Шундай
қилиб,
юқорида
келтирилган
моделлар
орқали
Қорақолпоғистон Республикасида чорва молларни йил давомида мавжуд
пичанзор ва яйловларда оптимал жойлаштиришга имконият беради. Бу
албатта ер майдонларининг таркибини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни
амалга оширишни ҳам талаб этади. Натижада нафақат чорвачилик
маҳсулотларининг ҳажми, шу соҳада бандлар сонини кўпайиши, балки
шўрланган ерлар камайиб, экология ҳамда одам соғлиғига бўлган салбий
таъсирларини камайшига олиб келади.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
275
ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАРДА ЭКОНОМЕТРИК
УСУЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Т.Тургунов (Тош ДАУ, доцент)
Бозор иқтисодиёти шароитида аниқ иқтисодий маълумотларни
тизимли
таҳлил
қилишда
фақатгина
алохида
кўрсаткичларни,
гипотезаларни текшириш, баҳолаш усулларигина қўлланилмасдан, балки
эконометрик технологиялар деб номланган кенгайтирилган яҳлит
мақсадли жараёндан фойдаланилади.
Эконометрик
технологиялар
эконометриканинг
назарияси
ва
амалиёти ютуқларига таянади, хусусан эҳтимоллар назарияси ва амалий
математик статистиканинг замонавий натижаларига, бунда технологиянинг
математик асоси унга тегишли илмий фан қобиғида ҳисоб-китоб усуллари
ишлаб чиқилган ҳамда асосланган. Шу билан бир қаторда энг кичик
квадратлар усулига ўҳшаган классик технологиялар ҳам қўлланилади.
Маълумки, кичик квадратлар усули кўп вақтдан буён ишлатилишига
қарамасдан ҳозирда ҳам энг кўп фойдаланиладиган эконометрик
усуллардан бири бўлиб қолмоқда.
Математик статистика эконометрик тадқиқотлар учун кучли восита
хисобланади. Ҳақиқатдан, кўпгина иқтисодий кўрсаткичлар тасодифий
миқдорлар характерига эга, уларнинг аниқ қийматларини олдиндан
башорат-лаш имкони йўқ. Иқтисодий кўрсаткичлар орасидаги
боғланишлар одатда қатъий функционал характерга эга бўлмай, қандайдир
тасодифий четланишларга эга.
Шунинг учун математик статистика усулларини эконометрикада
қўллаш табиий ва хар тамонлама асосланган ҳисобланади. Бироқ,
иқтисодиётда
аниқ
статистик
маълумотлар
олишда
математик
статистикадан унда учрамайдиган хусусий ишланмалар ва махсус таҳлил
қилиш усулларидан фойдаланишга тўғри келади. Булардан ташқари
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
276
эконометрик усуллардан математик моделларнинг параметрларини
баҳолашда қўлланилади.
Аниқ иқтисодий махлумотларни статистик таҳлил қилиш кетма-кет,
параллел ёки мураккаб схема бўйича бажариладиган бир қатор жараёнлар
ва алгоритмларни ўз ичига қамраб олади. Хусусан, эконометрик лойиха
менеджери нуқтаи назаридан статистик тадқиқотларни режалаштириш,
оптимал ёки самарали дастур асосида зарур бўлган статистик
маълумотларни тўплашни ташкил этиш, бевосита маълумотларни тўплаш
ва қайд этиш, маълумотларни бирламчи қайд этиш, сонли ёки сонли
бўлмаган ҳарактеристикаларни ва тақсимот параметрларини баҳолаш,
статистик гипотезаларни текшириш, олинган баҳоларни ва ҳулосаларини
турғунлигини текшириш, шуингдек, олинган статистик натижаларни
амалиётда қўллаш каби босқичларни ажратиш мумкин.
Моделларни қуришда турли функцияларни кўриб чиқиш, қурилган
эконометрик моделларни адекватлигини ва аниқлигини асослаш талаб
этилади. Регрессион моделлаштиришдан олинган натижаларини қўллаш
ёрдамида, энг яхши модел танланади ва башоратлаш бажарилади. Вақтли
қаторларни моделлари кўрилганда, моделнинг ҳар бир омилини иқтисодий
кўрсаткичга таъсири солиштирилади, кўрсаткичларнинг эластиклиги топи-
лади, натижаларнинг иқтисодий интерпретацияси амалга оширилади.
Эконометрик технологияларни ўргатиш статистик таҳлилнинг компьютер
тизимларини ишлатган холда амалга оширилади.
Эконометрик
усулларнинг
амалда
қўлланилиши
ечилаётган
иқтисодий
масалаларига
мос
шахсий
компьютернинг
мулоқатли
тизимлари ёрдамида амалга оширилади.
Эконометрик усуллардан муваффақиятли фойдаланиш учун амалий
масалани ечишда хақиқатдан кераклиги ва ундан талаб даражасида фойда-
ланувчи уни мантиқан тушуниши зарурдир. Хозирги вақтда республика-
мизда эҳтимоллар назарияси ва математик статистика фанини ўқитишда
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
277
фақат назарий асосларини ўргатилиши юқори даражадаги эконометрик
технологиялар бўйича мутахассисларни тайёрлаш сустлигини кўрсатади.
Иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг статистик ва математик
моделлари у ёки бу соҳадаги иқтисодий тадқиқотларнинг ўзига хослиги
билан аниқланади. Иқтисодий жараёнларни сезиларли даражада тезлаш-
тириш нафақат арифметик усуллардан, балки эҳтимолли-статистик
усуллардан ва математик моделлаштиришдан фойдаланишни талаб
қилади.
Тўғри қурилган модел иқтисодий маълумотларни аниқ таҳлилига
асосланиб, иқтисодий вазиятни олдиндан кўра билиш ва назорат қилиш
ҳамда келажакда ривожланиш вариантларини ишлаб чиқишга имкон
беради.
Компютер тизимлари ва махсус амалий дастурларни ривожланиши
ва таҳлил усулларни такомиллаштирилиши эконометрикани иқтисодий
тадқи-қотларнинг қудратли воситасига айлантирди. Хар қандай амалий
техник-иқтисодий тадқиқотларда эконометрика усулларидан илмий
воситанинг асосий бўлими сифатида фойдаланиш мумкин. Шу сабабли
турли иқтисодий-техник масалаларни таҳлил қилиш ва башоратлашда
экономет-рика усулларидан фойдаланиш катта аҳамият касб этади.
Замонавий шахсий компьютерлар дастурий таъминоти асосида
фойдаланиш
имкониятига
эга
бўлган
иқтисодий-математик
моделлаштириш усуллари амалий иқтисодий илмлар сохасини динамик
ривожланиш бўлимига айланди.
Эконометрикани қўллаш иқтисодий йўналишдаги фанларни ўрга-
нишда жуда яхши асос бўлади ва бўлғуси иқтисодчиларни малакали
билимлари сифатини оширишга ёрдам беради.
Ахборот ресурсларининг миқдори, техник даражаси ва ундан фойда-
ланиш эркинлиги хозирги вақтда республикамизнинг ривожланиш даража-
сини ва дунё миқиёсидаги мавқеини аниқлайди. Яқин муддатларда шак-
шубхасиз бу мавке ҳал қилувчи кўрсаткич бўлиб қолади.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
278
Do'stlaringiz bilan baham: |