Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

 
ШОФЁР ҲИКОЯСИ 
...
Буларнинг ҳаммаси ҳеч кутилмаганда юз берди. Ўша кезларда мен моторлаштирилган 
қисмда ҳарбий хизматни ўтаб бўлиб, армиядан эндигина қайтиб келган эдим. Ҳарбий хизматга 
боргунимча ўн йилликни тамомлаб, шофёрлик қилардим. Ўзим болалар уйида 
тарбияланганман. Дўстим Алибек Жонтурин мендан бир йил олдин ҳарбий хизматдан бўшаб 
келиб, Рибачедаги автобазада ишлаётган эди. Хизматни ўтаб бўлгач, мен ҳам тўппа-тўғри ўша 
автобазага келдим. Биз Алибек иккимиз Тянь-Шанда ёки Помирда ишлашни доим орзу қилиб 
юрардик. Автобазада мени яхши кутиб олишди. Ётоқхонага жойлаштиришди. Ҳатто бирор ери 
ҳам лат емаган яп-янги «ЗИЛ» машинасини беришди. Тўғрисини айтсам, машинамни одамни 
севгандек севардим. Мотори жуда кучли, ажойиб машина эди. Шундай бўлса ҳам биз унчалик 
ортиқча юк билан юрмасдик. Тянь-Шань йўлини ўзингиз яхши биласиз — бу автотрасса 
дунёдаги энг баланд тоғли йўллардан бири, қанчадан-қанча даралар, довонлар бор. Тоғда сув 
истаганча топилади, шунга қарамай, ҳаммавақт эҳтиётдан сув олиб юришга тўғри келарди. 
Эҳтимол, кузовнинг олди бурчагидаги устунчага осиб қўйилган сувли камерага кўзингиз 
тушган бўлса керак. Юк ёз бўлса ҳам, олис ва ўнқир-чўнқир йўлларда мотор тез қизиб, радиатор 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
6
эриб кетиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун доим сув олиб юриш керак. Дастлаб мен ҳам қандай 
бўлмасин, машинага кўпроқ юк ортиш чораларини кўзлаб узоқ вақт бош қотирдим. Бироқ ҳеч 
нима чиқмади. Ҳарқалай, тоғ тоғлигини қилади. 
Шундай бўлса ҳам ўз ишимдан кўнглим тўқ эди. Бу ернинг ўзи ҳам, табиати ҳам менга 
ёқарди. Автобазамиз шундайгина Иссиқкўлнинг қирғоғида жойлашган эди. Бу ерга чет эллик 
туристлар ҳам келиб туришарди. Улар кўл соҳилида сеҳрлангандек бир неча соатлаб томоша 
қилиб туриб қолишарди, ана шундай пайтларда мен ўзимча: «Қаранг, Иссиқкўлимиз қандай 
ажойиб! Бунчалик гўзал, бунчалик кўркам манзарани топа олиш мумкинми?..» — деб 
фахрланардим. 
Дастлабки кунларда негадир бир оз сиқилиб юрдим. Баҳор, ишлар қайнаган пайт, сентабрь 
Пленумидан кейин дастлабки кунларданоқ колхозчилар қурилиш ишларини авж олдириб 
юборишган эди. Улар бутун вужуди билан ишга шўнғиб кетишди-ю, аммо техника етишмасди. 
Шунинг учун ҳам автобазадаги машиналарнинг бир қисмини колхозларга ёрдамга юборишарди. 
Айниқса, ишга янги кирганларни, шу жумладан, мени ҳам нуқул ўша ёққа юборишарди. 
Трассага ўтиб, энди йўлга кўникдим деганда, яна у ердан олиб овулларга ҳайдашарди. Ишнинг 
қанчалик муҳим ва зарур эканлигини тушунардим. Аммо мен ҳарҳолда шофёрман, машинага 
жоним ачирди-да. Машина эмас, балки мен ўзим ўнқир-чўнқирлардан сакраб отилиб, қишлоқ 
бўйлаб лой кечиб бораётгандек бўлардим. Йўллар шунақанги расвоки, бунақасини ҳатто 
тушингизда ҳам кўрмагансиз. 
Кунлардан бирида янги молхона учун колхозга шифер олиб бораётгандим. Бу овул тоғ 
этагида жойлашган бўлиб, унга борадиган йўл ҳам худди ана шу тоғ ёнбағридаги дашт бўйлаб 
ўтарди. Машина бемалол бораётган эди, йўл ҳам селгиб қолган экан. Бироқ овулга етай деб 
қолганимда, машинам бирдан қандайдир ариққа тиқилиб қолди. Бу йўл баҳордан бери 
юрилавериб шунчалик ағдар-тўнтар қилиб ташланган эдики, ҳатто туя чўкиб кетса ҳам топиб 
олиш қийин эди. Ундай қилиб кўрдим, бундай қилиб кўрдим, машинани турли томонга ҳайдаб 
кўрдим — ҳеч нарса чиқмади. Лаънати лой уни қаърига шунчалик тортиб кетган эдики, худди 
қисқичда тутиб тургандек, ҳеч қаёққа қўзғатмасди. Бунинг устига рулни жаҳл билан қаттиқ 
буриб юборган эканман, машинанинг қаеридир шилқ этиб чиқиб кетди. Яна унинг остига 
киришга тўғри келди. Ҳаммаёғим лойга беланиб қора терга тушиб, йўлни оғзимга келган сўзлар 
билан сўкиб ётган эдим, кимнингдир шу томон юриб келаётган оёқ шарпасини эшитиб қолдим. 
Ётган жойимдан менга фақат резина этиккина кўринарди. Этиклар яқинлашиб келиб, қаршимда 
қимир этмай тураверди. Жаҳлим чиқиб кетди. Нимани томоша қилади-я, цирк борми бу ерда!.. 
— 
Қани, тепамда турма, йўлингга равона бўл! — деб қичқирдим машина остидан. Эскириб, 
гўнг тегиб ифлос бўлиб кетган кўйлак этагига кўзим тушиб қолди. Назаримда, аллақандай 
кампирга ўхшади, овулга олиб бориб қўяр, деб кутиб турган бўлса керак. 
— 
Йўлингдан қолма, кампир! — дедим унга яна. — Бу ерда ҳали анча вақт айланишиб 
қоламан, кутавериб тоқатинг тоқ бўлади... 
У бўлса: 
— 
Мен кампир эмасман! — деди. 
У бу сўзларни қандайдир ишончсизлик билан уялинқираб айтган эди. 
— 
Кимсан бўлмаса? — дедим аччиғим чиқиб. 
— 
Қиз боламан. 
— 
Қиз боламан? — деб этикларига яна кўз қиримни ташладим. Жеркиб берганлигим учун 
хижолат тортиб, буёғини ҳазилга бурдим: 
— 
Чиройлимисан? — деб сўрадим. 
Этиклар кетишга ҳозирланиб, четга қараб одимлай бошлади. Шунда мен дарров машина 
остидан чиқдим. Қарасам, ҳақиқатан ҳам қошлари жиддий чимирилган ва каттакон, 
кўринишидан отасиники бўлса керак, камзулини елкасига ташлаб олган қизил дуррачали, 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish