Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ 
ҚИЛИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
ТДИУ магистранти 
Абдуллаев Дониёрбек Хайдаржон ўғли 
Бугунги кунда мамлакатимиз таълим соҳасини янада ривожлантириш 
бу соҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таълим 
тизимида 
таълим-тарбия 
сифатининг 
юқори 
даражада 
бўлишини 
таъминлашга қаратилган бўлиб, ушбу йўналишда муваффаққиятни 
белгиловчи асосий омиллардан бири – таълим муассасаларида раҳбарлар 
ва педагог кадрларнинг замонавий билим олишлари, кўникма ва 
малакаларини унтазам равишда ривожлантириб боришлари ҳамда таълим 
олишнинг инновацион ва ахборот-дидактик шаклларини илмий тадқиқ 
қилиш ҳисобланади. Бу эса ўз ўрнида таълим тизимини тубдан ислоҳ 
қилишни 
тақозо 
этмоқда. 
Чунки 
мукаммал 
таълим 
тизими 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


323 
республикамизнинг истиқболдаги интеллектуал имкониятларини ва 
ривожланишини белгилаб берувчи ўқувчи ва талаба ёшларни ҳар 
томонлама ижодкор, эркин фикрлай олувчи, мустақил фаолият юритадиган 
бўлиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 
Инновацион шароитда узлуксиз таълим тизимининг турли соҳаларида 
фаолият олиб бораётган мутахассис кадрларни олий таълимнинг бирорта 
соҳасига тайёрлашда кўпгина сифатлар талаб қилиниб, мазкур сифатларни 
таъминловчи системалар тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олади: таълим 
мазмуни; умумий ўрта таълимда ўқувчиларнинг тайёргарлик ва тайёрлаш 
даражаси; педагог кадрлар; ахборот методик 
таъминот; таълим 
технологиялари; илмий фаолиятга кириш ва бошқалар. 
Ҳозирги кун меҳнат ва хизматлар бозори талабларига тўла жавоб 
берадиган, сифат кўрсаткичларини етарли даражада таъминладиган ва 
юқори салоҳиятга эга бўлган мутахассисга халқаро миқёсда қуйидаги 
3 компонентга асосланилиши белгилаб қўйилган: 
1. Таълим субъектлари (Таркибий қисмлари): 
– таълим ташкилотчилари (ўқув жараёнини ташкил қилишга масъул 
бўлимлар ва кафедралар); 
– таълимнинг турли хизматларини кўрсатувчи шахслар (профессор-
ўқитувчи, методиcт, маслаҳатчи, лаборант, ўқув дастурлари ва ўқув-
адабиётлар); 
– таълим хизматларидан баҳраманд бўлувчи шахслар (талаба ва 
тингловчилар). 
2. Талимнинг меъёрий ҳужжатлари (таълим концепциялари, ўқитиш 
технологиялари, сифатли таълим бериш воситалари ва эффектив назорат 
қилиш методлари). 
3. Таълим муҳити (ижтимоий, маданий, психологик мухитлар).
Юқоридаги келтирилган компонентларнинг ҳар бир қисмдаги тайёргарлик 
даражасини юқори бўлиши педагогика таълими соҳасида олий таълим 
сифати даражасини юқори бўлишида муҳим ўрин тутади. Чунки, 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


324 
ривожланган технология асрида олий таълим муассасаси фаолиятида 
юқорида санаб ўтилган учта компонент ҳам мавжуд бўлиб, мазкур 
компонентларнинг ҳар бир қисмини қўйилаётган талабларга мос жаҳон 
стандартлари асосида етакчи- профессионал, ўз соҳасининг моҳир 
аъзосини тайёрлаш узлуксиз таълим жараёнида амалга оширилади. 
Республикамизда олий таълим соҳасини янада ривожлантиришга 
қаратилаётган улкан эътибор самарасида “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги40 ҳамда “2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги”41 Президент 
фармонининг 4-банди “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” белгиланган 
йўналишларидан бири узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, 
сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг 
замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини 
давом эттириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг маълум халқаро 
стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасаларининг 
фаолиятини сифати ҳамда самарадорлигини ошириш кабилар таълим 
соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган устувор йўналишлардан бири 
сифатида эътироф этилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикасида 
кадрлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларда ҳам 
бошқарув тизимида ходимларни рағбатлантириш ва мотивациялаш, 
уларнининг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларни 
қўллаб-қувватлашдаги асосий вазифалари белгилаб берилган.42 
Таълим соҳасида инновацион технологиялар, уларни яратиш ва ҳаётга 
татбиқ этиш асосий мавқеда. Сабаби, мактабгача ёшдаги болаларга таълим 
ва тарбия бериш, мактабда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 
40
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 20 апрелда қабул қилинган “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Президент Қарори. www.lex.uz 
41
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги Президент Фармони. www.lex.uz 
42
2019 йил 3 октбрда қабул қилинган ПФ-5843-сонли “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва 
фуқаролик 
хизматини 
тубдан 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
Президент 
Фармониwww.lex.uz. 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


325 
олий ўқув юртларида ўқувчи ва талабаларни ўқитиш, малака ошириш 
курсларида 
тарбиячи 
ва 
ўқитувчиларнинг 
малакасини 
ошириш 
ишларидаги ривожланиш айни илмий асосланган ва амалда қайта-қайта 
текшириб кўрилган инновациялар билан боғлиқ равишда амалга ошмоқда. 
Инновациялар икки йўналишда пайдо бўлади: 1) таълимнинг бугунги 
кун талабларига мос мақсади, асосий ёндашув ва тамойилларини 
белгилаш; 2) бевосита таълим-тарбия жараёнини (дарс структураси 
компонентларини) 
такомиллаштириш. 
Биринчи 
йўналишдаги 
инновациялар қонунларда ўз ифодасини топади. Инновация сўзи 
янгиланиш, ўзгартириш, янгилик киритиш деган маъноларни билдиради. 
Таълим ва тарбия билан боғлиқ инновациялар учун қуйидагилар 
изланиш предмети саналади: педагогик ва психологик асослар; 
таълимнинг янги ёндашувлари ва тамойиллари; таълим воситалари 
(ахборот 
компьютер 
технологиялари, 
дидактик, 
иллюстратив 
материаллар); таълим метод ва усуллари; назарий билимлар; машқлар, 
савол ва топшириқлар тизими; ўқитувчининг фаолияти; ўқувчининг 
фаолияти; дарс структураси ва яхлит педагогик технология. Янгилик 
яратувчилар ўз ғояларини турли манбалар воситасида кенг жамоатчиликка 
етказадилар. Бундай манбаларни қуйидагича уч гуруҳга ажратган маъқул: 
1) ўқитувчининг иш тажрибаси акс этган материаллар; 2) матбуот 
материаллари, нашрдан чиқаётган ишлар, илмий тадқиқот натижалари: 3) 
малака ошириш курсларидаги маърузалар ва бошқалар. 
Узлуксиз таълим тизимини модернизация қилишда кўплаб турли 
технологиялар мавжуд. Улар таълим беришнинг ўзига хос услуб ва 
услубиётини ўзида жамланган ҳолда амалга оширилади. Бу таълим 
тизимидаги технологиялардан асосий учтаси қуйида кўрсатилган: 
1. Тарбиячи ёки ўқитувчи иш жараёнида ўзида пайдо бўлган янги 
ғояларни жамлаб боради, очиқ мулоқотда уларни ҳамкасбларига аён 
қилади, маърузалар тайёрлайди, мақолалар эълон қилади, ушбу ғояларни 
веб-сайтига киритади. Аммо у ўзи фойдаланган янгиликни сезмай қолиши 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


326 
ҳам мумкин. Бу борада бир-бирининг дарсини кузатиш амалиёти ўзига хос 
қулайликларга эга: четдан кузатиб бораётганлар ҳамкасби йўл қўяётган 
хато ва камчиликларни ҳам, янгиликларни ҳам пайқайдилар ва ёзиб 
борадилар, таҳлил пайтида эришилган ютуқларга алоҳида урғу берадилар. 
2. Инновацион ғоялар мутахассисларнинг, методист олимларнинг 
илмий мақолалари, методик тавсиялари ва қўлланмаларида, диссертация 
ишларида баён қилиниши мумкин. Бу ишларда, айниқса, диссертацион 
тадқиқотларда инновацион ғоялар баъзан илмий асосланган ҳамда 
амалиётда синаб кўрилган хулосалар тарзида, баъзида шунчаки тавсиялар 
тариқасида илгари сурилади. Лекин методикага оид монографик 
изланишларда илмий янгиликлар педагогик, психологик жиҳатдан, 
шунингдек, фандаги сўнгги маълумотлар орқали атрофлича асосланади, 
тажриба-синов натижалари билан далилланади. Афсуски, ушбу илмий 
янгиликларнинг аксарият қисми қоғозларда қолиб кетмоқда. Холбуки, 
яқин ўтмишдаги ушбу илмий янгиликлар бугун ҳам ўзининг инновацион 
технологиялар яратишдаги қийматини йўқотмаган бўлиши мумкин.
Мутахассислар, методист олимлар баъзан амалиёт билан боғланмаган 
ҳолда изланиш олиб борадилар. Бу эса янги ғояларни техника соҳасида 
бўлганидек синаб кўриш, ютуқ ва камчиликларини кузатиш, аниқлаш, 
технологияларга тузатишлар киритиш каби муҳим тадбирларсиз хом-
хатала ҳолатда тақдим этишга олиб келади. 
3. Инновацион ғоялар асосида тўпланган самарали иш тажрибалари 
билан амалиёт орасидаги воситачи – бу малака курсида маърузалар 
ўқийдиган ўқитувчидир. Билимдон, ўз соҳасининг жонкуяри бўлмиш 
маърузачилар зиммасига ана шундай масъулиятли вазифа юкланган. 
Хуллас, Бу соҳада амалга ошириладиган муҳим вазифалар қаторида 
тайёрланаётган мутахассисларни илмий фаолиятга йўллаш илмийлик-
тадқиқотчилик 
нуқтаи 
назардан 
шакллантириш,инновацион 
технологияларни ишлаб чиқиш ҳар сафар ўта мураккаб йўлни босиб ўтиш, 
шу йўсинда мамлакатимиздаги таълим ва тарбиянинг таркибий 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


327 
қисмларини такомиллаштириб бориш, таълим ва тарбия ишларини жаҳон 
андозалари даражасига кўтариш, самарадорликни муттасил ошириб туриш 
тақозо этилади. 

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish