“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
221
кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталик ва аниқ фикр юритиш, таҳлил
қилиш қобилиятини сақлаб қолиш имконини беради. Ҳақиқий педагогик
таъсир кўрсатишда ўқитувчининг педагогик техника соҳасидаги барча
малакалари бир пайтда яққол кўринади. Нутқ, имо-ишора, мимика ҳаракат
билан бирга содир бўлади;
Ҳозирги шароитда таълим жараёнида таълим олувчи талабалар ўзида
касбий сифатларни шакллантириш учун доимий ўз устида мустақил иш
юритиши, ўз имкониятларини мустақил тарзда ривожлантириш йўлларини
излаб, шахсий фаоллилик кўрсатишт лозим. Бунинг учун энг оддий механизм –
доно халқимизнинг «Устоз-шогирд» анъанаси орқали шакллантириш ҳам
мақсадга мувофиқ.
Талабаларда юқоридаги касбий элементларни шаклланишига эришилса
уларда меҳнат фаолияти қуйидаги муваффақиятларга:
Биринчидан, талаба ўзи учун керак бўлган, фаолиятни самарали бажаришга
ёрдам берадиган малакаларни ривожлантиради.
Иккинчидан, талаба мулоқат ва жамоавий ҳаракат малакаларига эга бўлади.
Учинчидан,
талаба
ўзи
учун
керак,
олдиндан
кўра
билиш,
башоратлаштириш малакасига эга бўлади.
Тўртинчидан, талабада фаол ҳаётий позиция ва меҳнатга юқори мотивлар
шакилланади.
Бешинчидан, ўқувчи-талабалар билан муомала қилганда зарур сўз, гап
оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, энг ўткир ва кутилмаган
педагогик вазиятларда осойишталик ва аниқ фикр юритиш, таҳлил қилиш
қобилиятини шаклланади.
Талабаларда педагогик-касбий сифатларни шакллантириш замирида уларда
қуйидаги психологик кўникма ва малакалар шаклланади:
- Тафаккур (тафаккур операцияларини бажара олиш) шаклланади;
- Эмоционал-иродавий сифатлар –эмоциялар, иродавий актлар, уларни
намоён этиш йўлларини ўрганади;
- Меҳнат жамоасига, одамларга, меҳнатга, ўзига нисбатан бўлган
кечинмаларни тартибга олади;
- Билимлар, далиллар, қонуниятларга таянади;
- Тажрибаларга таяниб миллий мафкура асосида миллий кадр сиймоси
гавдаланади;
- Миллий ахлоқ кўникма ва одатларини таркиб топтирган кадр сиймоси
гавдаланади;
- талабалар ва ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларни инобатга олиш,
таълим жараёнида энг оптимал метод ва воситаларни танлайди ҳамда педагога
хос услуб танлайди;
- ижодий қобилиятларни ривож топишига эришади;
- педагоглик касбига оид талабчанлик ҳамда тизимлиликни ўсишига;
- талабалар ўз шахсий ва касбий установкаларини коррекциялаш методлари
билан қуролланади.
Юқоридаги билдирилган фикр-мулохазалардан келиб чиқиб, шуни
Do'stlaringiz bilan baham: |