www.ziyouz.com kutubxonasi
44
Ҳикматилло катта кўчага чиқиб қўлини кўтарди. Бахтига ғиз-ғиз учиб ўтаётган
машиналарнинг биринчисиёқ ёнгинасига келиб тўхтади. Лабига сигарета қистириб олган
ёшгина йигитча кабинадан бошини чиқариб қичқирди:
— Қаёққа, солдат?
— Аэропортга.
— Уч сўм!
— Хўп. Гап пулда эмас, ука. Фақат... олдин мана бу ерда бир жойга кириб, чамадонимни
оламиз... Кейин... Чилонзордаги бир аптекага шундой бош суқиб ўтамиз!
Шофёр йигитча оғзидаги сигаретасини тўғрилаб, ҳуштак чалиб юборди.
— Гап пулда эмас дейсизу, уч сўмга бутун шаҳарни айланиб чиқмоқчисиз, солдат!
Ҳикматилло, худди машинани ушлаб қоладигандай унинг эшигига тирмашди.
— Хўп, укажон, уч сўм эмас, тўрт сўм берай.
— Беш сўм! — деди йигитча. — Шундаям солдатлигингиз ҳурмати.
— Бўпти. Кетдик! Ҳикматилло эшикни шахт билан очиб, ўзини орқа ўриндиққа отди.
Шофёр йигитча машинага газ бераркан, орқасига бир қараб қўйди.
— Девдек солдат... аптекада нима қиласиз?
— Ҳа, шу.. бир иш бор эди... — Хикматилло йигитчанинг гапдонлигини хушламай кўзини
юмди.
«Ҳа, у ҳўкиз! Дарди йўқ кесак! Тўнка! Тўнка бўлмаса кеча шунақа муомала қилармиди?
Ахир Ҳикматилло кеча Бегимқулни йўқлаб борганида унинг, Нилуфарнинг аҳволи-руҳиясини
билди-ку?
Унинг худди қафасга тушган қушдай мунғайиб қолганини кўрди-ку?
Мунғайиб қолганини!.. Мунғайиб қолса... ким унга бошда Ҳикматиллонинг энг яхши
туйғуларини поймол қилиб, бу... тўнғиз табиат олғирнинг тилёғламаликларига, еохта
марддикларига уч деган? Ким унга?..
Яна бошлади! Ўша тошбағирлиги, ўша аҳмоқона қайсарлиги яна бошланди! Ахир ким
янглишмайди бу дунёда?
«Болам! — дегувчи эди марҳум отаси. — Бенуқсон парвардигор! Хато қилмайдиган одам
бўлмайди. Ҳамма ёмон, ёлғиз мен яхшиман, деб гердаяверма, ўғлим...»
Йўқ, у хумкалла кеча ҳеч нарсага тушунмаган экан. У фақат энди, Нилуфар кечаги шоҳона
уй-жойи, беғам-беташвиш туюлган турмуши, ҳар қанақа одамнинг ҳавасини келтирадиган
жиҳозлари — ҳаммасини тарқ этиб, ташлаб кетди, деган гапни эшитгандагина унинг қалби,
унинг дардларига тушунгандай бўлди!
Негадир яна китоб ҳақидаги кечаги гап эсига тушди Ҳикматиллонинг:
«Кетриннинг тўлғоқ азобида ўлиши... Генрининг кўз ёшларидай тинимсиз ёққан ёмғир...
Мен йиғлайвериб эсим кетувди... Бироқ... Биласизми, Ҳикмат ака, Кетрин ўлади-ю, шундай
бўлсаям у менга энг бахтли, энг бахтли аёл бўлиб туюлади...
— Нега?
— Чунки шундай... олижаноб йигит! Шундай... пок севги!»
Ҳа, у тошбағир! Ўжар бир тўпори!
— Нима — деди шофёр йигитча, кўзларини катта очиб. — Кимга гапиряпсиз, ака?
— Йўқ, йўқ, ўзим... мана, келдик, тўхтанг. Ҳикматилло чамадонини қандай олиб чиққанини
ҳам, ая билан қандай хайрлашганини ҳам билмайди, фақат лабларида кампирнинг нордон кўз
ёши-ю, қулоғида йиғлаб айтган сўзлари қолди:
«Умрингдан барака топ, ой бориб омон кел, айнаниб кетай сендан, сўйлоқжон!»
У бир парча қоғозга аптеканинг адресини ёзиб берди-да, орқа ўриндиққа ўтириб, яна хаёлга
толди. Бу сафар, назарида, бир дақиқа ҳам ўтмади, шофёр йигитча машинага тормоз берди.
— Мана, келдик, акажон. Аммо илтимос — кутди-риб қўйманг. Ҳозирнинг ўзида беш
Одил Ёқубов. Биллур қандиллар (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |