Ключевые
слова:
акционерное
общество,
инновационная
деятельность,
научно-технической
кооперации,
горизонтальной
интеграции, корпоративного инновационного центра, технологическая
цепочка.
Мамлакатни модернизация қилиш туфайли жиддий иқтисодий
ўзгаришлар
амалга
оширилмоқда.
Бу
асосий
макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш бўйича устувор вазифани амалга ошириш –
иқтисодиётнинг мавжуд молиявий салоҳиятини ички инвестицияларга
кўчириш сифат жиҳатдан янги ўсиш омилларини фаоллаштиришни,
аввало, таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштиришни ҳал
этишни, ислоҳотларни тезлаштиришни, иқтисодиётнинг реал сектори жалб
этувчанлигини оширишни, капиталнинг тармоққлараро кўчиб ўтиш
жараёнларини фаоллаштиришни талаб қилади.
Республикада
ўтказилаётган
эксперт
тадқиқотлари
амалдаги
бошқарув тизими кўпинча стратегие ва бозор асосларига эга эмас деб
таъкидлашга имкон беради. У айрим мутахассисларнинг тажрибаси,
интуицияси,
виждонлигига
боғлиқ
бўлади.
Корхонада
директор
функциялар бўйича стратег эмас, балки технологик қайта қуролланиш
жараёнининг
бош
назоратчиси
ва
«силжитувчиси»
ҳисобланади.
Инвестицмон жараенлар кўпчилик корхоналарда (камида 85 фоиз) оқилона
бошқариладиган ҳисобланмайди ва уларинг ривожланиши ёки яққол
зарурат
ҳолатида,
ёки
тасодифий
равишда
амалга
оширилади.
Инвестициялардан, жумладан, капитал қўйилмалардан фойдаланиш
самарадорлиги устидан қониқарли назорат йўқ.
Корпоратив бошқарув моделлари ва механизмлари хозирги пайтда
Ўзбекистонда бизнес юритишнинг корпоратив шакли, нисбатан янги ва
энди шаклланиш босқичида ҳисобланиб, етарли бошқарув тажрибасига эга
эмас ва амалда самарали бошқарув технологияларсиз ва касбий тажрибаси
юқори корпоратив бошқарувчиларсиз фаолият кўрсатмоқда. Чамаси,
корпоратив бошқарув соҳасида ўзига хос миллий жиҳатлар касб этадиган
амалий тажриба орттириш вужудга келгпн иқтисодий ва ҳуқуқий
шароитларда кўп вақт талаб қилади.
Корпоратив бошқарувда муаммоли вазиятларнинг пайдо бўлиш
сабаблари одатда мулкка эгалик қилишни уни бевосита бошқаришдан
ажратиш
ва
корпоратив
муносабатлар
қатнашчиларининг
асосий
гуруҳлари манфаатлари бўйича фарқланадиган кураш билан боғланади.
Бунда ҳар бир акциядорлик жамияти унинг фаолият кўлами, компаниянинг
атроф- муҳит ва бошқа ички ва иашқи омиллар билан ўзаро алоқалар
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
84
ҳарактерига қараб унинг корпоратив бошқарувида қайси қатнашчиларнинг
муайян гуруҳлари ифодаланиши лозимлиги ҳақидаги масалани ҳал қилади.
Замонавий шароитларда акциядорлар менежментни алмаштириш ва
мулкни қайтадан бўлиб олиш билан ғалабага эришиш эҳтимоли юқори
бўлган ҳоллардагина қарама-қаршилик харажатлари ва можароларга
боради. Бунда муҳолибат кўпинча меҳнат жамоасини ўз томонига оғдариб
олади, мулкни қайта тақсимлашнинг қўшимча механизмларидан (акциялар
эмиссияси, қайта ташкил қилиш), турли ҳил ташқи маъмурий – сиёсий ва
бошқа воситалардан фойдаланади. Корпоратив бошқарув соҳасидаги
маҳаллий
мутахассисларнинг
таъкидлашича[1],
ҳозирги
пайтда
мамлакатда корпоратив муносабатларнинг ривожланиш жараёни умуман
олганда бозор муносабатларига ўтиш йўллари ва уларнинг иқтисодий
ривожланиш менталитетига таъсири билан тўғридан–тўғри боғлиқ
жиҳатларга тобора эга бўлиб бормоқда. Айнан шу сабабли амалга
ошириладиган ислоҳотлар жараёни кўп жиҳатдан давлат-ҳуқуқий тузилма
хусусиятлари, иқтисодий, ижтимоий, табиий-географик шарт-шароитларга
боғлиқ бўлган ўзининг корпоратив бошқарув моделини шакллантириш
билан боғланади.
Хозирда
корпоратив
бошқарувнинг
самарадорлиги
кўплаб
омилларга, хусусан, корпоратив бошқарув стандартларига риоя этишга
боғлиқ. Самарали корпоратив бошқарув - инвесторлар учун акцияларни
сотиб олиш, узоқ муддатли инвестицияларни амалга ошириш учун
сигналдир. Бунинг сабаби, самарали корпоратив бошқарув инқироз
вазиятларни рўй бериш хавфини камайтиради ёки ҳеч бўлмаганда
уларнинг муваффақиятли ҳал этилиш эҳтимолини оширади, акциядорлар
ва инвесторлар билан муносабатларнинг "ошкоралигини" таъминлайди.
Шу билан бирга, корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлиги
нафақат компания бозор қийматини оширади, балки ўз навбатида,
молиявий бозорларда рақобатбардошлигини оширади, кредитлаштириш
қийматини пасайтиради ҳамда инвесторлар учун янада жозибадор қилади.
Ахборот технологияларини кулаб корпоратив бошқарув тизими
диагностикаси ички ва ташқи бозор иштирокчилари учун инвестицион
жозибадорлигини ошириши, фаолият кўламини кенгайтириш ёки чет элда
янги
истиқболли
бозорларни
ривожлантириш
мақсадида
жамият
имиджини яхшилаш, акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарувни
такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун акционерлик
жамиятлари, корпоратив бошқарувни мунтазам баҳолаш имконияти, ҳар
жамиятни миллий қонунчиликда белгиланган, корпоратив бошқарув
кодекси ва халқаро амалиёт меъёрлари билан қиёслаш имкониятини
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
85
беради. Охирги йилларда корпоратив бошқарув мавзуси ва у билан боғлиқ
бўлган миллий корхоналарда корпоратив бошқарув даражаси ва
самарадорлигини ошириш бўйича турли хил чоралар кўриш зарурати
давлат тартибга органларининг хам, хорижий инвесторларнинг хамдиққат-
эътибори марказидан ўрин эгаллади. Хусусан, хорижий инвесторлар ва
турли халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар акциядорлар ва
умумий йиғилишларини тайёрлаш ва ўтказиш, кузатув кенгашининг
фаолияти, ахборотни очиб бериш, дивиденд сиёсати ва бошқалар билан
боғлиқ корпоратив бошқарув жараёнининг барча таркибий қисмларини
такомиллаштиришга йўналтирилган қатъий ҳаракатлардан манфааидор.
Акциядорлик
жамиятлари
корпоратив
бошқарув
услубий
масалаларига
жиддий
эътибор
қаратиши,
компанияларнинг
муваффақиятли
ривожланиши
ва
турли
манфаатдорлар
турли
манфаатларининг мувозанатини таъминловчи самарали ечимларни топиши
зарур. Шу билан бир пайтда, охирги йилларда корпоратив бошқарувнинг
уни фақат турли манфаатдор гуруҳлар (акциядорлар, жумладан, йирик ва
миноритар
акциядорлар,
акциялар
эгалари,
давлат
органлари)
манфаатларининг мувозанатини белгилаш билан боғлайдиган жуда тор
талқини анъанавийлашиб бормоқда. Моҳиятига кўра республикада
корпоратив бошқарув деганда бошқарув органлари ва эмитентларининг
мансабдор шахслари, бундай эмитентларнинг қимматли қоғозлари эгалари
(акциядорлар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар эгалари),
шунингдек, у ёки бу даражада эмитент томонидан юридик шахс сифатида
жалб этилган бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги муносабатлар
тизимини тушуниш лозим. Бунда асосий эътибор бу муносабатларнинг
акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатиши билан боғлиқ компания
раҳбар таркиби; ёлланма ҳодимлар; йирик акциядорлар, овоз берувчи
акциялар йирик пакети эгалари; кам сонли акцияларга эгалик қилувчи
миноритар акциядорлар; компаниянинг бошқа қимматли қоғозлар эгалари;
компания кредитлари; давлат ҳукумати органлари каби қатнашчиларига
қаратилади. Ҳар қандай корпоратив ахборот тизимининг асосий вазифаси -
корхона фойдасида самарали ресурсларни бошқариш, моддий, техникавий,
молиявий, технологик ва интеллектуал ресурсларни, даромадни максимал
даражада ошириш ҳамда корхонанинг барча ходимларининг моддий ва
касбий эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади.
Методологик
жиҳатдан
эса
барибир
корпоратив
бошқарув
моҳиятини акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини асослаб
берадиган барча (ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, иқтисодий ва
ижтимоий, ҳуқуқий ва ташкилий) омилларни акс эттириб, шунингдек, кўп
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
86
ҳолларда замонавий корпорациялар бу— ўз манфаатларига эга юридик
шахслар йиғиндиси (“бизнес-гуруҳлар”, “интеграциялашган корпоратив
тузилмалар”) эканлигини ҳисобга олиб талқин қилган афзалроқ. Йирик
корпоратив бирлашмалар самарали фаолият кўрсатишининг, демак,
уларнинг акциядорлари турли даражадаги менежментга муносабатининг
асосий масаласи интеграцион ўзаро алоқаларнинг синергик самарасига
эришиш ҳисобланади. Бунда синергия мавжудлигининг исботи бўлиб,
мулк
эгалари
ва
корпорация
менежменти
ўртасида
можароли
вазиятларнинг йўқлиги хизмат қилади. Технологиялар модернизацияси,
инновацион технологик ечимларнинг татбиқ этилиши корхоналарнинг
муавффақиятли
ривожланишининг
асосий
омили
ҳисобланади.
Ўзбекистонда инновацион менежмент стратегияларини амалга оширишда
хорижий тажрибани ўрганиш ва уларнинг исботланган ижобий
жиҳатлари юзасидан чуқур илмий тадқиқoтлар ўтказилиши лoзим.
Мамлакат тoвар экспoрти таркибида юқoри технoлoгияли тайёр
маҳсулoтлар улушини oшириш, иннoвацияларни амалиётга қўллашни
жадаллаштириш ва тижoратлаштириш шулар жумласидан. Ўзбекистонда
ҳам рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг нормативҳуқуқий базасини
мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлар қўйилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон
Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3832-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ,
рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги
ваколатли орган белгиланди, крипто-активлар айланмаси ва уни тартибга
солиш масалаларига аниқлик киритилди. Эътиборли жиҳати шундаки,
мамлакатимизда криптоактивлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар билан тартибга солинадиган бўлди.
Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар
айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан норезидентлар
томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект
ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага
киритилмайди. Шунингдек, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги
фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган
шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан
боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди. 2018-2020 йиллар учун
қабул қилинадиган
«Блокчейн»
технологияларини ривожлантириш
дастурида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
87
мазкур фаолиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали
жорий этиш ва ривожлантириш, бунда крипто-активларни маҳаллий ва
халқаро крипто-биржаларда реализация қилиш имкониятини назарда
тутиш, 2021 йил 1 январдан бошлаб «блокчейн» технологияларини давлат
органлари
фаолиятига,
жумладан
бошқа
давлат
органлари
ва
ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда, давлат харидларини амалга
оширишда,
давлат
хизматларини
кўрсатишда,
шахс
тўғрисидаги
маълумотларни
верификациялашда
татбиқ
этиш,
устав
фондида
давлатнинг иштироки устувор бўлган йирик тижорат ташкилотларининг
корпоратив
бошқаруви
тизимига,
жумладан
бизнес-жараёнларни
такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион жараёнларни
мақбуллаштириш, шунингдек, замонавийменежментни татбиқ этиш ва
ресурсларни бошқариш учун татбиқ этиш кўзда тутилган. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасида
крипто-биржалар
фаолиятини
ташкил
этиш
чоратадбирлари тўғрисида” ПҚ-3926-сонли ҳамда 2018 йил 2 сентябрдаги
“Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиёт ривожланишини қўллаб-қувватлаш
фондини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3927-сонли қарорлари ҳам
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Қимматли
қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг криптоактивлар ва
криптобиржалар фаолиятига татбиқ этилмаслиги ҳам инвесторлар ва
стартап лойиҳаларини амалга оширувчилар учун жозибадорликни
шакллантиришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда ахборот технологиялар
боис компаниялар корпоратив бошқарувида ҳам қатор ўзгаришлар содир
бўлмоқда. Хулоса қилиб айтганда, саноатда инқилобига ўтиш шароитида
акциядорлик
жамиятлари
корпоратив
ахборот
тизимларини
такомиллаштириш, бошқарув фаолиятига блокчейн технологияларини кенг
жорий этиш, бошқарув ва назорат органлари фаолиятида рақамли
технологиялардан
фойдаланиш
кўламини
кенгайтириш
миллий
иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари рақобатбардошлигини оширишга,
мамлакат иқтисодиётининг инновацион ривожланиши суръатларини
таъминлашга хизмат қилади. Инновацион ривожланган мамлакатлар
тажрибаси
негизида
Ўзбекистонда
инновацион
менежмент
стратегияларини амалга оширишнинг қуйидаги жиҳатларини: давлат
тoмoнидан иқтисoдиётни тартибга сoлишнинг сoлиқ, бoж-тариф, мoлия-
кредит тизимини иннoвациoн ривoжланиш мoдели талаблари ва
ривoжланиш суръатларига зудлик билан мoслаштириш зарур. Самарали
бошқарув муносабатларини амалга ошириш бўйича корпоратив бошқарув
асосий органи сифатида намоён бўладиган кузатув кенгашининг асосий
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
88
функцияси акциядорлик жамияти фаолиятининг стратегик йўналишларини
ишлаб чиқиш ва уларни шак- шубхасиз амалга ошириш хисобланади.
Хулосада корпоратив бошқарув моҳиятининг ушбу талқинида қўшма
фаолият
синергияси
салоҳияти
ва
мулкчилик
масалаларини
интеграциялашган корпоратив тузилмалар шакллантириш босқичидаёқ
қўйиш кўзда тутилади: бунда бошқарув функцияларнинг барча хилма-
хиллигини корпорациянинг айрим қатнашчилари томонидан ҳам, уларнинг
биргаликдаги лойиҳа ва манфаатларини амалга ошириш сифатида ҳам
кўриб чиқиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |