Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
16
— 
Гўзалларнинг гўзали! — дедим мен. Қўлтиғида иккита китоб, эгнида калта енгли кўйлак, 
юзлари гул-гул ёниб, шабадада тебраниб турган нозиккина сарв дарахтига ўхшарди у. 
— 
Менинг бу ердалигимни қаёқдан билдинг? 
— 
Кутубхонадан келаётган эдим, қарасам, йўлда сизнинг машинангизнинг излари! 
— 
Ростданми? 
Мен учун бу «севаман» сўзидан ҳам азизроқ, қимматлироқ эди. У ҳам менинг ҳақимда ўйлар 
экан, ҳатто машинамнинг изини ҳам таниркан, демак, мени севар экан-да. Орқадаги чап 
ғиддиракнинг покришкаси икки хил эди, қиз ана шундан хабардор экан. 
— 
Мен изга кўзим тушиши биланоқ бу ёққа югурдим, кўнглимда сиз худди шу ерда кутиб 
тургандек бўлавердингиз! 
Мен унинг қўлидан ушладим: 
— 
Бу ёққа чиқ, Асал, бир оз айланамиз. 
У жон деб рози бўлди. Энди у ҳам, мен ҳам гўё бутунлай бошқа одам эдик. Барча ташвишу 
ғам-ғуссалар унутилиб, улардан асар ҳам қолмаган эди. Кўзимизга самою ер ва иккимиздан 
бошқа ҳеч нарса кўринмасди, биз бахтиёр эдик. Кабина эшигини очиб, уни ўтқаздим, ўзим эса 
рулни тутдим. 
Йўлга тушдик. Йўл бўйлаб боравердик, қаёққа ва нега — ўзимиз ҳам билмасдик. Аммо биз 
учун бунинг аҳамияти йўқ эди. Ёнма-ён ўтирсак, бир-биримизга кулиб қарасак, қўлга қўл тегиб 
турса, бунинг ўзгача гашти бор-да. Асал менинг солдатча шапкамни тўғрилаб қўйди. Мен уни 
икки йилдан бери кийиб юрган эдим. 
— 
Шундай кийсангиз ярашаркан! — деди у ва эркаланиб елкамга суйкала бошлади. 
Машина даштда қушдек учиб борарди. Бутун борлиқ ҳаракатга келгандек эди. Тоғлар, 
даралар, дов-дарахтлар — ҳамма-ҳаммаси бизни қарши олишга ошиқарди. Қаршимиздан шамол 
урилар — биз олға қараб елиб борардик, қуёш бизга табассум билан боқарди, чунки биз қувнаб-
кулиб борардик. Ҳаво ёвшан ва гуллолаларнинг хушбўй ҳидини таратарди, чунки биз тўйиб-
тўйиб нафас олаётган эдик. 
Яккаю ёлғиз қабр устидаги кўҳна гумбаз харобаларида ўтирган чўл калхати кўтарилиб, 
қанотларини силкиб-силкиб машина билан биргама-бирга йўл бўйлаб ер бағирлаб учиб 
борарди. 
Йўлда кетаётган икки чавандоз чўчиб кетиб, ўзларини четга олди. Кейин дағдаға билан 
қийқириб, орқамиздан от қўйди. 
— 
Ҳе-е, тўхта! Тўхта — деб қийқириб, ер ўпиб чопиб келаётган отларини қамчилашарди. 
Уларнинг ким эканлигини билмасдим. Балки Асалнинг овулидандир. Аммо биз уларни тез чанг-
тўзонда қолдириб кетдик. 
Олдинда қандайдир арава йўл четига бурилди. Аравада ўтирган йигит билан қиз 
ўринларидан қўзғалиб чўккалашди-да, қўлларини бир-бировларининг елкасига ташлаганча 
иккинчи қўлларини силкиб қолишди. 
— 
Раҳмат! — дея кабинадан қичқирдим уларга. Дашт тамом бўлиб, катта йўлга чиқиб 
олдик. Ғилдираклар остида асфальт ғувиллай бошлади. 
Машина бизни кўл томон элтарди. Мен уни шартта йўлдан четга бурдим-да, тўппа-тўғри 
қўриқ ерга солдим, ўт-ўланларни босиб-янчиб қирғоққа томон ҳайдадим. Тепаликда, нақ сув 
тепасида тўхтадик. 
Ў, Иссиқкўл, қирғиз диёрининг сўнмас қўшиғи! Бу денгиз ошиқ-маъшуқлар ҳақидаги 
афсона ва қўшиқлар диёри эканлигига ишонмай бўладими, ахир. У шу дамда мавжланиб, қатра 
ғуборсиз, ранг-баранг товланиб турарди. 
Кўкимтир тўлқинлар ўркач-ўркач бўлиб, гўё қўл ушлашиб олишгандек, сарғимтир 
қирғоқлар сари елиб-югурарди. Тоғлар ортида қуёш ботмоқда, сувнинг этаклари кўзни 
қамаштириб, пушти ранг касб этган эди. Узоқларда осмон гумбазига бош урган қорли 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish