www.ziyouz.com kutubxonasi
45
сўмлик йўл юрдингиз...
Кечаги таниш кўча, таниш уйни кўрганда Ҳикматилло юраги бир ҳаприқиб, эшикни очди,
очди-ю, ўнг қўлдаги катта ялтироқ витрина орқасида дори-дармонлар тўла шкафлар ёнида,
кўзойнакли кексароқ бир аёл билан гаплашиб турган Нилуфарни кўрди.
Нилуфар, эгнида оқ халат, бошида оқ қалпоқча, қўлида қандайдир қутича, бир кўзонакли
аёлга, бир тўсманинг бу томонида турган чолга қараб ниманидир тушунтирмоқда эди.
Ҳикматилло, гўё унинг кўриб қолишидан қўрққандай, сал орқага тисарилиб, тротуарга
чиқмоқчи бўлди, лекин худди шу пайт, Нилуфар бошини кўтариб, у томонга қаради...
Ҳикматилло турган жойида қотиб қолди.
Нилуфар қўлидаги қутичаларни чолга узатганича, бир зум кўзларини катта очиб, унга
тикилиб турди, сўнг ёнидаги кўзойнакли аёлга бир нима деб тез-тез гапирди-да, қутичаларни
тўсмага қўйиб, шкафлар панасида ғойиб бўлди...
— «Чиқади!» — ярқ этди Ҳикматиллонинг миясида.
Нилуфардан кейин кекса аёл ҳам Ҳикматилло томонга тикилиб қаради, лекин уни
кўролмади шекилли, кўзойнагини артиб, бурнига қайта қўндирди.
— Ҳой, ака! — шофёр йигитча заҳарханда билан бошини кабинадан чиқариб қаради. —
Келган жойингизни танияпсизми ўзи? Ё ваъда қилган вақтларига етиб келмадиларми?
— Ким?
— Ким бўларди, ўша аптеканинг олдида кутиб тураман деб, ваъда берган жононни айтаман-
да!
Ҳикматилло унга жавоб бермай шиддат билан юриб аптекага кирди.
Ичкарида одам кўп эмас. Тўсманинг орқасида қалин дафтарга ниманидир ёзиб ўтирган
кўзонакли аёл эшик очилиши билан бошини кўтариб, Ҳикматиллога қаради.
Ҳикматилло тўғри унинг олдига борди.
— Мумкин бўлса менга... Нилуфар... Нилуфар Қосимовани чақириб берсангиз...
— Нилуфар... — аёл кўзойнагини тагидан Ҳикматиллога диққат билан разм солди. —
Нилуфархон... жуда банд эдилару...
— Менга бир минутга, бор-йўғи бир минутга, опа... Аёл елкасини қисди-да, ручкасини
дафтарга ташлаб, ичкарига кириб кетди.
Ҳикматилло дорига келганлар унга ҳўмрайиб, кассир билан тайёр дорилар бўлимида
ишлаётган ёш жувон эса ниҳоятда қизиқсиниб қараётганларини сезиб, тескари бурилди.
Кўзойнакли аёл сал ўтмай қайтиб чиқди.
— Кечирасиз, ука... Нилуфархон жуда банд эканлар, чиқолмайман дедилар...
Кимдир пиқ этиб кулди, кимдир йўталди...
«Ҳа, албатта, чиқмайди, албатта банд... Кечаги муомалангдан кейин ўзини ҳурмат қилган
қайси одам сен билан гаплашгиси келади, қайси қиз башарангни кўргиси келади?...»
Ҳикматилло тишини тишига босиб, шартта бурилди, бурилди-ю, беихтиёр орқасига
тисарилди. Остонада, оёқларини кериб, Бегимқул турарди!
Ранги девор, кўзлари қисилган Бегимқул Ҳикматилло бурилиб қараши билан, сузишга
чоғланган буқадай бошини эгиб:
— Сен! — деди хириллаб. — Сен аблаҳ қачон тинч қўясан хотинимни?
У бир сакрашда Ҳикматиллога етиб келиб, ёқасига чанг солди.
Торгина хонани хотин-халажнинг қий-чуви тутди.
Бир йил аввал аянинг уйида бўлган мана шундай олишувда Бегимқул Ҳикматиллони самбо
услубида бир силташда ағдариб, кулиб туриб, пийпалаб ташлаган эди.
Бу сафар ҳам у Ҳикматиллонинг бўйнидан олиб самбочасига бошидан ағдариб отмоқчи
бўлди. Лекин армияда бу услубларни ўрганган Ҳикматилло ағдарилаётиб, ўзини ўнглаб олди-ю,
тисарилиб бориб, деворни ушлаб қолди. Худди шу пайт, Бегимқул Ҳикматиллони бошидан
Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |