www.ziyouz.com kutubxonasi
12
қанча? Тўйдан кейин ноғора чалишнинг фойдаси йўқ, фотиҳани бузиб бўлмайди.
Унаштирилгандан кейин гап тамом. Фотиҳани бузиш — хайрли иш эмас, икки ёшнинг турмуши
бузилди, деган гап... Мана шундай ўй-хаёллар миямда чувалашиб кетганди...
Ўша кезлар айни баҳор чоғи эди. Тоғ этакларида лолалар товланарди. Болалигимданоқ мен
бу чўғдек қип-қизил гулларни севардим, ялангоёқ чопқиллаб юриб қучоқ-қучоқ лола терсанг-у
унга келтириб берсанг! Аммо қани энди у, топиб кўрчи...
Бир маҳал, қарасам, Асал. Кўзларимга ишонгим келмайди! Ўтган гал машинам тиқилиб
қолган жойнинг нақ ўзгинасида бир четда, харсанг тош устида ўтирибди. Бировни кутиб
ўтирганга ўхшайди. У чўчиб ўрнидан турди ва саросимага тушиб, бошидан дуррасини юлқиб
олди-ю, қўлида ғижимлай бошлади. Асал бу сафар чиройли кўйлак ва туфли кийиб олган эди.
Йўл шунчалик олис бўлса ҳам у пошнали туфли кийиб олибди. Машинани тўхтатишга
шошилдим. Юрагим эса така-пука бўлиб ўйнарди.
—
Салом, Асал!
—
Салом, — деди у секингина.
Мен кабинага ўтиришга ёрдамлашмоқчи бўлдим, у бурилиб, йўл бўйлаб аста юриб кетди.
Демак, кабинага чиқишни хоҳламаяпти. Машинанинг эшигини очганимча у билан ёнма-ён
секин ҳайдаб кетавердим. Шу зайлда, у йўл чеккасида, мен эса рулда жимгина борардик. Мен
нима ҳакда гапиришни ҳам билмасдим, бир пайт у:
—
Кеча фермага келган сизмидингиз? — деб сўраб қолди.
—
Ҳа, нима эди?
—
Шунчаки ўзим. У ерга борманг.
—
Сизни кўрмоқчи эдим. У ҳеч нарса демади.
Миямдан эса ўша лаънати унашиш сира нари кетмасди. Нима бўлганини билгим келарди.
Аммо сўрашга тилим бормасди. Юрагим дов бермасди. Унинг нима деб жавоб беришидан
чўчирдим.
Асал менга қараб қўйди.
—
Ўша гап ростми?
У бош ирғади. Рул қўлимдан чиқиб кетаёзди.
—
Тўй қачон? — деб сўрадим.
—
Яқинда, — деди у оҳиста.
Машинани ғизиллатиб, бошим оққан томонга кетиб қолишимга сал қолди. Тезликни
ошириш ўрнига аксинча қилиб қўйибман. Мотор бекорга гуриллаб айланарди. Асал чўчиб
ўзини четга олди. Мен эса ҳатто ундан узр ҳам сўрамабман, ўша маҳал узр сўраш эсга
келармиди.
—
Энди бошқа учрашмас эканмиз-да? — дедим.
—
Билмадим. Учрашмаганимиз маъқулроқ.
—
Мен эса, мен барибир... Истасангиз-истамасангиз доим сизни излайман!
Биз яна жим қолдик. Эҳтимол, иккимиз ҳам бир нарса ҳақида ўйлаётгандирмиз, аммо
иккимиз икки йўлдан кетаётгандек, гўё ўртамизда менинг унга яқинлашишимга, унинг эса
менинг кабинамга ўтиришига имкон бермайдиган қандайдир девор тургандек эди.
—
Асал! — дедим. — Мендан ўзингизни тортманг. Сизга ҳеч ҳам халал бермайман. Сизни
узокдан кўриб юраман. Майлими?
—
Билмадим, балки...
—
Ўтиринг, Асал.
—
Йўқ, майли, кетаверинг. Овулга яқинлашиб қолдик.
Шундан кейин ҳам биз учрашиб турдик, ҳар сафар учрашганимизда гўё тасодифан
тўқнашиб қолгандек бўлардик. Юришимиз ҳам аввалгидек. У йўл четидан, мен эса кабинада
борардим. Жуда алам қиларди, аммо нима қила олардим, бировни зўрлаб кабинага чиқариб
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |