Microsoft Word Conf-селекция rtf


Қўлланилган праймерлар ёрдамида cry генларининг



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Қўлланилган праймерлар ёрдамида cry генларининг 
мавжудлиги 
Т/р 
B.thuringiensis 
штаммлари 
cry1Aa 
cry1Ab
cry9
cry2  
Cry1Ac
1 Bt 
№1 
- + + - + 
2 Bt 
№ 4 фо
- + - - - 
3 Bt 
№9 
+ - - - + 
4 Bt 
№31 
- + - + - 
5 Bt 
№ 84
- - + - + 
6 Bt 
№92 
- + + - - 
7 Bt 
№ 93
- + + - - 
8 Bt 
№94 
- + + - - 


266
МОЛЕКУЛЯР МАРКЕРЛАР ВА УЛАРНИ ҒЎЗА ГЕНЕТИКАСИ ВА СЕЛЕКЦИЯСИДА 
ҚЎЛЛАНИШИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Юнусхонов Ш. 
ЎзР зР ФА генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти
 
Сифатли уруғ – яхши ҳосил гаровидир. Бўлажак ҳосилни тақдири уруғни сифатига боғлиқ, чунки 
унда ўсимликни ўсиши, ҳарқандай белгиларини шаклланиши учун генетик информация ва программа 
мужассамланган. Бунда ҳар бир навнинг нав тозалиги катта аҳамиятга эга. Уруғни нав тозалиги 
сифатларини баҳолаш учун одатда ҳар хил лаборатория ва дала шароитидаги кўп машаққатли меҳнат 
талаб қилувчи морфологик белгилар ёрдамида баҳоланади.
Ҳозирги даврда биокимё, молекуляр генетика фанлари ютуқлари асосида молекуляр маркерлар 
йўналишда изланишлар изчил суръатларда ривожланиб бормоқда. Молекуляр маркерларлар медицинада 
касалликларни прогноз қилиш ва профилактика қилишда, қишлоқ хўжалигида экинларнинг нав 
тозалигини, ҳайвонларнинг зотини аниқлашда, уларни касалликларга чидамлилигини аниқлашда, ҳамда 
хўжалик учун фойдали бўлган белгили индивидуал шаклларни дурагай популяциялардан ажратиб олишда 
ишлатилмоқда. Молекуляр маркерлаш усуллари селекцион материалларни идентификация қилишда катта 
имкониятлар яратмоқда. Натижада молекуляр – ассоцирланган селекция йўналиши бунёд бўлди. 
Молекуляр маркерлар асосан оқсиллар, изоферментлар ва ДНК фрагментларини полиморфизмига 
асосланган бўлиб, охирги пайтларда асосий эътиборни ДНКга асосланган маркерларга берилаяпти. Бунинг 
сабаби ҳаркандай организмни онтогенез жараёнлари тўғрисидаги информациянинг ҳаммаси ДНКда 
жамланганлиги туфайли ДНК маркерларини имконияти чекланмаганлиги, ҳамда онтогенезни ҳохлаган 
даврида, ҳохланган органдан олинган ДНКда тадқиқот ўтказиш мумкинлигидир. Шуни таъкидлаш 
керакки, ДНК маркерларни анализ қилиш оқсил ва изофермент маркерларини анализ қилинишига 
нисбатан қимматбахо асбоб-ускуна ва реактивларни талаб қилади.
Селекцион материалларни оқсил маркёрлари ёрдамида баҳолаш етарли даражада тез ва сифатли 
танлов ўтказиш, кераклик белгиларни дурагай популяцияларда аниқлашга имкон беради. Уруғларнинг 
заҳира оқсиллари мажмуаси экологик ташқи шароитлар таъсири остида ўзгармаслиги туфайли уларнинг 
полимрфизми маркёр кўрсатгич сифатида қўлланиши мумкин. Энг яхши ўрганилган оқсиллардан бу 
буғдойнинг захира оқсиллари глиадин ва глютенинлардир[1, 2]. 
Уруғларни захира оқсиллари – бу селекция ва уруғчиликда мухим бўлган - селекцион ютуқларни 
паспортизация қилиш, таксонлар орасида филогенетик боғликликни ҳал қилиш каби масалаларни ечишда 
қулланаётган молекуляр маркёрлар синфидир. Оқсил маркерлари генетика ва селекцияда ишлатиш 
ҳозирги кунларда ҳам донли ва дуккакли ўсимликлар учун кенг қўлланилиб келмоқда[3-5]. 
Оқсил маркерлари бўйича тадқиқотлар донли ва дуккакли экинлар учун яхши ривожланган, аммо 
ғўза бўйича бундай тадқиқотлар ҳали бошланғич босқичларда турибди. Ғўзанинг иқтисодий томондан 
асосий қимматбаҳо белгилари бўлиб юқори ҳосилдорлик, тезпишарлик, тола сифати, юқори мойдорлик, 
қишлоқ-хўжалик зараркунандаларига чидамлилик, баргини эрта ташлаш хусусиятлари ва бошқалар 
саналади. Бу белгилар аддитив бўлган полиген тизимлари билан назорат қилинади ва бу сифатий ҳамда 
миқдорий белгилар бўйича ажралаётган дурагай популяциялардан барқарор констант шаклларни излаб 
топиш амалда анчагина машаққатли вазифалардандир. Агар бу полиген тизимлар бўйича янги олинган нав 
гомозигота ҳолатида бўлмаса бирнеча авлоддан сўнг ўзини олдинги сифатларини йўқотади. Худди 
шундай ходиса бирқанча навларни бир-бирига яқин далаларда ўстирилганда ҳам бир-бири билан ўзаро 
чангланиши оқибатида кузатилади ва селекцион материалларнинг бузилишига олиб келади. Юқорида 
айтилганлардан келиб чиқиб навларни селекцион ва генетик тозалигини биокимёвий ва молекуляр 
маркёрлар ёрдамида прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш ғўза селекцияси учун катта аҳамиятга эгадир. 
Ғўза чигити оқсиллари ва изоферментларини электрофорез услубида тадқиқот қилиш бир қанча 
муаллифлар томонидан олиб борилган[6-10]. Америкалик олимлар тадқиқотида[10] ғўзанинг 
амфидиплоид турлари орасида чигит захира оқсиллари электрофоретик спектрида фарқ топилмаган. 
Бунинг сабабини чигитдан оқсил ажратиб олишда лиофилизация услубидан фойдаланганлиги сабабли 
маркер оқсиллар ўз хусусиятларини ўзгартириши билан тушунтириш мумкин. 
ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси Институтида бирнеча йиллар 
давомида ғўза чигити оқсиллари таркибида маркер компонентларни излаш, аниқланган маркерларни 
ғўзанинг хужалик учун қимматли бўлган белгилари ва морфобиологик белгилари билан алоқадорлигини 
ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади. Бунинг натижасида ўрта толали G.hirsutum L. турига 
мансуб, электрофоретик юрувчанлиги 0,13га тенг бўлган ва шунинг учун Н-0,13 символи билан 
белгиланган, ҳамда ингичка толали G.barbadense L. турига мансуб, электрофоретик юрувчанлиги 0,18га 
тенг бўлган ва шунинг учун В-0,18 символи билан белгиланган оқсил маркерлари аниқланган[11-12].. Бу 
оқсил маркерларини генетик тахлил қилиш учун қатор турлараро дурагайлар олинган, айрим дурагайлар 


267
F
12
авлодгача ўрганилган. Натижада Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерларини ғўзанинг бир қатор белгилари 
билан алоқадорлиги кўрсатилган. 
Олинган натижаларга асосланиб белгиларнинг қуйидаги бирикканлик гурухи ҳақида тахмин қилинган: 
Pr
H-0,13
; Pr
H-0,70
; Fc
H
; Per
0,33
; Peel
weght
; F
quality
; F
length
; S
weigth
;
F
weigth

Pr
B-0,18
; Pr
B-0,70
; Fc
B
; Per
0,33
; Peel
weght
; F
quality
; F
length
; S
weigth
;
F
weigth

қайсики: 
Pr – Protein – оқсил, 
Pr
H-0,70
ва Pr
B-0,70
–электрофоретик юрувчанлиги 0,70га тенг бўлган компонент, 
Fc
H
ва Fc

– чигитни халаза қисмида тукланишни назорат қилучи ген, 
Per
0,33 
– Peroxidase – пероксидаза, 
Pee
lweight
– Peel weight –чаноқ массаси, 
F
quality 
– Fiber quality – тола сифати, 
F
length
– Fiber length – тола узунлиги, 
S
weigth
– Seed weigth – чигит массаси, 
F
weigth
– Fiber weigth – тола массаси. 
Бунда Pr
H-0,13
;Pr
H-0,70
;Fc
H
;Per
0,33 
ва Pr
B-0,18
;Pr
B-0,70
; Fc
B
; Per
0,33 
локуслар зич жойлашган локуслар 
бўлиб, қолганлари рекомбинация ҳосил қилиши бўлган локуслардир. 
Оқсил комплексини уруғни сақлаш муддати жараёнида ўзгаришини ўрганилганда Н-0,13 оқсил 
маркери электрофорезда юрувчанлигини 0,18га ўтиши кўрсатилди. Бундай ўзгариш аста-секин кечиб 5йил 
давомида сақланган чигитлардан бошланиб, чигитни сақланиш шароитларига қараб 10-20 йил 
муддатларда бутунлай В-0,18 ҳолатида кўринади. Бундай ҳолатларда G.hirsutum L. турига мансуб 
турларда аввалига дурагайларга ўхшаш, кеинчалик эса G.barbadense L. турига мансуб электрофоретик 
спектри кузатилади. 20 йилдан ортиқ муддатда сақланган чигитларда эса оқсил спектридан иккала маркер 
компонентлар ҳам йўқолади. Бундай чигитларни унувчанлиги ҳам пасайиб кетади. Шунинг учун узоқ 
муддат сақланган чигитларни нав тозалигини аниқлаш учун аввалига уларни янги репродукциясини 
олишга тўғри келади. 
Чигит таркибида бир қанча гуруҳ оқсиллар мавжуд бўлиб, уларни алоҳида-алоҳида ўрганиш 
натижасида буферда эрувчи оқсиллар таркибида 2-нчи гурух оқсил маркерлари анализ қилинган ва 
электрофоретик юручанлигига қараб АС ҳамда ВД символлари билан белгиланган. Бу оқсил 
маркерларининг ирсийланиши Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерларининг ирсийланиши билан алоқадор 
эмас. G.hirsutum L. навларининг АС ва ВД оқсил маркерлари бўйича икки гуруҳга бўлиниши кўрсатилган. 
Бироқ охирги пайтларда таркибида ВСД ва бошқа комбинациядаги навлар ҳам учрамоқда. G.barbadense L. 
навларида эса фақатгина АС фенотипли навлар учрайди. Сувда эрувчи ва буферда эрувчи оқсил 
маркерлари навларни нав тозалигини назорат қилишда қулай усул бўлиши мумкин. Навларни ҳар бир 
уруғи полиморф оқсилларини электрофоретик анализ қилиш натижасида бир қанча биотипларга ажратиш 
мумкин. Одатда нав тозалигини баҳолаш учун 50та уруғни алоҳида-алоҳида анализ қилиш кифоя қилади. 
Районлаштирилган ва ишлаб чиқаришда бўлган бир қанча навларни ушбу оқсил маркерлари ёрдамида 
кўрикдан ўтказилганда элита хўжаликларидан олинган бирқанча навлар қатор биотипларга бўлинган. 
Шуни ҳам қайд қилиш керакки, нав муаллифларидаги намуналар элита хўжаликлардан олинган 
намуналарга қараганда монотипли бўлган. 
Вилт касаллигига чидамли ва чидамсиз навларнинг чигитларидаги полифенолоксидаза ва 
пероксидаза ферментларини электрофоретик тахлил 
қилиш 
натижалари 
чидамли 
навлар 
бу 
ферментларни алоҳида изоформаларига эга эканликларини, ёки бу ферментларнинг чидамсиз навларга 
нисбатан миқдорий устун бўлишини кўрсатди. Ҳозирги давргача полиген характерга эга бўлган миқдорий 
белгилар–механизми номаълум бўлиб келмоқда. Бу муаммони ҳал қилишда молекуляр ва биокимёвий 
белгиларга асосланган молекуляр – генетик ва хўжалик учун қимматли белгилар орасидаги 
муносабатларни тадқиқот қилиш натижасида эришиш мумкин. 
Ғўзанинг оқсил маркерлари бўйича изоген тизимларини ажратиш ва уларни тадқиқот қилиш 
натижалари ҳосилдорликни элементларидан бўлган - битта ўсимликдаги кўсаклар сони, битта кусакдаги 
пахта оғирлиги, чигит ва тола оғирлиги каби миқдорий белгилар Н-0,13 ва В-0,18 оқсиллари билан ҳам, 
АС ва ВД оқсил маркерлари билан ҳам боғланган бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бундан шундай хулоса 
келиб чиқадики, миқдорий белгиларни назорат қилувчи генлар ҳархил бирикканлик гуруҳида жойлашган 
бўлиши мумкин. 
Хулоса қилиб айтганда молекуляр маркерлар бўйича илмий тадқиқотларни ғўза усимлигида кенг 
ривожлантириб, олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилса селекционер олимлар олдида катта 
имкониятлар очиши муққарар. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish