“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
68
уфқлари очилди.
Бу ўринда М. Маҳмудов, Шерали Турдиев, Боқи Набижон, Ислом Усмонов,
Файзулла Қиличев, Наим Каримов, Ислом Турсунов, Ҳайда- рали Узоқов,
Нусратулло Наимов, Холида Аҳророва, Рустамбек Шам-сутдинов ва
бошқаларнинг янги илмий тадқиқотларини алоҳида қайд этиш жоиздир.
Бу асарларда катта кўламдаги ва хилма хил фактли материаллар, айниқса
совет даврида ўрганиш мумкин бўлмаган, сир сақланган кўпдан-кўп
ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида ўша мудҳиш қатоғон-ликнинг асл
моҳияти, юртимиздан ажал тегирмонига тортилиб, стали-низм даври қурбони
бўлган ватандошларимиз чекига тушган даҳшатли қисматлар, фожеалар очиб
берилган. Коммунистик қатоғонликнинг ҳақиқий башарасини, мудҳиш ва
даҳшатли фожеасини англаш, идрок қилишда бу тадқиқотларнинг ўрни катта
бўлди.
Қатоғон қурбонлари бўлган зиёлилар, давлат арбоблари асарлари, хотираси
тикланиб ўрганилмоқда. Аммо жамоалаштириш натижасида сургун қилинган,
қатоғон қилинган оддий одамларнинг хотирасини ёд этиш фуқаролик,
ватанпарварлик бурчимиздир. И.А. Каримов таъкидлаганидек, “биз, ҳамиша
ҳам номи тилган олинавермайдиган, бу ёруғ оламдан бир дунё армон билан
ўтиб кетган ана шу оддий одамлар хотираси олдида ҳам қарздормиз. Эҳтимол,
уларнинг барчасини бирма-бир эслаш, номларини тиклаш қийиндир, аммо
хотирасини ёд этиш, эслаш жоиз, албатта”. (4)
Юртимизда И.Каримов ташаббуси тарихчиларимизнинг ҳам бу борадаги
изланишларига маълум даражада туртки бўлди. Хусусан тарихчи-олим
Р.Шамсутдинов ўзбекистонлик деҳқонларнинг сургун қилиниши борасида бир
қанча асарларини эълон қилди. Шимолий Кавказ ўлкасига сургун қилинган
Ўзбекистонлик деҳқонлар “меҳнат посёлкалари” даги пахтачилик ва
ғаллачилик совхозларида, низомсиз қишлоқ хўжалиги артелларида ва
колхозларда мислсиз оғир шароитларда умр кечирганлар. Айниқса 1932-1933
йиллардаги очарчилик, қаҳатчилик, бутун мамлакат бўйича бошланган катта
террор” ва 1937-1938 йиллардаги қатоғон сиёсати ва амалиётининг энг юқори
босқичига кўтарилишидан “меҳнат сургуни” дагилар кўпроқ жабр тортдилар.
(5)
Профессор Р.Шамсутдиновнинг “Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш,
қулоқлаштириш, сургун» китоби ўтган асрнинг 30 йиллардаги Ўрта Осиё
республикаларида большевизм томонидан амалга оширилган сургун ва
қатоғонлар тарихини бутун даҳшатли манзаралари билан ёритувчи асар
сифатида катта илмий тарихий аҳамиятга эгадир.
“Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожеали
оқибатлари»
китобида
муаллиф
томонидан
1935-1939
йиллардаги
қатоғонликнинг ўткир тиғи домига тортилиб отилиб кетган, 10 йил қамоқ
жазосига ҳукм этилиб, жазони ўташ учун узоқ Шарқ, Сибир, Магадан,
Карелияга
юборилган
ва
у
ерларда
ҳалок
бўлиб
қолиб
кетган
ватандошларимизнинг тақдирини ёритишга ҳаракат қилинган.(6)
Ислом Усмонов «Қатоғон қурбонлари» китобида юртдошларимиздан
Do'stlaringiz bilan baham: |