Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
охиригача тинглаб бўлганимдан кейин айтиб беришга қарор қилдим. Сўнгра эса у фикримдан 
ҳам қайтиб, унга ҳеч нарса гапирмадим. Шундай қилганим яхши бўлди, деб ўйлайман. Нега? 
Чунки бу тафсилотни кейинроқ, қиссанинг энг охирида сўзлаб беришни лозим кўрдим. 
Модомики асосий мавзудан четлашиб кетган эканман, шунга кўра бу ўринда бир лирик 
чекиниш қила қолай. 
Эҳтимол, ўқувчилар «Икки ҳикоядан иборат қисса» деган ғалати сарлавҳачага эътибор 
қилишгандир. Ҳа, дарвоқе, шундай. Бу шунчаки авторнинг хоҳиши билан бўлган нарса эмас. 
Маъдумки, одатда, агар зарурат туғилса, адабий асарларни бўлим, боб ва қисмларга 
ажратилади. Ҳикоя эса ўз-ўзидан маълумки, алоҳида мустақил адабий асардир. Бироқ бу ерда 
гап форма ҳақида кетаётгани йўқ. 
«
Бу воқеанинг тарихи узоқ!» — деган эди бензин колонкасидаги аёл. Ҳақиқатан ҳам мен 
сўзлаб бермоқчи бўлган воқеа жуда узоқ ва эҳтимол, одатдаги ҳикояларга мутлақо ўхшамас. 
Мен бу ҳақда аллақачон автор тилидан кичкинагина қисса ҳам ёзгандим. Яъни, ташқаридан 
кузатиб туриб, воқеа-ҳодисалар ва кишилар характерларини чизиб бергандим. Шундай қилиб, 
тасвирланаётган ҳаёт қайновида автор сифатида ўзим ҳам қатнашгандим. Қиссани ўқиб чиқиш 
учун ўртоқларимга берарканман, бирданига устимга дўлдай таъна ва танбеҳлар ёғила бошлади. 
Айтилган фикрлар ҳеч бир-бирига тўғри келмасди: баъзилар мени ҳақ, автор ўз қаҳрамонларига 
нисбатан шундай позицияда бўлиши керак, дейишса, баъзилар мени койишиб, ғазабланиб, 
автор ноҳақ, асарни бундай эмас, бошқачароқ ёзиш керак эди, дедилар. Айниқса, қиссанинг 
хотима қисми кўпчиликнинг аччиғини келтирганди. Хуллас, улар ҳар тўғрида баҳслашишарди. 
Ахлоқ ҳақида, қаҳрамонларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида тортишишиб, ё уларни қоралашар, ё 
маъқуллашарди. Аммо кишиларнинг ҳаётга нисбатан бу шахсий қарашлари билан боғлиқ 
бўлган барча эътирозлари менга, авторга қаратилган бўлиб, гўё буларнинг ҳаммаси менинг 
хоҳишим билан рўй бергандек эди. 
Ўртоқларимдан қайси бирининг фикри қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини муҳокама 
қилиб ўтиришни ўз зиммамга олмайман, таҳлил қилиш ниятим ҳам йўқ. Бироқ узоқ фикр 
юритишлардан сўнг шундай хулосага келдим, яъни қиссани ҳаётда қай тарзда эшитган бўлсам, 
худди шу тарзда ёзишим керак. Мен бу қиссани икки кишидан эшитганман, шунинг учун ҳам 
қисса икки ҳикоядан ташкил топган. У икки кишининг бошидан кечирганларидир. Мен нимани 
эшитган бўлсам, шунигина ёзяпман. Яхшиси, қаҳрамонларнинг ўзлари ҳикоя қилиб бера 
қолишсин. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish