www.ziyouz.com kutubxonasi
37
Мен тўхтамай, гаражга қараб кетавердим. Алибек менга етиб олди-да, елкамдан ушлаб
тортди.
—
Уҳ, сени қара-я! Тушуняпсанми, ахир ишонтирдим-да! Тайёргарлик қилавер, Илёс!
Шерик бўлиб борасанми? Синаб кўрамиз! Прицеп билан!
Менинг дилим ранжиди: мени ёмонотлиқдан қутқармоқчи бўлибди, омадсиз ўртоғини
шатакка олар эмиш! Шерик эмиш! Мен унинг қўлини елкамдан силтаб ташладим:
—
Прицепингдан ўргилдим!
—
Намунча зарда қиласан. Ўзингдан кўр! Мен сенга шунчаки гапираётганим йўқ — биз
унча-мунча нарсаларни ўйлаб қўйдик, одамлар билганларини айтишди, қолаверса, довонда
ташлаб келган прицепингни ўзим тортиб келганман... Бирон иш чиқиб қолса керак...
—
Қилсанг, ўзинг қилавер, мени ўз ҳолимга қўй, бор.
—
Қўйсанг-чи, шунча жиннилик қилганинг етар. Ишни ярим йўлда ташлаб кетиш яхши
эмас! Ҳа, ростданам, унутаёзибман. Володка Ширяев сенга ҳеч нарса демадими?
—
Йўқ, уни кўрганим йўқ. Нима эди?
—
Ия, бу қанақаси бўлди! Қаёқларда юрибсан ўзинг? Асал йўлга чиқиб, ким кўрингандан
сени сўрайди, хавотир олиб ўтирибди! Сен бўлсанг!..
Турган еримда оёқларим чалишиб кетди, юрак уришим худди тўхтаб қолаёзгандек ўзимни
шу қадар оғир сездимки, ҳатто ўлимимга ҳам минг марта рози бўлдим. Алибек бўлса енгимдан
тортиб, ҳамон прицеплар учун ясаладиган қандайдир мосламалар ва яна алланималар ҳақида
тушунтирарди. Жонтой бир чеккада қулоқ солиб турарди.
—
Ўз ҳолимга қўйсанг-чи! — деб қўлимни тортиб олдим. — Мендан нима керак сенларга?
Судга бўлса судга беринглар! Шу ёғи ҳам етар! Ҳеч қандай прицепнинг кераги йўқ менга! Ҳеч
кимга шерик ҳам бўлмайман! Тушундингми?
Алибекнинг қовоғи осилди, пешонаси тиришди:
—
Ўзинг бошлаб, ўзинг ўт қалаб, энди биринчи бўлиб думингни хода қилиб
қочмоқчимисан? Шунақами?
—
Қандай тушунсанг, шундай тушунавер! — дедим-да, шартта бурилиб, гараж томон
кетдим.
Машина олдига келдим, қўлларим қалтирарди, нима қилишни билмасдим. Нима учундир
машина остидаги чуқурга сакраб тушдим-да, сал ўзимни босиб олиш учун териб қўйилган
ғиштларга ёнбошладим.
—
Менга қара, Илёс! — тепамдан шивирлаган овоз эшитилди.
Бошимни кўтариб қарадим: буниси яна ким бўлди! Тумоқ кийиб олган Жонтой менга
айёрона тикилганча чуқур тепасида худди қўзиқориндек чўнқайиб ўти-рарди.
—
Уни жуда бопладинг-да, Илёс! — деди у.
—
Кимни?
—
Алибекни-да, активистни! Нақ нишонга урдинг! Дарров нафаси ўчди-қолди, бўлмаса бу
новатор қулоқни батангга келтирарди.
—
Хўш, сенинг қанчалик ишинг бор?
—
Нима ишим борлигини ўзинг ҳам тушуниб турган бўлсанг керак. Биз шофёрларга
прицепнинг кераги йўқ. Унинг оқибати қандай бўлишини биламиз: бирортаси ишлаб чиқариш
нормасини оширади, йўлни қисқартади, кейин ҳаммаларинг ўша илғор даражасига
кўтарилинглар дейилади-ю, бироқ юк ташиш учун тўланадиган ҳақни кесиб қоладилар. Хўш,
ким ўз чўнтагига зарар келтиришни истайди? Бир кунлик шуҳрат, обрў кимга керак? Биз сендан
хафа бўлаётганимиз йўқ. Ҳа, кўнглинг тўқ бўлсин...
—
Биз деганинг кимлар? — деб сўрадим ундан бамайлихотир бўлишга интилиб. Аммо
бирдан босиб келган ғазабдан юрагим сиқилиб кетди: — Машинани шатакка олиб
кетаётганимда нега нафасингни чиқармай ўтиб кетганингни энди англадим! Олисни кўзлабсан-
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |