Асосий адабиётлар
1. Антонов В.Г. и др. Корпоративное управление: Учебное пособие. –
М.: ИНФРА-М, 2010. – 288 с.
2. Бочарова И. Ю. Корпоративное управление: Учебник. – М.:
ИНФРА-М, 2013. – 368 с.
3. Веснин В.Р. Корпоративное управление: Учебное пособие. – НИЦ
ИНФРА-М, 2013. – 272 с.
4. Веснин В.Р. Корпоративное управление: Учебное пособие. –М:
МГИУ, 2008 –150 с.
5. Зайнутдинов Ш.Н., Д.Раҳимова. Корпоратив бошқарув асослари:
Дарслик. – Т.: “Академия”, 2007. – 160 б.
ИҚТИСОДИЙ АТАМАЛАРНИНГ ИЗОҲЛИ БАЁНИ ВА
ИҚТИСОДИЙ ЛУҒАТЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
М.С. Қосимова и.ф.д., проф.,
М.М. Зияева и.ф.д. доц.
Ўзбекистон
Республикасининг
жаҳон
иқтисодиётига
интеграциялашуви миллий иқтисодиётда янги мулк шаклида корхоналар,
фирмалар, банклар, биржалар комплекс равишда бозор инфратузилмаси
таркибида
шаклланаётганлиги
муносабати
билан
янги
атамалар,
тушунчалар, иборалар пайдо бўлди. Мамлакат миқёсидаги бундай
ўзгаришлар
натижасида
бозор
иқтисодиётининг
асосий
мақсади,
вазифалари, унинг қонунлари ва ўзига хос белгиларини ўрганишга
астойдил қизиқиш кучайди.
Республикамизнинг халқаро иқтисодий муносабатлари ривожланиб
бориши, янги иқтисодий эркин зоналарнинг пайдо бўлиши янги иқтисодий
атамаларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
89
Ҳозирга келиб, қатор ижтимоий-гуманитар фан соҳалари қатори
миллий иқтисодий тафаккур шакл-шамойили, илмий асослари тубдан
янгиланиши ва ривожланиши учун кенг шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу
шарт-шароитлардан тўла фойдаланиш, иқтисодий тилимизнинг нуфузини
янада оширишга хизмат қилиш иқтисодчи олим ва мутахассислардан
тинимсиз меҳнатни тақозо этади. Зеро, олимнинг масъулияти жамият ва
давлат равнақи учун хизмат қилиш, миллий иқтисодий тилнинг илмий-
услубий ва амалий асосларини умумбашарий тамаддундаги фан, техника
ва технология ютуқлари билан мустаҳкамлашдан иборат. Айни чоғда, янги
аср иқтисодий муносабатларининг глобаллашуви юксак шахсий илмий
салоҳият ва миллий рақобатбардошликнинг ўзаро ҳамжиҳат ва уйғун
бўлиш заруриятини орттирмоқда. Бунга ўз-ўзидан пухта билим, малака ва
маҳорат билангина эришилиши муқаррар. Албатта, ҳар бир соҳада
қўлланиладиган таянч сўзларнинг мукаммаллиги шахсий ва миллий юксак
илмий салоҳиятли дунёқарашнинг негизини ташкил этади. Ўз навбатида,
илмий дунёқараш шаклланишининг сифат даражасини кадрлар тайёрлаш
миллий тизимининг мукаммаллик даражаси белгилайди. Бунда эса,
миллий луғатчилик тажрибасида эришилган ютуқлардан фойдаланиш
муҳим восита ҳисобланади.
Мамлакатимизда олий иқтисодий таълимни ислоҳ этишга қаратилган
фанларнинг алифбосини “Иқтисодиёт назарияси” фани ташкил этади.
Мазкур
фан
бўйича
М.Шарифхўжаев,
А.Ўлмасов,
А.В.Ваҳобов,
Ш.Ш.Шодмонов, Т.Т.Жўраев, У.В.Ғофуров, Н.Бекнозов ва бошқалар
томонидан кўплаб дарслик, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, услубий
кўрсатмалар яратилди ва яратилмоқда. Юқоридагилар билан бир қаторда
таълим жараёнини такомиллаштириш омилларидан бири ҳисобланадиган
луғатларнинг ўзига яраша ўрнидан келиб чиқиб, иқтисод фанлар номзоди
З.Зойиров
15
томонидан тақдим этилган луғатда бозор иқтисодиётининг
атамалари ва тушунчаларига изоҳ берилган. Луғат ноиқтисодий олий ўқув
15
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати: Навоий давлат педагогика институти.
Тузувчи: и.ф.н. З. Зойиров. –Т.: «Фан», 2004. –37-бет
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
90
юртлари,
коллеж
ва
лицей
талабаларига
мўлжалланган
бўлиб,
қизқиқувчиларда иқтисодий атама ва тушунчаларга хос муҳим белгилар
бўйича умумий тасаввурлар ҳосил қилиш мақсадида тузилган, уларнинг
билимини янада бойитишда қўшимча манба сифатида хизмат қилади.
Масалан, ушбу қиёсий луғатни тайёрлашда “Халқаро молия бозори
ва институтлари” фани ўқув-услубий мажмуасининг таянч сўзлар
глоссарийси манба сифатида фойдаланилган
16
. Эндиликда бакалавриат ва
магистратуранинг ҳар бир йўналиши ва ихтисослиги бўйича ўқув режасига
киритилган фанлардаги глоссарийларни жамлаштириб, ихтисослашган
энциклопедия тайёрлаш учун замин мавжудлигини ҳам таъкидлаш
мумкин.
Луғатчиликдаги яна бир йўналиш икки ва ундан ортиқ тилдаги
сўзларни қамраб олган луғатлар ҳисобланади. Бундай луғатларнинг бозор
муносабатларига асосланган миллий иқтисодиёт фанларига оид адабиётлар
ва илмий тадқиқот ишланмалари шаклланиши ва ривожланишида катта
ўрин тутаётгани шубҳасиз. Яъни, рус – ўзбекча, кейинроқ инглизча –
ўзбекча – русча иқтисодий сўзлар таржимасини ифодаловчи луғатлар
бирин-кетин нашр этилиб, маълум ютуқларга эришилаётганини таъкидлаш
мумкин. Ишбилармонлар, банк-молия тизими, агросаноат мажмуи ва
бошқа ихтисослашган тармоқ ҳамда соҳа мутахассислари учун чоп
этилаётган луғатлар ҳам бунинг далилидир. Масалан, инглиз ва рус
тилларини мулоқот даражасида биладиган ва иқтисодиёт соҳасидаги ўз
билимларини
чуқурлаштириш
ниятида
бўлган
мутахассисларнинг
самарали фойдаланиш имкониятлари профессор, иқтисод фанлари доктори
Т.Эргашевнинг луғатида тўлароқ ҳисобга олинган
17
. Мазкур луғатда
ажнабий
сўзларнинг
таржимасиз
қўлланиш
имкониятлари
ҳам
кўрсатилган.
16
Бекмурадов А.Ш., Абдуллаев З.А., Бадалов Б.М. “Халқаро молия бозори ва институтлари”
фанининг ўқув-услубий мажмуаси. –Т.: “Молия”, 2015. –314-б.
17
Иқтисодий атамаларнинг ўзбекча – инглизча – русча луғати. Наманган муҳандислик-педагогика
институти. Тузувчи Т. Эргашев. –Т.: “Шарқ”, 2001. –64-б. www.ziyouz. Com кутубхонаси.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
91
2012
йилда
“Ўзбекистон”
НМИУ
томонидан
чоп
этилган
А.Т.Юсупов ва Б.Ю.Ходиевнинг “Иқтисодиёт: ўзбекча – русча қисқача
луғат”
18
китобида тараққиётнинг “ўзбек модели” ва амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, тамойиллари, мақсади ва вазифалари,
асосий қоидалари, ёндашувлари бугунги илмий ва амалий фаолиятда кўп
фойдаланалидиган иқтисодий атама, ибора бирикмалар тизимли равишда
келтирилган, уларнинг ўзбек ва рус тилларидаги ифода шакллари алифбо
тартибида берилган. Китоб уч қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим учун
сўзларнинг ўзбекча – русча ва русча – ўзбекча таржимаси алифбо
тартибида жойлаштирилган.
Биринчи бўлимда мамлакатни модернизация қилишда кенг
қўлланилаётган иктисодий тушунчалар, иккинчи бўлимда ўқув ва илмий
адабиётлардаги терминлар келтирилган бўлса, учинчи бўлимда халаро
ташкилотлар ва муассасаларнинг икки тилда ёзилиш қоидаларига эътибор
қаратилган. Луғатнинг яна бир хусусияти фойдаланувчилар учун икки тил
учун ҳам имло луғат вазифасини тўлиқ ўтай олишидир. Яна бир жиҳат
луғатдаги сўзларнинг ҳам кирилл, ҳам лотин ёзувида тартиблашгани
диққатга сазовор.
Олий иқтисодий таълим тизимида ислоҳотлар чуқурлашуви ва
иқтисодий адабиётларнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви учун ҳисса
қўшишга қаратилган ёндашувлардан бири – янги “Иқтисодий атамалар ва
иш юритиш” фанининг Тошкент Молия институти бакалавриат босқичи
ўқув режасидан ўрин олгани ҳисобланади. 2000–2001-ўқув йилига қадар
иқтисодиёт тили ва иқтисодиёт терминологиясига бағишланган мазкур фан
бўйича талабаларга сабоқ бериш бирорта олий ўқув юртининг ўқув
режасига киритилмаган. Бунда иқтисод фанлари доктори, профессор
А.В.Ваҳобов, филология фанлари доктори, профессор Н.Ҳусанов ва
18
Юсупов А.Т., Ходиев Б.Ю. Иқтисодиёт: Ўзбекча – русча қисқача луғат. –Т.: “Ўзбекистон”, 2012. –
386-бет.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
92
филология фанлари номзоди, доцент З. Мираҳмедованинг жонбозликлари
таҳсинга лойиқ
19
.
Чунки, мазкур фаннинг ўқув дастури мундарижасида келтирилган
мавзу номлари бир-бирига узвий боғланган долзарб муаммоларни қамраб
олган. Жумладан, лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзуви ва имло
қоидалари, иқтисодиёт тили ва терминологиясининг хусусиятлари,
иқтисодиёт терминологиясининг шаклланиш тарихи ва бойиш манбалари,
терминларни қўллаш мезони ва тартибга солиш масалалари, иқтисодиёт
тилининг услуби, иқтисодий терминологияда таржима муаммолари ва иш
юритиш ҳужжатларини тўлдириш ва расмийлаштириш ўз ифодасини
топган. Фан бўйича чоп этилган китобчада: “Ҳозирги иқтисодий
ислоҳотлар иқтисодиёт тилида жиддий ўзгаришлар бўлишига асос
бўлаяпти. Вужудга келаётган иқтисодий тушунчалар янги иқтисодий сўз ва
терминларни талаб қилаяпти. Демак, иқтисодиёт тилининг луғат таркиби
тўхтовсиз равишда бойиб бораяпти,” – деб ҳам таъкидлаб ўтилган.
Фаннинг аҳамиятли жиҳатларидан бири, фан талабалар билан ёнма-ён
фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун ҳам қўлланма
бўлишига ишонса бўлади. Бинобарин, ижтимоий бозор иқтисодиёти
ғояларини акс эттирувчи, давр руҳига монанд бўлган янги ўқув
адабиётлари, луғатлар ва оммабоп рисолаларни яратиш бугунги куннинг
энг долзарб муаммоларидан биридир.
Масалан, бир тушунчани мулк шакли деб баён этса, бошқа биров
айнан шуни мулк тури дейди. Пулнинг функциялари ва вазифаларида
қатор чалкашликлар давом этмоқда. Кимдир пулни товар деса, бошқалар
товар эмаслигини исботламоқчи бўлмоқда. Иш кучи бозори ёки меҳнат
бозори каби терминларда ҳам шундай ҳол такрорланмоқда. Баҳо ва нархга,
инвестицияларнинг “жалб этилиши”, “ташкил этилиши” ва “амалга
оширилиши”га тенг кучли аҳамият берилмоқда. “Инвестиция фаолияти”
19 “Iqtisodiy atamalar va ish yuritish” fani ma’ruza matni. Mualliflar: filologiya fanlari doktori, professor
N.Husanov, filologiya fanlari nomzodi, dotsent Z. Mirahmedova. –T.: TMI, 2005. –106-bet.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
93
ёки “инвестицон фаолият” ҳоллари мавжуд. Матбуотда “қўшимча” ёки
“қўшилган” қиймат сўзларини бемалол аралаштириб ёзаётганлар учраб
турибди.
Таҳлилларни давом эттирадиган бўлсак, турли адабиётларда
иқтисодиётдаги бир сўзни турлича талқин қилиш ҳолатлари хориждан
кириб келаётган сўзларда учрайди:
масалан, баъзи манбаларда “принцип (тамойил)”, “метод (усул)”,
“методология (услубиёт)”, кризис (инқироз), риск (таваккалчилик,
қалтислик) кабиларни таржимасиз қўллашаётган бўлсалар, бошқалар
мазкур тушунчаларни ўзбекчасига ишлатишга аллақачон одатланишган;
баъзан таржимада миллий тарихий маънодошидан фойдаланилса,
бошқа пайтда сўзнинг ўзи ёки бир қисми ўзгаришсиз (масалан:
инфратузилма, мегасиёсат, макро(микро)иқтисод)) қолдирилганининг
гувоҳи бўласиз;
навбатдаги ҳолат хориждаги бир маънодаги тушунчани бир неча
кўринишда ифодалашда акс этади. Масалан: а) Антимонополия –
монополияга қарши, аксилмонополия; б) маржинал (русчада – пределный,
допольнительный) – чекланган, чекли, кейинги қўшилган ҳолида таржима
қилинмоқда;
моҳияти бир маънони ифодалашига қарамай, ўқув адабиётлари
мавзуларида мукаммал рақобат, соф рақобат, рақобатлашган бозор каби
турлича номланишлар камаймаяпти.
Бунда, аввало, зиёлилар томонидан муайян тушунчалар ва улар
изоҳини ифодалашда қўлланган турлича ёндашувларни қиёслаш орқали
бир номдаги сўзлар ва улар изоҳини ифодаловчи Энциклопедик иқтисодий
луғатни шакллантиришга қаратилган ўзаро илмий мулоқот лозим.
Иқтисодий фаолиятда чекланган ресурслар билан чекланмаган
эҳтиёжни
қондиришга
интилар
эканмиз,
меъёрий
ҳужжатларда
белгиланган ресурсларнинг чекланганини ифодаловчи қоидалар барча
учун асос ҳисобланади. Қолаверса бундай ёндашув бир томондан
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
94
иқтисодий билимларнинг сафсатадан сақланишига, иккинчи томондан
амалиётга якинлашишига, учинчидан эса, “ўзбилармонлик” илдизларининг
қирқилишига хизмат қилади. Аслида, билим фан даражасига кўтарилиши
учун муайян тушунчага муайян таъриф талаб этилиши билан чекланишини
унутмаслигимиз керак.
Маълумки, имло, изоҳ, таржима, қиёслаш ўзаро чамбарчас боғлиқ
бўлган
мустақил
ҳодисалардир.
Иқтисодий
сўз
ёки
бирикма
мулоқотдагиларнинг барчасига бир маънода тўлиқ ва аниқ тушунарли
бўлиши учун мавжуд илмий-адабий ёндашувларга эътибор қаратиш керак
бўлади. Бошқача айтганда, қиёслаш усулидан фойдаланиш ва уни шахсий
амалиётга кенгроқ татбиқ этиш мақсадга мувофиқ.
Чунки, миллий иқтисодий тафаккур ривожлансагина жамият
тараққий топади. Жамият ривожланиши халқ турмуш даражасининг
кўтарилишида ўз ифодасини топади. Аксинча, миллий иқтисодий тил
тараққий этмас экан, иқтисодий тафаккур сўнади. Бундан сақланиш учун
эса, фақат ва яна фақат рақобатдош миллий иқтисодий таълимгина фан,
техника-технология, маънавият-маърифатни ўзаро уйғун равишда юксак
чўққиларга кўтаришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |