“Яхлит муҳитлар механикаси” мавзусини янги педтехнология асосида
ўқитиш.
доц. О. Рахимов, (Сам ДАҚИ), Ибодуллаев Панжи. Абдуғани ўғли Сам ДАҚИ
101 –КМЭва УБ
Бугунги кунда ҳар бир фандан шу даражада кўп илмий маълумотлар
тўпланганки, уларнинг анъанавий ўқитиш усуллари ёрдамида ўқитиш
дастурларида ажратилган соатлар давомида талабага етказишнинг иложи йўқ.
Шунинг учун ҳам юксак техник тараққиёт ва бозор иқтисодиёти замонида
мутахассис рақобатбардош бўлиши учун қўшимча билимларни мустақил
равишда олиши зарур.
Айниқса, муҳандислик коммуникациялари қурилиши, бино ва иншоатлар
қурилиши, шахар қурилиши ва хўжалиги мутахассислари учун газ ва ичимлик
сувини истемолчиларга етказиб бериш муҳум. Газ ва ичимлик сувлари
“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
254
иншоатларини қуриш ва етказиб бериш тармоқларини яратишда узлуксизлик
тенгламаси ва Бернулли тенгламаси ҳамда уларнинг қўлланилишини ўргатиш
мухим ахамиятга эга. Лекин бу мавзу катта ҳажмни эгаллайди ва кўп
ўзлаштириш соатини талаб қилади, дарс ўтиш учун эса кам вақт ажратилган.
Бунинг учун талабаларни таълимнинг ҳамма поғоналарида мустақил ишлашга,
ижодий ва танқидий фикрлашга ўргатиш, унда билим олиш ички
мотивациясини, мантиқий фикирлаш қобилиятини шакллантиришга эътибор
бериш
лозим.
Бу
масалалар
замонавий
педтехнологиянинг
асосий
элементларидан ҳисобланади.
Продуктив ўқитиш усуллари шахсни мустақил билим олиш, мантиқий ва
ижодий
фикрлаш,
ҳодисанинг
сабабини
тезда
англаш
қобилиятини
ривожлантиришга, назарий билим амалиётини боғлаб олиб боришга ҳамда
илмий асосланган билимларни олишга йўналтирилган.
Юқорида айтилганлардан репродуктив ўқитиш усулининг самарадорлиги
паст ва ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, деган хулоса чиқмайди.
Аслида ҳар қандай ўрганиш ва ўқиш жараёни репродуктив усул асосида
бошланади. Ҳар бир фаннинг асосларини ўрганиш ва билим заҳирасига эга
бўлиш репродуктив усулда бўлади. Фундаментал билим ва кўникмаларга эга
бўлгандагина ижодий фикрлаш ва нотаниш масалаларни ечишга имконият
пайдо бўлади.
Замонавий
педтехнологияда
талабаларни
танқидий
фикрлашга
ўргатишга, ақлий ҳужум ва гуруҳий иш услубига катта эътибор берилади.
Илмий иш мақсади замонавий педтехнологиянинг гуруҳий иш усулида
“Суюқлик ва газлар механикаси
элементлари” мавзусини ўрганишдир. Ишлаш
усулида фойдаланиш учун синфдаги талабалар кичик (2÷5 кишилик)
гуруҳларга бўлинади. Кейинчалик, бу гуруҳларга бир хил мазмундаги
мавзуларни ўзлаштиришни топшириш мумкин.
Гуруҳларга тарқатилиши керак бўлган материалларни ва тестларни
тузишда қуйдагиларга эътибор бериш лозим.
Суюқликларнинг ташқи босим остида кўп сиқилмаслиги, оқувчанлик
хоссаси. Газлар эса сиқилилувчанлик, солинган идишни бутун ҳажмини
эгаллаши
ва
оқувчанлиги.
Газ
ва
суюқликларни
ҳарактерловчи
катталикларнинг ўхшашлиги, уларни ўрганшида бир хил ёндашувни инобатга
олиш керак.
Суюқликлар ва газлар учун Паскал, Архимед, Пуазейли, Нъютон
қонунлари. Узлуксизлик тенгламаси
const
p
gh
2
2
- Бернулли
тенгламаси. Уларнинг турмушда ва техникада қўлланилиши. Гидростатик,
динамик, статик босимлар ва укларнинг бир-бирларига айланиши.
Гидромеханика, аэромеханика- механиканинг бир бўлимлари.
Суюқлик қовушқоқлиги (ёпишқоқлиги) ва унинг харорат ва тезликларга
боғлиқлиги. Ламинар ва турбулент оқим. Рейнольдс сони. Жисмларнинг
суюқлик ва газлардаги ҳаракати.
Гуруҳий ишнинг афзаллиги талабага танқидий ва мустақил фикрлаш,
Do'stlaringiz bilan baham: |