Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-
иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясида 
рақамлаштириш масалалари 
Маджидов Р.Р.-ТДИУ "Эконометрика"
кафедрасининг катта ўқитувчиси 
Садуллаева С.А.-ТДИУ "Эконометрика"
кафедрасининг ассистенти 
 
2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
концепциясида макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсиш 
барарорлигини 
таъминлаш, 
иқтисодиёт 
тармоқларининг 
рақобатбардошлигини, инвестицион ва экспорт салоҳиятини ошириш, 
тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш, меҳнат бозорида кескинлик даражасини пасайтириш, 
аҳоли даромадлари ўсиши ва кам таъминланганликни қисқартириш 
назарда тутилади.
2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш мамлакатда 
амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясига, Ҳукуматнинг молиявий-иқтисодий муносабатларнинг барча 
жиҳатларини ислоҳ қилиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг иқтисодий 
салоҳиятини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ 
қабул қилинган қарорларига асосланади. Концепцияни ишлаб чиқиш 
зарурати 
узоқ 
муддатли 
истиқболда 
иқтисодиётнинг 
барқарор 
ривожланишини чеклайдиган мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни, 
хавф-хатар ва таҳдидларни ҳал этиш, шунингдек, иқтисодиёт ва ижтимоий 
соҳанинг 
ҳозирги 
ҳолатидан 
барқарор 
ривожланишга 
ўтишнинг 
мақсадлари ва устуворликларини белгилаш ва аҳоли ҳаёт даражасини 
ошириш билан боғлиқдир.
Ахборот-коммуникация хизматлари ривожланишига фуқаролик 
жамиятида ва бозор иқтисодиётида юз бераётган жараёнлар салмоқли 
таъсир 
кўрсатади. 
2016-2018 
йилларда 
республикада 
алоқа 
ва 
ахборотлаштириш хизматларининг 1,6 баравар ўсиши таъминланди. 2018 
йилда 9,7 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди, телекоммуникация 
компаниялари 2016 йилдан бошлаб фаол инвестиция стратегиясини амалга 
оширмоқда. Телекоммуникация инфратузилмасини модернизациялаш ва 
ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилиши натижасида магистрал 
шаҳарлараро ва вилоят ички алоқа линияларида транспорт тармоқларини 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


366 
кенгайтириш ва захирага қўйиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши 
доирасида 25,6 минг километрдан ортиқ алоқанинг толали-оптик 
линиялари қурилди. 
"Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телекўрсатувлар 
тармоғини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида 2015-2017 йиллар 
мобайнида 90 та кучли ва 404 та кам кучли рақамли телевидение 
узатгичларини етказиб бериш ва монтаж қилиш ишлари бажарилди, аҳоли 
рақамли телевидение билан қамраб олиниши 100 фоизгача етказилди. 
Давлат ва нодавлат телерадио дастурларини бориш қийин бўлган 
аҳоли пунктларига, қўшни давлатларга ва узоқ хориж мамлакатларига 
узатиш 
мақсадида 
Европа 
мамлакатларидан 
бирининг 
йўлдош 
операторларининг алоқа йўлдошидан фойдаланган ҳолда ер усти йўлдош 
телерадиоэшиттириши тармоғи ташкил этилди. 
Халқаро интернет канал- 180 ГБИТ/секундигача етказилди, 
мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар ўсиши 15 фоизга кўпайтирилди 
ва 22,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларни ташкил этди. 
Ўтган даврда 30 тадан ортиқ янги электрон давлат хизматлари жорий 
этилди, натижада Интерактив давлат хизматлари ягона портали 
томонидан 100 тадан ортиқ электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда. 
Мамлакатда мобиль алоқа абонентларининг умумий сони 22,8 млн 
кишини ташкил этади, бунда учинчи ва тўртинчи авлод мобиль алоқадан 
фойдаланувчилар сони 16 миллиондан ортиқ абонентни ташкил этди.
Мобиль алоқа тармоқларини ривожлантириш 2013/2020 йилларда 
телекоммуникация технологияларини, алоқа тармоқлари ва инфратузил-
масини ривожлантириш дастурига ва 2015-2019 йилларда ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
ривожлантиришнинг 
манзилли 
дастурига мувофиқ амалга оширилади. 
Базавий станциялар сонини кўпайтириш, 2020 йил охирига бориб 
уларнинг умумий сонини 28 мингтагача етказиш ҳисобига мобиль алоқа 
операторлари тармоқларини қоплаш зоналарини кўпайтириш назарда 
тутилган. Бу мобиль алоқа абонентлари сонини 100 кишига 70 фоиздан 80 
фоизгача кўпайтириш имконини беради. 
Таҳлил қилинаётган даврда почта алоқаси хизматлари кенг 
ривожлантирилади. Почта алоқаси миллий тармоғи 14 та минтақавий 
филиални, 86 та туманлараро ва туман узелларини, 1 745 та алоқа 
бўлинмаларини (улардан 14 таси кўчма алоқа бўлинмалари) "Халқаро 
почтампт", "Халқаро тезкор почта", "Ўзбекистон маркази" ва "Матбуот 
тарқатиш"нинг ихтисослаштирилган филиалларини, шунингдек, почта 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


367 
жўнатмалари мунтазам ташилишини таъминлайдиган 34 та авиа, 1 та 
темир йўл, 257 та автомобиль почта йўналишларини ўз ичига олади. 
Почта алоқаси объектларида 4794 та етказиб бериш участкалари, шу 
жумладан, шаҳарларда – 190,1 та, қишлоқ жойларда – 2893 та етказиб 
бериш участкалари ташкил этилган. Хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ёзма 
хат-хабарларни тўплаш учун 3608 та почта қутилари ўрнатилган. 86 та 
туманлараро ва туман узелларининг барча филиаллари ҳамда почта 
алоқасининг 
1358 
та 
бўлинмаси 
компьютерлаштирилган. 
Почта 
алоқасининг 
компьютерлаштирилган 
бўлинмаларида 
1628 
та 
автоматлаштирилган иш ўринлари ташкил этилган, улар корпоратив 
тармоққа уланган ва бу корпоратив тармоқ ресурсларидан фойдаланиш 
ҳамда "Электрон пул ўтказмаси", "Аҳолидан тўловларни қабул қилиш", 
"Рўйхатдан ўтказилган почта жўнатмалари ўтишини назорат қилиш" 
автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда хизматлар 
кўрсатиш имконини беради. 
"Ўзбекистон почтаси" АЖ почта алоқаси объектлари томонидан ҳар 
йили ўртача 17 млн ёзма хат-хабарлар, 96 минг жўнатма, пул 
маблағларининг 1,2 млн почта жўнатмалари қабул қилинади, ишланади ва 
етказиб берилади. "Ўзбекистон почтаси" АЖ миллий операторидан 
ташқари хусусий компаниялар почта алоқаси хизматлари кўрсатади. 
Уларнинг сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда ва ҳозирги вақтда 300 
тадан ортиқни ташкил этади. Кирувчи халқаро жўнатмаалар сони бўйича 
(90 фоиздан ортиқ) бозорнинг асосий улуши хусусий компанияларга 
тегишлидир ва ушбу кўрсаткич йилдан йилга кўпайиб бормоқда. 
Шу билан бирга, АКТ ривожланиши даражаси юқори эмас, тармоқ 
ривожланишининг 
мавжуд 
суръатлари 
вазифалар 
самарали 
ҳал 
этилишини, 
жамиятни 
модернизациялашни 
ва 
Ўзбекистоннинг 
рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермайди. АКТ ижтимоий 
аҳамиятли соҳаларда (таълим, соғлиқни сақлаш) етарлича жорий 
этилмаяпти, 
маҳаллий 
дастурий 
маҳсулотлар 
етарлича 
ишлаб 
чиқарилмаяпти, давлат бошқарувида ахборот технологиялари заиф жорий 
этилмоқда, қишлоқ аҳолисининг компьютер савдохонлиги даражаси 
Интернет-хизматларни 
кенг 
қўллаш 
имконини 
бермайди. 
Сертификатлаштириш ва стандартлаштириш соҳасида норматив базани 
янада такомиллаштириш талаб қилинади.
Ахборот технологияларини жорий этишнинг паст даражаси он-лайн 
хизматларни сотиб олиш бўйича имкониятларни, шунингдек, бозор 
иштирокчилари ва давлат органлари ўртасида маълумотларни электрон 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


368 
ўзаро айирбошлашни ташкил этишни чеклайди, бу 
ҳам алоқа 
хизматларининг жадал ўсишига тўсқинлик қилади. 
2030 
йилгача 
мақсадли 
параметрлар 
билан 
алоқа 
ва 
ахборотлаштириш хизматларини 2,5 баравар ўстиришни таъминлаш 
мўлжалланган. 
Ахборот-коммуникация технологиялари асосида хизматлар соҳаси 
тармоқларини ривожлантириш, тармоқни техник жиҳозлаш рақамли 
иқтисодиётга тўлиқ даражада ўтказиш имконини беради, натижада, 
республика иқтисодиётида ахборот-коммуникация технологиялари улуши 
3,5 фоизгача ўсади.
Алоқа 
хизматлари 
соҳасини 
ривожлантиришнинг 
устувор 
йўналишлари: 
1."Рақамли иқтисодиёт"га тўлиқ ўтиш. 
2.Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ахборот берувчи ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ЯИМнинг ярмидан 
ортиғини шакллантириш. 
3."Ақлли шаҳарлар" технологияларини жорий этиш, бунда давлат ва 
жамоат бошқаруви инновацион АКТ асосида амалга оширилади. 
4.Ахборот-коммуникация 
технологияларининг 
экспортга 
йўналтирилган йўналишларини янада ривожлантириш. 
5.Ахборот-коммуникация 
инфратузилмасини 
ривожлантиришда 
шаҳарлар 
ва 
қишлоқ 
минтақалари 
ўртасидаги 
дифференциация 
даражасини қисқартириш. 
6.Импортнинг ўрнини маҳаллий дастурий маҳсулотлар билан 
алмаштириш. 
7. Қишлоқ минтақаларида ахборот-коммуникация инфратузилмасини 
ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўсиши.
8.Жаҳоннинг 
илғор 
мамлакатлари 
даражасида 
дастурий 
маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича ёшлар ва мутахассисларнинг 
компьютер савдохонлигига эришиш. 
9.Жаҳоннинг илғор мамлакатлари даражасида туризм бизнеси 
соҳасида АКТ-хизматлар кўрсатиш. 
10.5G соҳасида технологияларни жорий этиш, бешинчи авлод 
тармоқларини қуриш ва қўллаш, хавфсиз шаҳар, электрон ҳукумат, 
иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга 
ошириш. 
Хорижий кредитларни албатта жорий этиш, жумладан қуйидаги 
кўламли лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилган тақдирдагина 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


369 
телекоммуникация, телевидение ва радиоэшиттириш тармоғида устувор 
вазифаларни амалга ошириш мумкин: 

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish