Microsoft Word ЎҚ. ҚЎланмамонетар 2019 docm


-чизма. Инфляциянинг юзага чикиш сабаблари



Download 416,42 Kb.
bet21/41
Sana24.02.2022
Hajmi416,42 Kb.
#246677
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41
Bog'liq
monetar siyosati

1-чизма. Инфляциянинг юзага чикиш сабаблари

    1. . Инфляция назариялари.

Хозирги вакгда инфляция табиатини урганишда иктисодчи олимлар унинг монетар сабабларини, яъни товар массасига нисбатан пул массаси хажмининг купайиб кетишини асос килиб курсатадилар. Инфляция билан олиб бориладиган фаолиятда унинг даражасини улчаш учун дастак лозим булади. Ушбу дастак булиб бахолар индекси хисобланади. Бахолар индекси жорий умумий истеъмол нархларининг базис давридаги нархларга нисбатан усиши (пасайиши) билан аникланади. Ушбу индексни аниклашда мамлакат фукороларининг истеъмол саватига киритилган махсулотлар ва хизматларнинг чакана нархларидан фойдаланилади. Ушбу формула куйидагича хисобланади:
ПКт
ИПЦ = х 100 %
ПКб
Бу ерда: ИПЦ - истеъмол нархларининг индекси;
ПКт - истеъмол саватининг жорий нархи;
Пкб - истеъмол саватининг базис нархи.
Инфляция даражасининг усишини куйидаги мисол оркали тушунтириш мумкин. Масалан 1 литр бензиннинг базис давридаги нархи 500 сум булган ва унинг жорий даврдаги нархи 585 сумга тенг. Демак, биз кузатган давр ичида 1 литр бензиннинг нархи 117 % га ортган.
585 сум
1 литр бензин = х 100 % = 117 %
500 сум
Бахолар индексидан ташкари инфляцияни бошкаришда ялпи ички махсулот индекси курстакичидан хам фойдаланилади. Ялпи ички махсулот -бу маълум бир давр мобайнида, одатда бир йилда мамлакатда ишлаб чикарилган барча товар ва хизматлар умумий микдорининг пулдаги ифодасидир. Ялпи ички махсулот бахолар индексининг умумий даражасини улчаш учун дефлятордан фойдаланилади. Дефлятор - бу пулда ифодаланган иктисодий курсаткичларини утган даврдаги бахолар даражасига нисбатан таккослаш максадида кулланиладиган коэффициентдир. Дефлятор ёрдамида аник бир муддатдаги реал иш хаки даражасини аникдаш мумкин.
Халкаро амалиётда инфляциянинг мохиятини урганиш ва уни окилона бошкариш буйича турли назариялар мавжуд, улардан бири булиб Англиялик таникли иктисодчи олим Джон Мейнард Кейнс яратган назария хисобланади.
Дж.М.Кейнс бозор иктисодиёти фаолиятига давлат аралашувининг билвосита дастакини ипшаб чикди. Ушбу дастак ёрдамида давлат томонидан фаол молия сиёсати олиб бориш, талабни раFбатлантириш ва оммавий ишсизликни пасайтиришни амалга ошириш имкониятига эга булади. Кейнс томонидан ипшаб чикилган иктисодий механизм куйидаги асосий низомлардан иборат:

  1. Мамлакатдаги ишчи кучининг иш билан таъминланганлик даражаси ишлаб чикариш хажми билан аникланади;

  2. умумий талаб таклифга туFри келмайди, чунки маълум пул маблаFлари жамFаришга сарфланади;

  3. ишлаб чикаришнинг хажми окилона талаб даражасидаги тадбиркорликка асосан аникланади;

  4. инвестициялар ва жамFармалар тенглиги холатидаги инвестиция хамда жамFарма акглари мустакил фаолият курсатади.

Дж.М.Кейнснинг асосий фикри куйидагилардан иборат: кушимча пул эмиссияси ахолининг туловга кобилиятлилик талабини оширади. Бунинг натижасида товарлар ва хизматларни купайиши учун асос юзага келади. Ишлаб чикарувчилар томонидан харидорларнинг пулларини олиш максадида ишлаб чикариш хажмини купайтирадилар ва муомаладаги ортикча пул эмиссияси массасини махсулотлар ва хизматлар билан тулдирадилар. Халкаро амалиётда Дж. М.Кейнс томонидан илгари сурилган назария «тартибга солиниб туриладиган инфляция» номини олган.
Утган асрнинг 60 йилларида инфляция назариясининг янги мактабига асос солинди. Ушбу макгабга АКШлик машхур иктисодчи, Нобель мукофатининг лауреати, «Чикаго иктисодий макгаби»нинг вакили Милтон Фридман асос солди. Халкаро амалиётда ушбу мактаб «монетаризм» деб номланади. Монетаризм мактабининг асосий тамойиллари куйидагилардан иборат:

  1. «Пуллар ахамиятга эгадир», яъни кредит - пул сохасидаги узгаришлар мамлакат икгисодиётининг умумий холатига хал килувчи таъсир курсатади;

  2. Мамлакат марказий банки иктисодиётдаги хужалик холатидан катъий назар пул массасининг баркарор усишини таъминлаб туриши лозим.

М. Фридманнинг асосий Fояси куйидагилардан иборат: мамлакат иггисодиётининг ривожланиш даражаси давлат бюджетининг холати, ишсизлик даражаси ва бошка макроиктисодий курсаткичлардан катьий назар давлатнинг пул сиёсатидаги асосий вазифаси пул эмиссиясини йилига уртача 3-5 % га ошириши лозим. Ушбу Fоя Дж.Кейнс Fоясига карама-каршидир. Дж.Кейнс пул массасини усишидаги чекловлар ва талабни олдинга сурган булса, М.Фридман эса таклиф ва пул массасининг доимий усишини ёклаб чиккан.
Монетаризм макгаби тарафдорлари инфляцияга карши куйидаги чора- тадбирларни амалга оширишии куллаб-кувватлайдилар:

  • тадбиркорликни туFридан-туFри раFбатлантириш (фойдага инвестиция килинган кисмидан соликларни пасайтириш);

  • давлат харажатлариии кискартириш;

инвестицияга йуналтирилган жамFармаларнинг усишини раFбатлантириш (мамлакат ахолисининг жамFармаларини тижорат банкларига ва кимматли KOFOЗларга жойлаштириш),
Уз мохиятига асосан монетаристик сиёсат катъий сиёсат булиб, уни амалга оширишда катгиклик ва турли демогогияга нисбатан бефаркликни талаб этади. Шуни таъкидлаш лозимки, Дж. Кейнс ва М. Фридман яратган назариялар инфляцияга карши окилона кураш олиб бориш талабларига тулик жавоб бермайди. Хар иккала назария узининг ижобий томонлари билан бир каторда салбий томонларга хам эгадир,
Инфляция ва ишсизликнинг узаро боFликлигини чукур тахлил этган австралиялик иктисодчи олим А. Филлипс графиклар ёрдамида инфляция ва ишсизлик уртасида тескари алока мавжудлигини исботлайди. Унинг фикрича инфляция даражаси юкори булган холатда, ишсизлик даражаси паст булади. Биз буни куйидаги графикда куришимиз мумкин. А. Филлипснинг фикрича, инфляция даражаси юкори даражадаги мамлакатларда хакикий иш хаки киймати тушиб боради. Ушбу холат ахолининг турли тоифалари нарх-наво кутарилиши натижида йукотилган хакикий иш хакини компенсация килиш максадида ишлашга мажбур булади. Бунинг натижасида, мамлакат ахолиси уртасида ишсизлак даражасининг пасайиши кузатилади.
7.3. . Инфляциянинг шакллари ва турлари
Халкаро амалиётда инфляциянинг нархларни усиши, яъни пул микдорининг усиши жихатдан асосан уч хил шакли ажратилади:

  1. Сокин инфляция. Ушбу инфляция иктисодий ривожланган мамлакатларда мавжуд булиб, ушбу холатда махсулотлар ва курсатиладиган хизматларга булган нарх-наволар йилига уртача 3% дан 10% гача ошиши мумкин. Бу мамлакатларда муомаладаги пул массаси ва миллий пул бирлигининг харид килиш кобилияти сакланиб туради.

  2. Шиддатли инфляция. Ушбу инфляция иктисодий ривожланаётган мамлакатларда мавжуд булиб, ушбу холатда махсулотлар ва курсатиладиган хизматларга булган нарх-наволар йилига уртача 10% дан 100% гача, баъзи холатларда 200% гача ошиши мумукин. Бунинг натижасида муомаладаги пул массаси купаяди ва миллий пул бирлигининг харид килиш кобилияти тушади. Мамлакат ахолиси уртасида пулни моддийлаштириш, яъни миллий пул бирлигини жамFариш эмас, балки олтин, кучмас мулк холатида жамFариш жараёни кучаяди.

  3. Жиловланмаган (гиперинфляция) инфляция. Ушбу инфляция холатида махсулотлар ва курсатиладиган хизматларга булган нарх-наволар йилига 1000% дан ортик ёки ойига 100% дан ортик даражада ошади. Ушбу холатда миллий иктисодиётда инкироз юзага чикади. Бунинг натижасида ишлаб чикариш ва бозор бошкарувсиз фаолият курсатадики, нарх-наво ва иш хаки уртасидага фарк ортади. Мамлакат ахолиси кулидаги коFOЗ пулларга товарлар сотиб олади. Бу холат эса муомалада товар ва хизматлар билан таъминланмаган ортикча коFOЗ пулларни тулиб-тошишига олиб келади.

Юкорида таъкидлаб утганимиздек, инфляциянинг асосий сабаби одатда бир эмас, балки бир нечта булиб узаро махкам боFланган булади ва нарх-навонинг кутарилиб бориши билангина намоён булиб колмайди, балки нарх-навони бошкарилишига хам боглик булади. Ушбу жихатдан куйидаги инфляция шакллари ажратилади:

  1. Ошкора инфляция. Талаб томонига караган макроиктисодий тенгсизлик доимий равишда нарх-навонинг кутарилиб бориши билан ифодаланадиган булса, бундай инфляция ошкора инфляция деб аталади.

Ошкора инфляция бозор механизмини бузмайди: нарх-наво баъзи бозорларда кутарилиши билан бир вактда бошка бозорларда пасайиб бориши мумкин. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки, бозор механизмлари уз таъсирини давом эттириб, миллий иктисодиётга бахолар туFрисидаги маълумотларни ошкора етказиб туради, инвестицияларни илгари суриб, ишлаб чикаришнинг кенгайиши билан таклифни раFбатлнтириб боради.

  1. Яширин инфляция. Инфляциянинг ушбу тури шундай куриншцда буладики, бундай холатда баъзи бир истеъмол махсулотларига нарх-наво маъмурий тарзда давлат томонидан урнатилади ва тартибга солиб турилади. Бундан асосий максад, давлат томонидан баъзи махсулотларга нарх-навони «ижтимоий паст» даражада белгиланади. Яширин инфляция шароитида нарх-навонинг кескин усиши кузатилмаслиги мумкин. Лекин миллий пул бирлигининг кадрсизланиши, ахоли уз пул маблаFларига керакли махсулотларни харид кила олмаслик холатлари пайдо булади.

Иктисодиётда яширин инфляция юзага чикканда махсулотларнинг нарх- навоси хамда ахоли даромадларининг усиши вактинча тухтатилади. Яширин инфляция вужудга келишининг асосий сабабларидан бири бу нархлар устидан маъмурий назорат урнатишдир. Бунинг натижасида бозор механизми деформацияланади. Унинг кайси даражада ва узгарганлиги даражаси ва давомийлиги давлат томонидан олиб бориладиган сиёсатга хамда тартибга солиш шаклига бевосита боFлик булади. Ушбу инфляциянинг салбий томони шундан иборатки, инфляция даврида ишсизлик даражаси ошади, чунки ишлаб чикариш ривожланмайди.
Хорижий ва миллий иктисодий назариянинг карашларига асосан иктисодиётдаги мувозанатлик бузилиши ва унинг окибатида инфляцияни юзага чикишининг куйидаги омиллари мавжуд:

  • коFOЗ пулларни эмиссия килишда ва ташки савдода давлатнинг мутлок монополияси;

  • давлат харажатларининг ортиши;

  • касаба уюшмалари томонидан бюджет муассасалари ишчи-ходимларининг иш хакларини ошириш буйича фаолияти;

  • иктисодиётда махсулот ишлаб чикариш, хизматлар курсатиш сохасида айрим хужалик субъектларининг монополия (олигополия) холати мавжудлиги.

Биз юкорида таъкидлаб утган омиллар нафакат узаро боFлик, балки улар талаб ва таклифнинг усиши ёки пасайишига турлича таъсир курсатади.
Хорижий амалиётда инфляциянинг юзага чикиш усуллари куйидаги турларга ажратилади: таклиф инфляцияси, талаб инфляцияси, харажатлар инфляцияси, кредит инфляцияси, импорт билан боFлик булган инфляция ва кутилаётган инфляция.
Таклиф инфляциясида ишлаб чикариш харажатларини ошиши натижасида махсулотлар, бажарилган ишлар ва курсатиладиган хизматларга булган нарх- навонинг усиши юзага чикади. Ушбу инфляция турида монопол холатдаги корхоналар томонидан ишлаб чикаришда асосий воситаларни модернизация килиш билан бир вактда улардан тулик фойдаланмаслик окибатида харажатлар ортади. Бунинг натижасида кам ишлаб чикарилган махсулотларнинг нарх-навоси хам ошиб кетади.
Талаб инфляцияси. Инфляциянинг ушбу тури мамлакат ахолиси ва хужалик субъектларининг даромадлари хакикий ишлаб чикарилган махсулотлар, бажарилган ишлар хамда курсатилган хизматлар микдоридан тез усади. Одатда, талаб инфляцияси ишчи кучининг тулик иш билан бандлик холатида юзага чикади. Ахоли даромадларининг тез суръатда усиши натижасида товар ва хизматларга булган нарх-наво ошади. Бундай холатда талабнинг хар кандай усиши нарх-навонинг усишига олиб келади.
Харажатлар инфляцияси. Инфляциянинг ушбу тури хом-ашё ва энергетик ресурсларга булган харажатларнинг усиши туфайли ишлаб чикариладиган товарлар ва хизматлар нарх-навосининг усиши натижасида юзага келади. Хом- ашё ва энергетик ресурсларга булган дунё нархларининг кутарилиши хамда хорижий валютага нисбатан миллий валюта курсининг пасайиши харажатлар инфляциясини юзага келишининг асосий сабаблари хисобланади. Харажатлар инфляциясида маълум бир махсулот нархининг усиши автомат равишда бошка махсулотлар нархининг хам усишига олиб келади. Масалан, нефть махсулотларига булган дуне бахосиниг усиши натижасида унга бевосита боFлик махсулотлар, бажариладиган ишлар ва курсатиладиган хизматлар нарх-навоси усиб кетади. Харажатлар инфляцияси таклиф инфляциясига ухшаш, лекин бу инфляцияда баъзи харажатларнинг усиши аник олинган мамлакат иктисодиётига бевосита боFлик булмаган холатларда юзага чикиши мумкин.
Кредит инфляцияси. Ушбу инфляция тури баъзи мамлакатларда банклар томонидан олиб бориладиган кредит экспансияси натижасида юзага келади. Марказий банк томонидан тижорат банклари учун юкори даражадаги кайта молиялаштириш ставкасининг урнатилиши натижасида хужалик субъектларига бериладиган кредит кимматлашади. Хужалик субъектлари олинган кредит ва у буйича фоизларни узлари ишлаб чикарадиган махсулот таннархига киритади хамда ушбу холат махсулотлар нарх-навосини кутарилишига сабаб булади.
Импорт билан боFлик инфляция. Инфляциянинг ушбу тури аник олинган мамлакатда ташки омиллар асосида юзага чикади. Ушбу холатда импорт килинадиган махсулотларга булган нарх-навонинг ошиб кетиши натижасида баъзи махсулотларга булган нарх-наволар занжир тарзида кутарилиши мумкин.
Кутилаётган инфляция. Инфляциянинг ушбу турида давлат томонидан олиб борилаётган пул-кредит ва бюджет сиёсати натижасида жорий йил учун инфляциянинг тахлилий даражаси белгиланади ва бу тартибга солиб турилади.

    1. Инфляциянинг иктисодий - ижтимоий окибатлари ва уни жиловлаш
      усуллари


Хар бир мамлакатда инфляция мавжудлиги ундаги икгисодий ходатнинг ёмонлашувига сабаб булади. Ушбу салбий холатлар куйидаги йуналишларда юзага чикади:

  1. Ишлаб чикариш хажми кискаради, чунки нарх-наволарнинг доимий тарзда тебраниб туриши ишлаб чикаришни ривожлантиришга булган истикболларга ишончни йукотишга олиб келади;

  2. Ишлаб чикариш сохасидаги капитал савдо ва воситачилик операцияларига окиб утиши кузатилади. Чунки савдо ва воситачилик сохаларида капитал айланиши тез амалга ошади ва катта фойда келтиради. Инфляция юкори булган даврда ахоли уртасида пулдан кочиш холати кузатилади, яъни кишилар кулларидаги пулларни имконият даражасида тезрок сарфлашга харакат киладилар. Улар пулларга турли товарлар сотиб оладилар. Бунинг натижасида савдо ва воситачилик дуконларида товарлар тез сотилади;

  3. Нарх-навонинг кескин ва нотекис узгариши натижасида чайковчилик кенгаяди. Инфляция натижасида товар танкислиги (дефицит) юзага чикади. Ушбу такчиллик нарх-навонинг кескин кутарилишига олиб келади;

  4. Давлат молия ресурслари кадрсизланади. Давлат бюджети даромадлари бюджет харажатлари амалга оширилгунга кадар даврда кадрсизланади. Бюджет даромадлари ва харажатлари уртасидаги мутаносибликни саклаш кийинлашади ва бунинг натижасида бюджет такчиллиги (дефицит) юзага чикади;

  5. Мамлакатда кредит операциялари чекланади. Чунки инфляция даражаси туфайли юридик ва жисмоний шахсларга тижорат банкларидан бериладиган кредитларинг фоиз ставкалари юкори даражада урнатилади. Ушбу салбий холат ишончни пасайтиради.

Инфляциянинг энг асосий ижтимоий окибати булиб даромадлар ва бойликларни кайта таксимланишининг амалга ошиши хисобланади. Ушбу кайта таксимланиш куйидаги омиллар натижасида амалга ошади:

  • мамлакат ахолисининг даромадлари индексация килинмаслиги;

  • тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар бахолар индексларининг узгаришини хисобга олинмаган холда берилиши.

Инфляция шароитида мамлакатда ички махсулот ва миллий даромад куйидаги йуналишларда кайта таксимланади:

  1. Миллий иктисодиёт тармоклари, ишлаб чикариш сохалари ва мамлакат худудлари уртасида нарх-навонинг нотекис усиши натижасида;

  2. Мамлакат ахолиси ва давлат уртасида. Бунда давлат томонидан муомаладаги ортикча пул массасидан кушимча даромад сифатида фойдаланади. Халкаро амалиётда бу инфляцион солик деб номланади;

  3. Мамлакат ахолисининг синфлари ва турли тоифалари уртасида. Махсулотлар ва хизматларга булган нарх-навонинг нотекис усиб кетиши натижасида ахоли уртасида ижтимоий тоифаларга булиниш (бойлар, камбаFаллар, кашшоклар), мулкий холатдаги фаркни чукурлашуви, жамFармалар ва жорий истеъмолнинг кескин узгариши юзага чикади. Инфляциянинг ижтимоий салбий таъсири энг аввало катъий белгиланган даромадлари олувчи шахслар хисобланган - нафакахурлар, ногиронлар, куп фарзандли оилалар ва давлат хизматчилари (укитувчилар, врачлар, боFча ходимлари ва бошкалар) учун жуда OFир кечади;

  4. Дебиторлар ва кредиторлар уртасида. Ушбу холатда карз олииганда пул кадрсизланиши натижасида дебиторлар даромад олади ва бунинг акси, кредиторлар кушимча зарар куради.

Биз юкорида келтирган инфляциянинг иктисодий ва ижтимоий салбий окибатлари кушимча равишда мамлакатнинг ташки икгисодий алокаларига хам фаол таъсир курсатади. Инфляция даражаси юкори булган мамлакатлар билан кушимча суFурта ва турли кафолатлар асосида узаро муносабатлар олиб борадилар. Халкаро амалиётда ушбу муносабатлар савдонинг камситилиши ёки дискриминация деб номлаиган.
Мамлакат иктисодиётига айникса жиловланмаган (гиперинфляция) жуда салбий таъсир этади. Бунинг натижасида иктисодий ва ижтимоий карама- каршиликлар кескинлашади, а\оли уртасида хукуматга булган норозилик кучаяди. Шунинг учун, хукумат карама-каршиликларни ижобий \ал этиш, миллий пул тизимини баркарорлаштириш учун окилона ишлаб чикилган инфляцияга карши чора-тадбирларни амалга ошириши лозим булади.
Жа\оннинг иктисодиёти ривожланган мамлакатларида инфляцияга карши кураш олиб боришда жуда катта назарий ва амалий тажриба тупланган. Инфляцияни бутунлай йукотиш имконияти йук. Чунки уни юзага чикишига сабаб булган омилларни (ички ва ташки, пуллик ва пулсиз) тулик йукотиш мумкин эмас. Шунинг учун \озирги даврда энг асосий максад инфляцияни бутунлай йукотиш эмас, балки уни бошкарувчан килиш ва унинг салбий икгисодий - ижтимоий окибатларини заифлаштириш \исобланади.
Дунёнинг турли мамлакатларида хукумат томонидан мавжуд иктисодий- ижтимоий шарт-шароитлардан келиб чиккан \олда инфляцияга карши турли антиинфляцион сиёсатлар ишлаб чикилади ва улар амалга оширилади. Давлат томонидан антиинфляцион сиёсатни олиб боришда турли чора-тадбирлар - бюджет, ижтимоий, солик, ба\о, кредит-молия, саноат-инвестиция, ташки иктисодий ва эмиссия амалга оширилади.
Бюджет сиёсати - бу давлатнинг асосий икгисодий сиёсати \исобланади ва унинг асосий максади мамлакатнинг аник белгиланган муддат мобайнида ижтимоий-икгасодий ривожланишининг устувор йуналишлари белгиланади ва амалга оширилади. Бюджет сиёсати ёрдамида соликлар ва йигимлар асосида йигилган давлат молия ресурсларини умуммиллий вазифаларни бажариш учун кайта таксимланиши амалга оширилади. Бюджет сиёсатининг асосий таркибий кисми булиб ижтимоий сиёсат \исобланади. Чунки мамлакатдаги ижтимоий тадбирларни молиялаштириш асосан давлат бюджети томонидан амалга оширилади.
Солик сиёсати - бу давлатнинг иктисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажариши учун зарур молия маблаFларини йигиш, яъни хужалик юритувчи субъектлар ва мамлакат а\олисидан соликлар, туловлар хамда мажбурий ажратмаларни белгилаш, уларни ундириш юзасидан конун асосида белгиланган тизимдир.
Бахо сиёсати - бу махсулотлар, хизматлар ва туловга кобилиятли талаб уртасидаги мутаносибликка эришиш хамда уни тартибга солиб туриш билан боFлик сиёсатдир.
Кредит-молия сиёсати - бу Марказий банк томонидан кайта молиялаштириш ставкаси, мажбурий захиралар меъёри ва очик бозордага операциялар оркали мамлакат банк-кредит тизимини бошкариш хамда тартибга солиб туришдан иборат.
Саноат-инвестиция сиёсати - бу ялпи ички махсулотнинг усишини таъминловчи мамлакат саноат-технологик кудратини ривожлантиришга каратилган сиёсатдан иборат.
Ташки иктисодий фаолият сиёсати - бу давлат томонидан ташки иктисодий фаолиятни бож-тариф дастаклари ёрдамида тартибга солиб туришдан иборатдир.
Эмиссия сиёсати - бу Марказий банк томонидан миллий иктисодиётнинг холатига асосан муомалага коFOЗ пул чикариш, уларнинг айланишини тартибга солиш ва муомаладаги ортикча пулларни айланмадан чикариб туришдан иборат сиёсатдир.
Дунёнинг хар бир мамлакатида хукумат томонидан амалга ошириладиган антиинфляцион сиёсати мавжуд инфляцияни тартибга солишга, хамда уни усиш суръатларини пасайтиришга каратилган булиши лозим. Бундай сиёсатни олиб боришда асосан икки шаклдан фойдаланилади:

  1. Пул ислохотларини амалга ошириш;

  2. “Инфляцион "жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш;

Пул ислохотлари - бу мамлакатдаги пул муомаласини тартибга солиш ва кучайтириш максадида давлат томонидан мавжуд пул тизимини тулик ёки кисман узгартиришни амалга оширишдир. Мамлакатнинг иктисодий ривожланиш холати, пулларнинг таъминланганлик даражасига асосан пул ислохотларининг ревальвация, девальвация ва деноминация усулларидан фойдаланилади. Иктисодиёти ривожлангаи давлатлардан Германия Федератив Республикаси, Исроил ва бошкаларда ревальвация усулидан фойдаланилди. Ревальвация уз мохиятига асосан миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан курсини кугариб куйишдаи иборат. Пул ислохотининг иккинчи усули булиб девальвация хисобланади. Девальвация уз мохиятига асосан миллий пул бирлигини хорижий валютага нисбатан тушириб куйишдан иборат. Девальвация усулидан асосан иктисодиёти бозор муносабатларига утаётган мамлакатларда кенг фойдаланилади. Пул ислохотининг учинчи усули булиб деноминация хисобланади, Деноминация уз мохиятига асосан миллий пул бирлигидаги ортикча нолларни олиб ташлаб муомалага янги пулларни чикаришдан иборат. Деноминация усулидан Россия (3 дона нолни олиб ташлади) ва Туркия (лирадан 6 дона нолни олиб ташлади) хукуматлари фойдаланишди.
Инфляцион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиб туриш уз мохиятига асосан мамлакатда товар ва хизматларга булган нарх-навонинг усиб боришини чеклаш ва пул тизимини баркарорлаштириш максадида давлат томонидан аник чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. Ушбу чора- тадбирлар икки йуналишда олиб борилади:

  1. Деинфляцион сиёсат. Ушбу сиёсат мамлакатда пулга булган талабни пул- кредит ва молия механизмлари ёрдамида тартибга солиб туради. Деинфляцион сиёсат давлат харажатларини кискартириш, кредитлар учун фоиз ставкаларини ошириш, солик юкини кучайтириш (соликпар сони ва уларни фоиз ставкаларини кутариш) ва пул массасини чеклашни уз ичига олади. Шуни таъкидлаш лозимки, деинфляцион сиёсат мамлакатдаги икгисодий усишнинг секинлашувига сабаб булади;

  2. Даромадлар сиёсати. Ушбу сиёсат олиб боришда давлат томонидан товар ва хизматларга булган нарх-наво ва иш хаки устидан биргаликда назорат урнатилади, хамда уларни усишини маълум чегараси белгиланади ёки бутунлай «музлатиб» куйилади. Даромадлар сиёсати уз мохиятига кура катъий сиёсат хисобланади ва у ахоли уртасида норозиликларни келтириб чикариши мумкин. Шунга карамасдан инфляция билан курашишда айрим мамлакатларда даромадлар сиёсатидан фойдаланилади.

Халкаро амалиётда ривожланаётган мамлакатларда инфляцияга карши караш олиб бориш тажрибасида биз таъкидлаб утган икки йуналишдан окилона биргаликда фойдаланилган.
Иктисодиёти бозор муносабатларига утаётган мамлакатларда инфляцияга карши курашиш ва миллий пул тизимини мустахкамлаш учун асосан куйидага чора-тадбирлар амалга оширилмокда:

  • миллий икгисодиётни соFломлаштириш, инвестиция фаолиятининг тушиб кетишини бартараф этиш ва иктисодий ривожланишнинг окилона даражасини таъминлаш;

  • ракобатбардош, юкори технологик ишлаб чикаришни ташкил этиш ва уни ривожлантириш максадида давлат стратегиясини ишлаб чикиш \амда уни амалга ошириш;

  • халк истеъмол товарларини ишлаб чикарувчи корхоналарда ишлаб чикариш фондларининг таркибини узгартириш ва унда замонавий техника \амда технологияларни жорий этиш;

  • тижорат банкларининг инвестиция ва кредит фаолиятини раFбатлантириш;

  • солик тизимини такомиллаштириш ва ушбу йуналишда асосий эътиборни соликиарнинг раFбатлантирувчи функциясига каратиш;

  • давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни куллаб- кувватлаш;

  • мамлакат ичида ма\сулотлар, валюта, кредит ер, кучмас мулк, ме\нат ва кимматли коFOЗларнинг ягона бозорини шакллантириш \амда уни ривожлантириш;

  • пул-кредит сиёсатини иктисодиётнинг ривожланиш \олатига асосан узгартириб туриш;

  • ташки иктисодий фаолиятни эркинлаштириш \амда товар ва хизматлар экспортини раFбатлантириш; ;

  • эркин бозор ба\оларини саклаган \олда даромадлар, харажатлар ва нарх- навони давлат томонидан тартибга солиш ва уни назорат килиш;

  • давлат бюджет такчиллигини ноинфляцион йуллар билан кискартириш;

  • давлатнинг стратегик олтин-валюта захираларини чукур тахлил этиш ва улардан окилона фойдаланиш.

Юкорида таъкидлаб утилган чора-тадбирларни ишлаб чикиш ва уларни амалга ошириш маълум муддат талаб этади. Окилона ишлаб чикилган антиинфляцион сиёсатни амалга ошириш пировард натижада миллий пул бирлигини мустахкамланишига ва пул тизимини баркарорлашувига олиб келади.

Download 416,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish