МЕВАЛИ ЭКИНЛАР ГЕНОФОНДИНИ МАҲАЛЛИЙ НАВЛАР БИЛАН БОЙИТИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Исламов С.Я.
Тошкент давлат аграр университети
Республикамиз боғдорчилигини жадаллаштиришда навнинг аҳамияти беқиёс бўлиб,
дарахтларнинг ҳосилга кириш муддатлари, ҳосилдорлиги, мевасининг сифати ва бошқа муҳим
кўрсаткичлари унинг биологик ҳусусиятлари ва хўжалик белгиларининг муайян шароитларда намоён
бўлишига боғлиқдир.
Мевали экинлар селекциясининг асосий вазифаларидан бири ўсиш худудлари шароитларига,
стресс омилларга чидамли, юқори унумдорлиги навларини яратишдан иборат. Бундай навларни яратиш
учун республикамиз селекция муассасаларида етарли даражада бирламчи материаллар бўлиши зарур.
Дунёда мевали экинлар селекцияси тажрибалари янги нав яратишда бирламчи материаллар
сифатида махаллий навлар ва шакллардан фойдаланишни истиқболли эканлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Н.И.Вавилов (1) таълимоти бўйича маданий ўсимликларнинг Ўрта Осиё келиб чиқиш
марказида жойлашган бўлиб, мевали экинларнинг махаллий мажмуисига жуда бой.
Республикамизда халқ селекционерлари томонидан яратилган узум, ўрик, шафтоли, олма, нок,
анор, анжир ва бошқа мева экинларининг махаллий навлари томорқаларда, фермер хўжаликларида кенг
миқёсда етиштирилмоқда. Узумнинг Хусайни, Эчкимар, Пушти Тойфи, Қора кишмиш; ўрикнинг
Субхони, Арзами; анорнинг Қозоқи анор, Оқ дона; олманинг Қизил олма, Қирмизи; шафтолининг Анжир
шафтоли, Лучак шафтоли ва бошқа навлари нафақат Ўзбекистонда балки қўшни республикаларда ҳам
кенг тарқалган. Ҳозир ҳам халқ селекционерлари томонидан яратилган махаллий навлар республикамиз
боғдорчилигида муҳим роль ўйнамоқда.
Маҳаллий навлардан нокнинг Қишки нашвати ва Кулола; ўрикнинг Арзами. Исфарак, Кўрсадик,
Субхони ва Хурмаи; узумнинг Андижон қора узуми, Жанжал қора, Катта қўрғон, Қора кишмиш, Нимранг,
Паркент, Сояки, Тойфи, Оқ хусайни; анорнинг Ачиқ дона, Қозоқи анор ва бошқа навлар Давлат реестрига
киритилиб республика бўйича экиш учун тавсия этилган ва улар фермер хўжаликларида катта
майдонларда экилмоқда (2).
Кейинги йилларда республикамиз илмий муассасалари томонидан ўтказилган экспедицион
кузатишлар махаллий навлар шаклланиш жараёнининг давом этаётганлигини тасдиқламоқда.
Махаллий навларни тўплаш, ўрганиш ва селекцияда унумли фойдаланиш мақсадида КХАЁ-8-002
260
“Амалий селекцияда фойдаланиш мақсадида мевали экинлар генофондини янги махаллий навлар билан
бойитиш” лойихаси бўйича республикамизда экспедицион кузатишлар олиб борилди. Улар асосан
Сурхондарё вилоятида ўтказилди. Вилоят ўзининг тупроқ-иқлим шароитлари билан республиканинг
бошқа ҳудудларидан фарқ қилади. Вилоятнинг географик жойлашиши шимолдан, шимолий шарқдан ва
шарқдан ҳимояланганлиги учун бу ерларда ёз ва қиш мавсумида ҳаво ҳарорати анча юқори бўлади.
Вилоят иқлими қуруқ субтропик иқлимига яқин. Қиш ойлари иссиқ, ўртача ой ҳарорати январ
ойида Бойсунда +0,5
о
С дан Шерободда +3,2
о
С бўлади.
Абсалют минимум ҳаво ҳарорати -23
о
С дан пастга тушмайди. Ёз ойлари қуруқ ва иссиқ. Ўртача ой
ҳарорати июл ойида Бойсунда +25,3
о
С дан Шерободда +32,3
о
С гача бўлади. Максимал ҳароратлар +48 -
+50
о
С ва ундан юқори бўлади. Республикамизда энг юқори ҳаво ҳароратлари қайд этилган.
Ёғингарчилик нотекис бўлиб, Шерободда 128 мм дан Бойсунда 408 мм гача етади. Бундай
шароитларда иссиққа ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик турлари ва навлари шаклланиши мумкин.
Кузатишлар Сурхондарё вилоятининг Қорасув, Термиз, Шеробод, Джаркурғон, Сариосиё, Ангор
ва Олтинсой туманларида олиб борилди. Бу туманларда фермер хўжаликлари ва томорқаларда тарқалган
мевали экинларнинг маҳаллий навлари ўрганилди. Хўжаликда энг кўп тарқалган мевали экин турларига
уруғликлардан - олма, нок; данаклилардан - ўрик, шафтоли, тоғ олча; ёнғоқ мевалилардан - бодом, ёнғоқ;
субторпик экинлардан - анор, анжир, хурмо ва бошқалар киради.
Бирмунча чегараланган миқдорда тут, беҳи, чилон жийда ва жийдалар каби мевали ўсимиклар
учраб туради. Ҳамма хўжаликларда узум етиштирилади. Фермерлар махаллий ва интродукция қилинган
навлар экишади. Булардан олманинг Голден Делишес, Ренет Симиренко; нокнинг Лесная красавица,
шафтолининг Эльберта; ўрикнинг Шалах навлари анча кенг тарқалган.
Бошқа вилоятлар каби бу ерда ҳам ҳамма хўжаликларда узум етиштирилади. Узумнинг аксарият
қисмини маҳаллий навлар ташкил этади. Кенг тарқалган узум навларига Хусайни, Тойфи, Қора кишмиш
ва бошқалар киради. Кам тарқалган махаллий навлардан “Оломон тўйди” диққатга сазовордир. Унинг
ҳосилдорлиги юқори бўлиб, шингилининг товар ва таъм сифатлари ҳам бошқа навлардан устун туради.
Узумнинг Пушти Тойфи нави транспортабеллиги юқори бўлганлиги учун фермерлар уни кенг
майдонларда етиштиришади.
Олманинг Майский, Қирмизи, Қизил олма, Келин яноқ навлари томорқаларда тарқалган. Улар
асосан эрта муддатларда пишиб, товар хусусиятлари юқори.
Вилоят анорнинг махаллий навларига анча бой. Айниқса Шеробод ва Сариосиё туманларида
анорнинг хилма-хил навлари ва шаклларини учратиш мумкин. Анорнинг Қақабурун, Оқ пишар, Ичи қора,
Шарсавз, Авцат анори ва бошқа навлари фермерлар томонидан етиштирилмоқда.
Анорнинг Қозоқи анор, Ачиқ дона, Қизил анор навлари кенг тарқалган. Хўжаликларда Туя тиш,
Бедона ва Ульфи навлар ҳам учраб туради.
Вилоятда мевали экинлдардан ўрик кенг тарқалган бўлиб, деярли ҳамма туманларда ўстирилади.
Вилоят ўрикнинг хилма хиллиги билан ажралиб туради. Махаллий навлар пишиш муддатлари,
мевасининг вазни, қоплама рангининг ривожланиши, товар ва таъм сифатлари ва бошқа муҳим хўжалик
белгилари бўйича хар хилдир.
Хўжаликларда ўрикнинг республикамизда кенг тарқалган Исфарак, Кўрсадик, Арзами, Ахрори,
Субхони навлари билан бир қаторда фақат вилоятда учрайдиган махаллий навларга бой. Энг кўп
тарқалган ўрик навларига Майский, Ичдан пишар, Синчалак, Ялтироқ, Оқ навот, Кўк пишар ва бошқалар
киради. Айрим хўжаликларда ўрикнинг Зубайдуллахон, Бузрук, Қовоқ ўрик. Шафтолисимон навлари ҳам
учрайди.
Ўрик навларидан Майский кўп тарқалган бўлиб, май ичида пишадиган ўрикларни ўзига
бирлаштиради. Улар бир-биридан пишиш муддатлари, ташқи кўриниши, қоплама рангининг
ривожланиши бўйича фарқ қилади. Пишиш муддатлари бўйича фарқ 20-25 кунни ташкил этади. Улар
мевасининг мева эти ҳам ҳар хил бўлиб, асосан оқ ёки сариқ рангда бўлади.
Худди шундай умумий ном билан аталадиган навларга Оқ пишар, Кўк пишар ва бошқалар киради.
Уларнинг ҳар бири бир неча шаклларга эга бўлиб, уларни фақат стационар ҳолатларда ўрганиш мумкин.
Ўрикнинг махаллий навлари ичида муҳим хўжалик белгиларга эга бўлган навлар ҳам бор. Буларга Ангор
тумани Қорасув қишлоҳида аниқланган Синчалак нави мисол бўла олади. Навни товар ва таъм сифатлари
юқори бўлиб, ҳосилдорлиги ва баҳор аёзларига чидамлилиги билан ажралиб туради.
Фермерлар меваларни қайта ишлашга катта эътибор бериб, қуритишга яроқли ўрик навларига
кўпроқ етиштиришмоқда. Айниқса Кандак типига таалуқли бўлган шакллар фермерлар томонидан
экилмоқда. Бундай ўрик шаклларидан ҳам намуналар олинди.
Шундай қилиб, Сурхондарё вилоятида ўтказилган экспедиция кузатишлари вилоятнинг мевали
экинларининг махаллий нав ва шаклларига бой эканлигини кўрсатди. Махаллий навлар махаллий тупроқ
иқлим шароитларга яхши мослашган бўлиб, юқори ҳосилдорлиги, мева таъми ва сифати билан ажралиб
туради. Улар ташқи ноқулай шароитларга чидамлилиги бўйича интродукция қилинган навлардан устун
туради.
261
Махаллий навларни тўплаш, сақлаш республика мевали экинлар генофондини бойитишга катта
хисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |