Microsoft Word Свод covid 19 mild disease 14 07 хзб їинаÐ. docx



Download 2,57 Mb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#80090
Bog'liq
Қўлланма



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СО
СА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ИННОВАЦИОН СО
МИЛЛИЙ 
COVID-19ни
беморларни 
бўйича ва

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СО
САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ СА
МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ
ни енгил шаклда кечираётган
беморларни уй шароитида парваришлаш
бўйича вақтинчалик клиник қ
Тошкент-2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ 
ЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
НИ САҚЛАШ 
енгил шаклда кечираётган 
парваришлаш 
қўлланма 



Кириш қисми 
Клиник муаммо:
Вирусли/инфекцион ва респиратор 
касалликлар 
Ҳужжат номи: 
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган 
беморларни уй шароитида 
парваришлаш бўйича вақтинчалик 
клиник қўлланма 
Ёрдам кўрсатиш босқичлари: 
Ўзбекистон Республикаси БТСЁ 
муассасалари 
Яратилиш муддати: 
30.06.2020й. 
Режалаштирилган янгиланиш 
муддати: 
Янги тавсиялар яратилгандан сўнг 
Манзил ва контакт рақамлар: Ўзбекистон, Тошкент ш.,
Султонали Машхадий кўчаси, 197, 100007 
Тел.: (+71) 267-04-79 
E-mail: info@uzhealth.uz 
Ҳужжат таркиби бўйича ҳарқандай шарҳ ва таклифлар 
маъқулланади 
Ушбу ҳужжат, фақат муаллифлар розилиги билан хамда 
тегишли ҳавола қилиниб, фойдаланилиши ва қайта ишлаб 
чиқарилиши мумкин 



МУНДАРИЖА 
ТАЪРИФ .......................................................................................................................... 7
COVID-19ни ЕНГИЛ ШАКЛДА КЕЧИРАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА 
ПАРВАРИШЛАШ ............................................................................................................. 9
Умумий тавсиялар .................................................................................................. 9
Беморлар ва уларнинг оилалари учун тавсиялар .............................................. 10
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни парваришлаш ......................... 13
ИЛОВАЛАР .................................................................................................................. 16
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ............................................................................ 29



Вақтинчалик қўлланмани яратилиши бўйича ишчи гуруҳ таркиби 
1. Акилов Х.А. – т.ф.д., профессор, Тиббиёт ходимларини касбий малакасини 
ривожлантириш маркази директори 
2. Камилов А.И.–т.ф.д., профессор, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палата Кенгаши 
аъзоси 
3. Мусабаев Э.И.– т.ф.д., ТХКМРМ Инфекцион касалликлар кафедраси мудири, НИИ 
Вирусология ИТИ директори, ЎзР ССВ бош инфекционисти 
4. Шамсиев Ф.М. – т.ф.д., профессор, ЎзР ССВ Педиатрия РИИАТМ пульмонология бўлими 
бошлиғи, бош болалар пульмонологи 
5. Сабиров Д.М.–т.ф.д., профессор, ТХКМРМ анестезиологиява реаниматология кафедраси 
мудири 
6. Курбанов Б.Д.–ЎзР ССВ СЭОА директор ўринбосари
7. Захидова М.З.–т.ф.д. профессор, ТХКМРМ УАШ кафедраси
8. Кудашева Л.В. –ЎзР ССВ СЭО Агентлиги етакчи мутахассиси
9. Хужакулова М.Х. – ЎзР ССВ СЭО Агентлиги эпид мониторинги ва профилактик чора 
тадбирларни ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси
Тақризчи 
Худайкулова Г.К. – т.ф.д., ТТА болалар инфекцион касалликлари кафедраси доценти 
Услубий қўллаб қувватлаш гуруҳ таркиби 
1. Шахабидинов Д.Ж. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий 
палатаси етакчи мутахассиси. 
2. Усманов С.К.- Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси 
етакчи мутахассиси. 
3. Хашимова А.Р. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий 
палатаси етакчи мутахассиси. 
4. Ядгарова К.Т. – т.ф.н., Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий 
палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи
Мақсад 
Ушбу ҳужжатнинг мақсади мавжуд бўлган энг яхши далилларни кўриб 
чиқиш, коронавирус касаллиги (COVID-19)нинг енгил шакли билан оғриган 
беморлар учун уй шароитида даволаш ва олиб боришнинг ягона тизимини 
ташкил қилиш. Ушбу қўлланмани ишлаб чиқиш учун ЖССТнинг қуйидаги 
ҳужжати асос қилиб олинди: «Home care for patients with COVID-19 
presenting with mild symptoms and management of their contacts. 
Interimguidance. 17 March 2020» Женева: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти; 
2020 йил. 
ХКК-10 кодлари 
2020 йил январ ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 
ХКК-10 "Фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун кодлар" бўлимини 
янгилади, унгаCOVID-19 учун U07.1 CОVID-19махсус коди қўшилди 
(CОVID-19 дан вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги тиббий 
маълумотноманинг I қисмидаги «г)» қаторида кўрсатилади). 



Вақтинчалик клиник қўлланманинг белгиланган мақсади 
Ушбу қўлланмада COVID-19ни енгил шакли билан касаллланган 
беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳозирги кунда мавжуд бўлган клиник 
далиллар, мақбул амалиётлар хамда экспертларнинг фикрлари келтирилган.
Тавсиялар ЖССТ, CDC каби етакчи ташкилотларнинг материаллари 
асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг 
янги 
коронавирус 
инфекциясини 
(COVID-19) 
профилактикаси, 
диагностикаси 
ва 
даволаш 
бўйича 
вақтинчалик 
кўрсатмаларида намбулатор шароитда (уйда) тиббий ёрдам кўрсатишга 
тегишли қисми олинган. Маҳаллий шароитларга мослаштирилган. 
Беморлар тоифаси 
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган барча беморлар.
Мақсадли гуруҳ 
Шошилинч тез тиббий ёрдам шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари, 
юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, болалар юқумли касалликлари 
бўйича 
мутахассислар, 
терапевтлар, 
педиатрлар, 
пульмонологлар, 
оториноларингологлар, кардиологлар, невропатологлар, реабилитологлар, 
соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, ҳамширалар. 



ИШЛАТИЛГАН ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙҲАТИ: 
НЕ – нафас етишмовчилиги 
ЖССТ – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 
ЎНЕ – ўткир нафас етишмовчилиги 
ЎРДС – ўткир респиратор дистресс-синдроми 
ЎБМҚАБ –ўткир бош мия қон айланишининг бузилиши
ЎМИ- ўткир миокард инфаркти
ПЗР – полимеразазанжир реакцияси 
ПОЕС – полиорган етишмовчилик синдроми 
ЎАТЭ /ТЭЛА- ўпка артерияси тромбоэмболияси



ТАЪРИФ
Коронавирус инфекцияси (COVID-19) –SARS CoV-2 корона вирус 
туркумидаги янги штамм келтириб чиқарувчи, ҳаво-томчи ва маиший-
контакт йўли билан тарқалувчи, ўпка тўқималарини зарарлашга мойил 
бўлган, симптомсиз вирус ташувчиликдан то касалликнинг оғир клиник 
кўринишида намоён бўладиган шаклигача олиб келадиган ўткир юқумли 
касаллик бўлиб, интоксикация, юқори ва пастки нафас йўлларининг 
яллиғланиш жараёни, ўткир респиратор дистресс синдроми билан кечувчи 
пневмония ва сепсис ривожланиш хавфи билан тавсифланади. 
Инкубацион даврмуддати 2 дан 14 кунгача, ўртача 5-7 кун. Умумий 
популяциядаги клиник белгилар диапазони касалликнинг енгил босқичидан 
критик ҳолатнинг ривожланишигача ўзгаради (жадвал 1, 2). 
Жадвал 1.
COVID‑19 клиник вариантлари ва намоён бўлиши 
Клиник белгилари 
йўқ 
Симптомсиз шакли: 
 Мусбат натижа ПЗР РНК SARSCoV-2,
 Шикоятлар ваклиник белгилар йўқ, ўпка асбоблар 
ёрдамида кўрилганда, патологик 
ўзгаришлараниқланмайди 
Клиник
кўринишлари 
Юқори нафас йўлларининг зарарланиши: 
 ринит,
 фарингит 
Пастки нафас йўлларининг зарарланиши: 
 вирусли пневмония 
COVID-билан боғлиқ, ўпкадан ташқаризарарланиш: 
 гастроэнтерит, нефрит, миокардит, хид билиш нерви 
яллиғланиши, менингит, энцефалит, полинейропатия ва б. 
Оғирлик даражаси 
бўйича 
 енгил 
 ўрта оғир 
 оғир 
 ўта оғир/критик (ЎНЕ, ЎЗДС, шок, ПОЕС) 
Кечиши бўйича 
 ЎРДС 
 ўткир 
 узоқ муддатга чўзилувчан 
Асоратлар 
 ЎНЕ 
 ЎРДС 
 Сепсис 
 Септик шок 
 ПОЕС 
 ЎАТЭ/ТЭЛА 
 ЎБМҚАБ/ОНМК 
 ЎМИ/ОИМ 


Клиник 
Кечишидаги 
белгилар 
Кўп холатда кузатилади
Бош
Қариялар
Болаларда тана 
камро
Касалликнинг оғир 
кечишига олиб 
келувчи хавф 
омиллари
Касалликнинг енгил шаклда кечиши
қуйидагилар
 Тана 
(ёкиумуман тана 
 терлаш
 умумий холсизлик
 йўтал
 бетоблик
 тумов ёки томо
 томо
 қусиш
 мушакларда
 бош о
 
ҳид

COVID-19 билан боғлиқ белгилар ва хавф омиллари 
Кўп холатда кузатилади: 
 Тана ҳароратининг ошиши (83–99%),
 йўтал (59–82%),
 умумий холсизлик (44–70%),
 иштаҳанинг йўқолиши (40–84%),
 ҳансираш (31–40%),
 мушаклардаги оғриқ (11–35%).
Бошқа носпецифик белгилар:
 томоқдаги оғриқ,
 бурун битиши,
 бош оғриғи,
 диарея,
 кўнгил айниши ва қусиш,
 ҳид билиш ҳусусиятининг йўқолиши 
сезмаслик (агевзия), респиратор белгилардан аввал бошланади
ариялар ва иммунитети сусайган инсонларда кузатилиши мумкин
 тана ҳарорати ошмасдан атипик кечиши
 умумий холсизлик,
 эътибор ва жисмоний фаолликнинг пасайиши
 диарея,
 иштаҳанинг йўқолиши,
 делирий (нейрокогнитив бузилишлар)ривожланиши
Болаларда тана ҳароратининг ошиши ва йўтал катталарга нисбатан 
камроқ намоён бўлади.
 60 ёшдан катталар (ёш катталашган сари хавф ортади
 Мавжуд касалликлар: диабет, гипертония, 
ўпканинг 
сурункали 
касалликлари
касалликлар, 
буйрак 
сурункали 
касалликлари
иммуносупрессия васаратон– юқори ўлим кўрсаткичи билан 
боғлиқ.
 чекиш. 
асалликнинг енгил шаклда кечиши белгилар (симптомлари)га 
уйидагилар киради: 
Тана ҳароратининг 38° С гача кўтарилиши 
ёкиумуман тана ҳароратининг ошмаслиги), 
терлаш, 
умумий холсизлик, 
йўтал,
бетоблик, 
тумов ёки томоқдаги оғриқ, 
томоқ қичишиши ва ачишиши,кўнгил айниши
усиш ва (ёки) диарея,
мушаклардава танадаги оғриқ,
бош оғриши,
ид ва таъм билиш ҳусусиятининг йўқолиши.
Жадвал2.
белгилар ва хавф омиллари
(аносмия) ёкитаъмни 
респиратор белгилардан аввал бошланади.
ва иммунитети сусайган инсонларда кузатилиши мумкин:
арорати ошмасдан атипик кечиши,
фаолликнинг пасайиши,
ривожланиши.
ароратининг ошиши ва йўтал катталарга нисбатан 
ёш катталашган сари хавф ортади).
диабет, гипертония, юрак касалликлари, 
ўпканинг 
сурункали 
касалликлари, 
цереброваскуляр 
буйрак 
сурункали 
касалликлари, 
ори ўлим кўрсаткичи билан 
белгилар (симптомлари)га 
ши,
.



COVID-19ни ЕНГИЛ ШАКЛДА КЕЧИРАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ 
ШАРОИТИДА ПАРВАРИШЛАШ 
COVID-19 муносабати билан қабул қилинган миллий маршрутга 
мувофиқ, вируснинг юқишини олдини олиш учун, касалликнинг 
симптомсиз ва енгил даражаси бор дебшубҳа қилинган ёки 
тасдиқланган 
COVID-19-инфекцияси 
билан 
касалланган 
беморларни изоляция қилиш (яккалаш) тавсия етилади. 
Изоляция махсус тиббий муассасада ёки уй шароитида амалга 
оширилиши мумкин (ўз-ўзини изоляция қилиш).
COVID-19ни енгил ёки симптомсиз шакли билан касалланган 
деб шубҳа қилинган бемор кузатувини қаерда, тиббий 
муассасада ёки уй шароитида,олиб бориш тўғрисидаги қарор,ҳар 
бир аниқ ҳолатда,COVID-19 бўйича ёрдам кўрсатиш учун 
маҳаллий йўналишни инобатга олиб, амалга оширилиши лозим. 
Ушбу қарор, шунингдек, касалликнинг клиник аломатлари,
даволаш чораларига муҳтожлиги, оғир асоратлар ривожланиши 
учун потенциал хавф омиллари хамдауйдаги шароит, жумладан, 
заиф шахслар билан биргаликда яшаш, билан боғлиқ бўлиши 
мумкин. 
Умумий тавсиялар 
Биринчи бор тиббий ёрдам учун мурожаат қилганда,COVID-19 билан 
зарарланганликка гумон қилинган ва оғир ўткир респиратор инфекцияси 
белгилари бўлган барча беморларни саралаш, касалликнинг оғир кечиши
кузатилганда эса, шошилинч тарзда даволашни бошлаш тавсия етилади.
Касаллик енгил кечишида,бемор ҳолатининг кескин ёмонлашиш 
хавфи бўлмаса, касалхонага ётқизиш тавсия этилмайди(1). 
Касаллик енгил шаклдаёки клиник аломатлари юмшоқ кечган ҳолда, 
беморни уй шароитида олиб бориш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. 
Шу тамойил асосида, стационарда даволанаётган, клиник белгилари 
мавжуд, лекин энди стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлмаган 
беморларга ҳам уй шароитида ёрдам кўрсатса бўлади 
Енгил клиник аломатларга эга бўлган ва, шу билан бирга, сурункали 
касалликлар ва асорат ривожланиши хавфи, яъни юрак ва ўпка касалликлари, 
буйрак етишмовчилиги ёки иммун танқислиги йўқ беморларга уй шароитида 
даволанишни таклиф қилиш мумикн. 
Ушбу қарор клиник вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва беморнинг уй 
шароитида даволаниш хавфсизлиги нуқтаи назаридан баҳолашга асосланган 
бўлиши керак (3-иловага қаранг. Уй шароитларини баҳолаш учун 
назорат рўйхати намунаси). 


Беморни уй шароитида 
навбатда, парвариш 
шароитларини; бемор ва оила аъзоларининг уйда изоляциянитаъминлаш 
учун тавсия этилган э
гигиенаси, нафас олиш гигиена
ҳаракатланиш бўйича чекловлар)
Уй
белгилари бутунлай йў
шифокор 
лозим
чораларининг давомийлигини ани
касаллигини 
тўли
уй шароитида даволаш, и
оила аъзоларига инфекц
келтириб чиқармаслиги
жиҳатларини, шунингдек
аъзоси учун парваришни ташкил 
керак. 
Уй 
шароитида 
оиласиниузлуксизқўллаб
ишларини олиб бориш
кузатиб бориш керак.
Беморлар ва уларнинг оилалари учун тавсиялар
 Беморни алоҳида, яхши шамоллатиладиган (яъни 
ва очиладиган эшик бор) хонага жойла
 Беморнинг уй ичида 
хонада қолишини камайтириш керак. Бундан таш
(масалан, ошхона, 
қилиш керак (масалан, 
 Касаллик аломатлари бўлган бемор та
қадар симптоматик даво олиши керак.
 Эмизикли оналар бундан истисно
эмизиш афзалликлари ва бош
сути орқали ю
чақалоқни эмизиш
хонада бўлганда тиббий ни
бўлишдан аввал ва кейин 
лозим. 
10 
шароитида олиб боришни режалаштираётганда, биринчи 
навбатда, парвариш қилишни ташкил этиш учун уларнинг яшаш 
шароитларини; бемор ва оила аъзоларининг уйда изоляциянитаъминлаш 
учун тавсия этилган эҳтиёт чораларига риоя қилишга тайёрлиги
гигиенаси, нафас олиш гигиенаси, тозалаш, уй ичида ва таш
аракатланиш бўйича чекловлар)баҳолаш лозим. 
Уй шароитида даволаниш давомида
белгилари бутунлай йўқолгунга қадар, бемор 
шифокор ўртасида доимий мулоқот 
лозим. Уй шароитида беморни изоляция
чораларининг давомийлигини аниқлаш учун COVID
касаллигини қўзғатувчисининг юқиши тў
тўлиқроқ маълумот бериш лозим. 
Беморлар ва уларнинг оила аъзолари
уй шароитида даволаш, имкон қадар
оила аъзоларига инфекция юқиш 
армаслиги мақсадида, шахсий гигиенанинг
, шунингдек,COVID-19га гумон қилинган оила 
парваришни ташкил қилиш тартибини тушунтириш
й 
шароитида 
даволашда 
бемор 
ва 
унинг 
ўллаб-қувватлаб туриш, санитар – 
ишларини олиб бориш ва уларнинг ҳолатини доимий равишда 
керак. 
Беморлар ва уларнинг оилалари учун тавсиялар
ида, яхши шамоллатиладиган (яъни очи
эшик бор) хонага жойлаштириш керак.
ичида ҳаракатини чеклаш ва бошқа одамлар билан бир 
олишини камайтириш керак. Бундан ташқари, 
(масалан, ошхона, ҳаммом каби) яхши шамоллатилиши
илиш керак (масалан, деразаларни очиқ тутиш мумк
Касаллик аломатлари бўлган бемор таҳлил натижаларини ол
симптоматик даво олиши керак. 
Эмизикли оналар бундан истисно бўлиши мумкин. 
эмизиш афзалликлари ва бошқа респиратор вируслар
али юқиши эҳтимоли жуда камлигини 
эмизишдадавом этиши мумкин. Бунда
хонада бўлганда тиббий ниқоб тақиши, гўдак билан муло
бўлишдан аввал ва кейин қўл гигиенасига яхшилаб риоя 
и режалаштираётганда, биринчи 
илишни ташкил этиш учун уларнинг яшаш 
шароитларини; бемор ва оила аъзоларининг уйда изоляциянитаъминлаш 
илишга тайёрлигини (яъни қўл 
си, тозалаш, уй ичида ва ташқарида 
шароитида даволаниш давомида, яъни касаллик 
адар, бемор билан 
ўрнатилган бўлиши 
золяция қилишда эҳтиёт 
лаш учун COVID-19 
иши тўғрисида янада 
оила аъзоларига, 
адар, бошқа 
иш хавфини 
нинг турли 
илинган оила 
илиш тартибини тушунтириш 
емор 
ва 
унинг 
оқартув 
олатини доимий равишда 
Беморлар ва уларнинг оилалари учун тавсиялар 
очиладиган деразалар 
штириш керак. 
а одамлар билан бир 
ари, умумий хоналар 
аммом каби) яхши шамоллатилишига ишонч ҳосил 
тутиш мумкин). 
лил натижаларини олгунга 
. Кўкрак сути билан 
вирусларнингкўкрак 
а камлигини ҳисобга олиб, она 
, у бола билан бир 
, гўдак билан мулоқатда 
ўл гигиенасига яхшилаб риоя қилиши 


11 
 Оила аъзолари бошқа хонада қолишлари керак.
 Беморнипарвариш қилаётган инсонлар сонини чегаралаш лозим. 
Саломатлиги мустахкам, сурункали касалликлари ва иммунодефицит 
холати йўқ инсонни парвариш учун танлаш мақсадга мувофиқдир (1). 
Бемор 
тўла 
тузалмагунча 
ва 
клиник 
белгилар 
буткул 
йўқолмагунча,олдига ҳеч кимни киргазиш мумкинэмас.
 Бемор ва унинг атрофидаги буюм ва жихозлар билан бевосита 
контактда бўлгандан кейин албатта қўл гигиенасини амалга ошириш 
лозим (2). Бундан ташқари, овқат тайёрлашдан олдин ва кейин, 
овқатланишдан аввал, хожатхонага чиққандан кейин, ҳамда қачон 
қўллар ифлослангандек кўринса, ҳар сафар уларни ювиш ва тозалаш 
лозим. 
 Агар қўлларда кўзга кўринарли ифлосланиш бўлмаса, спиртли эритма 
билан тозалаш ҳам мумкин. Бироқ қўллар сезиларли ифлосланган 
бўлса, сув ва совун билан яхшилаб ювиш даркор.
 Ювилган қўлларни қуритиш учун бир маротаба ишлатиладиган қоғоз 
сочиқлардан фойдаланган яхши. Агар бундай восита йўқ бўлса, тоза 
матоли сочиқдан фойдаланса бўлади, уларни нам тортиши биланоқ, 
дархол ўзгартириш лозим.
 Бемор доимий равишда тиббий ниқоб тақиб юриши лозим, бу унинг 
нафас йўлларидан чиқаётган ажралмаларни тарқалишига тўсқинлик 
қилади. Агар бемор юзида ниқоб тақиб юра олмаса, у холда нафас 
йўлларигигиенасига қатъий риоя қилиши лозим: йўталиб ёки акс 
урганда оғзи ва бурнини бир маротабали қоғозли салфетка билан 
беркитиши лозим. Оғиз ва бурунга ишлатиб бўлинган салфетка ва 
матолар ташлаб юборилиши даркор.
 Беморни парвариш қилувчи инсон ҳам, ҳар сафар беморбилан бир 
хонада бўлганда, юзига зич қоплаб турувчи тиббий ниқоб тақиб юриши 
лозим. Ишлатилиш вақтида ниқобни тўғрилаш ва унга тегиш 
мумкинэмас. Агар ниқоб намланиб ёки ажралмалар билан ифлосланиб 
қолса, у холда зудлик биланянги, қуруқ ва тозасига алмаштириш керак. 
Ниқобни тўғри усулни қўллаб ечиш лозим, яъни ниқобнинг олдинги 
қисмига қўл теккизмасдан,орқадаги резинкасидан ушлаб ечилади. Ишлатиб 
бўлинган ниқобни ташлаб юбориш ва ундан сўнг қўлларни гигиенасини 
амалга ошириш лозим. (4-иловага қаранг. Нотиббий матоли ва тиббий 
ниқобларни хавфсиз ишлатиш қоидалари). 
 Беморнинг биологик ажралмалари, айниқса оғиз ва нафас йўлидан 
чиққан, ҳамда нажаси билан бевосита контактда бўлишдан қочиш 
керак. Беморнинг оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини парвариш 


12 
қилишда хамдабиологик чиқиндилари: нажас, пешоби ва бошқаларни 
чиқариб ташлашда бир маротаба ишлатиладиган қўлқоп ва ниқобда 
бўлиш лозим. Қўлқоп, ниқоб тақишдан олдин ва кейин қўллар 
гигиенасини тегишли тартибда амалга ошириш керак. 
 Ниқоб ва қўлқопларни иккинчи маротаба ишлатилишига йўл 
қўйиш мумкин эмас.
 Бемор учун алоҳида ўрин қўрпа, чойшаблар ва идишлар ажратилиши 
муҳим. Ҳар сафар ишлатилгандан сўнг, уларни тозалаб, совун ва 
ювувчи воситалар билан ювиш керак, шунда идиш товоқ ва 
чойшабларни ташлаб юбормасдан яна қайта ишлатса бўлаверади.
 Бемор мунтазам қўлларинитекказадиган уйдаги анжомлар: жавонлар, 
кроват, уйдаги бошқа жихозлар ва ҳ., ҳар куни ювилиб, дезинфекция 
қилиниши керак.
 Ювинадиган хона ва туалетлар кунига камида бир марта тозаланиши ва 
дезинфекция қилиниши лозим.
 Бемор фойдаланган кийимлар, чойшаблар, душ ва қўл сочиқлари ва б. 
қўлда кир совун билан ёки кир ювадиган машинада совун, ёки ювувчи 
воситалар билан 60-90°C да тозалаб ювилади, сўнгра қуритилади. 
Беморнинг ифлос бўлган кийим кечаклари алоҳида халтага солиб 
қўйилиши, парвариш қилаётган инсоннинг тери соҳасига ва 
кийимларига тегишини олди олиниши керак.
 Беморнинг суюқ биологик чиқиндилари билан ифлосланган юзалар, 
кийим-кечак ва чойшабларини фақат қўлқопва индивидуал ҳимоя 
воситалари (масалан полимер матодан тайёрланган фартуклар) кийиб 
амалга ошириш тавсия этилади.
 Ишлатилган латексли қўлқоплар ечилгандан сўнг ташлаб юборилади. 
Қўлқопларни кийишдан аввал ва кейин қўллар тегишли тартибда 
тозаланади.
 Бемор парвариши давомида ишлатилиб, ташлаб юбориш учун йиғилиб 
қолган ниқоб, қўлқоп ва чиқинди материаллар утилизация қилингунча, 
оғзи берк контейнерда бемор ётган хонада сақланади. 
 Бемор ишлатган бошқа нарсалар (масалан тиш шеткаси, сигарет, идиш- 
товоқлар, пиёла, сочиқ, мочалка ёки чойшаблар) билан контакт 
қилишдан эхтиёт бўлмоқ керак.
 Беморга уй шароитида хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари 
керакли шахсий ҳимоя воситаларини танлаш учун хавфларни тўғри 
баҳолашлари, ҳамда ҳаво-томчи ва маиший-контакт йўллари орқали 
инфекцияни юқишини олдини олиш тавсияларига қатъий риоя 
қилишлари лозим.


13 
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни парваришлаш 
Клиник симптомларсиз ПЗР мусбат чиққан шахсларда 14 кун кузатув 
даврида (инкубацион давр давомийлиги) клиник белгилар намоён бўлиши 
мумкин, шунинг учун улар уй шароитида БТСЁ муассасаларитомонидан 
тиббий кузатув остида бўлишлари керак.
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларга симптоматик 
даво буюриш тавсия этилади: тана ҳарорати ошганда иссиқ 
тушурувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар, тўғри овқатлантириш 
ва сув балансини таъминлаш. 
Хозирги кунда COVID-19 ли беморларданостероид яллиғланишга 
қарши препаратлар буюрилганда оғир ножўя таъсирлар пайдо бўлишини 
кўрсатувчи далиллар йўқ(3).
Симптомсиз кечувчи COVID-19ли беморларга этиотроп даво 
белгиланмайди.
Кузатув даври давомида қуйидаги клиник белгилар пайдо бўлганда 
(тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, нафас олиш қийинлаши, 
ҳарсиллаш)бемор инфекцион стационарга йўналтирилади.
Симптоматик даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади: 
 Тана юқори ҳароратини тушириш (иссиқ туширувчи препаратлар, 
масалан, парацетамол, ибупрофен); 
 Ринит ва/ёки ринофарингитни комплекс давоси (намловчи/ 
элиминацион препаратлар, назал деконгестантлар); 
 Бронхитни комплекс давоси (муколитиклар, бронхолитикларвабошқа 
воситалар). 
Ринит, фарингит, бурун битишида ва ёки бурундан ажралмаларда маҳаллий 
даволаш учун денгиз суви асосида тайёрланган тузли эритмалардан 
(изотоник, бурун битишида эса – гипертоник) бошлаб фойдаланилади. Улар 
самара бермаганда, назал деконгестантлар буюрилади. Самара бермаганда 
ёки ўткир симптомлар намоён бўлганда,антисептик таъсир этувчи эритмалар 
қўлланилиши мумкин. 


14 
Патогенетик даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
 Касалликнинг енгил шаклида албатта кўп илиқ суюқлик ичиш тавсия 
этилади, 30 мл/кг тана вазни ҳисобидан(дезинтоксикация, шиллиқ 
қаватларни намлаш ва балғам чиқишини енгиллаштириш мақсадида). 
Профилактика ёки даволаш мақсадида COVID-19ни енгил 
кечишида антибиотиклар буюриш тавсия этилмайди.
Антибиотикларни кенг ишлатилишига йўл қўйиш керак эмас, чунки 
уларнинг қўлланилиши бактериал резистентлик даражасининг 
ошишига олиб келиши мумкин (5, 6). 
Беморлар холатиникузатишни енгиллаштириш учун альтернатив 
усулларни қўллаш имкониятини кўриб чиқинг, масалан, телефон орқали 
сўраб суриштириш, телемедицина воситалари (видео боғланиш учун 
дастурлар - Imo, Телеграмм, WhatsApp, Zoomва б.) (4).
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларга касалликнинг 
зудлик билан стационарга госпитализация қилишни талаб 
қиладиганасорат белгилари тўғрисида маълумот беринг. 
Касалликнинг оғир кечишига хавф омиллари бор беморлар,айниқса, 
синчков кузатув остида бўлишлари лозим.Хавотирли белгилар пайдо 
бўлиши билан (масалан, бош айланиши, нафас олиш қийинлашуви, 
кўкрак қафасидаги оғриқ, , сувсизланиш ва б.),улар дархол, COVID-19 
муносабати билан қабул қилинган миллий маршрутга биноан, тиббий 
ёрдам учун мурожаат қилишлари даркор.
COVID-19ни енгил шаклини кечираётган болаларни парвариш 
қилаётган ота-оналар(васийлар), шошилинч тиббий текширувларни талаб 
этувчи, касаллик кечишидаги оғирлашув белгиларини вақтида аниқлашни 
билишлари лозим. Уларга қуйидагилар киради: 
 
қийинлашган, тезлашган 
ёкиюзакинафас (гўдаклар учун: инграб 
нафас олиш, кўкракдан бош тортиш),
 
лаб кўкариши ва юздаги цианоз,
 
кўкракдаги оғриқ ёки босим хисси,
 
эс-хушидаги тартибсизлик, 
ғайритабиий уйқучанлик/ уйғоқ 
пайтидаги ҳаракатсизлик,
 
сув ича олмаслик 
Болада санаб ўтилган 
белгилардан бирортаси 
пайдо бўлганда, зудлик 
билан тез тиббий ёрдан 
машинасини чақириб, 
госпитализация 
қилиниши керак 
Агар беморда иситма, йўталнинг кучайиши, нафас олишнинг қийналиши 


15 
ва тезлашиши (нафас қисиши) каби аломатлар кузатилса, шошилинч 
тарзда касалхонага ётқизиш талаб қилинади. 


16 
ИЛОВАЛАР 
1 – илова 
ЖССТ томонидан тавсия этилган, касалик ҳолатларини қайд этишнинг 
стандарт таърифлари 
1. COVID-19 инфекциясига чалинганликка гумон ҳолати:
1. ўткир респиратор инфекция, бронхит, пневмонияни клиник 
аломатларининг эпидемиологик анамнез маълумотлари 
билан биргаликда мавжудлиги; 
2. COVID-19 буйича эпидемиологик жиҳатдан хавфли 
мамлакат ва минтақалардан (Германия, Франция, Россия ва 
б.) мамлакатга кириш; 
3. охирги 14 кун давомида инфекцияга чалиниш бўйича 
кузатув остида бўлган ва кейинчалик COVID-19 билан 
касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлиш; 
4. охирги 14 кун ичида лаборатория натижалари буйича 
тасдиқланган ташхисга эга бўлган шахслар билан яқин 
алоқада бўлиш; 
2. Эҳтимоллиҳолат: 
1. гумонлиҳолат 
билан 
биргаCOVID-19 
мавжудлигини 
тасдиқлаш учун лаборатория текшируви натижаси шубҳали 
ёки ижобий бўлган холатлар. 
3. CОВИД-19 инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар: 
1. клиник белгилари ва аломатларидан қатъий назар, ПЗР 
усули билан SARS-CoV-2 РНК мавжудлигини 
аниқлашдаги лаборатория синов натижасининг ижобий 
эканлиги. 
Шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш тиббий ходим томонидан 
беморнинг қаерда жойлашганига қараб, уйда, изоляторда, тиббий 
муассасада ёки чегарада амалга оширилиши лозим. 


17 
2-илова 
ЖССТ нинг изоляция (яккалаш) ва ўз-ўзини изоляция қилиш ва 
муддатлари бўйича тавсиялари
Беморларни, қайта текширувдан ўтмаган ҳолда, изоляциядан чиқариш учун 
мезонлар (яъни, инфекциянинг юқиш йўлларини инобатга олган ҳолда эҳтиёт 
чораларининг тугатилиши):
1. 
клиник белгилари бўлган беморлар учун
:
белгилари пайдо 
бўлганидан 10 кун кейин, ва яна қўшимча камида 3 кун клиник 
аломатларсиз (шу жумладан иситма ва ҳеч қандай респиратор 
белгиларсиз). 
2. 
клиник белгилари бўлмаган беморлар учун: SARS-CoV-2 бўйича 
ижобий синов натижаси тасдиқлангандан сўнг 10 кун. 
Масалан, агар беморда 2 кун давомида клиник аломатлар бўлса,ушбу бемор 
учун изоляцияни касаллик аломатлари бошланган кундан бошлаб, 13 кундан 
кейин (10 кун + 3 кун) бекор қилиш мумкин; 14 кун давомида клиник 
белгиларига эга бўлган беморларга, изоляцияни касаллик аломатлари 
бошланган кундан бошлаб, 17 кундан кейин (14 кун + 3 кун) бекор қилиш 
мумкин; 30 кун давомида клиник белгиларига эга бўлган беморларга 
изоляцияни аломатлари бошланган кундан бошлаб, 33 кундан кейин (30 кун + 
3 кун) бекор қилиш мумкин. 
Мамлакатлар изоляцияни бекор қилиш мезонларидан бири сифатида тест 
текширувини давом эттиришлари мумкин. Бу ҳолда, камида 24 соат 
оралиқда ПЗР усули билананиқланган иккита салбий тест натижаларини 
олиш тўғрисидагидастлабки тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин. 


18 
3-илова 
Уйдаги шароитларни баҳолаш учун назорат рўйхати намунаси 
Қуйидаги назорат рўйхатидан ЎРИга чалинган беморларни уйда 
парваришлаш учун уйдагишароитларни баҳолашда фойдаланиш мумкин. Ҳар 
бир вариант учун "Ҳа "ёки" Йўқ " жавобинибелгиланг. 
Инфраструктура 
Ҳа Йўқ 
Ишлайдиган телефон 
Шифокор билан мулоқот қилиш учун бошқа воситалар 
Ичимлик суви 
Канализация тизими 
Овқатни тайёрлаш учун шароитнинг мавжудлиги (газ) 
Ишлайдиган электр энергияси тармоғи 
Зарур бўлганда ишчи ҳолатдагииссиқлик манбаи
Атроф-муҳитни етарли даражада шамоллатиш шароитининг 
мавжудлиги
Хона 
Бемор учун алоҳида хона ёки ётоқхона 
Ҳаммом мавжудлиги
Манбалар 
Озиқ -овқат 
Керакли дори воситалари 
Тиббий ниқоблар (бемор) 
Тиббийниқоблар (тиббиёт ходимлари, уй аъзолари билан 
алоқалар) 
Қўлқоплар 
Қўл гигиенаси воситалари (совун, спирт асосида қўллар учун 
воситалар)
Маиший кимёвий моддалар 
Бирламчи парвариш ва қўллаб-қувватлаш 
Парвариш ва кўмак кўрсатадиган шахс 
Тиббий маслаҳат ва ёрдам олиш имконияти борлиги 
Хавфли гуруҳдаги одамлар билан бирга яшаш (масалан, 2 
ёшдан кичик болалар, 65 ёшдан катта бўлган кекса ёшдаги 
одамлар, иммун тизими заиф бўлган шахслар) 


4– илова 
Матодан тайёрланган нотиббий ни
19 
Матодан тайёрланган нотиббий ниқобларни тўғри, хавфсиз та
қоидалари 
ри, хавфсиз тақиш 


4– илова 
Тиббий матоли ниқобларни тў
20 
обларни тўғри хавфсиз тақиш қоидалари
оидалари 


21 
5-илова 
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни парваришлаш 
алгоритми 
Даражаси 
Хавф омиллар 
бўлмаган ҳолда 
COVID-19ни енгил 
кечиши (ЎРВИ 
клиникаси) 
Клиника (шикоятлар) 
 тана 
ҳароратининг ≥ 
38°C гача 
кўтарилиши (ёки 
ҳароратнинг 
кўтарилмаслиги) 
 умумий 
ҳолсизлик 
 терлаш 
 мушакларда 
оғриқ ва тана 
оғриқлари 
 бош оғриғи 
 томоқ оғриғи 
 йўтал 
 таъм ва ҳид 
сезишнинг 
бузилиши 
 диарея 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун шифокор 
тавсиялари 
 Уйда қолиш 
 Вирусли 
инфекция 
мавжудлиги ҳақида 
иш берувчини 
огоҳлантириш 
 Ҳарорат, пульс 
кўрсаткичлари, 
нафас олиш хақида 
маълумотларни ўз-
ўзини кузатиш 
орқали кундаликка 
белгилаш 
 БТСЁ ходимлари 
билан масофавий 
алоқада бўлиш 


22 
Умумий тавсиялар 
 Ярим ётоқ 
режими 
 Кўпмиқдордабўл
иб-
бўлибсуюқликичиш 
(танавазнига 30-50 
мл/кгхисобида) 
Антикоагулянтлар
(Paduaшкаласибўйичатромбозхавфиниан
иқлаш)
Тавсия этилмайди 
Антибактериал терапия (АБТ) 
Тавсия этилмайди 
Ҳароратни тушурувчи дорилар 
 Парацетамол 500 
мг (кунига 2 г дан 
кўп бўлмаган) ёки 
 Ибупрофен 200-
400 мг (1,600 мг дан 
кўп бўлмаган )t ≥ 
38°C юқори бўлган 
ҳолда 
Ўпканинг пастки базал бўлими гиповентиляциясини олдини 
олиш 
Тавсия этилмайди 
Вирусга қаршипрепаратлар 
COVID-19 
касаллигида унинг 
самарадорлиги 
бўйича далиллар 
йўқ 


23 
6-илова 
БТСЁ да бемор учун эслатма 
 тана ҳароратининг 38°C гача 
кўтарилиши 
(ёки 
ҳароратнинг 
кўтарилмаслиги) 
 умумий ҳолсизлик 
 терлаш 
 мушакларда оғриқ ва тана 
оғриқлари 
 бош оғриғи 
 томоқ оғриғи 
 йўтал 
 таъм 
ва 
ҳид 
сезишнинг 
бузилиши 
 диарея 
АГАР СИЗНИ БЕЗОВТА ҚИЛСА: 
 Уйда 
қолинг, 
сизда 
вирусли 
инфекциянинг аломатлари мавжудлиги 
ҳақида 
ишдаги 
рахбариятни 
огоҳлантиринг 
 Бошқа оила аъзоларидан ўзингизни 
алоҳидаланг (яккаланг) 
 Ўзингизни поликлиникангизга (ҚВПга) 
телефон қилинг, даволовчи УАШ 
шифокорингизга СМС орқали сизда 
аломатлар мавжудлиги тўғрисида 
хабардор қилинг 
Қуйидаги кўрсаткичлар 
бўйича назорат олиб 
боринг 
-Нафас олиш сони 
-Тана ҳарорати 
-Юрак уришлар сони 
-Нафас қисилиши 
-Йўталнинг пайдо 
бўлиши/кучайиши 
-Пульсоксиметр 
кўрсаткичлари (мавжуд 
бўлса) 
Ушбу кўрсаткичларни 
УАШшифокорингизга 
жўнатинг. 
-кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилинг (сув, 
чой, дамламалар) 
-Тана ҳароратини пасайтириш учун парацетамол 
ёки ибупрофен 
-Жисмоний фаолликни чекланг 
-Асосий касаллик буйича даволанишни давом 
эттиринг (гипертензия, қандли диабет, ЮИК, 
СОЎК, Астма ва бошқалар мавжуд бўлса) 
3-5 кун давомида иситманинг мавжудлиги ёки 
қисқа муддат давомида яна пайдо бўлган 
ҳолатларда, йўталнинг пайдо бўлиши/ кучайиши 
кузатилганда, ўз УАШ шифокорингизга мурожаат 
қилинг. У сизга тегишли бўлган даво чораларини 
ёзиб беради. 
ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ: 
­ Дўконларга чиқиш, кўчада ёки бошқа умум жамоат жойларда сайр қилиш, меҳмон 
кутиш 
­ Тест, таҳлилларни топшириш учун лабораторияларга бориш – сизда клиник алматлар 
мавжуд ва пандемия давомида улар, манфий ёки мусбат тест натижаларидан қатъий 
назар, коронавирус инфекциясиинг кўриниши сифатида баҳоланади. 
­ Компьютерли томографиядан ўтиш учун тиббий муассасаларга бориш – ўпкадаги 
ўзгришлар фақат айни бир касаллик даврида кузатилади ва сиз шу даврга 
тушмаслигингиз мумкин, кичик ўзгаришлар эса даволаш чораларига таъсир қилмайди 
!!! 
Нафас олиш сони бир дақиқа ичида 24 ва ундан кўп бўлган ҳолатларда 
Хонада юрган пайтда ёки гаплашиш давомида харсиллаш бўлса 
Пульсоксиметр кўрсаткичларининг 95% дан пасайиши (мавжуд бўлса) 
Ўз шифокорингизни хабардор қилинг/ тез ёрдамга телефон қилинг – Сизга 
аҳволингиз оғирлигига қараб, уй шароитида даволаниш ёки касалхонага ётқизиш 
тавсия этилади 


24 
7- илова
Беморнинг уйда ўз-ўзини кузатиш варақаси 

Ўзингизниаҳволингиз хақида кундалик маълумотларни белгиланг. 
!
Тинч ва ижобий кайфиятда бўлинг. Ўзбекистон Республикасида 
касалланган одамларнинг 99,0% ушбу инфекциядан соғайяпти, шунинг учун 
ваҳима қилманг. Агар аломатлар аниқ кузатилса, касалликни назорат қилиш 
ва даволашни ўзгартириш осонроқ бўлади. 
!
Агар касаллик белгилари ёмонлашса, шифокорга хабар беринг ва шифокор 
кейинги даволаштактикаси ҳақида тез қарор қилиши учун варақангизни 
тақдим этинг. 
!
Даволаш тактикаси сизда хавф омиллари (диабет, гипертония, юрак ва ўпка 
касалликлари, семизлик ва ҳоказо) мавжудлигига боғлиқ ва касалликнинг 
ривожланиш варианти қуйидаги жадвалда ўз аксини топган. 
Беморнинг уйда ўз-ўзини кузатиш варақаси 
Клиник белгилар 
1-
чикун 
2-
чикун 
3-
чикун 
4-
чикун 
5-
чикун 
6-
чикун 
7-
чикун 
8-
чикун 
9-
чикун 
10-
чикун 
Сана 
Тана ҳарорати 
Нафас олиш сони
Пульс 
АҚБ 
Нафас қисилиши/ 
Харсиллаш 
Йўтал 
Кўкракда оғриқ 
Ҳид 
сезишни 
бузилиши 
Кўнгил айниш ва 
қусиш 
Диарея 
Бошқа белгилар 
Эслатма: 
Клиник белгиларнинг жиддийлигини0 дан 5 баллгача баҳоланг: 
0-йўқ 
1-оз 
2- ўртачага яқин 
3-ўртача
4-анча 
5-ўтадаражада 


25 
8- илова 
COVID-19 ни енгил шаклини даволашда амбулатория (уй) шароитида 
тиббий ёрдам кўрсатишга ва изоляция режимига риоя қилишга 
хабардорликка асосланган розилик 
Мен__________________________________________________________________________ 
(беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса)) 
«______» ___________________________________ ________ й. туғилган, ушбу манзилда 
рўйхатдан ўтган: 
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________ 
(беморнинг яшаш жойи ёки қонуний вакилининг манзили) 
тиббий ходим томонидан хабардор қилинган_______________________________________ 
_____________________________________________________________________________ 
(тиббиёт 
ходимининг 
лавозими, 
фамилияси, 
исми, 
отасининг 
исми 
(агар 
мавжуд 
бўлса)) 
_____________________________________________________________________________ 
(тиббий 
ташкилотнинг 
тўлиқ 
номи) 
____________________________________________________________________________
Менинг_______________________________________________________________биологик 
материалимнинг 
COVID-19га 
ўтказилган 
лаборатория 
тадқиқотининг 
ижобий 
натижасиҳақида____________________ 
_________________________________________________ва менга COVID-19 касаллиги 
ташҳис 
қўйиш 
ҳақида.__________________________________ 
_____________________________________________________________________________ 
Менинг соғлиғимни текшириш ва баҳолаш натижаларига кўра, шу билан касалликни 
енгил шаклда кечиши туфайли тиббий ходим томонидан менга амбулатория шароитида 
(уйда) тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мақбуллиги тушунтирилди, ва шундан сўнг мен 
– ушбу манзилда амбулатория шароитида (уйда) тиббий ёрдам олишга: 
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________ 
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
– юқорида кўрсатиб ўтилган жойда даволаш даврида изоляция режимига риоя қилишга ўз 
розилигимни билдираман 
Мени 
–белгиланган уйнитарк этмаслик, алоҳида яхши шамоллатиладиган хонада қолишга; 
–иш жой, мактаб, дўконлар, дорихоналар, бошқа жамоат жойлари ва одамларнинг 
оммавий йиғинларига ташриф буюрмасликка, жамоат транспортидан фойдаланмасликка, 
учинчи шахслар билан алоқага кирмасликка; 
– учинчи шахслар билан қисқа муддатли алоқадан қочишнинг иложи бўлмаса,тиббий 
ниқобдан мажбурий тартибда фойдаланишга; 
– тиббиёт ходими томонидан менга топширилган ёзувларда кўрсатилган тиббий-
санитария кўрсатмаларига, шунингдек, тиббий мутахассислар томонидан даволанишнинг 
барча даврида бериладиган кўрсатмаларга риоя қилишга; 
– ахволим ёмонлашувининг биринчи белгиларида (иситма, йўтал, нафас қисилиши) 
тиббий ёрдам сўраш, ўз-ўзидан дори-дармонлар қабул қилмаслик; 
– тиббий ходим мени уйимга ташриф буюрганида кейинги лаборатория назорати учун 
намуналар топширишга мажбурлигим тушунтирилди. 
Тиббий ходим томонидан менга COVID-19 атрофдагиларга хавф туғдириши, шунинг учун 
учинчи шахслар мен билан алоқада бўлса, уларда зарарланиш хавфи юқорилиги, бу эса ўз 


26 
навбатида,ёши катта одамлар, шунингдек сурункали касалликларга чалинган одамларучун 
ўта хавфлилигиҳақида тушунтирилди. 
Агар мен тарафимдан изоляция режими бузилса, мениизоляция қилиш ва кейинчалик 
стационар шароитда даволанишни таъминлаш учун тиббий муассасага ётқизилишим 
хақида хабардор қилиндим. 
Эҳтиётсизлик туфайли оммавий касалликка сабаб бўлган санитария-эпидемиология 
қоидаларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг __ - моддаси 
билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим. 
Тиббий ходим томонидан менга COVID-19билан оғриган беморларни парвариш қилиш 
бўйича ахборот материаллари тақдим этилди ва ҳаво-томчи ва маиший-контакт алоқа 
йўли орқали юқадиган инфекцияларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий тавсиялар берди, 
уларнинг мазмуни менга тўлиқ тушунтирилди. 
_____________________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________ 
(фуқаронингфамилияси, исми, отасининг исми 
(агар мавжуд бўлса),алоқа телефони рақами) 
(имзо) 
(беморнинг 
ёки 
қонуний 
вакилининг 
фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд 
бўлса), 
(имзо)
(тиббиёт ходимининг лавозими, фамилияси, 
исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса) 
(имзо)
«__» _________________ ____ й. 
(расмийлаштириш санаси)


27 
9-илова
Беморга эслатма 
Сиз янги коронавирус инфекцияси эпидемияси пайтида ўткир респиратор вирусли 
инфекцияни ўтказяпсиз. Сизда, ҳозирда,касаллик,беморларнинг 80-85%да кузатиладиган, 
енгил шаклида кечмоқда, ва ҳойнаҳой, 7-10 кун ичида сиз соғайиб кетиб,ўзингизни яхши 
ҳис қиласиз. 
Лекин сиз камида 14 кун давомида ўз-ўзини яккалаш режимига риоя қилишни 
давом эттиришингиз 
лозим 
(ташқарига чиқмаслик, меҳмонларни қабул қилмаслик, 
алоҳида хонада қолиш, атрофда бошқа оила аъзолари йуқлигида овқат ейиш ва
ҳожатхонага чиқиш, ниқоб тақиш ва уни кунига уч марта алмаштириш, қўлларни тез-тез 
ювиб туриш ва дезинфекцияловчи эритма билан тозалаш).
Ўз-ўзини кузатиш варақасини мунтазам тўлдириб боринг. 
Сиз истеъмол қиладиган идишлар фақат сиз учунбўлиши ва хлор эритмаси (оддий 
оқартирувчи ёки хлорли маиший кимёвий моддалар) билан овқатдан сўнг тозланиши 
керак, уни 90 даража ҳароратда ювиш керак. Изоляция қилинган хонада овқатланиш 
тавсия этилади. Сиз теккан барча юзаларни хлор эритмаси билан тозалаш. Бу столлар,сув 
кранлари, эшик тутқичлари, компьютер клавиатуралари, масофадан бошқариш воситалари 
ва бошқа нарсаларга тегишли. Агар иложи бўлса, бир марталик қўлқоп кийинг ва 
алмаштириб туринг. Юзингизга тегмасликка ҳаракат қилинг, агар бурунни қоқиш керак 
бўлса, бир марталик қоғоз салфеткага бурун қоқиб, уни полиэтилен пакетга солинг ва 
бошқа ахлат билан аралаштирманг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг. 
Касаллик охирида якуний тестдан ўтишингиз керак бўлади (10 кундан кейин). 
Фақат икки салбий тестдан ва касаллик бошланганидан 14 кундан сўнг, сиз ўз-ўзини 
яккалаш режимини тўхтатишингиз ва зарур бўлса, ишингизни бошлашингиз мумкин 
бўлади. Сизнинг оилавий шифокорингиз телефон орқали ҳар куни сиз билан боғланиб 
туради 
(фамилиянгиз 
ва 
телефон 
рақамингизни 
киритинг)__________________________________, бундан ташқари, сиз ҳам ҳар куни 
қўнғироқ қилишингиз, савол беришингиз мумкин.
Тунда ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ____________телефон рақами орқали тез ёрдам 
чақирасиз ва шу билан бирга, сиз уйда 
COVID-19 билан 
даволанаётганингиз ҳақида хабар 
берасиз. 
Сизда тана ҳарорати кўтарилганда, айниқса у нормаллашиш давридан кейин кўтарилса, 
нафас қисилиши, кўкрак оғриғи ва ҳаво етишмаслиги хисси, йўтални кучайиши, 
ҳолатнинг умумий оғирлашиши қузатилса, даволовчи шифокорингизга қўнғироқ 
қилишингиз шарт. Агар касалхонага ётқизилсангиз, илтимос, шифокорингизга хабар 
беринг. 
Агар сизда юқори ҳарорат (38 даражадан ортиқ) бўлса, парацетамол 500 мг кунига 3-4 
мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиш тавсия етилади. Шифокор рецептисиз бошқа 
антипиретикларни қабул қилманг. Кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг. 
Агар касалликни кечиши енгил бўлса, хеч қандай махсус чоралар қўлланилмайди. 
Ҳозиргивақтда ушбу инфекцияни даволаш учун рўйхатдан ўтган дори-дармонлар йўқ.Сиз 
тумовни даволовчи (бурун томчилари), балғам ажратувчи (йўталга қарши таблетка ва 
микстуралар) воситаларданфойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, томоқ оғриғи 
учун ҳар қандай воситаларни (септолете ва ҳоказо) қабул қилишингиз мумкин. Агар сиз 
билан бошқа одамлар яшаса, буғ ва ҳар қандай моддалар билан игалятор билан 
фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу уларнинг инфекцияланиш хавфини ошириши мумкин. 
Агар оилангизда кимдир касал бўлиб қолса, илтимос, шифокорингизга қўнғироқ қилинг ва 
бу хақидахабар беринг. Агар сизнинг тест натижангиз мусбат бўлган бўлса, соғайгандан 
сўнг ва манфий тестнинг тасдиғини олганингиздан сўнг, сиз атрофдагилар учун хеч 
қандай хавф туғдирмайсиз, одатдаги турмуш тарзини олиб боришингиз мумкин. 


28 
10-илова 
БТСЁ даражасида беморларни кузатиш алгоритми 
Амбулатор шароитдакузатув қуйидаги алгоритм бўйича амалга оширилади:

маҳаллий шифокорларнинг кундалик қўнғироқлари;

шикоятларни аниқлаштириш (йўтал, нафас қисиши, ҳолсизлик, терлаш, ич кетиш, 
тошма, 
миалгия), 
умумий 
ҳолатни, 
ҳароратни,кислородсатурацияси-
пульсоксиметр кўрсаткичларини (иложи бўлса)баҳолаш;

видеоконсультация (зарур бўлса), лекинкамида уч кундабир марта. Клиник 
белгилар (иситманинг кўтарилиши, йўтал, нафас қисиши, нафас 
етишмовчилиги)авж олган тақдирда, бемор кузатув даврида юқумли 
касалликлар шифохонасига юборилади;

касалликнинг енгил шакли билан оғриган беморлар тана ҳарорати меъёрига 
тушганида ва нафас олиш белгиларининг регрессияси кузатилганда, шунингдек, 
ПЗР-тадқиқотининг битта салбий натижасидан кейин тиббий кузатувдан 
чиқарилади.


29 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
1. Клиническое ведение тяжелой острой респираторной инфекции при 
подозрении на новую коронавирусную (2019-nCoV) инфекцию. 
Временные рекомендации. 27мая 2020 г. Женева: Всемирная 
организация здравоохранения; 2020 г. Имеется по адресу 
https://apps.who.int/iris/bitstream/handle/10665/332196/WHO-2019-nCoV-
clinical-2020.5-rus.pdf?sequence=19&isAllowed=y
2. WHO guidelines on hand hygiene in health care: first global patient safety 
challenge. Geneva: World Health Organization; 2009. Имеется по адресу 
http://apps.who.int/iris/handle/10665/44102
, по состоянию на 20 января 
2020 г.). 
3. The use of non-steroidal anti-inflammatory drugs (NSAIDs) in patients with 
COVID-19. 
Geneva: 
World 
Health 
Organization; 
2020 
(
https://www.who.int/news-room/commentaries/detail/the-use-of-non-
steroidal-anti-inflammatory-drugs-(nsaids)-in-patients-with-covid-19

accessed 14 May 2020).
4. Greenhalgh T, Koh GCH, Car J. Covid-19: a remote assessment in primary 
care. BMJ. 2020;368:m1182. Epub 2020/03/28.
5. Goossens H, Ferech M, Vander Stichele R, Elseviers M, ESAC Project 
Group. Outpatient antibiotic use in Europe and association with resistance: a 
cross-national database study. Lancet. 2005;365(9459):579-87. Epub 
2005/02/15.
6. Llor C, Bjerrum L. Antimicrobial resistance: risk associated with antibiotic 
overuse and initiatives to reduce the problem. Ther Adv Drug Saf. 
2014;5(6):229-41. Epub 2014/12/02. 
7. Assessment of Evidence for COVID-19-Related Treatments. American 
Society of Health-System Pharmacists, Inc. 2020. Updated 05 -21-2020.
8. European Medicines Agency. EMA gives advice on the use of non-steroidal 
anti-inflammatories 
for 
COVID-19. 
March 
2020. 
https://www.ema.europa.eu/en/human-regulatory/overview/public-health-
threats/coronavirus-disease-covid-19. 
9. Adarsh B., Morgan R L., Shumakeat A H. al Infectious Diseases Society of 
America Guidelines on the Treatment and Management of Patients with 
COVID-19 
Infection. 
11 
April 
2020 
https://www.idsociety.org/COVID19guidelines. 
10. Coronavirus disease 2019 (covid-19). BMJ Best practice 2020. Last updated 
20 May 2020: 
https://bestpractice.bmj.com/topics/en-gb/3000168
.
11. Временные методические рекомендации. Профилактика, диагностика и 
лечение новой коронавирусной инфекции (COVID-19). Министерство 
здравоохранения Российской Федерации. (обращение 3 июня 2020). 

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish