Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


 Маълумотларга ишлов бериш ишончлилигини ошириш усуллари



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

3. Маълумотларга ишлов бериш ишончлилигини ошириш усуллари 
Ахборотга ишлов бериш ва сақлаш тизимларига қўйиладиган энг муҳим талаблар 
маълумотларнинг ишончлилиги ва бутунлигини таъминлаш ҳисобланади. Ишончлилик деб 
маълумотларнинг улар ўзи акс эттираётган ҳақиқатга мувофиқлигига айтилади. Бутунлик бу 
СОХИ таркибидан ишлаётган ускуналарда бирор-бир бузилишлар юзага келган вақтда 
маълумотларнинг сақланиб қолиши демакдир.
Маълумотларнинг ишончлилиги ахборотга дастлабки ишлов бериш босқичида, 
маълумотларни алоқа каналлари бўйлаб узатиш ва уларни компьютерга киритиш жараёнида, 
ишлов бериш жараёнидаги хато арифметик ва мантиқий ўзгартиришлар натижасида 
йўқотилиши мумкин. Ишончлилиги бузилиши натижасида маълумотлар нотўғри бўлиб қолади, 
уларнинг мазмуни бузилади, сонли тавсифлари ўзгаради. Ишлов берилаётган маълумотлар ва 
натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш учун ишлов бериш технологик жараёнининг 
бузилишлар юзага келиши мумкин бўлган жойлари ва сабабларини аниқлаш, маълумотларни 
назорат қилиш ва юзага келган хатоларни тузатиш чора-тадбирларини кўриш зарур. Хатолар 
маълумотларни дастлабки ташувчиларда қайд этишда юзага келиши мумкин. Бу хатоларни 
аниқлаш учун олдиндан назорат қилиш операциялари бажарилади. Уларга, масалан, назорат 
суммаларини (ҳар бир қатор ёки устун бўйича, ҳар бир ҳужжат ёки унинг бир тўплами 
бўйича) ҳисоблаш киради. Назорат суммалари кейинчалик дастлабки шаклларни машина 
ташувчиларида кодлашнинг тўғрилигини текшириш вақтида ҳисобланади. Олинадиган 
суммалар тенг бўлиши зарур. 
Маълумотларни тайёрлашда ёзилаётган ва дисплей экранида акс эттирилаётган 
маълумотлар кўз билан назорат қилиб борилади. МЛ ларга ёзилган маълумотларни текшириш 
маълумотларни дастлабки ҳужжатдан клавиатурада қайтадан териш йўли билан амалга 
оширилади. Маълумотлар блоклаб назорат қилинади. Ёзувлар блоки буфер ЗУ га солиштириб 


130 
ўқилади ва блок символининг ҳар бир коди босилган тегишли клавиша коди билан 
солиштирилади. Кодлар тўғри келмаган ҳолларда клавиатура блокировкаланади ва 
индикаторга тегишли сигнал чиқарилади. Нотўғри ёзилган символ тузатилиши мумкин. 
Маълумотларни алоқа канали бўйича узатишнинг тўғрилигини турли усуллар билан 
назорат қилиш мумкин. Улардан бирида қабул қилиш ва узатиш пунктларида узатилаётган ва 
қабул қилинаётган ахборотнинг муайян қисмлари бўйича назорат суммалари ҳисоблаб 
чиқилади. Маълумотларни узатишда хатолар йўқлигида бу суммалар тенг чиқади. Суммалар 
бир-бирига мос келмаган ҳолларда узатиш пунктига тегишли сигнал тушади ва ахборотнинг 
ушбу қисми қайтадан узатилади. 
Маълумотларни узатиш тўғрилигини назорат қилиш учун хатоларни аниқлашнинг 
махсус кодларидан фойдаланилади. Улар алоқа канали бўйича берилган ёки компьютерга 
киритилган коднинг тўғрилигини автоматик тарзад аниқлаш имконини беради. Шу мақсадларда 
маълумотлар коди назорат разрядлари билан тўлдирилади, унинг қиймати кодларнинг айрим 
разрядларини муайян ўзгартиришлар йўли билан ҳисобланади. 
Маълумотларни компьютерга киритиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган 
хатоларни аниқлаш учун киритиш жараёнида киритилаётган маълумотлар компьютернинг 
операцион тизими воситалари билан назорат қилинади. Киритилаётган маълумотларни 
назорат қилишнинг турли шакллари мавжуд. Mainframe компьютерларида, масалан, ҳар бир 
ёзув майдони форматининг унинг таърифига мувофиқлиги, ёзув узунлигининг тўғрилиги, ёзув 
майдони қийматининг муайян диапазонга тегишлилиги, ҳар бир ёзув бўйича назорат суммаси, 
ёзувларнинг жойлашиш тартиби ва бошқалар текширилиши мумкин. Хатоси бор ёзувлар 
аниқланганида босишга тегишли хабар чиқарилади, унинг асосида хато ёзувлар, масалан, 
тузатиш файллари ёрдамида тўғриланади. 
Ишлов бериш жараёнида 
юзага 
келган хатоликларни аниқлаш мақсадида 
процедуралар алгоритмларида оралиқ натижаларни текшириш учун чиқиш нуқталари кўзда 
тутилади. Бу натижалар бир нечта (одатда иккита) турлича усул билан олинади, натижалар 
эса дарҳол қиёсланади. 
Технологик жараёнга киритиладиган назорат қилишнинг муайян усуллари ва 
воситаларини танлаш ахборотнинг муҳимлиги, унинг структуравий ташкил этилиши, ҳажми, 
барқарорлиги ва бошқа тавсифларига боғлиқдир. 
СОХИ да турли хатолар натижасида маълумотлар йўқотилиши (уларнинг бутунлиги 
бузилиши) мумкин. Маълумотлар йўқотилишининг олдини олиш учун уларни сақлашда 
машина ташувчиларни механик шикастланишлар ва жисмоний таъсирлардан (масалан, магнит 
майдонларидан) муҳофаза қилишнинг махсус чора-тадбирлари таъминланади. Аппаратда 
бузилишлар юз бериши ва дастурий хатоликлар (магнит дискнинг «задири», электрон 
ускунанинг бузилиши, файлларнинг ўчиб кетиши, хотиранинг «бегона» соҳасига тушиб 
қолганида маълумотларнинг бузилиши) натижасида ҳам маълумотлар йўқотилиши мумкин. 
Маълумотларни тиклаш имкониятини таъминлаш учун ААТ ахборот массивлари одатда 
дублланади, яъни компьютер хотирасида ҳар бир файлнинг иккита (ёки ундан кўпроқ) 
нусхалари сақланади. Асосий файлларнинг МД ларга жойлаштирилган дубликатлари анча 
арзон бўлган визуал хотира қурилмалари (ВЗУ) да, масалан, оптик дискларда сақланиши 
мумкин. 
ААТ да маълумотларнинг файллари баъзан кўпроқ, баъзан эса камроқ бўлса ҳам тез-тез 
янгиланади, демак тегишлича ҳар сафар эскирган такрорланувчи файлларни янгилаш ёки ҳар 
сафар янгиланган файлларнинг янги нусхаларини яратиш зарур бўлади. Айнан битта файлнинг 
кўп сонли дубликатларини яратиш усули маълумотларнинг бутунлигини таъминлашнинг энг 
яхши усули эмас. Кўпроқ файлларнинг ташқи ташувчилар гуруҳидаги циркуляциясидан 
фойдаланилади. Бунда тизимда бир вақтнинг ўзида бир нечта версиялар ёки кўпинча 
айтиладигандек айнан бир файлнинг авлодлари (анча олдинги ва унинг бир қатор янгиланган 
модификациялари) сақланади. 


131 
Ишлатилаётган асосий файлга 0 номери берилади ва бу файл «ўғил» деб аталади. 
Шу файлнинг бундан олдинги версиясига 1 номери берилади ва «ота» деб аталади. Ундан 
ҳам олдинги «бобо» файлнинг номери 2 бўлади. Иш файлини янгилашда «тузатиш» файли 
ташкил этилади. 0 файл тузатилади ва 2 файл ўрнига ёзилади. Бунда файл 2 ўчирилиб 
кетади, бошқа барча файллар номерини ўзгартиради. Тузатишгача 0 номерига эга бўлган файл 
«ота» файл, 1 номерли файл эса «бобо» файлга айланади. Тузатилган файлга 0 номери 
берилади. 
Агар ишлов бериш жараёнида «ўғил» версиясининг ўчирилиши юз берса, сақланаётган 
тузатишлар файли ёрдамида яна қайтадан «ота»нинг «ўғил»га ўтказиши бажарилади. Агар бу 
ўтказиш жараёнида ҳам бузилишлар бўлса, «бобо»нинг «ўғил»га ўтказилиши амалга 
оширилади. 
Ўта муҳим тизимларда файлларнинг анча олдинги версиялари ҳам сақланиши мумкин. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish