33
"Омбордаги тайёр мабсулотлар ҳисоби" счети кредитидан 9100-"Сотилган маҳсулот(иш,
хизмат) таннархи ҳисоби счетларининг дебетига ҳисобдан чиқарилиши лозим. Ҳар
чоракда 2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар ҳисоби" счети ёпилади ва келаси чоракнинг
бошигача қолдиққа эга бўлади.
Корхоналар амалиётида норматив таннарх ҳисоблаш тизими орқали маҳсулот
таннархини калкуляция қилиш харажатлар ҳисобини халқаро "Стандарт-кост" ҳисоб
тизимига мувофиқлаштиришни таьминлайди.
Ҳисоб амалиётида 2800-"Тайёр маҳсулотлар ҳисоби" счетларидан фойдаланишда
маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи ишлаб чиқарилган, юклаб жўнатилган ва сотилган
маҳсулотлар бўйича унинг норматив таннархидан четланишлари бўйича меҳнатталаб
ҳисоб-китобларни амалга ошириш зарурияти қолмайди, чунки тайёр маҳсулотлар
бўйича аниқланган четланишлар дарҳол 9100-"Сотилган маҳсулотлар (ишлар,
хизматлар) таннархи ҳисоби" счетларига ёзиб қўйҲади, бироқ бу вариант фақатгина
маҳсулот ишлаб чиқарилган ва ўша чоракнинг ўзида сотилган бўлсагина сотилган
маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлашга имкон беради.
Амалдаги счетлар режаси корхоналарда норматив таннарх бўйича материаллар
бисобини икки усул билан олиб бориш имконини яратади:
— ҳақиқий таннарх бўйича;
— ҳисоб баҳолари бўйича.
Корхоналар ҳисоб баҳолари сифатида материалларни сотиб олишда норматив ёки
режадаги қийматдан, сотиб олиш ёки ўртача баҳолар ва ҳ.к.дан фойдаланишлари
мумкин.
Биринчи усулга кўра, 1000-"Материаллар ҳисоби" счетларида материалларни
сотиб олиш ва тайёрлаш бўйича барча ҳақиқий харажатлар акс эттирилади.
Иккинчи усулда, 1510-"Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш ҳисоби" ҳамда 1610-
"Материаллар қийматидаги четланишлар ҳисоби" счетларидан фойдаланилади. Ушбу
усуллардан биронтасини қўллашни корхона мустақил белгилайди ва уни ўз ҳисоб
сиёсатида кўрсатади.
Материалларнинг синтетик ҳисоби норматив усул билан олиб борилганда
материаллар кирими ҳақиқий таннархбўйича 1510-"Материалларни тайёрлаш ва сотиб
олиш ҳисоби" счетининг дебетида олиб борилади. Бунда кирим дафтарига ёзилган
материалларнинг норматив қиймати 1000-"Материаллар ҳисоби" счётлари ва сотиб
олинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархининг норматив таннархидан четланишлари
1610-"Материаллар қийматидаги четланишлар ҳисоби" счетининг дебети ҳамда
1510-"Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш ҳисоби" счетининг кредитида акс
эттирилади.
Материал ва бошқа ишлаб чиқариш заҳираларининг cчетлар режасида акс
эттирилишидаги вақт ўртасидаги тафовут "Стандарт-кост" ҳисоб тизимини қолиасбга
салбий таьсир кўрсатади, чунки бир томондан тайёр маҳсулотлар заҳиралари ва
жўнатилган товарлар норматив таннарх бўйича ҳар ҳисобот кунининг охирида акс
эттирилса, иккинчидан материал заҳиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш
ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобот даврининг охирида қайд қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: