Microsoft Word billur qandillar ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#38723
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
4 5796504896521896396

www.ziyouz.com kutubxonasi 
14
— Йўқ хотинни бор дейманми бўлмаса? 
— У сенга жўрттага айтяпти-ку буни, тўнкамисан ҳазилни тушунмайдиган? Битта эмас, 
иккита хотиним бор, аммо сизнинг битта табассумингиз учун иккаласиниям қўйворишга 
тайёрман, демайсанми, каллаварам? 
— Дабудурустдан-а? 
Нима бало, саҳрода ўсган ёввойимисан? Шундай жонон қиз ҳазил қилади-ю, бу бўлса: 
«Хотиним йўқ!» деб онт ичади. У жўрттага сенинг қитиғингга тегяпти-ку, латта! 
— Йўқ-э, — деди Ҳикматилло ишонмай. 
— Мен бу қизни танийман. Оти Надя. Клубда кутубхоначи бўп ишлайди. Ҳозир бу ерда 
ойисининг ўрнида турган бўлса керак. Кечқурун танцага келамиз, ўзим таништириб қўяман... 
Олесь кун бўйи унга қизлар билан танишиш, уларнинг кўнглини овлаш «услубидан» сабоқ 
берди. Бу сабоқ унча мушкул эмас, Олеснинг айтишича, қизлар нима деса, шунинг тескарисини 
айтиш, ҳазилга ҳазил билан жавоб бериш, ҳозиржавоб бўлиш керак экан, холос! 
Лекин жуда осон кўринган бу «услуб»ни қўллаш ўйғай эмас экан, Ҳикматилло тугул, 
шўхликда батальонда тенги йўқ Олеснинг ўзиям кечқурун қизлар даврасида бу «услуб»ни 
қўллайман деб, роса кулги бўлди. Лекин шу кулги баҳона Ҳикматилло Надя деган ҳалиги 
кутубхоначи қиз билан танишиб олди. 
Ҳикматилло болалигида китоб ўқишни яхши кўрсаям, техникумга кирганидан кейин деярли 
ҳеч нарса ўқимаган, дарсдан ташқари китоб ўқишга вақтиям йўқ эди. Армияда ҳам вақт кам эди, 
лекин... у олдин Надядан уялгани учун, мазмунини сўраса ўсал бўлиб қолмай, деб ўқиди, 
кейин... китоб баҳона дийдор ғанимат, деганларидек, қизни кўргиси келгани учун олган 
асарларини тезроқ ўқийдиган бўлди, охирида эса ўзиям шундай қизиқиб кетдики, сўнгти беш-
олти ойда бир дунё китоб ўқиб ташлади!.. 
Энг муҳими, бу қувноқ, ҳазилкаш қиз баҳона Ҳикматилло умуман қиз-жувонлар даврасида 
ўзини эркин тутишга ўрганди, ўргангандан кейин эса, илгариги тортинчоқлиги, Нилуфарга 
қилган муомалаларини эслаб куладиган бўлди... 
Бегимқул сўнгги бир хатида Чилонзорда, икки хонали алоҳида уйда туришини айтиб, 
меҳмонга таклиф қилган, «отпускага келсанг, эски оғайниларинг ёдингдан чиқмасин, аянинг 
уйида қилган жинниликларимизни эслаб, бир отамлашамиз», деб ёзган эди. Бу 
«жинниликлари», Нилуфарни деб, Бегимқул билан муштлашганлари энди Ҳикматиллонинг 
ўзигаям жуда ғалати туюлар, айни замонда негадир Нилуфарни, умуман уларнинг туриш-
турмушларини кўргиси келарди. 
Ҳикматилло бугун дам олиш куни эканини, барвақтроқ бормаса мезбонлар бир ёққа кетиб 
қолишлари мумкинлигини ўйлади-да, трамвайга минди. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish