий равишда юқоридан пастга ва пастдан юқорига қараб 50 % ҳамда
гулланига 40 кун бўлган вариантда ҳамма барглари 100 % қирқилганида 3,0-5,0 % га юқори ҳосил олинди.
Бу вариантларда 1000 дона уруғ вазни назоратга нисбатан кам бўлмади.
Шунингдек, шу вариантларда уруғларнинг унувчанлиги ва мой миқдори назорат вариантига
нисбатан кам эмаслиги аниқланди. Мой миқдори ўсимлик гуллаганида 20-куни барглари қирқилган ҳамма
вариантларида кам олинган. Ўсимлик гуллаганининг 30-кунлари баргларининг сунъий равишда
қирқилиши мой миқдорига салбий таъсири бўлмаган. Ўсимлик гуллаганининг 40-куни баргларининг
сунъий равишда 50-100 % қирқилган вариантларида мой миқдори 0,4-1,0 га кўп олинди ва шу
вариантларда кунгабоқар пишиб етилиши 10 кун олдин кузатилди.
Шундай қилиб, кунгабоқар ўсимлиги баргларига ўта таъсирчан эканлиги аниқланди. Кунгабоқар
ўсимлиги гуллаганидан сўнг 20-30-кунлари барглари 100 % қирқилиши ҳосилига, 1000 дона уруғ вазнига,
уларнинг униб чиқишига ва мой миқдорига салбий таъсир кўрсатар экан. Аммо, ўсимлик гуллаганидан
сўнг , яъни 40 кундан кейин баргларнинг сунъий равишда юқоридан пастга, пастдан юқорига қараб 50 %
ва 100 % қирқилганда ўсимлик бўйига, саватчалар диаметрига, ҳосилига ва унинг сифатига ҳамда мой
миқдорига салбий таъсир кўрсатмас экан. Мой миқдори 0,4-1,0 % га ошириб пишиб етилиши 10 кун
олдинга сурилган. Бундан ташқари, кунгабоқар ўсимлиги гуллаганидан сўнг барглари 30-40-кунлари
баргларининг 50 ва 100 5 сунъий равишда қирқилганида, саватчаларининг назорат вариантига нисбатан
50,6-59,6 % кам касалланиши кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |