Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Конарев В.Г. Белки растений как генетические маркеры. М.: Колос, 1983.- 320 с. 
2. Созинов А.А. Полиморфизм белков и его значение в генетике и селекции. – М: Наука, 1995. - 
168 с.
3. Юнусханов Ш., Ибрагимов А.П. Выявление белковых маркеров семян хлопчатника видов 
Г
ҳирсутум Л. и Г.барбадeнсe Л. и изучение взаимосвязи их наследования с некоторыми признаками// 
Генетика.-1984.-т.20.-С.989-997. 
4. Юнусханов Ш., Ибрагимов А.П. -Белки хлопчатника.- Ташкент:Фан, 1988.-с.152. 
5. Мухамеджанова Д.А. Влияние облучения пыльцы Со60 на наследственность хлоп чатника 
вида Г.ҳирсутум Л. Автореф.канд.дисс., Ташкент.-1990.-24с. 
6. Абзалов М.Ф., Ахмаджонова М.С., Жумаев Ф.Х., Юнусов Б.Б. Генетический анализ по 
волосяному покрову (подпушка + волокно) семян инбредной линии Л-691+G.hirsutum L.,обладающей в 
генотипе летального гена Let
dw
.// Докл. АН РУз. – 2001 . - №3. – С. 45-48. 
7. Гершензон С.М. Основы современной генетики. Киев.-Наукова думка.-1979.-с.508 
 
G.HIRSUTUM L. ВА G.BARBADENSE L. ТУРЛАРИДА ПИШИБ ЕТИЛАЁТГАН УРУҒЛАРДАГИ 
ЭПИДЕРМА ҲУЖАЙРАЛАРИ ВА ТУКЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ МОРФОСТРУКТУРАВИЙ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Яхшимуродова Г.Ж., Сирожидинов Б.А. 
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти
Мамлакатимиз олимларининг кейинги йилларда олиб борган тадқиқот ишлари ютуқлари асосида 
янги ғўза навларининг тола узунлиги 4-5 мм ва тола чиқимини 5-6%га оширишга эришилмоқда. Бу 
мисолларнинг ҳаммаси ҳосилдорликни ошириш, тола сифатини яхшилашда ғўза нави муҳим таркибий 
қисм эканлигини кўрсатади. Ҳозирги вақтда республикамизнинг катта майдонларида 20 га яқин навлар 
экилмоқда. 
Генетика ва селекция ишларида маданий ғўзалар билан бир қаторда ғўза генофондидаги, айниқса, 
ёввойи ва ярим ёввойи (рудерал) шакллардан фойдаланиш юқори самара бериши кўпчилик олимлар 
томонидан эътироф этилган. 
Эпидерма хужайралари умумий миқдоридан қанча хужайра эндомитозга ўтиши, бу миқдор 
навларда ва турларда қандай фарқ қилиши, уруғдаги туклар сони қандай омилларга боғлиқлиги ва бу 
миқдорни қандай омиллар ўзгартиришини аниқлаш бўйича изланишлар олиб борилди. Бу масалалар 
муҳим назарий аҳамиятга эга бўлиб, хужайралар дифференциацияси ва хужайралар популяцияси тола 
чиқими қонуниятларини уларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар катта 
амалий аҳамиятга ҳам эгадир. 
Адабиётларда пишиб етилаётган уруғларда туклар миқдори тўғрисида маълумотлар жуда кам [1-
3], ғўзанинг «108-Ф» навида уруғкуртак турли қисмларида эпидерма хужайралари бўлинишининг митотик 
активлиги муносабати билан тукларнинг пайдо бўлиши миқдорини Н.А.Власова томонидан ўрганилган 
[4]. 
Бизнинг «Беш қахрамон» навидан олинган маълумотларимиз кўрсатадики, гуллаш кунида 
янгиланувчи популяцияга яқинлашганда туклар эпидерма хужайралари умумий миқдорининг 18,6 
проциентини ташкил қилади. 
Микропилига яқинлашганда эса туклар миқдори 0,9%ини ташкил қилади. Гуллашдан кейинги 
иккинчи суткада эпидерма хужайраларининг метотик активлиги ошиши ҳисобига тукларнинг миқдори 
камаяди ва 16,7%ни ташкил этади. Микропиляр қисмида эса туклар миқдори ошиб, 2,5%гача етади. 
Демак, уруғкуртакнинг микропиляр қисмида, яъни янгиланувчи популяцияда энг узоқ қисмида туклар 
кечроқ пайдо бўлади, шу билан бир қаторда, уларнинг ўсиш жараёни энг суст бўлиши кузатилади. 
Адабиётларда ғўза уруғи онтогенезида тукларнинг хужайравий популяцияси миқдорини ўрганиш 
бўйича маълумотлар деярли йўқ. 
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, «Беш қахрамон» ғўза навида эпидерма хужайраларининг 
умумий миқдорига нисбатан туклар миқдори 20 кунлик даврида уруғнинг ўрта қисмида 8,6%гача 
пасайиши қайд этилди (1-жадвал). 
Бу 20 кунлик давр мобайнида янги тукларнинг пайдо бўлиши юз бермайди, эпидерма хужайралари 
эса бўлиниш жараёни давом этади ва хажми жиҳатдан эса катталашиб боради. Эпидерма хужайралари 
дифференциациясига мувофиқ уларнинг майдони протопластнинг сувсизланиши ва пигментацияси 


271
ҳисобига пасайиши мумкин. Масалан, «Келажак» навида 1 мм
2
майдондаги туклар миқдори 20-40 кунлик 
давр мобайнида 13,5%дан 5,6%гача пасайиши кузатилиб, 50 кунлик даврга келиб уларнинг миқдори 
7,8%гача кўпайиши аниқланди. Шунигдек, бу даврда бир дона тук атрофида 6-7 донагача хужайралар 
ўраб туриши қайд этилди. 
G.hirsutum L. турига мансуб «Келажак» ва «Беш қахрамон» навларида уруғдаги тукларнинг 
умумий миқдори мос равишда 8638, 11952 та бўлиши, яъни энг кўп миқдордаги туклар «Беш қахрамон» 
навида, «Келажак» навида эса анча кам миқдорда бўлиши аниқланди. Яна шуни айтиш мумкинки, битта 
уруғдаги тукларнинг умумий миқдори қанча кўп бўлса, тола чиқиши шунча юқори бўлиши кузатилди 
масалан: «Беш қахрамон» навида 1 та чигитда 11952,7 ни (туклар сони) ташкил қилса тола чиқими 41% ни 
ташкил қилади. 
G.hirsutum ssp. mexicanum кенжа турида 1 мм
2
майдонда тахминан икки марта камроқ туклар тўғри 
келиб, унинг уруғлари майда бўлгани боисидан битта уруғга жами 3144 тук тўғри келади. Эпидерма 
хужайралар миқдорига нисбатан толалар фоизи «Беш қахрамон» навида 13,5%ни ташкил қилади. 
Бир мм
2
майдонда энг кам тук миқдори G.barbadense ssp. darwinii кенжа турида шаклланиб, 20 
тани ташкил қилган бўлса, унинг уруғида эса атиги 2760 та тук бўлади. G.barbadense L. турига мансуб «С-
6037» навида 1 мм
2
майдонда ўрта ҳисобда 35,6 та тук битта уруғда эса мос равишда 5183,3 тукка эга 
бўлиши аниқланди. 
Эпидерма хужайраларининг умумий миқдорига нисбатан туклар сони G.barbadense L. тури 
навларида G.hirsutum L. тури навларига нисбатан пастроқ бўлиши аниқланди. «С-6037» навида эпидерма 
хужайралар сонига нисбатан толалар миқдори 4,7%ни ташкил қилди. 
Статистик популяция эпидерма хужайраларининг катталиги хужайралари чўзилиб ўсиши 
ҳисобига интенсив равишда орта бориши, уларнинг 1 мм
2
майдондаги миқдори эса камайиши, шу боисдан 
эса уруғнинг ўсиши билан бир тукдаги эпидерма хужайраларининг миқдори ҳам камайиши аниқланди. 
G.hirsutum L. турига мансуб навларда бир дона тукга 7 тадан 13 тагача эпидерма хужайралари, 
G.barbadense L. турига мансуб навларда эса 13 дан 21 тагача эпидерма хужайралари тўғри келади. Туклар 
сони эпидерма хужайралари умумий миқдоридан қанчалик кам бўлса, бир дона тукга шунча кўп миқдорда 
хужайралар тўғри келиши қайд этилди. 
Олинган натижаларга асосланган ҳолда шундай хулосага келдикки, хужайравий популяциялар 
дифференциацияси улардаги хужайралар сонининг ўзгариши ва ғўза уруғкуртаги ҳамда уруғнинг 
онтогенезида барқарорлашуви меристематик бўртиқлар шаклида дифференциялашган уруғкуртаклар 
интегументларининг вужудга келишини хужайраларнинг янгиланаётган популяциясини ифодалайди ва 
ривожланаётган интугементлар уруғнинг етилиши билан боғлиқ равишда статистик популяциясига ўтади. 
Интугементлар паренхимаси хужайралари дифференциациясининг турлича бўлиши ҳамда эпидерманинг 
халазадан микропиле томон ўсиб бориши тезлиги уларнинг янгиланувчи популяция хужайралардан хосил 
бўлиш вақти билан белгиланади. Янгиланувчи популяция хужайраларнинг бўлиниш жадаллигини ва 
унинг миқдори уруғкуртак ҳамда уруғ юзасидаги туклар миқдорини белгиловчи асосий омил бўлиб 
ҳисобланади. 
Янгиланувчи популяция хужайралари бўлиниши қанча жадал кечса, шунча кўп миқдорда туклар 
ҳосил бўлади ва хужайра девори шунча яхшироқ шаклланади. 
Олинган натижаларимиз генетик ва селекционерлар иш давомида уруғкуртакларда тукларнинг 
ҳосил бўлиш босқичлари ва чигитдаги тукларнинг сонини белгиловчи омиллар ҳақида маълумотларга эга 
бўлишлари ва уларни тадқиқотлари жараёнида эътиборга олишлари лозимлигини кўрсатади. Демак 
изланишлар натижасида битта чигитдаги эпидерма хужайралари ва бутун чигит юзасидаги туклар сони 
аниқланди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, G.hirsutum L. турига мансуб навларда чигитнинг тукланиш 
даражаси юқори бўлиб, G.barbadense L. турига мансуб навларга эса бу холат нисбатан кучли фарқ қилади. 
Чигит қобиғидаги туклар сони тола чиқиши ва индексини белгилаб, эпидерма хужайраларининг сони ва 
ўлчами билан ижобий узвий боғланганлигидан далолат беради. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish