Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
чайқаларди. Хадича қўлтиғимдан тутиб, мени етаклаб борарди, у меҳрибонлик билан ёқамни 
кўтариб қўйди. 
— 
Мен сенинг олдингда айблиман, Хадича! — дедим ўз гуноҳим ва миннатдорчилигимни 
яшира олмай. — Аммо шуни билиб қўй, мен сени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман... 
Ҳаммасига ўзим жавоб бераман... 
— 
Буларни унутиб юборасан, жонгинам! — деди у. — Ўзинг ҳам тиниб-тинчимагансан-да... 
Доим қаёққадир елиб югурганинг-югурган. Мен бўлсам сенга ачинаман. Ўзим ҳам илгари 
шунақа эдим. Ҳаётдан илгарилаб кета олмайсан, ундан насиб қилганини ол... Тақдир билан 
ўйнашиб нима қиласан... 
— 
Бу ҳар кимнинг тушунчасига боғлиқ! — дея эътироз билдирдим, сўнгра ўйлаб кўриб: — 
Эҳтимол, сен ҳақдирсан... — деб қўйдим. 
Биз Хадича яшайдиган уйнинг шамолга тескари томонида тўхтадик. 
— 
Мана, уйга ҳам етиб келдим! — деди у. 
Мен кетмоқчи бўлардиму, бироқ у ердан сира жилолмасдим. Энди иккимиз ўртамизда бир-
биримизни боғлаб турувчи қандайдир бир нарса бор эди. Хадичанинг самимийлиги, менга 
нисбатан ҳамдардлиги ва унинг олдида ўзимни қарздор кишидек сезаётганлигим дарҳол 
кетишимга йўл бермаётган эди. Бунинг устига, ҳозир ёлғиз қолиб, ётоқхонага боришдан ҳам 
чўчиётган эдим. Ҳақиқатан у ҳозир жуда очилиб кетган бўлса ҳам баъзида шундай заҳар бўлиб 
қоладики, ундан ўзингни беихтиёр четга тортишга ҳаракат қиласан. 
— 
Нега ўйланиб қолдинг, жонгинам? — деб сўради Хадича. — Чарчадингми, йўлинг 
олислик қиляптими? 
— 
Ҳечқиси йўқ, бир амаллаб етиб оламан. Хайр. У қўлимни ушлаб кўриб: 
— 
Вуй-й, музлаб қолибсан-у! Тўхта, иситиб қўяй! — деди-да, қўлимни пальтоси остига 
яшириб, қаттиқ кўксига босди. Мен қўлимни тортиб олишга, қизнинг бу қайноқ меҳр-
муҳаббатига қаршилик кўрсатишга журъат эта олмадим. Қўлим остида унинг юраги гўё кўпдан 
орзиқиб кутиб юрган ўз улушини талаб қилаётгандек дукиллаб урарди. Ҳа, дарвоқе, мен маст 
эдим, аммо ҳеч нарсани тушунмайдиган, сезмайдиган даражада учиб қолган эмасдим, албатта. 
Мен секингина қўлимни тортиб олдим. 
— 
Кетдингми? — деб сўради Хадича. 
— 
Ҳа. 
— 
Хўп, хайр! — деб Хадича хўрсинди-да, қайрилиб, эшик томон тез юриб кетди. Қоронғида 
эшикнинг «тақ» этиб ёпилгани эшитилди. Мен ҳам йўлга тушдиму, бироқ бир неча қадам 
юрганимдан сўнг тўхтадим. Бир маҳал қарасам, яна ўша эшикчанинг олдига келиб қолибман, 
бунинг қандай бўлганини ўзим ҳам билмайман. Эшикни итардим. Хадича мени шу ерда кутиб 
турган экан. У бўйнимга ташланди, лабларимдан ўпиб, маҳкам қучоқлаб одди. 
— 
Охири қайтдинг-а! — деб пичирлади у, сўнгра қўлимдан ушлаб, уйига етаклади. 
Ярим тунда уйғондим, анча вақтгача қаерда эканлигимни билолмай ётдим. Бошим қаттиқ 
оғрирди. Биз бир каравотда ёнма-ён ётардик. Бадани илиққина, ярим яланғоч Хадича пинжимга 
кириб олганди. У елкам узра бир маромда тинчгина нафас оларди. Мен ўрнимдан туриб, дарҳол 
бу ердан кетмоқчи бўлдим. Сал қимирлаб қўйдим. Хадича кўзлари юмукдигича мени қучоқлаб 
олди. У силлиқ, юм-юмалоқ тиззасини кафтимга қўйди. 
— 
Кетма! — деб шивирлади қулоғимга. Сўнгра бошини кўтариб, қоронғида кўзларимга 
тикилдида, энтикиб-энтикиб пичирлай бошлади: — Энди сенсиз яшай олмайман! Сен 
меникисан! Ҳар вақт ҳам меники эдинг! Бошқа ҳеч нарсани билмайман, билишни ҳам 
истамайман! Мени севсанг бўлгани, Илёс! Сендан бошқа нарса талаб қилмайман... Аммо сендан 
воз кеча олмайман, тушуняпсанми, ўз орзуларимдан воз кеча олмайман! — деб йиғлаб юборди. 
Унинг кўз ёшлари юзимга юмалаб туша бошлади. 
Мен қолдим. Тонгга яқин уйқуга кетдик. Қарасак роса ухлабмиз. Ташқарида кун ёришиб 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish