20
— ҳар бир жавобгарлик маркази учун ички ҳисобот шаклларининг ўрнатилиши;
— жавобгарлик марказлари менежерлари ўтган давр учун марказ фаолияти таҳлилини
ўтказишда ва истиқбол режаларини (бюджет) тузишда фаол иштирок этисблари лозим.
Шунингдек, корхонани жавобгарлик марказларига бўлишда тегисбли марказ
раҳбарларининг эьтирозларига таьсир қила оладиган ижтимоий-психологик омилларни
ҳисобга олиш лозим.
Бошқарув ҳисобида корхона фаолиятини жавобгарлик марказларига болиб ташкил
этиш тармоқ
хусусиятлари, ишлаб чиқариш жараёни технологияси ва уни ташкил
этилиши, дастлабки материаллар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таркиби,
техник
жиҳозланиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ.
Корхонани ташкилий тузилма доирасида бошқаришни ташкил этишнинг чизиқли,
функсионал, чизиқли-функсионал ва матрицали шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Чизиқли бошқариш деганда "вертикал бўйича" бошқариш тушунилади, бунда қуйи
бўғинлар юқори бўғинларга бевосита бўйсунади.
Чизиқли бошқаришда ҳар бир раҳбар ўзи маьсул болган бўлинмаларни мустақил
бошқаради ва барча зарур бошқарув қарорларини мустақил қабул қилади. Бу тизимнинг
ўзига хос ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Жумладан, унинг ижобий жиҳатлари:
— ходимларнинг ўз вазифаларини бажарилишига шахсий жавобгарлигини юзага
келтиради ва мустаҳкамлайди;
— асосланмаган ва самарасиз топшириқлар берилиш ҳолларини бартараф этишга имкон
яратади;
— белгиланган вазифаларни тезда бажариш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиб
бориш мумкин;
— бўлинмалар ходимлари фақат ўз раҳбарларига ҳисобот беришлари сабабли корхонада
ижрочилик ва интизом даражаси яхшиланади.
Мазкур тизимнинг салбий томонлари эса кўпроқ унда оддий ва қисқа
муддатли
вазифаларни бажаришга эьтибор қаратилиши сабабли, комплекс ҳамда истиқболли
масалаларни ҳал қилиш анча қийинлашиши билан ифодаланади. Шунингдек, бундай
шароитда буйруқбозлик ва расмиятчилик муҳити юзага келиши мумкин.
Бошқариш
корхонани молия, таьминот, сотиш, кадрлар, икторлик ва технологик
ишловлар, ишюритиш, ташқи иқтисодий алоқалар ва хоказолар каби алоҳида функсиялар
бўйича
бошқаришдир.
Бу
тизим
корхона
раҳбари
ва
алоҳида
функсиялар
менежерларининг фаолиятини ихтисослаштиришга мўлжалланган. Бунда менежерларнинг
ўз бўлинмалари фаолиятини чуқур ва
пухта билиши, содир бўлаётган жараёнларни
истиқболли таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилиятига эга бўлиши талаб этилади.
Функсионал бошқариш тизимининг афзаллиги корхонада бошқарув фаолиятининг
ихтисослаштирилиши билан белгиланади. Бу ҳолат бошқарув самарадорлигининг
ошишига хизмат қилади.
Корхоналар фаолиятида бошқаришнинг чизиқли-функсионал
тузилмасидан кенг
фойдаланилади. Бундай тузилма доирасида чизиқли бўлинмалар маҳсу]от ишлаб чиқариш
бўйича асосий фаолият билан шуғолланади, ихтисослашган функсионал бўлинмалар эса
(маркетинг бўлими, режа-молия бўлимлари, кадрлар бўлими) асосий бўлинмаларга хизмат
қилади. Бу ҳолда бошқарувнинг ихтисослашуви, унинг тамойиллари биргаликда тўлароқ
амалга оширилади ҳамда тайёрлаииадиган қарорларнинг юксак даражалилиги ва ҳар бир
ишлаб чиқариш бўғинига ёппасига раҳбарлик қилиш таьминланади.
Матрицали тузилмада функсионал бўлинмалар билан бирга муайян ишлаб чиқариш
вазифаларини ҳал этиш учун махсус органлар (лойиҳа гуруҳлари) тузилади. Бу гуруҳлар
бошқарувнинг
турли
даражаларидаги
алоҳида
функсионал
бўлинмалар
мутахассисларидан таркиб топади.
Матрицали тузилманинг афзаллиги шундаки, у корхона ички фаолиятидаги мавжуд
муаммоларни бартараф этиш имконини беради, бу
эса функсионал ихтисослашиш
ривожига халал бермайди. Функсионал-қиймат таҳлили (ФқТ)нинг вужудга келиши ҳам
21
бунга мисол бўлиши мумкин. Унинг мақсади энг кам харажат қилган ҳолда энг яхши
сифатли ва замонавий, янги буюмни ишлаб чиқаришга эришишдир.
Бошқаришни ташкил этишнинг матрицали шакли раҳбар ва ходимларнинг
ҳамжиҳатликдаги
фаолиятини таьминлайди, уларнинг шахсий қобилиятларини намоён
этишлари учун шароитлар яратади. Мазкур ташкилий тузилмага мувофиқ жавобгарлик
марказларини тузиш (сех, болим, боиинма) ҳар бир боиинма фаолиятини муайян шахслар
масьулияти билан боғлашга, бўлинмалар молиявий натижаларини баҳолашга ва уларнинг
корхона фаолияти натижаларига қўшган ҳиссасини аниқлашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: