Microsoft Word áîãëàíãàí10. doc


ВОДОРОДНИНГ ТАБИАТДА УЧРАШИ



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/96
Sana25.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#272233
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96
Bog'liq
БОГЛАНГАН АЗОТ БИРИКМАЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

 
ВОДОРОДНИНГ ТАБИАТДА УЧРАШИ. 
Водород табиатда кенг тарқалган у сувда, барча органик бирикмаларда- метан, этан ва 
х.к. бўлади; 
Эркин ҳолда водород баъзи табиий газларда ҳам учрайди. Водород ер қобиғи 
массасининг 0,15 % ни (гидросфера ҳам ҳисобга олинганда 1 % ни) ташкил этади. Қуёш 


массасининг ярми водороддан иборатдир. Табиатда водород икки хил изотоп: тротий (99,98 
%) ва дейтерий (0,02%) ҳолида учрайди. Шунинг учун оддий сувда озроқ миқдорда оғир сув 
ҳам бўлади. 
 
ВОДОРОДНИНГ ИШЛАТИЛИШИ. 
 
 
Водороднинг ишлатилиши унинг физик ва химик хусусиятларига асослангандир. У 
енгил газ бўлгани учун аэростат ва дирижабилларни тўлдиришда ишлатилади. Водород 
юқори температура ҳосил қилиб, О
2
+ Н
2
алангасида металлар қирқишда ва пайвандлашда 
ишлатилади. Молибден, волфрам каби металларни уларнинг оксидларидан қайтариб олишда 
водород ишлатилади. Водород анорганик кимё саноатида хавони бўлишдан олинган тоза 
азотдан аммиак олишда:

2
+N
2
= 2NН
3
+ Q (5.6.) 
кўмирдан суюқ ёқилғи (сунъий нефт) олишда, озиқ-овқат саноатида эса ёғларни 
гидрогенлашда ишлатилади; водородни дейтерий ва тритий изотоплари атом энергитекасида 
ишлатилади. 
 
ВОДОРОД ОЛИШНИНГ УСУЛЛАРИ.
Улар асосан уч хилдир: 
Кимёвий; 
 
Электрокимёвий; 
 
Физик усулидир. 
Кимёвий усулга қуйидагилар киради:
а) Қиздирилган темир ёки углерод билан сув буғининг таъсири натижасида водород 
олиш. 
б) Табиий газ, нефтни олишда ва қайта ишлашда ҳосил бўладиган йўлдош газлар каби 
газсимон углеводородлардан, ҳамда таркибида углерод монооксиди («СО») бўлган газлардан 
водород олиш. 
в) Мазут, нефт ёки нефтни мотор ёкилғили кимё саноати учун хом ашё олишда ҳосил 
бўладиган крекинг қолдиқларидан ҳам кимёвий усул билан водород олиш мумкин, ҳамда 
ароматик нефт моддаларидан дегидрогенизация қилиш вақтида чиқадиган водород киради.
Электрокимёвий усулга:
а) Сувни электролизлаш (бунда водороддан ташқари кислород ҳам олинади). 
б) Ош тузи (NaCI) нинг сувдаги эритмасини электролизлаб, хлор ишлаб чиқариш 
киради (бундан хлордан ташқари водород гази ва NaOH эритмаси олинади). 
Физик усулига - кокс газидан водородни совутиш йўли билан олиниши киради. 
Бу усуллардан темир буғ усули энг кам фойдали бўлгани учун ҳозирги вақтда жуда 
кам қўлланилади. Агарда арзон электроэнергияси бўлса, тоза водород олиш бўйича энг 
мақсадга мувофиқ усул - бу сувни электролизидир. Кокс гази чиқинди гази бўлган жойда уни 
совитиб, водород олиш ҳам қулай усуллардан биридир. Бизнинг Республикамизда ҳозирги 
вақтда энг қулай усул - бу табиий газни ёки углерод монооксидли газларни конверсия 
(ўзгартириш) усули билан водород олишдир. 
Таянч сузлари. 
1.Водород. 
2.Водороднинг металмаслар билан бирикмалари. 
3.»калдирок газ» 
4.Гидридлар. 
5.Водород захираси. 
6.Водород изотоплари. 
7.Аэростат. 


8.Водородни олиш усуллари. 
9.Дегидрогенизация. 
10.Кимевий усул турлари. 
11.Электрокимевий усул турлари. 
12.Физик усул. 
Назорат саволлари. 
1.Водородни физикавий хусусиятлари нимадан иборат? 
2.Водородни металлар билан бирикмаларини кандай моддалар
дейилади? 
3.«Калдирок» газ портлаганда кандай реакция кетади? 
4.Водород асосан каерларда ишлатилади? 
5.Водород олишнинг неча усулини билдасиз? 
6.Кимевий усул билан водород олиш неча хилдан иборат? 
7.Кокс газидан водород олиш кайси усулга киради? 
8.Водород олиш усули ва хиллари кандай танланади?

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish