Microsoft Word chingiz aytmatov sohil yoqalab chopayotgan olapar ziyouz com doc



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/54
Sana25.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#275814
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sohil yoqalab chopayotgan Olapar (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
тўлганини ҳозиргина ҳис этди. Бошқа иложи бўлмаса-да, гап бошлашга ҳам жазм қилолмасди... 
Туман борган сари қуюқлашиб борар эди. Эмрайин оғир ўйга ботиб, ҳамон қайиқ ҳайдар, 
унинг чиндан ҳам вақт-соати яқинлашиб колган эди. У ўзига-ўзи қанча далда бермасин, 
табиатан қанчалик бақувват бўлмасин, бари бир ташналик ҳамда очлик унинг силласини 
қуритиб, емириб борарди. У кўнгилсиз гапни айтиш учун ўғлини тайёрлашга улгуриши, кучдан 
кетиб қолмасдан, иродаси ҳали ўз қўлида эканлигида боласига шу гапни тушунтириб қўйиши 
зарур эди. 
Ўрхон ҳамда Милхунлардан сўнг у ҳам қайиқни тарк этишга мажбур эканлигини сезиб 
ўтирарди. Ўғлининг ҳаётини сақлаб қололмаган тақдирда ҳам, ҳар ҳолда, умрини салга бўлсаям 
узайтириши мумкин эди. Бочкача тубидаги сув қанчага етса, ўғлининг умрини шунчага 
узайтиришнинг бирдан-бир иложи шу эканлигини Эмрайин тушунарди. 
Туман шу бугун кечасими ё эртага тарқаладими, тахмин қилолмас, мабодо эртами-кечми об-
ҳаво жўнашиб кетган тақдирда ҳам ўғлининг ҳоли не кечади, у денгизда ёлғиз ўзи қолиб кетиб, 
жон сақлаб нажот топа оладими, йўқми — буни мутлақо билмасди. Бу саволга жавоб йўқ эди. 
Агар денгизда ҳаво очилиб кетгудек бўлса, оқ танли одамларнинг катта қайиғи тасодифан учраб 
қолармикин, деб умид боғлар эди. Аммо шундай бўлади, деб ўзини-ўзи ишонтиришга ҳар қанча 
уринса-да, бари бир бу — умуман, амалга ошмайдиган умид эди. Айтишларича, оқ танли 
кишилар қирғоқлардан анча олислардаги океан орқали сузиб ўтишиб, шу сувларда
аҳён-аҳёнда 
пайдо бўлиб қолишаркан. Ўзларининг қандайдир ишлари билан аллақандай олис юртлардан яна 
аллақандай олис юртларга сузиб боришар экан. Буни Эмрайин биларди. Ўзи улар билан ҳеч 
қачон учрашмаган бўлса-да, бу ҳақда билимдон савдогарлардан эшитганди. Уларнинг 
баъзилари эса гўёки оқ танлиларнинг тоғдек улкан қайиқларида сузишган ҳам эмишлар. 
Мўъжиза юз бериб, йўллар тўқнашиб, оқ танли одамлар океандаги мўъжазгина ўйма қайиқни 
кўриб қолсалар кошкийди! Бунинг амалга ошишига деярли умид қилиб бўлмасди. Бироқ 
шундай бўлса-да, умидсиз шайтон дегандек, биргина шу фикр уларга тасалли бериб турарди
холос. 
Эмрайин ўғлини ташлаб кетишдан аввал унга худди шу ҳақда гапирмоқчи эди. Кирискни шу 
гапга ишонтириш керак, токи бола сўнгги нафасигача, ақл-ҳушдан айрилмагунча қайиқда 
қолсин. Агар сув тугаб, ажали етгудек бўлса, у қайиқда ўлсин, токи Ўрхон оқсоқол, Милхун ва 
энди шайланган отаси каби денгизга ўзини ташлашга мажбур бўлмасин. Бошқа йўл қолмаганди. 
Шафқатсиз тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ эди... Аммо ўн бир яшар бола қуюқ туман 
ичида, ҳадсиз-ҳудудсиз денгизда бутун олам билан юзма-юз колиб, ташналик ва очликдан аста-
секин ўлиб кетишини ўйлаганида Эмрайиннинг юраги орқасига тортиб кетарди. Мана шунисига 
у асло рози бўлолмас, ҳаммадан ҳам шуниси эзиб юборарди. Шунда у: «Ўғлимни ёлғиз 
қолдириб кетолмайман, у билан бирга ўлганим маъқул», деган фикрга ҳам борганлигини пайқаб 
қоларди... 
Тез орада ҳаммаёқни яна зим-зиё зулмат қоплади. Туманли туннинг қоп-қора зулмати 
денгизни яна қамраб олди. Кундузи туман ичида бирор ёққа сузишдан маъни чиқмаганидек, 
тунда сузиш бундан ҳам бемаънироқ иш эди. Қайиқ бир жойда оҳиста чайқалиб турарди. Ҳаво 
ўзгаришидан дарак берувчи ҳеч қандай аломат кўринмасди. Ҳайҳотдай ҳувиллаган денгиздан 
бошқа ҳеч нарса йўқ эди. 
Ота-бола кечаси қайиқнинг тубида жойлашиб олиб, бир-бирига маҳкам ёпишиб ётишарди. 
Ташналик ва очликдан азоб чекиб, ҳар бири энди нима бўлишини ўйларди... 
Кириск отаси билан ёнма-ён ётаркан, отаси шу кунларда жуда озиб, ҳолдан тойганини, 
жуссаси кичрайиб, заифлашиб қолганлигини сезди. Фақат унинг соқоли аввалгидек қаттиқ 
ботарди. 
Отасига ёпишиб, унга ачиниб, кўз ёшларини тиёлмай ҳиқиллаб ётган бола илгари ўзига 
маълум бўлмаган азалий фарзандлик меҳрини туйди. У ана шу ҳис-туйғуларни сўз билан ифода 


Чингиз Айтматов. Соҳил ёқалаб чопаётган олапар (қисса) 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish