Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

Таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни 
жорий этиш
Маджидов Р.Р.-ТДИУ "Эконометрика"
кафедрасининг катта ўқитувчиси 
Файзуллаев С.Х. –ТКТИ доцент 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
ПФ-5847-сон сонли Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 
йилгача 
ривожлантириш 
концепциясини 
тасдиқлаш 
тўғрисидаги 
Фармонида Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ 
қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак 
маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори 
малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш, 
олий 
таълимни 
модернизация 
қилиш, 
илғор 
таълим 
технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт 
тармоқларини ривожлантириш мақсадида таълим жараёнига рақамли 
технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш бўйича қуйидаги 
тадбирлар амалга оширилади: 
рақамли иқтисодиёт учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар 
тайёрлаш тизимини ташкил этиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва 
таълим 
технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, бу борада 
педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш 
учун қўшимча шароитлар яратиш;
таълим 
жараёнларини 
рақамли 
технологиялар 
асосида 
индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


328 
вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom» технологияларини 
амалиётга кенг жорий этиш; 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологиялари 
асосида 
масофавий таълим дастурларини ташкил этиш; 
маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва 
ўзлаштириш имконини берувчи, шунингдек уларни электрон ахборот 
сақловчиларга юкловчи «E-MINBAR» платформасини амалиётга жорий 
этиш, таълим жараёнларида «булутли технологиялар»дан фойдаланиш;
масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон 
кутубхона тизимини кенг жорий этиш, талабаларнинг олий таълим 
муассасасида ўқишни тамомлаганларидан сўнг кутубхона фонди, ахборот 
базаларидан фойдаланишини йўлга қўйиш орқали уларнинг касбий 
малакасини узлуксиз ошириб бориш имкониятларини кенгайтириш;
миллий электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштириш, 
хорижий электрон таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил 
этиш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич 
ошириб бориш, электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил 
қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда QR-код ёрдамида 
электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини 
яратиш; 
олий таълим муассасасининг конференция материаллари, битирув-
малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларидан иборат 
илмий-техник маълумотлар электрон базасини яратиш, келгусидаги 
илмий-техник маълумотлар янгилигини таъминлаш мақсадида антиплагиат 
тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш; 
таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўзига хослигидан 
келиб чиқиб, таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган 
замонавий дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни ривожлантириш;
олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва 
маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


329 
шаклидан воз кечиш, бошқарув тизими ва ўқув жараёнлари, кутубхона ва 
ҳужжатлар айланмасини электронлаштиришни таъминловчи «Электрон 
университет» платформасига босқичма-босқич ўтиш, таълим жараёни 
иштирокчилари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилишнинг 
электрон тизимини жорий этиш; 
олий таълим муассасалари педагог ходимлари, бакалавриат, 
магистратура талабалари ва докторантларига оид маълумотларни ўзида акс 
эттирувчи ва мунтазам янгиланиб борувчи электрон база (Student Record 
System) юритилишини йўлга қўйиш асосида унинг миллий тизимини 
яратиш;
халқаро молия ташкилотлари кўмагида олий таълим соҳасидаги 
ўқув-услубий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, 
шунингдек 
давлат 
интерактив 
хизматлари 
кўрсатишга 
доир 
маълумотларни ўзида мужассам этган ва мунтазам янгиланиб турадиган 
олий таълимнинг ягона ахборот платформаси -«Олий таълим бошқаруви 
ахборот тизими»ни ишга тушириш, унда вакант ўринларга ўтказилаётган 
танловларга оид эълонларни ҳамда аризаларни онлайн қабул қилиш 
имкониятларини назарда тутиш. 
Республикамизда фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари техник 
воситалар билан етарлича таъминланган бўл-са-да, улардан таълим 
жараёнида фойдаланиш учун педагог ходимлар тегишли кўникма ва 
малакаларни эгаллашлари зарур. Педагогик ходимлар олдида турган
асосий вазифалардан бири дунёда бўлаётган янгиликларга тезкорлик 
билан мослашиш, замонавий техник воситалар билан фаол ишлай олиш 
ҳисобланади. Бу борада Шарқ мутафаккирларининг таъ-лим-тарбия 
соҳаси борасидаги қарашлари таҳ-лил этилганда, Ал-Хоразмий ҳам билим 
бериш-нинг кўргазмали тажриба усуллари, савол-жавоб, малака ва 
кўникмаларни 
шакллантириш, 
билимларни 
синаш 
усулларидан 
фойдалангани аён бўлади. Форобий билимни ёд олиш усулига нисбатан 
унинг маъносини тушунтириш афзал-лиги, таълимнинг муваффақиятли 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


330 
кечиши учун тарбия берувчининг ўзи тарбияли бўлмоғи лозимлигини, 
Абу Райҳон Беруний эса таълим-тарбия соҳасида ўша замонларда (X-XI 
асрлар), ҳатто ҳозирги кунда ҳам долзарблигини йўқот-маган фикрларни
илгари сурган ҳолда таълим бериш жараёнида таълим олувчини 
зериктир-маслик, билим беришда бир хил нарсаларни ўргатавермаслик,
узвийлик, изчиллик, мавзу-ларни қизиқарли асослаб, кўргазмали баён 
этиш зарурлигини таъкидлаган. 
Таълимда техник воситалардан фойдаланиш XX асрнинг биринчи 
ярмида фаол жорий этила бошланди. Ўқитишнинг техник воситалари таъ-
лим жараёнида илк бор АҚШда 1930-йилларда дастурлаштирилган
аудиовизуал ўқитиш воси
тасида қўлланилган. 1940-йиллардан АҚШ мак-
таб ларида бу воситадан кенг фойдаланиш бош-ланган. 1950-йилларнинг
ўрталарида дастур-лаштирилган таълим ғояси ва технологик ёнда-шув
элементлари пайдо бўлди. Булар махсус ўқув жараёни таркиби учун 
мўлжалланган ауди-овизуал воситалар, қайта алоқа воситалари – 
электрон синфлар, ўргатувчи машиналар, лин-гафон кабинетлари, 
тренажёрлар ва бошқалар-дир. 1970-йилларда техник воситалардан фой-
даланиш назарий қайта ишланиб, кучайтирилди. Шу тариқа янги
ўргатувчи воситалар юзага келди.
Ўқитишнинг техник воситалари деганда, ўқув-тарбия жараёни учун 
ахборотни тўлиқ ва қулай оптималлаштириш учун қайта ишлаш ва 
намойиш қилишда дидактик таъминот ва техник қурилмалар мажмуи
тушунилади.
Ахборот технологиялари инсон фаолияти соҳаларига қанчалик тез
жорий этилаётган бўлса, улар шу даражада тез ривожланмоқда. 
Шунингдек, билимларни доимо такомиллаштириб, вақт давомида олға
юриш заруриятини асослаб бермоқда. Ахборотлашган жамиятда 
ижтимоий 
ва 
маданий 
ўзгариш 
таълим 
жараёнида 
ахборот 
технологияларидан фойдаланишга қаратилган янги компетенцияларни 
шаклланти-риш заруриятини тақозо этмоқда. Ўқув машғулотларида 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


331 
тармоқ технологияларидан фойдаланишга ўқитувчиларни тайёрлашга 
катта 
эътибор 
ажратиш 
лозим. 
Таълим 
жараёнларида 
тармоқ 
технологияларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлмаган ўқитувчилар
уларни қўллашдан қочишга ҳаракат қилади ва ўзларининг эътиборини
кўпроқ бирламчи таълим усулларига йўнал тиради.
Таълим жараёнига тармоқ технологияларини жорий этиш зарурияти
В.С.Леднов томонидан қайд этилган. Леднов ва А.А.Кузнецов томонидан
9-11-синф ўқувчилари учун факультатив сифатида «Кибернетика
асослари» курси яратилди. Ҳиндистонлик олим Сегата Митра бутун дунё 
бўйича бир қанча тажрибалар ўтказиб, ахборот технологиясининг таълим
самарадорлиги ва мотивациясига таъсир қилишини айтиб ўтди. Олим 
1999 йилда Нью-Деҳлидаги қашшоқ кварталлардаги уйларнинг деворига 
юқори тезликдаги интернет билан таъминланган компьютер ўрнатди. 
Компьютер соҳасида фундаментал билимлар ва инглиз тилини 
билмайдиган болаларга ушбу қурилмани мустақил ўрганиш таклиф 
қилинади. Бир неча лаҳзадан сўнг болалар курсорни силжитиб,
файлларни очишга ўрганишди. Болалар бу жараёндан завқ олишиб, кун
охирида интернетда уларга керакли ахборотни қидириб топиш учун
мустақил ҳаракат қилишни ўзлаштириб олишди.
Тармоқ технологиялари таълим жараёнларида турли даражаларда 
жорий этилиши мумкин. Биринчи даражани қуйидагича тавсифлаш 
мумкин: дарсда тармоқ технологияларига кам эътибор қаратилади, 
анъанавий таълим шакли устунлик қилади, компьютерлардан видеолав-
ҳаларни кўриш, тақдимот яратиш ва тест ўтказиш учун вақти-вақти билан 
фойдаланилади. 
Иккинчи 
даражада 
тармоқ 
технологияла-ридан 
фойдаланиш тўлиқ кўламда амалга оширилади, ўқитувчи ва ўқувчилар 
ўзларини ахбо-рот фазосида ҳис қилганидек, жонли равишда алоқада
бўлишади, биргаликда коммуникатив масалалар кўрилади, яъни
компьютерлар таъ-лим жараёнида муҳим ўрин тутади. Учинчи даража
масофали ёки инклюзив таълим учун ўзига хос бўлган, фақат АКТ ёрда-
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


332 
мида таълим жараёнини амалга оширишни таклиф қилади. Бу даражада 
таълим бераётган ва таълим олаётган шахслар ўртасида бевосита алоқа 
бўлмаслиги мумкин. Таълим онлайн тартибда, электрон почта ёрдамида
ёки махсус сайтлар орқали амалга оширилади. 
Тармоқ технологияси ёрдамида информатикани ўқитиш энг мақбул 
йўл ҳисобланади, чунки фанда ўрганилаётган дастурий ва техник 
таъминотлар тезликда ривожланмоқда. Дарс машғу-лотларида ахборот
фазосида ўзаро таъсирни амалга ошириш ва анъанавий, интерфаол 
таълим шаклини мужассамлаштириб келажакдаги мутахассисларнинг
АКТ саводхонлигини ошириш, АКТ самарадорлигининг
ривожланишига кўмаклашиш мумкин. «Информатика» фанидан таълим 
беришда фан ўқитувчилари ўқув хонасида техник қурилмаларни ўз
ўрнида қўллай олиши, ўқувчиларга топшириқларни беришда мавжуд 
тармоқ технологияси имкониятларидан фойдалана олиши таълим
сифатига ўз таъсирини кўрсатади. Бироқ, тармоқ технологияларини
қўллаш ёрдамида дарс машғулотларига тайёргарлик кўришда шуни
унутмаслик лозимки, дарс қачонки ўз мақсад ва вазифаларини сақласа 
дарслигича қолади. Шу сабабли дарс жараё-нини тақсимлашнинг 
асосий дидактик тамойилларига риоя қилиш лозим: кетма-кетлик, тизим-
лилик, ошкоралик, мустаҳкамлик тамойили, назария ва амалиётнинг 
боғланиш тамойили ва бошқалар. Дарс машғулотларига тармоқ 
технологияларини жорий қилиш жараёнида ахборот тўлиқ, ошкора
бўлиши, ўрганилаётган фанлар моҳиятига чуқур киришиш имконияти, 
шунинг-дек мавжуд вақтинчалик ва фазовий чегара-ларни енгиб ўтиш
имконияти каби уларнинг дидактик хусусиятлари тўлиқ кўламда
очилган бўлиши керак. Ўқитувчи ўқув жараёнини қўллаб-қувватлаш учун 
қуйидаги функцияларни бажариши лозим:● ўқув жараёни жадвалига 
тармоқ техноло-гияларини қўллаш орқали ўқув дастурини иш лаб 
чиқиш;● ўқув фаолиятининг координацияси ва уларнинг йўриқномаси, 
шунингдек, ўқувчилар-нинг фаоллигини бошқариш;● ўқувчилар билан
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


333 
якка тартибда ишлаш, таълим жараёнига ҳар бир ўқувчини алоҳида 
жалб қилиш;● дастурий маҳсулотлар ва бошқалар, ўқув-методик 
таъминотини танлаш.Тармоқ технологияларининг кенг функционаллиги,
улардан таълим жараёнининг ҳамма босқичларида амалий жиҳатдан
фойдаланиш мумкинлиги қуйидагиларни асослайди: 
– янги мавзуни тушунтиришда тақдимотлар яратиш, мавзуга
тегишли таълим сайтлари ва ҳоказолар билан таништириш;– таълим
жараёнида бевосита компьютер ахборот алмашинуви ва сақлаш, 
коммуникация воситаси, лойиҳалар яратиш учун жиҳоз ва бошқалар 
учун қурилма бўлиб хизмат қилиш;– ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, 
оралиқ ва якуний назоратда тест топшириш, электрон хат-лар ёзиш, 
мультимедиа файлларини яратиш ва бошқалар; –такрорлаш босқичида тест 
топшириқлари, схемаларни тўлдириш ёки яратиш, диаграмма, 
жадваллар, аудио ва видео материаллар билан ишлаш. Диққатлилик.
Ўқитишнинг техник воси-таларида қўлланиладиган ёруғ, рангли образлар 
қандайдир аниқ объект ҳақида ўқувчилар эътиборини жамлаши мумкин. 2.
Барқарорлик. Техник воситалар сабаби билан қизиқиш ўқувчиларнинг
қўйилган вазифадан чалғимасликларига имкон беради. 3. Эътиборлилик
даражаси. Етарли дара-жада ўқувчилар қамраб оладиган ахборот 
миқдори, тармоқ технология-сидан фойдаланиш ёрдамида ортиши
мумкин, бу унинг тарқалиш динамикаси ва хилма-хиллигига асосланган. 
4. Эътиборнинг тақсимланиши. Одатда ўқувчилар учун бир вақтнинг 
ўзида бир қанча объектларга эътиборни қаратиш ва уларни тўлиқ қабул
қилиш мураккаб ҳисобланади, лекин тармоқ технологияларидан
фойдаланиш ушбу хусусиятларни сезиларли ривожланти-риши мумкин.
Бу ҳолатда компьютер синфла-рида бошқарув тизимларидан
фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ва
компьютер қурилмаларидан фойдаланишда ўқи тувчига катта имконият 
яратиб бериши мум-кин. Ўқитувчи мавзуга оид ўқув материалларни 
ўқувчиларга бош компьютер орқали узатиши
мумкин ва уни
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


334 
ўргатишда бошқарувчи тизимларнинг техник ва дастурий
воситаларидан фойдаланади. Техник ва дастурий воситалар ёрдамида 
қисқа вақт ичида ўқувчиларга амалий тушунчалар бериш, шу билан бирга 
замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали дарсни сифатли 
ташкил этиш мумкин. 5. Ўтказилиш хусусияти. Дарс жараёнида тармоқ
ва ахборот технологияларини қўллаш ёрдамида диққатни бир
объектдан бошқасига қайта улаш қобилиятини ривожлантириш мумкин. 
Бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш ва 
кучайтиришда тармоқ технологиялар асосида ёндашиш ва ривожлантириш 
усуллари қуйидагича тавсифланган: ● АКТдан фойдаланишда таълим 
олувчилар ва таълим олаётганлар ўртасида яқин алоқа ўрнатишга имкон 
беради, ҳатто масофали таъ-лимда ҳам;● тармоқ технологияларини турли 
дастурий воситалар ёрдамида ифодалаш мумкин (қидирув, таълим 
берувчи, моделлаштирувчи дас-турлар, эксперт тизимлари). Кўпгина
электрон дарсликлар ўқувчиларнинг ижодий қо билиятларини
ривожлантиришга, яъни бир хил жавоб бериш имкони бўлмаган
саволлар қўйиб, эвристик характердаги топшириқларни таклиф қилади;●
замонавий таълим муҳитининг мазмуни, ўқувчиларнинг қизиқишларини
оширишга 
йўналтирилган 
интернет 
тармоғи 
луғатлари, 
энциклопедиялари, илмий ахборот марказлари, ахборотларнинг 
интерактив базаларига, шунингдек, кўп сонли электрон кутубхоналарга
йўл очиб исталган саволларга амалий жавоб бериш имконини беради. 
Талабалар фанлардан амалий ва лаборатория ишлар бажаришда 
соҳага оид ахборотларни олиш, қайта ишлаш ва узатишда ижодий ва 
коммуникатив ёндашиш суст ҳолатда учрайди. Бундай вазиятда тармоқ 
технологиясидан фой-даланиб, дарс жараёнида назарий билимларни 
қўллаш механизмини чуқур ва кўргазмали ўрганиш имконини беради.
Жумладан, тармоқ технологиялари асосида талабалар ўқув хонасидаги
техник қурилмаларни ўз ўрнида қўллай олиши, улар ўқитувчи
томонидан берилган топшириқларни бажаришларида мавжуд тармоқ 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


335 
технологияси имкониятларидан фойдалана олишлари имкониятини 
кўрсатади. Тармоқ технологияси асосида ишлайдиган компьютер
синфларида қуйидаги тармоқ хиз-матларидан фойдаланиб, ўқув 
жараёнини таш-кил этиш мумкин: файл-сервер, прокси-сервер, бошқарув 
хизматлари ва бошқалар.Бу тармоқ хизматларидан фойдаланиб ўқи-
тишни таҳлил қиладиган бўлсак, файл-серверли тармоқнинг ўқув 
жараёнида бир қатор имкони-ятлари мавжуд бўлиб, ўқувчилар мижоз
ком-пьютерлар орқали ажратилган сервердаги маъ-лумотлар базасидан
фойдаланиши мумкин. Ўқитувчи сервер компьютердан тармоқ дасту-
рий таъминоти орқали мижоз компьютер билан алоқани ўрнатиш
имкониятларидан фойдала-нади.Талабаларни тармоқнинг файл-сервер
хиз-матида ажратилган сервердан мижоз компьютерларда ишлаши бўйича 
кўникмаларини ҳосил қилиш керак. Дарсда файл-сервер хизматидан 
қуйидагича фойдаланилади. Ўқитувчи (Бош компьютер - ўқитувчи) -
(Топшириқ) Тармоқ орқали мавзуга тегишли маълумотларни
кўрсатилган компьютердан олиш тавсия этилади. Талаба (А талаба - 
мижоз компьютер) – талаба ўзи ишлаётган компьютер ёрдамида «Пуск»
менюсининг «Выполнить» бандига кириб манзил (Адрес) қаторига
қуйидаги 192.168.0.01 TCP/IP манзилини киритади. Шунда экранда
рухсат (доступ) этилган махсус папка намоён бўлади. Талаба мавзуга оид 
маълумотлар билан ишлайди. Талаба (В талаба - мижоз компьютер) – 
ўқувчи асосий шлюз ҳисобланган компьютер ёки ёнида жойлашган 
компьютерга (А-талаба - мижоз компьютер) мурожаат этиб, топшириқни 
ҳамкорликда бажариши мумкин.Юқорида қайд этилган ҳолатларда 
талабалар тармоқ технологияси асосида мавжуд ахборот-лар олиш билан 
бирга коммуникацион восита-лар билан ишлаш принципларини ўрганади. 
Бу воситалардан ташқари, талабалар тармоқ асо-сида ишлайдиган 
бошқарув тизимларининг тех-ник ва дастурий воситалари ёрдамида
бир-бирлари билан реал вақтда ахборот алмашишлари, чат тизимида 
ишлашлари, ўқитувчи билан мулоқотда бўлишлари мумкин бўлади. 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


336 
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, тармоқ технологиялари асосида 
бўлажак информатика ўқитувчисининг ижодий ва коммуникатив қоби-
лиятларини ривожлантириш борасида ТДИУ «Информатика ўқитиш 
методикаси» таълим йўналиши битирувчи курс талабаларига ихтисослик 
фанларини ўргатишда тармоқ технологияларидан фойдаланиб келинмоқда. 
Тадқиқот иши бўйича «Информатика ва АТ» фанидан тажриба синов
ишлари йўлга қўйилган ва тадқиқот иши бўйича «тажриба-синов» ва 
«назорат» 
гуруҳларида 
амалга 
оши-рилаётган 
ишлар 
мунтазам 
ўрганилмоқда. Дастлабки натижалардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилиш
мумкинки, таълим жараёнида тармоқ технологияларини кенг қўллаш 
талабаларда ижодий тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилиши 
мумкин. 

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish