Мe
morchilik va qurilish muammolari
2016 йил, №2 сон
65
эгри чизиқлар учун модель қоришмаларда
аниқланди (1-расм). Йирик зарралари грунт-
ларни ўрганиш тажрибасини умумлаштириш
натижасида шундай хулосага келиш мумкин:
табиий грунтни
лаборатория шароитида си-
нашнинг имкони йўқ, шунинг учун табиий
грунт майдаланиб ундан лаборатория шарои-
тида мавжуд ўлчамдаги приборларда ўлчаса
бўладиган модель қоришмалар тайёрланади.
Шу билан бирга модель қоришмаларнинг де-
форматив хоссалари табиий грунт характери-
стикаларига тўлиқ мос келиши лозим.
Синалаётган намуна ўлчамлафри
грунт
қоришмасига қўшиш йўл қўйилган максимал
фракция ўлчамлари билан белгиланади. Қо-
ришма моделининг йириклиги камайган сари
моделлаштириш натижасида юзага келадиган
хатоликлар ортиб боради. Шунинг учун қо-
ришма моделининг
донадорлик таркибини та-
биий грунтнинг донадорлик таркибига макси-
мал даражада яқинлаштиришга эришиш керак,
яъни ушбу грунтлар синовини габаритлари
катта бўлган асбобларда ўтказиш мақсадга
мувофиқ.
Синовлар диаметри 400 мм бўлган одометр-
ларда материални ёнга кенгайиш бўлмаганида
1-40 кгк/см
2
юкламада ўтказилди. Бунда
қоришма модели грунтида ёнга
кенгайиш им-
кони бўлмаганида тоғ массасининг сиқилиши
бўйича олиб бориладиган тадқиқотлар бўйича
“Гидропроект НИС” томонидан ишлаб чиқил-
ган инструкцияга амал қилинди.
Сочилувчан грунтларнинг деформацияла-
ниш хоссаларини аниқлаш бўйича биз ишлаб
чиққан усул синалаётган намунада ён томонга
ишқаланишни ҳисобга олиш ҳамда
грунтнинг
табиий шароитларга мос деформацияларига
эга бўлиш имконини беради.
Бу усулда грунтнинг асбоб деворлари
бўйлаб ишқаланиши иккита грунт намунасини
параллель синовдан ўтказиш
натижасида
ҳисобланади.
Тошнинг донадорлик таркибининг №1-№4
нрунтнинг чегаравий эгри чизиқлари1-расмда
келтирилган. Тўғон танасига ётқизилиши
мўлжалланган грунтнинг донадорлик таркиби
анча кенг диапазонда ўзгариб турганлиги ту-
файли, ётқизилаётган материалнинг физик-
механик
хусусиятлари
ҳам
турли-туман
бўлади.Грунтнинг
бир жинсли эмаслиги ту-
файли унинг деформацияланиш хусусиятлари-
га кўрсатиладиган таъсирни аниқлаш учун 4та
таркибли грунт олинди ва улар устида тажри-
ба-синов ишлари ўтказилди.
Масаланинг бундай қўйилиши деформация
ва вертикал юкламалар ўртасидаги боғлиқлик-
ни грунтнинг донадорлик таркибига боғлаган
ҳолда аниқлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: