109
1000-1500 л ҳисобида сарфланадиган 0,5-1 % ли магний хлорат энг яхши
дефолиантлардан ҳисобланади.
Ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган
янги дефолиантларни
Ўзбекистоннинг ҳар хил тупроқ ва иқлим шароитида эмас, балки мева
экинларининг ҳар хил тур ва навларида синаб кўриш мақсадга мувофиқ.
Барглари тўкилгандан кейин кўчатлар қондириб суғорилади, сув
тупроқнинг камида 35 см чуқурлигигача сингиб бориши лозим. Ер бир оз
қуригандан кейин кўчатларни ковлаб олишга киришилади. Олдин
шафтоли, гтлос, нок,
кейин олча, олхўри, ўрик ва олма кўчатлари ковлаб
олинади.
Кўчатлар кичик кўчатзорларда қўлда, катта майдонларда эса махсус
ВП-2 маркали машиналар (плуглар) ёки тракторга осилиб ишлатиладиган
ВПН-2 осма плуг билан ковлаб олинади.
Кўчатларни ковлаб олишда, кўчат қаторининг
бир томонида
қатордан 30-35 см оралиқда кетмон эни кенглигида 35-40 см чуқурликда
ариқ қазилади, кўчат ана шу ариқ томонга эгилади ва кетмонда ариққа
ётқизилади. Сўнгра ишчи кўчат танасини илдиз бўғзи ёнидан ушлаб,
эҳтиётлик билан ариқдан тортиб олади, зарур бўлса илдизларини кесади,
сўнгра илдизларига ёпишган тупроқлардан тозаланади.
Кўчатларнинг бир нави ковлаб олингандан кейин бошқа нави
ковланади. Кўчатларни ковлашда илдиз тизимини шикастламасликка,
майда илдизчаларни сақлашга ҳаракат қилиш лозим.
Ковлаб олинган
кўчатлар шу ернинг ўзида ишчилар томонидан учки томонини бир томонга
қилган ҳолда дарҳол кўмилади. Кейин улар танлаб олиниб навларга
ажратиладиган жойга ташилади (21-расм).
Кўчатзорда карантин объектлари бўлса, хўжалик кўчатларни
тарқатишдан олдин уларни фумигация қилиши лозим.
Кўчатлар Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган техник
шароитларга мувофиқ сифатига қараб навларга ажратилади.
Биринчи кўрикдан ўтган барча турдаги кўчатлар камида учта асосий
шохи бор илдизларга эса (шикастланмаган ва касалланмаган) бўлиши, 35
см дан калта бўлмаслиги, танаси тўғри ўсган, соғлом шикастланмаган
бўлиши лозим. Новдалар кесиб ташланганда ҳосил бўлган яраларнинг
камида ярми каллюс билан ёпилган бўлиши шарт. Шох-шаббалар тўғри
шаклланган (ўстириш учун қолдирилган новдани ҳисобга олмаганда)
биринчи ярус асосий шохларидан 3-4 та бўлиши керак.
Шох-шаббадаги
ҳар бир асосий шохнинг узунлиги 50 см дан кам бўлмаслиги, ўстиришга
қолдирилган новда эса тик йўналган ва анча ривожланган бўлиши лозим.
Иккинчи кўрикдан ўтган кўчат илдизларининг узунлиги камида 25
см бўлиши керак; тананинг бир оз қийшайган бўлишига йўл қўйилади;
шох-шаббада бош танадан бошқа камида иккита асосий шох бўлиши
керак; каллюслар танадаги яраларни ярмидан камроғини қоплаши мумкин;
шох-шабба асосий шохларининг узунлиги камида 35-40 см бўлиши шарт.
110
Танаси ниҳоятда қийшайган, белгиланган катталикда бўлмаган,
механик шикастланган касаллик ва зараркунандалардан зарарланган
кўчатлар брак қилинади. Бундай кўчатлар куйдириб юборилади.
Кўчатлар навларга ажратилгандан сўнг вақтинча ёки қишда сақлаш
учун кўмиб қўйилади. Агар кўчатлар кузда тарқатилса улар вақтинча
кўмиб қўйилади, қишда сақланиб эрта баҳорда сотилиб, тарқатиладиган
бўлса махсус эни ва чуқурлиги 50 см қилиб ковланадиган ариқларга
алоҳида навлар бўйича кўмилади. Кўчатлар ариққа тиккасига қўйилади ва
танаси илдиз бўғзидан 5-10 см баланд қилиб нам тупроқ билан кўмилади.
Кўчатларни қишда сақлаш учун ажратилган майдон сув
босмайдиган, омборхона ҳамда пичан ва похол ғарамларидан узоқроқда
бўлиши керак (кемирувчилар шикастламаслиги учун). Кўчатларни даста-
даста қилиб кўмиш мумкин эмас, чунки тупроқ илдизларни зич кўммайди,
бўш жойлар қолади ва қишда илдизларни совуқ уриб кетиши мумкин.
Кўчатлар экишдан олдин махсус транспорт воситалари ёрдамида
усти брезент билан ёпилган ҳолда боғ барпо қилинадиган
майдонларга
етказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: