Microsoft Word 4-китоб ёшлар конф 2017 май


“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/280
Sana26.02.2022
Hajmi4,27 Mb.
#472331
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   280
Bog'liq
4-китоб ёшлар конф 2017 май

Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар 
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари. 
195 
558йй.) ҳукмронлик қилар ва бу хонадоннинг асли келиб чиқиши эса туркий 
негиз билан боғлиқ эди. Демак, VI аср бошларида Каспий денгизидан Узоқ 
Шарқгача бўлган катта ҳудуд ҳаёти кўпдан-кўп туркий тили сулолалар 
фаолияти боғлиқ бўлган. 
Олтой тоғ тизими Жанубий қисмининг қадимги номи Олтин тоғи (Олтин 
водий) бўлиб, табиий шароити ҳар қандай жамият фаровонлигини 
таъминлашда беназир ҳисобланган. Хитой манбаларида ёзилишича, тилга 
олинган Ашина сулоласи ҳам худи шу шарт-шароитларда юксалган, сиёсий 
таъсири ортиб бориб, айниқса Бумин (Тумин) сардорлиги вақтида бу жараён 
янада фаол тус солган. Уддабурон сиёсатчи сифатида у ҳам сиёсат, ҳам 
зўравонлик йўлини тутади. Масалан, Бумин Жужан хонлиги билан очиқдан-
очиқ алоқини узиб, 551-йили Вэй хонадони билан қуда-андачилик алоқасига 
киради. 552 йили эса Жужан хонлигига қарши қуролли курашга айланиб
уларни тор-мор қилади.
1
Аммо Бумин 553 йили вафот этади ва унинг ўрнига 
тахтга ўғли Қора Иссиқ (Исиги ўтиради). Қора Иссиқхон кўп ҳукмдорлик 
қилмай, шу йилиёқ қазо қилади. Лекин у ҳам ўз ҳукмронлиги давомида 
жужанларга яна бир бор қаттиқ зарба беришга улгурганди. Демак, шу йилнинг 
ўзида Ашина сулоласининг сардори икки марта ўзгарган. Эндиги гал тахтга 
Буминнинг кичик ўғли Муғонхон (553-572йй.) чиқади. 
 
Муғонхон даврида ашуналийлар «Корея қўлтиғидан ғарбий денгизгача, 
(Хитой деворидан) Шимолий денгизгача» бўлган ерларни ўз сиёсий ҳукмлари 
остига олишга муваффақ бўлганлар.
1
Муғанхон худи отаси Бумин каби ҳам 
сиёсат, ҳам зўравонлик йўлларидан усталик билан фойдалана билган ҳукмдор 
эди. Чунончи, эфталитлар сулоласига қарши курашда у, аввало, уларнинг 
жануби-ғарбдаги душманлари сосонийлар билан яқин муносабатларга 
киришади. Бунинг учун Муғанхон 554 йили Эронга элчи юбориб, икки 
томонлама алоқа ва ишончни мустаҳкамлаш юзасидан амакиси Истамининг 
қизи Аснабекани сосоний Хисрав I га (531-579йй.) турмушга беради. 
Эфталийлар қаршилигига қарамай ашиналийлар ва сосонийлар ўртасидаги 
ўзаро келишувга путур етмайди. Лекин бу яқинлашув вақтинчалик эди. Зеро, 
Ашина сулоласининг эфталийлардан сўнг албатта сосонийларни ҳам бир ёқлик 
қилишни мўлжаллаб қўйганликларига шубҳа қилмаса ҳам бўларди. Ҳақиқатан 
ҳам шундай бўлиб чиқди. 565 йили Муғанхоннинг амакиси Истами эфталийлар 
қўшинига қақшатқич зарба берган. 567 йили эса Тоҳаристон ва умуман 
эфталийлар қўли остида бўлиб келган ерларни забт этишга муваффақ бўлади. 
Ҳарбий тўқнашувлар натижасида, энг аввало, аҳоли жабр кўрди – «Чочда 
Терекда (яъни, Паракда), Самарқанд ва Сўғдда кўп ерлар вайрон қилинди ва 
бойқушларга макон бўлди. Чағониён, Бомиён, Хуттахон ва Балх аҳолисининг 
барчаси учун аччиқ ва қора кунлар бошланди».
2
Шу тариқа VI асрнинг сўнгги 
чораги арафасида минтақада навбатдаги сулола ашиналийлар ҳукмронлиги 
ўрнатилди. 
1
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. «Шарқ», Т. 2001. 80-бет. 
1
Малов С.Е. Памятники древно-тюркской письменности. 1951. с. 51. 
2
Пигулевская Н.В. Византия на путях в Индию. Из истории торговли Византии с Востоком в IV-VI вв. М. – Л. 
1951. с. 203. 



Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   280




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish