105
Пайвандтаглар ўтқазилгандан кейин тик туриши, уларнинг илдиз бўғзи
эса ер билан бир хил юзада бўлиши ёки 1-2 см чуқур туриши лозим. Кўчат
чуқурроқ ўтқазилса жуда кўп бачки илдизлар пайдо бўлади. Булар
кўчатларни биринчи далада пайвандлаш учун тайёрлашга қийинчилик
туғдиради, куртак пайванд қилинган иккинчи ва учинчи далалардаги илдиз
бачкилари кўчатлардан кўпгина озиқ моддаларни олади. Бундай кўчатлар
мевали боққа кўчириб ўтқазилгандан кейин ҳам илдизлардан бачки новдалар
чиқараверади. Оқибатда дарахтларни парвариш қилиш қийинлашади.
Пайвандтагларни ўтқазиб бўлгандан кейин дала дарҳол суғорилади, чопиқ
қилинади ва кетмон билан кўчат атрофи юмшатилади. Суғорилган ва
чопилган ердаги ўсимликларнинг илдизлари баҳорда қуриб қолмайди, қишда
эса уларни совуқ урмайди. Бундан ташқари, сув берилса тупроқ илдизларга
яхшироқ ёпишади, қатор оралари юмшатилгандан кейин илдиз тизими яхши
ўсади, уларни тупроққа кўмилган жойларидан ён новдалар чиқмайди, бу эса
пайвандтагларни пайвандлашга тайёрлаш ишларини анча осонлаштиради,
шунингдек, пайвандлаш вақтида уларнинг пўстлоғи тез кўчади. Кўчат
қаторларининг тўғри бўлиши учун маълум масофаларга белгилар қўйилган
махсус сим ёки оддий чизимча ишлатилади.
Данак мевалиларнинг кўчатларини парвариш қилишда икки марта
яганалаш ўтказилади. Биринчи марта кўчатлар иккитадан чинбарг чиқарган
пайтда, ўсимликлар орасида 8-10 см қолдириб, иккинчи марта эса биринчи
яганадан сўнг 2-3 ҳафта ўтгандан кейин 20-25 см оралиқда биттадан ўсимлик
қолдириб яганаланади.
Пайвандтаглар ўтқазилгандан кейин қатор оралари кетма-кет чуқур
культивация қилинади. Бунда КРН-4,2, КРН-2,8 А, КОН-2,8, КСВ-25, НКУ-4-
6 осма культиваторлардан фойдаланилади. Уруғ кўчатзорда ерни ишлаш ва
бегона ўтларга қарши кураш олиб боришдаги қилинадиган ишлар пайвандтаг
кўчатзорида ҳам бажарилади. Қатор оралари ўсув даврида камида уч марта
юмшатилади. Биринчи марта баҳорда кўчат ўтқазилгандан кейин, бир-бир
ярим ой вақт ўтгач, иккинчи марта куртак пайванд қилиш олдидан июл ойи
охирида ва учинчи марта қиш олдидан ноябрда юмшатилади.
Суғориш техникаси, муддатлари ва миқдори пайвандтаг кўчатзоридан
кам фарқ қилади. Тупроқ намлиги ДНС га нисбатан 70-80 % миқдорида
ушлаб турилади. Куртак пайванд қилишдан 5-7 кун олдин уруғлик кўчатлар
қондириб суғорилади. Бу шира ҳаракатини яхшилайди ва куртак пайванд
қилинганда пўстлоқ осон кечади. Шунингдек, куртак пайванд қилингандан
кейин ҳам куртаклар яхши тутиб кетиши учун дала дарҳол суғорилади.
Биринчи далани ишлашдан мақсад пайвандтагларнинг яхши ўсишини
таъминлашдир. Қаторлар ва қатор ораларини доимо бегона ўтлардан тоза ва
юмшоқ ҳолда сақлаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: