“Инновация” (инглизча innovation)–
янгилик киритиш, янгиланиш,
ниманидир ўзгартириш демакдир. Инновацион педогогик технологиялар
таълим тизими.ю педогогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига
янгилик, ўзгаришлар киритишни англатиб, бу жараённи амалга оширишда
асосан интерфаол услублардан фойдаланилади
2
.
Ҳозирги замонда «инновация» тушунчаси бирон бир турдаги фаолиятни
тapкибий жихатдан янгиланишини, тубдан ўзгартирилишини ифода этади.
Мавжуд нарсанинг янги ҳолатга ўтиши ёки янгича сифат касб этиши билан
боғлиқ жараён инновация сифатида эътироф этилади. Бу жараённи баъзида
янгиликнинг амалиётга жорий этилиши деб ҳам аташади. Инновациялар
даставвал инсонлар онгида мавжуд реаллик билан унинг идеал ҳолати
ўртасидаги тафовут сифатида шаклланади. Аксарият холларда инновацион
ғоялар тез ўсиб бораётган эҳтиёжлар билан нисбатан суст ривожланаётган
1
Каримов И.А. Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация қилишни қатъият билан давом эттириш
йўлида.21-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2013, 181-185 бетлар.
2
Ишмуҳамедов Р, Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педогогик технологиялар. (таълим тизими
ходимлари, методистлар, ўқитувчилар, тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма). – Т.: 2013, 10 бет.
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
71
ишлаб чиқариш тизиминипг потенциал имкониятлари ўртасидаги ички
зиддиятларни бартараф этишга интилиш асосида шаклланиб боради.
Инновацион соҳанинг хусусиятларини назарий жиҳатдан ўрганиш ижтимоий-
иктисодий соҳадаги концепциялар кенг ривожлана бошлаган ва жаҳон
иктисодиётида инновацион фаолиятнинг фаоллашуви кузатилган даврларда
(XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб) ниҳоятда долзарблашди.
Ўзбекистонда турли хил соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш ва илмий
тадқиқотларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолият тури билан олий таълим
беришга ихтисослашган университет, академия ва институтлар каби таълим
муассасалари шуғулланади.
Бугунги кунда олий таълим тизими жуда куп инновациялар тадбиқ
қилинадиган соҳага айланди. Таълимдаги инновацияларни икки гуруҳга бўлиш
мумкин:
1.
Бевосита таълим жараёни инновацияси;
2.
Олий таълим муассасалариаро муносабатлар инновацияси.
Бевосита таълим жараёни инновациясига дарс жараёнини интерфаол
усуллар билан ўтказишда компьютер технологиялари, мультимедия, электрон
дарслик, слайд тақдимотлар, талабалар билимини электрон тармоқ орқали
назорат қилиш, электрон тест саволлари ўтказиш каби инновацион жараёнлар
киради.
Олий таълим муассасалариаро муносабатлар интеграцияси бугунги кунда
замонавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда амалга
оширилмоқда.
Таълим
жараёнининг
глобаллашуви,
олий
таълим
муассасалариаро интеграциянинг нафақат мамлакат ичкарисида, балки
хорижий мамлакатлар билан шаклланиши албатта энг тараққий этган
инновацион усулларни тадбиқ этишни тақозо этади. Бундай интеграция
асосида видео конференциялар, почтали конференциялар, масофавий таълим
турларини амалга ошириш мумкин. Он-Лайн режимида ўтказиладиган бундай
фаол мулоқот жараёнида икки томондаги олимлар ўртасида долзарб
муаммолар буйича бахс-мунозаралар, уларнинг ечимлари, маълум билим
соҳалари буйича тажриба алмашиш каби вазифалар амалга оширилади.
Инновацион тенденциялар:
•
Университетларда
бошқарув
тизимининг
ривожланиб
бориши,
корпоратив бошқарув методларидан кенг фойдаланиш;
•
Таълим муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш,
ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан таълим жараёнида
самарали фойдаланиш, масофавий таълимни жорий этиш.
•
Таълим
муассасаларининг
минтақавий
ва
халқаро
миқёсда
интеграциялашуви, таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг ривожланиб
бориши;
•
Таълим муассасаларини молиялаштириш манбаларининг кўпайиб
бориши, бюджетдан ташқари молиялаштириш;
•
Таълим сифатини бошқаришга халқаро стандартлар талабларини жорий
Do'stlaringiz bilan baham: |