МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ
АҲАМИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ
Р.Х.Алимов, ТДИУ профессори
Ш.Р.Джуманиязов, ТДИУ катта ўқитувчиси
Ривожланаётган рақамли иқтисодиёт рақамли товарлар ва хизматлар
платформаси экотизимининг шаклланиши билан тавсифланади, бу
Интернетда
фойдаланувчиларнинг
маълумотлари,
саноат
автоматлаштириш тизимларининг кўплаб сенсорлари ва интернетга
уланган фойдаланувчиларнинг маълумотларини кенг ҳамда доимий ўлчаш
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
136
ва интернетда маълумотларни йиғиш комбинацияси орқали ривожланади.
Бу "катта маълумотлар" маблағларини ҳосил қилади, уларни аниқлаш ва
таҳлил қилиш мумкин, бунда яширин иқтисодиёт учун ўрин қолмайди.
Ушбу натижалардан сунъий интеллектдан фойдаланадиган тизимларда,
тизим элементларини ва ҳатто бутун тизимни яхшилаш учун автоматик
қарорлар қабул қилишда ишлатилиши мумкин.
Рақамли технологиялар ёрдамида олинган маълумотлар, агар улар
самарали таҳлил қилиниб, маълумотларга айлантирилса, янги билим,
янгилик ва фойда манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан,
Интернетда платформа фойдаланувчилари ва истеъмолчиларининг хатти-
ҳаракатлари тўғрисида тўпланган батафсил маълумотлар платформа
эгаларига пул ишлашга имкон берадиган янги, яхшироқ ҳамда кўпроқ
ихтисослашган маҳсулотлар ва хизматларни таклиф қилишлари мумкин.
Маълумотлар таҳлилидан 2030 йилгача Барқарор ривожланиш дастури кун
тартибини амалга оширишда муваффақиятга эришиш учун ҳам
фойдаланиш мумкин.
Бироқ, имтиёзлар автоматик эмас ва маълумотларга асосланган
ўзгаришлар билан боғлиқ бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.
Жумладан, истеъмолчилар ва тартибга солувчилар ахборот хавфсизлиги,
шахсий ҳаёт ва мулкка, шунингдек шахсий маълумотлардан фойдаланиш
оқибатлари тўғрисида кўпроқ ташвишланмоқдалар. Бундан ташқари, катта
тармоқ эффектлари билан биргаликда маълумотлар тобора ортиб
бораётган бу бозорнинг устунлиги ва рақобатга қарши хатти-
ҳаракатларнинг хавфини ошириши мумкин.
Савдони рақамлаштириш тобора кучайиб бориши билан халқаро
операциялар учун чегаралар орқали маълумотлар оқимининг аҳамияти
ошиб бормоқда. Рақамлаштиришдан таъсирланган ҳаракатлар Интернет-
тижорат ва таъминот занжирларини мувофиқлаштиришдан ташқари,
кенгроқ фаолият доирасини интеграциялашган тизимларга киритиш учун
ахборот-коммуникация технологияларидан (АКТ) фойдаланишни ўз ичига
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
137
олади ва натижада маълумотлар қиймат занжирининг асосий ишлаб
чиқариш манбасига айланади.
Рақамли иқтисодиётнинг янги йўналиши узоқ масофали муҳитда катта
ҳажмдаги маълумотларнинг бирлашиши ҳисобланади. Рақамлилаштириш
нафақат ишлаб чиқариш тармоқлари билан жиҳозланган сенсорлардан,
балки электр ҳисоблагичлардан, видеокузатув камераларидан, қўллаб-
қувватловчи хизмат қўнғироқлари журналларидан, онлайн тўловлардан,
электрон
касса
аппаратларидан,
ижтимоий
тармоқлардаги
статус
янгиланишларидан, барча соҳаларда ва жамиятда маълумотларни
узатишдан иборат бшўлган имкониятларни беради.
Ҳозирги кунда интернет тармоқлари орқали маълумотларга кириш ва
таҳлил қилиш турли соҳалардаги компанияларнинг рақобатбардошлиги
ҳамда кенгайиши учун ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар тобора
кўпроқ маълумотлар таҳлилига боғлиқ бўлиб, нафақат операцияларни
рақамлаштирганликлари учун, балки маълумотларга киришни талаб
қиладиган транспорт ва логистика, чакана савдо ва молия каби
хизматларидан фойдаланганликлари сабабли ҳал қилувчи аҳамият касб
этмоқда.
Бундай ижобий натижаларни рақамли ҳисоблаш тизимига ўтишни
нархларнинг кескин пасайиши билан бирга ҳисоблаш қувватининг кескин
ошиши, маълумотларни сақлаш ва юқори тезликда узатиш натижасида
телекоммуникациялар,
корхоналар
ҳамда
жамият
ўртасидаги
муносабатлардаги жиддий ўзгараётганлигидан кўриш мумкин. Масалан,
ҳозирги кунда маълумотларга асосланган рақамли иқтисодиёт шароитида
маълумотлар оқими учун Глобал Интернет Протокол трафик прокси,
сезиларли даражада ўсди
25
. Зарур бўлганда ва керакли вақтда
фойдаланувчилар маълумотларни сақлаш ва ҳисоблаш ресурсларининг
25
Unctad, 2019, Digital economy report 2019 value creation and capture: implications for developing countries.
https://unctad.org/en/PublicationsLibrary/der2019_en.pdf
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
138
кенгайтириладиган ва мослашувчан маълумотлар базасига киришлари
мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий фаолиятни рақамлаштириш
халқаро савдога тобора кўпроқ таъсир кўрсатар экан, мамлакатлар савдо
сиёсати ва Интернет бошқаруви ўртасидаги муносабатни қандай ҳисобга
олиш кераклиги тўғрисида кўпроқ ўйлашлари керак. Бундай масалалар
икки томонлама ва минтақавий даражада бир қатор эркин савдо битимлари
электрон тижорат ва халқаро маълумотлар оқимига оид қоидаларни ўз
ичига олади. Жаҳон миқёсида электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт
билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан маълумотлар билан боғлиқ
муаммолар “Бутунжаҳон савдо ташкилоти фаолиятида акс эттирилиши ва
бу қандай қилиб аниқланиши керак”-деган саволларга жавоб топиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |