Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Тадқиқот услубиёти. 
Тажриба ишимизда B.thuringiensis бактериясининг маҳаллий Bt№1, 
Bt№4фо, Bt№9, Bt№31, Bt№84, Bt№92, Bt№93 ва Bt№94 штаммларидан фойдаландик. Бактериялардан 
плазмид ДНК си ишқорли денатурация усулида ажратиб олинди (Birnboim H.C., Dolli J., 1979). ПЗР 
(полимераза занжирли реакцияси) усулида cry1Аа, cry1Аb, cry1Аc, cry2 ва cry9 генларини амплификация 
ва идентификация қилиш учун махсус тузилган праймерлардан фойдаландик.
Тадқиқот натижаси. 
Илмий адабиёт манбаларидан маълумки, B.thuringiensis бактериясининг 
штаммлари ҳар хил тур вариантларига асосан молекуляр оғирлиги 2 дан 270 мДа гача бўлган ва сони 1 
тадан 13 тагача плазмидалар сақлаши эътироф этилган (Aptosoglou, S.G. ва бошқалар, 1997). Биз ҳам ўз 
тажриба ишимизда B.thuringiensis штаммларининг (Bt№1, Bt№4фо, Bt№9, Bt№31, Bt№84, Bt№92, Bt№93 и 
Bt№94) геном таркибида биттадан тўрттагача электрофоретик ҳаракати R
f
0,06; 0,08; 0,10; 0,11; 0,13; 0,14 
ва 0,15 бўлган камнусхали мегаплазмидалар борлигини кузатдик (1-расм).
Бунда, Bt№31, Bt№84 и Bt№94 штаммларда тўрттадан мегаплазмида бор бўлса, Bt№4фо и Bt№93 
штаммларда учтагача мегаплазмида борлиги аниқланган. B.thuringiensis бактериясининг қолган 
штаммларининг айримида эса (Bt№1, Bt№92) иккитадан, Bt№9 штаммида эса бир дона мегаплазмида 
учраши ўрганилди. Шуни таъкидлаш лозимки, R
f
- 0,08 бўлган мегаплазмида Bt№9 штаммидан ташқари 
ҳамма намуналарда учраши аниқланди. Бундан ташқари, B.thuringiensis бактериясининг ҳар хил тур 
вариантига боғлиқ холда молекуляр оғирлиги 16,2 kb, 14,4 kb, 9,5 kb, 6 kb, 4kb ва 2kb бўлган кичик 
оғирликдаги плазмидалар борлиги кузатилди. Лекин Bt№84 бактериясида бундай кичик оғирликдаги 
плазмидалар борлиги қайд қилинмади. Шуни айтиш муҳимки, тажриба қўлланилган ҳамма штаммлар 
орасида Bt№1 бактериясида плазмидалар сони энг кўп учраганлиги аниқланди. Bt№9 ва Bt№93 
штаммларида эса молекуляр оғирлиги 16,2 kb бўлган фақат битта плазмида учраши кузатилди.
B.thuringiensis бактерияси штаммларидан ажратилган плазмид ДНК нинг электрофоретик тахлили 
шуни кўрсатдики, ҳар бир ўрганилган намуналар плазмид таркиби билан бир-биридан кескин фарқ қилди. 
Плазмид ДНК сининг бундай полиморфизми ўрганилган штаммларнинг вариантлари ўзаро фарқ 
қилишини билдиради. Илмий адабиётларда таъкидлангандек, агарда токсин ишлаб чиқарувчи генлар 
плазмидаларда жойлашадиган бўлса (Gonzales J. ва бошқалар 1982) ва плазмидалар таркибининг хар хил 
бўлиши оқибатда инсектицид фаоллиги ҳам турлича бўлади деб тахмин қиламиз.


265
1-расм. B.thuringiensis махаллий штаммларнинг плазмид ДНК сини 0,9% ли агароза гели 
элетрофореграммаси. 
М1-маркер, λ фаги ДНКсини HindIII рестриктаза билан кесилгани. 
1. Bt№1, 2. Bt№4фо, 3. Bt№9, 4. Bt№31, 5. Bt№84, 6. Bt№92, 7. Bt№93, 8. Bt№94. 
Кейинги тадқиқот ишимизда, биз юқорида плазмид ДНК сини ажратган B.thuringiensis штаммларда 
cry1Аа, cry1Аb, cry1Ас, cry2 ва cry9 генларнинг борлиги махсус праймерлар билан ПЗР ёрдамида 
текширдик. 1-жадвалдан кўриниб турибдики, 8 та ўрганилган штаммлар ичида cry1Аа гени Bt№9 да 
аниқланган бўлса, cry2 гени эса фақат Bt№31 штаммида борлиги қайд қилинди. cry1Аb генининг ПЗР 
тахлили шуни кўрсатдики, Bt№9 штаммидан ташқари ҳамма бактерия штаммларида бўлиши кузатилди.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish