“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
255
мулоқот ва ҳамкорлик қилиш қобилиятини савол бериш маданиятини
ривожлантиришга кўмаклашади. Гуруҳий иш усули орқали юқори даражада
фикрлашга, материални пухта ўзлаштиришга, гуруҳ аъзолари орасида ижобий
ва дўстона муносабатларини ўрнатишга ҳамда улар орасида руҳий
мувофиқликка эришиш мумкин. Талабалар бир-бирини ўқитади. Дарс вақтида
унумли фойдаланиш ва ўз ўзини бошқариш имконияти ҳосил бўлади.
Гуруҳларни тузиш, гуруҳ ишини ташкил қилиш учун мақсад ва мазмун
пухталик билан ўйлаб чиқилган бўлиши, гуруҳлар учун илмий асосланган
тарқатма материаллар, техник жиҳозлар ва керакли шароитлар муҳайё бўлиши
лозим. Гуруҳларни тузишда талабалар орасидаги муносабатлар, ҳарактерлари,
жинси, уларнинг билим даражаси ва фаоллиги ҳисобга олиниши лозим бўлади.
Ўқитувчи ҳар бир талаба ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак. Ҳамма
гуруҳларда билим даражалари инобатга олинган ҳолда талабалардан тузилиши
керак. Гуруҳларда сардорлар тайинланиб, тарқатма материаллар, тегишли
адабиётлар ва техник воситалар билан таъминланиши лозим. Гурухий ишда
тайёргарлик кўриш вақтида талабалар мавзуга тегишли истаган савол билан
ўқитувчига мурожаат қилишлари мумкин. Ўқитувчининг вазифаси гуруҳларни
ташкил қилиш материалларни тўғри тузиб тарқатишдан, саволларга жавоб
беришда мақсадни аниқ ва тўлиқ баён қилишдан, техник воситалар, адабиётлар
рўйхатини, оғзаки, ёзма саволларни, тестни таёрлашдан, гуруҳлар фаолиятини,
шунингдек, ҳар бир талабанинг билимини тўғри баҳолашдан, умумий
жараённи мақсад сари етаклашдан, четга чиқиб кетмаслигини назорат қилиб
олиб боришдан иборат. Ҳар бир гуруҳий ишда гуруҳ аъзоларини алмаштириб
туриш ҳам яхши натижа беради.
Таъкидлаш лозимки «Суюқлик ва газлар механикаси элементлари» бир
назарий дарс давомида ўзлаштирилиши керак. Шунинг учун бу дарсга
тайёргарлик дарс бўлишидан камида бир ҳафта олдин гуруҳлар талабаларига
олдиндан эълон қилиниши керак ва керакли ҳамма имкониятлар яратилиши
лозим. Тайёргарлик фазасидан кейин дарсни ўтказиш тартиби қуйидагича
бўлади: навбат билан ҳар бир гуруҳдан бир ўқувчи доскага таклиф қилинади.
Унга ўқитувчи билан биргаликда талабалар ҳам савол беришлари мумкин.
Аммо, саволлар сони чекланган бўлиши керак. Мантиқсиз саволлар беришга
йўл қуйилмайди. Ҳамма талабалар шу тарзда синовдан ўтади. Ўқитувчи
томонидан ҳар бир талабанинг жавоблари, савол беришлари, дарсга фаоллиги
ва ижобий ёндошганлиги баҳолаб борилади. Бир хил мазмунда иш олиб
борилган гуруҳларнинг билими синовлар орқали солиштирилади. Жорий
баҳолар асосида якуний баҳо ҳам қўйилади. Гуруҳ аъзоларининг баҳоларига
қараб, гуруҳ фаолиятига баҳо берилади. Талабалар билимини ёзма иш ёки
тестлар орқали баҳолаш ҳам мумкин.
Барча мавзуларни гуруҳий иш усулида ўтказиш жуда мушкул, лекин ҳар
бир семестрда ҳеч бўлмаганда катта мавзулар бўйича бир неча марта шундай
дарсларни ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |